Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
"Azon kitoblari" markazida eng ko‘p o‘qilayotgan kitoblar ro‘yxati

👉 @umarhalil 👈

https://youtu.be/TuvJv0CLR1c
Azon kitoblari markaziga sayohat )

Azon.tv dublyaj aktyori Akmal Abdulaziz tashrifi

👉 @umarhalil 👈
https://youtu.be/j9igl7GG99c
Abu Bakr Siddiq
@umarhalil
Янги овозкитоб дебочаси!

Ушбу овозкитобимиз ёзилганига сал кам бир ярим йил бўлибди. Китобнинг 3/1 қисми тўхтаб қолган эди. Иншааллоҳ, тез фурсатларда қолганини тугатиб олсак, тўлиқ шаклда мухлисларига тақдим қилинади.

👉 @umarhalil 👈
Abu Ubayda ibn Jarroh
@umarhalil
#ТИЗЕР

Ислом уммати қўриқчиси!

🎙 Омар Ҳалил

👉 @umarhalil 👈
👍1
Dinidan qaytgan murtadlarni toshboʻron qilishni talab qiluvchilarga aytamanki, bugungi kunda Islomdan qaytgan murtadlar aslida murtad emaslar, balki ular biror kun haqiqiy musulmon boʻlishmagan ham, ular Islomdan faqat ozgina narsa biladilar xolos. Ular Islomga muhabbat qoʻyishda namunani koʻrmaganlar. Ular Islomni anglamay, tanlamay, idrok qilmay ota-onlaridan meros qilib olganlar. Mana bularning qalblariga ham, aqllariga ham Islom kirmagan. Agar kirganida edi, chiqmagan boʻlardi va hech qachon murtad boʻlmas edilar. Toshboʻron qilish, oʻldirish, osish bilan gʻalo-gʻovur chiqargandan koʻra insonlarga Islomni oʻrgatinglar va ularga namuna koʻrsatinglar. Islom dini terrorizm emas, balki ishonish, mantiq va bagʻrikenglik dinidir. Islom ishontirish, muhabbat hamda namuna bilan tarqaldi va u terror, oʻq otish yoki toshboʻron qilish orqali tarqalmadi.

Mustafo Mahmudning “Qur'on sirlari” kitobidan

👉 @umarhalil 👈
❤1
Қадрли шогирдимга!

Бир куни утопиачилар етакчиси Пуанкаре асарини ўқиганмисиз, ака деб қолди. Йўқ десам, ўқиб чиқинг агар сизга ёқса мен ҳам ўқиб чиқаман деди. Ҳўп деб ўқишга киришдим. Ана энди асар ҳақидаги хулосамни етказиб қўймоқчиман.

Асар ҳақида таҳлил ҳам ёзмайман, фабуласини ҳам айтиб ўтмайман. Фақат ёнғоқнинг ичидаги мағзини келтираман. Яъни, муаллиф бу асари билан бизга нима демоқчи, деган саволга жавоб бериб қўяман. Муаллиф ҳозирги ўзбек жамиятидан нима учун даҳолар чиқмаяпти деган саволга бадиий услубда жавоб беради. Абдуқаюм Йўлдошнинг келтирган сабаби мен учун 70% фоиз ҳақ ва бунга сўзсиз қўшиламан ва гап бўлиши мумкин эмас. Қолган 30% фоизлик ҳисобда қўшилмайман ва бунга ўзимнинг фактларим бор.

Дунёдаги энг машҳур жумбоқ, Америка ушбу жумбоқни ечган олимга 1 миллион доллар мукофот эълон қилган Пуанкаре гиппотезасини ечишга киришган ўзбек математика ўқитувчисининг тақдирини билмоқчи бўлсангиз, ўқиб чиқинг.

@meningcha, агар ўқишга эринсангиз, ўзим гапириб бераман.

👉 @umarhalil 👈
​​🎁 Aзон китобларидан янги туҳфа!

Эндиликда қадрли китобхонлар, мухлисларимиз ва халқимизнинг ҳар бир вакили таниқли санъаткорлар, журналистлар, телебошловчилар, сухандонлар билан биргаликда турли хил асарларни таҳлил қилиши, бахс қилиши, фикр алмашиниши орқали мароқли сухбат ўтказиши мумкин.

Биринчи меҳмонимиз бир неча сериал ва кинофилмларда танилган, Муқимий театри ёш ижодкор актёрларидан бири Расулхон Қодирхонов бўлади.

Тез кунда санасини эълон қиламиз.

👉 @umarhalil 👈
Туризм қўмитасида ишлайдиган Саид Комил акамиз ажойиб маълумотни улашибдилар. Франция президенти Макрон билан боғлиқ можароларга оқиллик билан ёндашибди Малайзияликлар.

Малайзия ҳукумати Франсуз ҳукуматига расмий дипломатик ҳадия сифатида Имом ат-Термизийнинг "Шамоили Муҳаммадия" (соллаллоҳу алайҳи васаллам) китобининг таржимасини юборди.

Ушбу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамоили, аҳлоқи, жисмоний ва руҳий тарафларини ёритиб берган китоб бўлиб, бу ҳадя орқали Франсуз ҳукуматига Пайғамбар алайҳиссалом ҳақидаги тўғри маълумотни етказиш қасд қилинган.


Респект, Малайзияликлар!

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир пайтлар Ўзбекистон телевидениясида сигарет чекишга чақириқлар бўлган. Таниқли санъаткорлар сигарет ва кўнгилҳушликка даъват қилувчи рекламаларда чиққан экан. Ҳозир эса бу таъқиқланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТИЗЕР

«Azon kitoblari» дастурида Омар Ҳалил билан «Ҳиммат - мўминнинг қуввати» китоби ҳақида қизғин суҳбат тез кунда намойиш этилади.

👉 @umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Azon kitoblari» дастурида «Ҳиммат мўминнинг қуввати» китоби ҳақида Омар Ҳалил билан тўлиқ суҳбат

👉 @umarhalil 👈
​​🎉 «Azon kitoblari»дан навбатдаги туҳфа!

Эндиликда китобхонларимиз, мухлисларимиз учун севимли ва таниқли асарларни китоб таржимонлари, санъаткорлар, журналистлар ва олимлар билан биргаликда муҳокама қилиш имконияти мавжуд.

Лойиҳамизнинг биринчи меҳмони журналист, моҳир таржимон, шоир Карим Баҳриев билан биргаликда ўзлари таржима қилган машҳур асар Жорж Оруеллнинг «Молхона» асари ҳақида суҳбат қурамиз.

🛎 Учрашув 6 ноябр жума куни соат 14:30 да бошланади.

Учрашувга келиш истагида бўлганлар қуйидаги @M_Nematoff га боғланиб рўйхатга ёзилиб олишлари мумкин.


📍Дўконимиз манзили: Геолокация

👉 @umarhalil 👈
👍1
«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!»

Зумар / 9 оят

Биладиган мутахассисга юқори хизмат ҳақи тўлашдан қочиб, билмайдиган ишчини олиб келиб кам маош тўлаб иш юритиш энг самарасиз ёндашув. Буни мардикорча менежмент деса бўлади; кам маош тўлаб кўп иш талаб қилиш натижасида меҳнатнинг самарасизлашувига олиб келиш дегани. Ишчи кучи ва ҳажми ортиб боради, бироқ маҳсулот, сервис сифатсизлашиб боради. Қуръони Каримнинг ушбу оятидаги лўнда қилиб келтирилган қонуниятига амал қилмасак, бусиз қурилган тизим узоққа бормай қулайди, нари борса сустлашиб ўз ўрнини йўқотади.

👉 @umarhalil 👈
Қадрли обуначиларимга тавсиям:

Ҳеч қандай пул сарфламасдан илм олинг!

Азон халқ кутубхонаси/ноёб китоблар растасида ҳам китоблар кўпайиб бормоқда. Мақсадимиз бу ерга китоб тўплаб савлат тўкиш эмас, балки уларни ўқувчиларига эълон қилиб ўқиттириш. Ўзингизга керакли китобни танланг ва бир ҳафта мобайнида ўқиб чиқиш шарти билан бепулга олиб кетинг.

Олинган китобларни бир ҳафта давомида ўқиб олишга улгурмасангиз, телефон орқали узайтириб ўқишда давом этишингиз мумкин.

👉 @umarhalil 👈
Бугун соат 14:30 да публицист, таржимон, шоир, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги бўйича катта мутахассис Карим Баҳриев билан Жорж Оруеллнинг «Молхона» деб номланган антиутопик асари ҳақида суҳбатлашамиз. Сиёсий тафаккури, давлат бошқарувида мафкура, ғоя орқали оммани бошқариш, популизм билан халқни алдаш каби ўйинлар борасида тушунчаларини кенгайтирмоқчи бўлган барча одамлар иштирок этиши мумкин.


👉 @umarhalil 👈
Каналимиз брендини пиар қилиш учун ясаб чиқдим. #челленж қилиб аватаркаларимизга қўйсак, яхшигина оммалашишига эришамиз.

👉 @umarhalil 👈
​​🎁 Азон китоблари марказидан ажойиб янгилик!

Қадрли мухлисларимизга Азон аудиокитоблар каналининг очилишини мамнуният ила эълон қиламиз!

🎧 Эндиликда сиз азизларга нашриётимизда чиқаётган энг яхши китобларни ва бошқа асарларни аудио шаклда тақдим қилиб борамиз.

Бизни кузатиб боринг. Зеро, илм-маърифат йўлида иймонлашамиз

«Azon kitoblari | Аудиокитоблар»
каналига аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAETnUX1BhdqhN6D38w
👍1
1930 йилдан кейин Сталин Туркистонлик зиёлиларни, уламоларни қирғин қилиш бўйича жиддий кураш бошлаган. Большевиклар Қўқон, Наманган, Андижон, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва бошқа кўплаб ҳудудлардаги уламоларни қатл қилдирди. Халқ эса шаҳид бўлган уламолари ортидан қўзғолонлар кўтарди. Қарши чиққанларнинг барчаси ўлдирилди, сургун қилинди, нари борса ҳижратга чиқиб кетди. Оқибатда зиёлиларисиз қолдирилган ўзбек мусулмон халқининг авлоди Сталиннинг портретини кўтариб уни доҳий деб яшашни бошлади.

Қайсидир мусулмон мутафаккири айтган эди: «Агар олимлар бўлмаганда одамлар чорва моллари каби бўлиб қолардилар».

Сталин буни уддалади. Аҳли илмларни қирди, зиёлиларни қатағон қилди. Мана, сиз кўриб турган бир гала чорва молларини пайдо қилди.

Аъзам Ҳошимийнинг «Алвидо ватан» асарини ўқиб чиқарган хулосаларим.

👉 @umarhalil 👈
​​Яқин ўтмишимизда шундай мудҳиш воқеалар бўлганки, улар китобларда эмас гувоҳларнинг хотираларида сақланиб қолган экан.

«Алвидо ватан» китобининг муаллифи айтяпти, Шўро даврида НКВД марказий идорасига Самарқанднинг барча аҳли илмлари мажлисга чақиртирилган. Уларга масжидларда нимани маъруза қилиб беришлари бўйича топшириқ берилиши керак бўлган. НКВД Муҳаммад алайҳиссалом араб қавмларини жоҳилликдан, фақирларни зулмдан химоя қилиб одамларни тўғри йўлга бошлаш учун келгани, Маркс ва Ленин ҳам адашган ва камбағал одамларни ҳақ йўлга бошлагани келгани ва мусулмонларни пайғамбарлари қатори Ленинга эргашишга оят ва ҳадислар билан даъват қилиб беришлари буйруғи берилади. Шунда таркибида ўзбек, татар ва тожик миллатига мансуб бўлган уламолар ўша ернинг ўзида норозилик кўтаришади. Маркс ва Ленин ҳам Муҳаммад алайҳиссаломнинг тупукларига ҳам тенг бўла олмаслигини айтишади. Бу қаршиликдан сўнг НКВД ҳамма имомларга руҳсат бериб, ярим тунда рўйхатга олиб қўйилган уламоларнинг ҳаммасини уйларидан олиб кетилади ва ном-нишонсиз сургун қилиб юборилади. Норозилардан бўлган Самарқанднинг 93 сара шайҳларини эса ярим кечаси тоғга мажбурлаб олиб кетилади ва мажбурлаб чуқур қаздиришади. Биринчи уламони мажбурлаб ичига туширишади сўнгра эса отиб ташлашарди. Чала жон бўлиб инграб ётган имомнинг устига иккинчи имомни мажбурлаб оҳак ташлаттиришарди. Шу йўсинда 92 уламони чуқурга отиб кўмишади. Охиргисини эса тириклайин ташлаб устига тупроқ тортиб юборишади. Умридан бор экан, аскарлар кетгандан сўнг амаллаб чуқурдан тирик чиқади ҳамда яширина-яширина Қашқарга ўтиб кетади ва у ердан Ҳиндистонга боради. Ушбу ҳодисани Ҳўқандий ҳазратга айтиб берган ўша самарқандлик кишини шахсан ўзим ҳам 1935 йили Деҳлида учратганман ва ўз оғзидан ҳам эшитганман. Уламоларни тириклайин кўмган аскарлар руслар ва арманлардан иборат бўлиб, уларнинг командири Дадаш исмли арман экан.

Нақдар дахшатли кунларни кечирган экан уламоларимиз

👉 @umarhalil 👈
Сивастопольда полиция эрингизни қийнаб ўлдириб қўйса, ортингиздан фақат қариндошларингиз чиқади. Америкада эса бутун халқ ортингиздан чиқади.

Сивасда мансабдор ўз лавозимини суистеъмол қилса, фақат полиция қимирлайди.
Кореяда мансабдор ўз лавозимини суистеъмол қилса бутун миллат қимирлайди.

Қариндошларингизни куч билан, полицияни пул билан жим қилиш мумкин, лекин халқ-миллатни оғзини ёпиб бўлмайди.

👉 @umarhalil 👈