This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабар
1. Японлар 20 метрлик трансформер ясашибди. Ушбу 25 тонналик робот қурилишини япон олимлари шу йилнинг январ ойида бошлашган экан, техника мўжизаси тайёр бўлибди.
2. Ўзбекистонда эса пахта терими бошланди
👉 @umarhalil 👈

😢1🥴1
Солиҳ одамлар билан юриб, улардан манфаат олмасликдан ёки гуноҳкорларни маломат қила туриб, гуноҳлардан четланмасликдан ёки шайтонни лаънатлаб, унга пинҳона итоат этишдан эҳтиёт бўл!
© Умар ибн Абдулазиз
👉 @umarhalil 👈
© Умар ибн Абдулазиз
👉 @umarhalil 👈
👍1
Маърифатпарвар жадидлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.
👉 @umarhalil 👈
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.
👉 @umarhalil 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳими қалбдами ёки шаклда?
«Azon kitoblari» кўрсатувининг бугунги сонида
«Олим, одам ва олам» китоби ҳақида тафаккур қиламиз
Китобни «AZON KITOBLARI» дўконидан харид қилишингиз мумкин.
👉 @umarhalil 👈
«Azon kitoblari» кўрсатувининг бугунги сонида
«Олим, одам ва олам» китоби ҳақида тафаккур қиламиз
Китобни «AZON KITOBLARI» дўконидан харид қилишингиз мумкин.
👉 @umarhalil 👈
Таълимни ислоҳ қилмай туриб ҳеч қайси соҳани ислоҳ қилиб бўлмайди. Таълим ислоҳи эса устозларни эҳтиром қилишдан бошланади.
Устоз - бу ҳаёт йўлингда муваффақиятли юришингни тўғирлаб берадиган зотдир. Устоз бу Одам алайҳиссаломга дунёни ўргатган Аллоҳ таоло, Устоз бу пайғамбар алайҳумуссаломларга динни ўргатган Жаброил алайҳиссаломдир, устоз бу қиёматга қадар келадиган башариятга рисолатни таълим берган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар, устоз бу исломни ўргатаган, дунёни ўргатган олимлардир, устоз бу юришингни, ҳулқингни, сийратингни, сувратингни, муомалангни, зеҳниятингни шаклланишига ҳисса қўшган меъмор у. Аллоҳ субҳануҳу ва таъоло устоз мақомидаги барча зотларни, мураббийларни ўтганларини раҳматига олсин, ҳаётларини эса ҳифзида сақласин, таълимларига, тарбияларига яраша ажр-мукофотлар ёғдирсин, улардан Ўзи рози бўлсин, Ўзи мададкор бўлсин. Устоз ва мураббийлар куни муборак бўлсин, Устозларнинг ҳар кунлари мана шундай эъзоз-у эҳтиромли бўлсин.

Бизнинг Сомон йўли галактикамизда 200 миллардга яқин юлдуз бор. Мана шу юлдузлар ичида бизнинг ўрта сариқ қуёшимиз галактиканинг ЭНГ СОКИН ерида жойлашган (бу эволюцион тасодифми?).
Мана шу қуёшимизнинг тортишиш кучи атрофдаги барча сайёраларни ўз орбитасида ушлаб туради ва ҳар бир сайёранинг орбита бўйлаб ҳаракат тезлиги шундай тартибдаки, натижада сайёралар қуёшнинг гравитацион кучи таъсирида қуёшга қулаб тушмайди (бу ҳам эволюцион тасодифми?).
Ер биз яшаб, умргузаронлик қилаётган яшил сайёра. У Қуёшга 150 миллион км яқинликда жойлашган. Айни мана шу масофа Ердаги ҳаётнинг мавжудлигини таъминловчи сабабиятлардан бири (бу ҳам эволюцион тасодифми?).
Ой Ернинг табиий йўлдоши бўлиб, унинг Ерга нисбатан асосий вазифаларидан бири ўз тортишиш кучи ила Ердаги денгиз ва океан каби сув ҳавзаларини, қон босимимизни бир маромда тутиб туришига хизмат қилади. Ернинг тортишиш кучи ойни ўз орбитасидан чиқиб кетмаслигини таъминласа, Ойнинг ҳаракат тезлиги Ойни Ерга урилиб кетмаслигини таъминлайди (бу ҳам эволюцион тасодифми?).
Ернинг Қуёш атрофида айланиш траекторияси ва 66°30 га оғишганлиги йил фаслларини келтириб чиқаради ва бу фасллар Ердаги табиатни мувозанатини бошқарувида муҳим рўл ўйнайди (бу ҳам эволюцион тасодифми?).
Швейцария ва Франция чегараси бўйлаб 27 кмлик жуда катта адрон коллайдери ўтган. Бу улкан лабаратория шароитидаги ускунанинг вазифаси «Катта портлаш»нинг қандай жараён касб этгани ҳақида тасаввур пайдо қилиш учун қурилган. Бунда икки зарра протонлар жуда катта тезликда келиб тўқнашади ва унинг натижаси кузатилади. Мана шу коллайдерни барпо қилиш ва уни бошқариш учун қанча меҳнат, куч, маблағ ишлатилган буни ақли салим киши инкор этмайди. Лекин бутун коинотни ҳеч қандай ташқи куч ва аралашувсиз ўз-ўзидан, тасодифан пайдо бўлган деб эволюцияни нотўғри талқин қилиб юрган ақли ноқисларнинг тутган мавқифи қанчалик тубан эканини билиш мумкин. Бу ёзилган матнлар ҳам ўз-ўзидан ёзилди, мен аралашмадим, техник реакция оқибатида тасодифан ёзилиб қолди. Бир оздан сўнг мутацияга учраб матн ривожланиб, бошқа матнга айланиб кетиши мумкин. )))

Дадахон Ҳасанов тўйларда, концертларда қўрбошилар ҳақида, Туркистонга бўлган рус босқинлари ҳақида, Советларга қарши пахта қулчилиги, миллият ва бошқа кўплаб шу руҳдаги мавзуларда қўшиқлар куйлаган. Саҳнада, майдонда, тўйларда чақириқлар қилган. Ўйлаб кўряпман, агар санъаткорлар концертларда, тўйлардаги қўшиқларида, чиқишларида аҳлоқсизликка, коррупцияга, фахшга, ноҳақликка, адолатсизликларга қарши қўшиқлар куйласа, концерт майдонларида илмга, бирликка, миллий биродарликка чақириқлар қилса, минглаб санъаткорлар ҳар кунги тўйлардаги репертуарида адолат, ҳақиқат, нафс, порахўрлик ҳақидаги қўшиқлар ҳам жой олса, қизиқчилар ҳар ойги дастурларида цензура, диктатура, тарихий-сиёсий хатоларни сатира қилиб чиқишлар қилиб турса 5 йил ичида халқда қандай ўзгариш кузатиларкин? Ҳозирги санъат эса ҳис қилинмаган, англанмаган йигит ва қизнинг бачкана муносабатлари устига қурилган мавзуга ўтин қалашдан ортмайди. Санъат жуда катта аждаҳо, унинг тизгинини ҳезалак, ҳеббим, бетайин ва маслаги ва мақсади олий бўлмаган, фақат тижорат ва шуҳрат учун муте бўлганларга олиш осон қилиб қўйилган. Қўпол қилиб айтганда, аждаҳони бичиб қўйилган. Агар у муносиблар қўлига ўтса, жуда катта ишларни амалга ошириб юборади. Бир вақтлар, маърифатпарвар жадидлар труппалар ташкил қилиб театрларни олий мақсадлари йўлида восита қилиб ишлатишган. Тасаввур қилиб кўринг, тўйга борсангиз жадидлар, олимлар ҳақида қўшиқ куйланяпти, концертга тушсангиз, вазирликлар тизимидаги порахўрликлардан қўшиқлар авжида, автобусга чиқсангиз машина магнитофонида цензура устида реп батл бўляпти. Шунақа мавзуларни эшитиб юрган халқни саъвияси қандай бўларкин?
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
Наманганлик ўзини ёқиб юборган аёлга нисбатан қўл қовуштириб томоша қилиб турган ҳодимларни, телефонда камерага олаётган одамларни кўриб Габриел Гарсия Маркеснинг «Ошкора қотиллик қиссаси» эсимга келяпти. Асар ҳали ҳам долзарблигини йўқотмабди. Ўшандаги лоқайд оломон шу оломонни ўзи, балки унданам баттар.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
Масжидга кирганимда намоздан сўнг роса ухлаб олгим келаверади. Бу ерда ухлаган одам 10 дақиқа ухласа ҳам шунақанги лаззат билан дам оладики, 8 соатлик уйқунинг ҳақиқий мазасини олгандек бўлади. Ҳатто, уйингизда шунча соат ухласангиз ҳам масжиддаги 10 дақиқалик уйқунинг мазасига етмайди. Сабаби, бу масканда ажойиб биомайдон бор. Ихлос, эзгулик, покланиш ниятида келган одамларнинг асаб тизимидан чиқадиган биомайдонлар масжиднинг катта аурасини ташкил қилади. Шунинг учун бу ерга кириб чиққан одам енгил бўлиб қолади, ибодат қилса енгил ва тетик чиқади, 10 дақиқа ухласа ҳам бутун чарчоқлари чиқиб кетади. Шу гапларни шеригимга айтиб бергунимча у ҳам ухлаб қолди. Мазза қиляпти ўзиям. Аллоҳимнинг уйида, энг яхши жойда ))
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз бу шахсни энг қўнхўр, разил диктатор деб биласиз. Ҳолбуки, халқи уни севган ва мухлис бўлган. Сиз ҳам раҳбарингизни севгансиз ва мухлиссиз. Ҳолбуки, у бошқалар учун энг қонхўр, разил диктатор ҳисобланади. Бандасига мухлислик, хоҳ у президент бўлсин, хоҳ арбоб бўлсин, хоҳ олим бўлсин тарафкашликни келтиради ҳамда ҳақиқатни англашни тўсади. Ихлосингни Аллоҳга қўй, шунда адолат ва ҳақиқат йўлинг равон бўлади, бандаларга эса холис қарай оласан.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
Бир унвонли ёзувчи Рауф Парфини юриш-туришини кўриб, ўзингизга қараб юрсангиз бўлмайдими? Ахир ёзувчисиз. Тиланчиларга ўхшаб қолгансиз, деб ўзича танбеҳ берганда, Рауф Парфи: тўғри, аслида иккимиз ҳам тиланчимиз. Фақат мен халқдан тиланаман, сиз эса давлатдан, деган жавобни берган экан. Ушбу воқеани бир гурунгда Рауф Парфининг умр йўлдошлари Сулҳида опа Парпиева айтиб бергандилар. Шу-шу эсимда қолган. Ҳозирда блогерлар ҳам типа ёзувчи мисоли. Улар ҳам адиблар қатори халқни дардини, халқни муаммоларини кўтарадиган қатламга айланиб қолди. Блогерлар халқни муаммосини кўтариб, уларга ечим бўлишида ҳисса қўшмоқда. Улар озми-кўпми халқни ишонган вакилларига айланиб боряпти. Энди одамлар судга эмас, ДХХни аризалар қутисига эмас ёки ИИВ маъмурларига эмас ва ҳатто ТВга ҳам эмас, балки блогерларга суяняпти, уларга ишоняпти. Бу жуда катта масъулият. Шундай экан, энди мақомлар кўтарилиб, олий мақсадни майда-чуйда эгоцентрик манфаатлар эгалламаслиги керак. Асосан муаммолар диққат марказида бўлиши керак. Унинг ўрнида марказга ўзини қўймаслиги популистик касалликдан узоқроқ юриши лозим. Хуллас, сўнгсўз ўрнида: ”Эл нетиб топкай мениким, Мен ўзимни топмасам.”
© Навоий
© Навоий
👍1
«Саъд ибн Муоз: Бир қавмни кўрдим, чорва ҳайвонларидан фарқи йўқ. Ҳиммати фақат қорин тўйдириш ва кийим кийишга етади. Бундан ҳам ажабланарлиси, бошқалар уларнинг жоҳиллигини била туриб, улардек яшашни хоҳлашидир».
***
«Абдураҳмон Дохил аббосийлар тазйиқидан қочиб, Андалусга борганида жуда чиройли жория ҳадя қилинади. Шунда у: «Бу жория кўзни қувнатадиган гўзал экан. Агар мен олдимга қўйган мақсадим билан машғул бўлсам, жорияга зулм; у билан машғул бўлсам ҳимматимга зулм. Демак, ҳозир бу жорияга эҳтиёжим йўқ», деб эгасига қайтариб берди».
«Ҳиммат - мўминнинг қуввати» китобидан.
Муқоваси оддий, аммо ичи тўла «бомба» маълумотларга тўла китоб шу бўлса керак. Инсонга жуда кучли мотиватор бўладиган, маслаги ва мақсадига куч-ғайрат, содиқлик, аниқлик киритиб берадиган асар. Анчадан буён ўзига михлаб қўядиган ўзгача китоблар нашрини кутиб яшаётгандим.

❤1
Дунёда яхши бўлсангиз ҳам ғариб бўлаверасиз, ёмон бўлсангиз ҳам фароғатли бўлаверасиз. Дунё сизнинг яхшилигингиз ва ёмонлигингизга доимо мувофиқ натижа бера олмайди. Шунинг учун дунёни Аллоҳнинг наздида пашша қанотичалик қадри йўқ. Бу синов учун майдон холос. Лекин, оҳират ҳаммасини тўғри тақсим қилади: яхшилар роҳатда, ёмонлар уқубатда.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
😢1
Бир дўстим исломда никоҳ учун севги бўлиши шарт эмас дебди. Тўғри, бунақа шарт йўқ. Севги бўлиши бу динни олий мақсади ва жавҳарини амалга оширмоқчи бўлган ҳимматли одам учун керак. Севгисиз оила қурган одам насл қолдиради, ўзаро ҳуқуқлар доирасида яшайверади. Ҳудди, нафл ибодатларни қилиш шарт бўлмагани каби. Нафл ибодатлар ҳам банданинг ҳимматига боғлиқ, шу қатори муҳаббат ҳам. Фақат бир шарт бор: ҳиммат қилолмаган ҳимматлига ҳасад қилиши ёки ҳиммати бор одам ҳимматсизни паст кўриб ўзаро низога бормасиги, бир-бирини қораламаслиги керак.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
@feyams га Иван Тургеневнинг «Муму» асарини ўқиб чиқишни тавсия қилдим, тўғрироғи ичини қиздириб қизиқтирдим. Герасим кучукчасини чўктириб ўлдириши эзгуликми ёки ёвузлик? Бурчми ёки инсонийлик? Сиз қайси хулосада қоласиз, Герасимда эзгуликка йўналтирилган ҳатти-ҳаракатни топинг, дедим. Қани, каналида хулосасини кутамиз...
Аслидачи...
Бозорга тушиб сабзи ҳарид қилаётганингизда сотувчи қийналганроқ бўлса, ҳиммат қилиб икки баробар ҳақ тўласангиз, меҳнатига рағбат, маҳсулотига қадр қўшиб уни қўллаб қувватлаган бўласиз.
Таксига чиққанингизда ҳайдовчининг қийналган эканини сезиб ҳиммат қилиб сал ошиқроқ пул тўласангиз, корига қувват, ризқига барака қўшган бўласиз.
Қўл остингизда ишлаётган ҳодимларга маошларини ҳиммат қилиб кўпайтириб берсангиз, ишларига рағбат, турмушларига енгиллик қилиб берган бўласиз.
Олим ва адибларнинг хизматларига ҳиммат қилиб кўп ҳақ тўласангиз, уларнинг ижодига, фаолиятига катта рағбат қилган бўласиз.
Қайсидир миллатдошингиз, ватандошингиз, дўстингиз ёҳуд фейсбукдошингиз ютуққа эришганда ҳиммат қилиб икки оғиз табриклаб, эътирофингизни изҳор қилиб қўйишингиз, унга катта қўллов бўлади.
Ҳозирдачи...
Ҳимматсиз одам бозорда қийналиб терим қилган деҳқоннинг 2 минг сўмлик маҳсулотини талашиб олиб, лекин бутикдан 1 миллиолик пальтони нақд оладиган одамдир.
Ҳимматсиз одам кундалик рўзғор қиладиган киракаш билан 10 минг сўмга талашиб, автосалондан 10 минг долларга нақд машина оладиган одамдир.
Ҳимматсиз одам тинимсиз меҳнат қиладиган ишчисига оғриниб ҳақ тўлаб, онда-сонда «ишини битириб» берадиганларга қўш-қўллаб пул тўлайдиган одамдир.
Ҳимматсиз одам китобларни нархига талашиб, артистларни оёғига пул сочадиган одамдир.
Ҳиммат - мўминларнинг қуввати. Ҳиммат - имконияти бор мўминнинг имконияти йўқ мўминни қўллашидир.

“Azon kitoblari” markazi qoshidagi Azon xalq kutubxonasiga birinchi kitoblar toʻplami topshirib ketildi. Singlimizdan Alloh rozi boʻlsin. Maqsadimiz, xalqimizda kitob almashish madaniyatini paydo qilish va oʻzida borini boshqalarga ham ulashish himmatini shakllantirishdan iborat.
Azon xalq kutubxonasi - oʻzingizda borini qoʻying, oʻzingizda yoʻgʻini oling.
**
«Азон китоблари» маркази қошидаги Азон халқ кутубхонасига биринчи китоблар тўплами топшириб кетилди. Синглимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Мақсадимиз, халқимизда китоб алмашиш маданиятини пайдо қилиш ва ўзида борини бошқаларга ҳам улашиш ҳимматини шакллантиришдан иборат.
Азон халқ кутубхонаси - ўзингизда борини қўйинг, ўзингизда йўғини олинг.

👍4
Мамлакатда адолат бўлсагина ислоҳот бўлади деб қайта-қайта айтиляпти. Унинг учун ҳар бир раҳбарнинг столи устида Макиавеллининг «Ҳукмдори» эмас «Умар ибн Абдулазиз» туриши керак. Умуман олганда, бу шахсият ҳақида катта-катта китоблар нашр қилиниши керак. Ўқиган одам умуман ўқиб тўймайди бу шахсият сиймоси ва давлат бошқаруви ҳақидаги китобчага. Умар ибн Абдулазиздан ҳар бир раҳбар адолат қилишни ўрганиши яққол уқилади, лекин Умарнинг адолатни маҳкам ушлаши ва бунда собит туришига нима асос бўлганини эса ҳаётидаги бир воқеа баён этилгандаги драматик перипетия орқали очилади. Раҳбар адолатли бўлиши керак, деган гап ҳеч нарсани ҳал қилмайди, бироқ бу китобда Одам қандай қилиб адолатли бўлади, даган саволга яхши жавоб топилган. Ана ўша нарса Умар шахсиятида кўрсатиб берилган. Адолатни манбаини билиш учун китобчани ўқиб чиқиш керак. Агар сизни бирор ташкилот, фирма, давлат идорасида танишингиз бўлса, албатта «Умар»ни столи устига қўйиб қўйинг. Ўзгаришини кўрасиз.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈