Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Бўлажак янги китобимизга жилд-муқова ясаб чиқдим. Ижодкорликда тўқ рангларга ва минимализмга мойилроқман. Баҳо бериш сиздан )
❤1🕊1
Цензура билан боғлиқ мастер-класс

Таниқли уламо, фақиҳ Абу Лайс Самарқандийнинг «Танбеҳул ғофилийн» асари, хусусан юртимизда машҳур бўлган асар ҳисобланади. Бу асарни ўзига ҳослиги шундаки, одамларни ҳаромдан, гуноҳ-маъсиятлардан максимал даражада қайтаришга мўлжалланган, жуда ўткир ва қаттиқ огоҳлантиришлардан иборат асар.

Ушбу асарнинг 1991, 2000-2001 («Мовароуннаҳр») йилги нашрларида асар 91 бобдан иборат. 2019 йилги («Шарқ», Имом Бухорий халқаро маркази») нашрида эса китоб 86 бобдан иборат.

Чиқариб ташланган 5 боб қуйидагилар:
1. Ароқ ичишдан қайтариш.
2. Зино ҳақида
3. Посбонлик
4. От чоптириш ва камонбозлик
5. Султонларга аралашиш

3 та боб отни қашқасидек тушинарли, бироқ 2 та бобни цензурага нима алоқаси бор деб, қизиқиб кўрдим. Тушунишимча, у ерда (посбонлик ва от чоптириш ва камонбозлик) ҳозирги сиёсий стереотиплар ва нотўғри талқин қилиниши мумкин бўлган нуқталари бор. Бу икки боб ҳам шу ваъж сабабли китобнинг янги нашридан жудо қилинган.

Цензура жуда қизиқарли нарса-да!

👉 @umarhalil 👈
​​#ТИЗЕР

Бир гал мендан: «Аллоҳ таоло нима учун ҳашаротларни яратди? Деб» сўралди. Шунда ўйланиб, ўзимга-ўзим айтдим: “Агар, ҳашаротларнинг ҳам фикрини билиш имкони бўлганда, албатта улар ҳам «Аллоҳ таоло инсонларни нима учун яратди?» - деган бўлар эди. Борлиқ ҳақида тафаккур қиладиган бўлсак, Аллоҳ таоло ҳар-бир нарсани ўз офати билан яратганини идрок қиламиз.
Аллоҳ таоло пахтани яратиб, унинг офати ўлароқ пахта қуртини яратди. Ўсимликларга қўшиб чигирткаларни яратди, тишларни яратди ва тиш қуртларини ҳам халқ қилди.
Аллоҳ таоло кўз касаллигини яратди ва унга қўшиб кўз касаллиги бўлмиш «трохома»ни ҳам яратди. У зот бурунни яратиш ила тумовни, меваларни халқ қилиш ила чиришни, темирни яратиб, зангни ҳам бунёд этди. Аллоҳ таоло инсонни яратди унга қўшиб, кана, бургалардан иборат, пашшаю чивин, микроблар, сил, моҳов, тошма касалликлари, вабо сингари инсонни ҳалок қилиш учун сафарбар этилган душманлардан ташкил топган бир қўшинни ҳам қўшиб яратди. Аллоҳ бу ҳақиқатни беркитишга ҳаракат қилмади, уни ўз китобида мақсадли ирода қилинган иш дея эълон қилди. У зот шундай дейди:
«Батаҳқиқ биз инсонни машаққатда яратдик» (Балад сураси 4-оят)....

...Аллоҳ таоло худди бир модда ичида манфий электрон билан мусбат протонни бирлаштирганидек, жасад билан руҳни синади».

«Қуръон сирлари» китобининг «Аллоҳ таоло ҳашаротларни нима учун яратган» боби.

Ушбу бобда муаллиф, дуалистик характердаги жараён ҳақида фикр юритади. Гегел ва Маркснинг диалектика ёки идеал мантиғи устида баҳс қилади, майда ҳашаротдан тортиб, касалликларгача, жинс ва руҳдан тортиб Америка, Россия ва Хитойнинг гегемонлик сабабларини Қуръондаги қонуниятлар билан шарҳлайди.

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонамизнинг икки буюк олим ва муфассирлари шайх Муҳаммад Али Собуний ва Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳумаллоҳлар учрашуви.

Имом Собуний "Равоиъул баён", "Софватут тафосир" ва "Мухтасару тафсири Ибн Касир" тафсирлари муаллифи бўлсалар, шайх Нобулсий ўттиз жуздан иборат "Тафсиру Нобулсий" китобининг соҳибидирлар.

Менга икки шайхнинг бир-бирларига бўлган гўзал муносабатлари ёқди.

© Мубашшир Аҳмад
​​#ИНТЕЛЛЕКТУАЛ_ТОПИШМОҚ

Михаил Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» асарида ўша давр ҳудосизлик мафкурасига қарши бир аргумент бадиий образ воситасида ифодалаб ўтилган. Ушбу аргумент Аквиналик Фоманинг «беш далил»ига олтинчи далил ўлароқ талқин қилинади. Ўша бадиий образни билиш учун эса Гётенинг «Фауст»ини ўқиб чиқишга, олтинчи далил нима эканини билиш учун Фома Аквинскийнинг «беш далил»и билан танишиб чиқишга, Булгаков аргументининг моҳиятини тушиниш учун эса Доктор Мустафо Маҳмуднинг «сув ва адолат» мисолидаги қиёсини ўқиб чиқиш керак бўлади.

Жавобни топган одамга китоб совғам бор!

Подсказка: келтирилган манбаларнинг ҳаммаси интернетда бор.

Вақт кетди...
Обуначиларимга тавсия:

Азон китоблар маркази ёнида асаларичилар уюшмаси бор. Ушбу маҳсулотларни ўша ердан ҳарид қилдим. Қовоқ ва асал аралашмаси, седана ва асал аралашмаси, турли хил мағиз ва майизларнинг асал билан аралашмаси ва унинг майдаланган варианти. Ҳаммаси бўлиб 117 минг сўм бўлди. Олинган нарсалар кони фойда, ҳам жуда арзон, ҳам энг ишончли жой.

👉 @umarhalil 👈
Улар шундай ўқитилди, уларга шундай таълим берилди, шу тўғри деб ўргатилди. Эндиликда айнан улар ҳудди шундай тарбия беришни бошлайди.

Энди оз бўлса ҳам тушинишни бўшладингизми, барча муаммо ва зулмларнинг ўқ илдизи таълимга, китоб ўқишга боғлиқлигини?!

👉 @umarhalil 👈
​​Ушбу китобни ўқиган одамни дунёқараши ўзгаришига ўзим кафилман. Бугун мана шу китобни ҳаётдаги мисолини сизларга келтирмоқчиман. Миллатини юксалишини, халқининг саъвиясини кўтарилишини қасд қилган йигитлар шу мақсад йўлида бир лойиҳага қўл уришибди. Бу олий ҳиммат жамоанинг хизмати шуки, бутун республика бўйлаб текинга китоб тарқатиб ўқитишдан иборат.
@ijaragakitoblar ушбу гуруҳда уларда мавжуд китоблар каталогини кўришингиз ва буюртма бериб, келишилган муддатда қайтариб юборишингиз ҳақида малумот оласиз. Китоблар вилоятлар кесимидаги тармоқларга бўлинган. Қайси ҳудудда яшасангиз ўша жойдаги мавжуд китобларни бепулга етказиб беришади.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳага ҳомийлик қилиш, сервис учун китоблар олиб беришга ҳам таклифлар берилади. Мана шундай волонтёрлик қилаётган дўстларимиздан жуда ҳурсанд бўлдим. Аллоҳ ишларига барака берсин!

👉 @umarhalil 👈
Ер майдони Мисрникидан кичик бўлган Японияда бир юз йигирма миллиондан ошиқ аҳоли яшайди. Шу билан бирга у ерда очлик ҳам, камбағаллик ҳам йўқ. Фаровонликда японлар Американикидан ўтади. Ваҳоланки, у ерда нефть ҳам, кўмир ҳам ва ҳатто темир ҳам йўқ.
Лекин бу мамлакатда энг қимматбаҳо хазина - ҳазрати инсон бор.

Доктор Мустафо Маҳмуд

Ушбу китоб дунёга машҳур Sony корпорацияси асосчиларидан бири Масару Ибука томонидан ёзилган бўлиб, унда бола тарбиялашдаги замонавий назариялари ўрин олган. Боланинг биологик ривожланишига қараб турли хил илмий методлар келтирилган. Бола тарбиялашингиз асоси илмга таянмас экан, ўзбекча тарбия усули бўлмиш эшшак, ҳўкиз, қўзи, сўтаққул, сўлтамат ва бақир-чақирлардан ақлли авлод ўсишини кутманг!

👉 @umarhalil 👈
👍2
​​📚 Эркин Малик: янги китобимиз сизлар учун!

Қисса ва ҳикоялари кўпчилик китобхонларнинг шахсий жавонларидан ўрин олган, ўзбек оилаларининг қалбидан жой олган ёзувчи Эркин Маликнинг янги ҳикоялар тўплами бўлмиш "Болалик ва ўсмирлик кўчалари" асари чоп этилди.

Ушбу китоб ҳақида тўлиқ маълумот олмоқчи бўлган, мароқли суҳбат ва ёзувчининг ўзидан дастҳат ила китобни биринчилардан олишни истаганлар бўлса, "Azon kitoblari" марказида бўлиб ўтадиган китоб тақдимотимизга таклиф этамиз.

⌛️ Тақдимот санаси ва вақти: 20 октябр (сешанба), соат 14:00

🏛 Тақдимот ташаббускори: "Azon kitoblari" маркази.
Aхборот ҳамкори: Azon.uz ахборот портали, AzonTV онлайн телеканали, "Маданият ва маърифат" телеканали.

📍Дўконимиз манзили: Геолокация

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Twitter | Facebook | TikTok

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj3hhVI0dAj0-nvNg
Кўп китоб ўқиган аҳли илм одамларни ёмон ҳулқини, такаббури ва риёсини кўриб ҳайратланманг. Ундайларнинг илми хотирасида қолган холос, қалбида эмас.

👉 @umarhalil 👈
🕊1
​​Интеллектуал топишмоқнинг жавоби

Нодира: «Шайтоннинг борлиги Ҳудонинг борлигига далолат қилади».

Изоҳ: Уста ва Маргарита асарининг сюжети икки параллел воқеалар чизиғида олиб борилади. Бирида икки минг йил муқаддам одамлар орасига Аллоҳнинг пайғамбари Исо алайҳиссалом элчи бўлиб келади. Жамият эса бу эзгуликни қатлга ҳукм қилади. Бундан икки минг йил ўтиб эса, Рус империяси қулатилиб, большевиклар ҳокимиятни қўлга олиб, ҳудосизлик мафкураси асосидаги жамият дастурини жорий қилишади. Яъни, пайғамбарини қатл қилган тарихдаги бир ҳукумат, келажакка келиб бошқа ҳукумат Ҳудонинг ўзини ҳам йўққа чиқаришни бошлайди. Мана шу даврда майдонга Воланд образида Шайтон кириб келади. Ҳудосиз жамиятнинг аҳлоқсизлиги, нафси бузуқлик, фаҳшга ўч бўлиб кетган оломонни ҳаосга айлантириб, бунданда баттар аҳволга, яъни эътиқодсиз яшаётган жамиятни осонгина йўлдан оздиришга эришади. Буни Воланднинг тунги баллда Берлиознинг узилган бошини кўтариб сўзлаган нутқида фиксация қилиб ўтилганда тушуниш мумкин. Воланд «Фауст»нинг асосий персонажлари бўлмиш иблис Мефистоклга қиёс қилинади. Чунки уларнинг вазифаси ва фаолияти, деярли бир. Олтинчи далилга келадиган бўлсак, ўрта асрлар, хусусан XI-XIV асрлар оралиғида фалсафада христиан схоластикаси ривожланишни бошлаган. Скептицизм ва рационал фалсафалар муҳорабасида христиан диний ақидаларини рационал ҳимоя қилишга эҳтиёж сезилди ва бунда энг таниқли файласуф Аквиналик Фома сезиларли таъсир кўрсатган. У Ҳудонинг мавжудлиги ақидасини ўзининг 5 далилида рационал услубда исботлашга ҳаракат қилган. Доктор Мустафо Маҳмуднинг қуйидаги гаплари олтинчи далилнинг моҳиятини очиб беришга хизмат қилади. У айтадики, инсоннинг сувга ташналиги, организмга сувнинг кераклиги сувнинг ҳаётда мавжудлигига далолат қилса, зулмнинг борлиги адолатни борлигига тақозо қилади. Уста ва Маргарита асарида шайтоннинг, яъни ёвузликнинг мавжудлиги эзгуликни тақозо қилишига бу тақозолик эса чин маънода Ҳудога эҳтиёж бўлишига ҳамда шу эҳтиёж унинг мавжуд эканига далолат қилади. Бу мантиқий тафаккур. Зулмнинг бардавом бўлаётгани бу яхшилик борлигига, агар бўлмаганда ҳамма зулмкор, фаҳш ва разолатли бўлганда, ҳаммаси аллақачон барҳам топарди, ҳолбуки ҳаёт давом этаётган экан яхшилик дунёнинг ёвузлик томони билан баланс ушлаб келмоқда, деган мантиқий хулосани беради.

Ғолибамиз совға сифатида ушбу китобни танладилар 👇

👉 @umarhalil 👈
👍2
​​#ИНТЕЛЛЕКТУАЛ_ТОПИШМОҚ

Пушкиннинг «Тош меҳмон» асарида Дон Жуан учига чиққан моҳир хотинбоз. Фашҳ ишлари шу даражага чиқадики, бир бева аёлни йўлдан уришга қарор қилади. Ушбу жараённи диққат билан ўқинг. Анна эри ўлган ва шундан сўнг узлатга чекинган, фақат қора матога ўралганча, эркак зоти билан гаплашмайдиган аёл. Дон Жуан эри ўлган бева аёлни марҳумнинг қабри қошида, яъни қабристонда йўлдан уришга эришади, лекин оқибати фожеали якун топади.

Диққат савол: Дон Жуан буни қандай уддалайди?

Ҳаётидан эркак зотини чиқариб ташлаган, ўзини дунёдан узган, бутун баданини сатр қилган, эрининг қабри қошида, тушкун мотамида қандай йўл билан уни айнитиш мумкин?

Подсказка: ушбу услуб ҳатто бизнинг жамиятда ҳам ҳозиргача учрайди. Лекин, охири шармандали якун топади.

👉@umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан 31 йил муқаддам, 1989 йил сизнинг ота-оналарингиз ўзбек тили учун кўчага чиққан, қони тўкилган, жароҳат олган, ҳатто жон берган. Эртага фарзандим ўз тилида гаплаша олсин, мустақил бўлсин деб. Тилингизги қадрланг, ўз она тилингизда маза қилиб мулоқот қилинг, лекин бузманг, менсимай юрманг. Бу ота-оналарингиз руҳига тупуриш билан баробар.

👉 @umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тош меҳмон» асаридан берилган саволнинг жавоби

👉 @umarhalil 👈
Жуда кўп аккаунтларни кузатаман. Деярли ҳаммасида ҳикматли гаплар, оятлар, ҳадислар туширилган суратлар. Ҳамма бир хил тенденцияга тушиб олган. Ҳамма одамлар чиройли гаплар ортига ўз шахсияти, хулқини яшириб олган. Буни кўрган киши ўша одам жуда тақводор, билимли, ҳулқи гапига мос деб ўйлайди. Аслида ўша даражада бўлмасангизчи, ёлғончи бўлиб қолмайсизмикин?
Омманинг ичидаги муаммоли нуқталарни излашда, одатда, танқид «кўпчилик» ёки «озчилик»ка йўналтирилганда, натижа кўзланган мақсадни беравермайди. Чунки, одамлар ўзини айбдан ҳоли ҳудудда бўлишини хоҳлайди. Агар танқид кўпчиликка қарата қилинса, ҳар ким ўзини озчилик қаторига олиб ўтади, озчиликка қилинса, кўплик қаторига сурилади. Ҳаммага қаратилган танқид эса орадаги муаммоларнинг илдизи ўз-ўзидан отилиб чиқишига мажбур қилади ва кўпчилик ёки озчилик доирларидан алоҳида бўлишга имконият қолдирмайди.

Тезда ўқивориш тавсия этилади )

👉 @umarhalil 👈
👍1
Агар сен бой ва мансабдор одамлар билан оддий инсонлардек кўришмасанг, демак, сенинг табиатингда қуллик ҳисси бор.

👉 @umarhalil 👈
🔥1
Ижтимоий тармоқ эмоцияларни шунчаки тортиб оляпти десам, ишонмайсизлар 😅

👉 @umarhalil 👈