Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаррисон Фордни ролларида ўзим дублёр бўлганман. Мана исбот 😅
😁3😱3👍2🤣1
⚡️⚡️ЭКСКЛЮЗИВ ЯНГИЛИК⚡️⚡️

Авлиё қайнонанинг ютуб варианти тайёр бўлди. Фотообложкани ўзим ясадим. Қалай чиқибди? 😌

https://youtu.be/FC_Z5JQLvmY
​​НОТИҚЛИК

Обуначиларимиздан бир неча киши овозим устида ишламоқчиман, аудиокитоб қилмоқчиман, нутқимни равон ва чиройли қилмоқчиман. Ўргатинг, йўналиш беринг деб мурожаат қилишяпти. Шу мавзуга атаб қисқагина маълумот бериб қўйишни лозим топдим.

Нутқ маданиятининг бир неча соҳавий турлари бор:

1) Ифодали гапириш ва ўқиш;

Бунда гапларни тутилмасдан, ҳарфларни тиниқ талаффуз қилиб имло қоидалари билан равон сўзлаш назарда тутилади. Мисол учун ахборот кўрсатувларидаги дикторларни келтириш мумкин. Бунда матн ва нутқни ифодали ҳамда равонлигига эътибор берилади. Ҳис-туйғу ёки муносабат билдириш мумукин эмас.

2) дикламация;

Бу йўналиш асосан пафос ҳарактерида бўлиб эълон, оммавий тадбирлар намойиши ва шоирларни ижросида намоён бўлади. Текшириш учун истаган шоирни шеър ўқиганини эшитиб кўринг. Баъзида шундай услуб ғашга тегадиган нутқ одатига ҳам айланиб қолади. Масалан, Исмат Ҳушев )

3) бадиий ижро;

Театр, кино, радиоспектакл, телеминиатюра тармоқларида қўлланилади. Бунда кечинма санъати ва намойиш санъати фарқланади. Кечинмада табиий эмоция ва ростакам муносабат шакллантириш шарт. Намойишда эса бўрттириб ўйналади. Кечинмада бўрттириш, ёлғондан ўйнаш мутлақо мумкин эмас. Бадиий ижро аудиокитоблардаги диалог ва монологлар жонли чиқишига хизмат қилади.

4) нотиқлик

Бу услуб ифодали гапириш ва бадиий ижронинг ўртасида турувчи нутқ санъат тури ҳисобланади. Нотиқликда сўзларга бадиий ижро каби тўлиқ муносабат берилмайди, балки, меъёр сақланади. Ифодали гапириш каби ҳиссиз бўлмайди, балки, матнни ўзиники қилиб сўзлаш, ҳикоя қилиб бериш унсурларига амал қилади. Матндан ташқари гапга усталик, импровизация қилиши ҳам керак бўлади.

Бундан ташқари суҳандонлик, нарраторлик деган турлар ҳам бор. Суҳандон деб гапга чечанг, сўз бойлиги кучли шахсга айтилади.
Нарратор деб турли ҳил матнларни ўқиб овозлаштирадиган шахсга айтилади.

Агар сиз ўз нутқингиз устида ишламоқчи бўлсангиз, албатта нотиқлик курсларига қатнашинг. Мустақил ўрганиш яхши самара бермайди, сабаби, мутахассис сизни камчиликларингизни аниқлаб олади ва аввал уларни тузатади. Сўнгра назорат қилиб сизни бир йўналишга солади. Онлайн курслар ҳам, соатлик, кунлик вебинарлар ҳам кўзланган натижага эриштирмайди. Мутахассис сифатида айтаман, энг мақбули курсга мунтазам бориб қатнашиш. Нотиқлик 8 соатлик вебинар ёки бир ойлик курс билан олинадиган дарс эмас. Кучли нутқ эгаси бўламан деган одам йиллаб ўз устида ишлашига тўғри келади. Шахсан ўзим 3 ярим йил саҳна нутқи фанида Рамзиддин Қодировдан ва бир ой экспресс тарзда Шуҳрат Қаюмовнинг нотиқлик курсидан дарс олганман. Иккала устозим ҳам Ўзбекистондаги энг кучли нутқ мутахассислари. (Энг қизиғи икковлари курсдош бўлишган) шундай нотиқлардан амалий дарс олиб, шунча йил ўқиб ҳам устимда ишламаётганим учун нутқимда камчиликлар бисёр. Формадан чиқиб қолганман. Шунинг учун чинакам нотиқ бўламан деганлар бўлса, доим ўз устида ишлаб туриши керак. Шунда чиройли овоз соҳибига айланади. Гўзал ва салобатли нутқ ирод қила олади.

Катта амбициялари бўлмаганлар, шунчаки ўзи учун чиройли нутқ қилмоқчи бўлганлар учун эса уч ойлик курсга қатнаб, керакли машқларни қилиб ўзини формада ушлаб турса ҳам яхши натижа чиқарса бўлади.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Audio
👉 @umarhalil 👈
Audio
Радикал фикрли мусулмонлар қандай шароитда пайдо бўлади?

👉 @umarhalil 👈
Audio
Ўтмишимизда шундай жасур олимлар бўлган. Агар олимлар маддоҳлик йўлига ўтса, оддий халқдан жасорат кутиш амри маҳол

👉 @umarhalil 👈
Audio
Ҳақиқий муҳаббат садоқатни доим ўзи билан етаклаб юради. У хоҳ олим бўлсин, хоҳ оддий инсон

👉 @umarhalil 👈
❤1👏1
Audio
Mubashshir Ahmad
«Кучсиз мўмин қазои қадарни рўкач қилади. Кучли мўмин эса қадарнинг ўзи»

👉 @umarhalil 👈
“Парвардигорларингиз ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар улар (ота-онангиз)нинг бирови ёки ҳар иккиси қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «Уфф!» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут — хокисор бўл! Ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!”

Ал-Исро сураси, 23-25

Бугун онам мени дунёга келтирган сана, онам машаққат ва дард чеккан сана, Аллоҳ онамни кўзи қувониши учун мени уларга ҳадя қилган сана. Онажонимнинг ОНА бўлган саналари. Аллоҳ уларни ўз паноҳида асрасин, уларни ҳаловатлари бўлишимни бардавом қилсин. Онамни ғойибона дуо қилиб қўйганлардан Парвардигор рози бўлсин.

👉 @umarhalil 👈
👍2❤1🔥1
Audio
Mubashshir Ahmad
Фарзи аъйн ва фарзи кифоя

Жамият ўзи учун зарур соҳаларда мутахассисларни чиқармас экан миллатни бўйнидаги фарзи кифоя соқит бўлмайди ва натижада ҳаммма ўша жабҳада оммавий гуноҳкор бўлиб тураверади.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Audio
Mubashshir Ahmad
Дунёдаги қийналаётган мусулмонларга қайғуриб қўнғироқ қилган ёш йигит

👉 @umarhalil 👈
👍2
Audio
Mubashshir Ahmad
«Тўрт ёшингдаги муваффақият иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг...»

👉 @umarhalil 👈
👍3
Audio
Mubashshir Ahmad
Одамлар бузилиб кетди, ёшлар ёмон бўлиб кетди, дейишади. Аслидачи...

👉 @umarhalil 👈
👍2
Барчангизга қурбон ҳайити муборак бўлсин. Ушбу видеони максимал даражада тарқатиб юборайлик, азизлар. 👇👇👇

AzonTV'да Ҳайит байрами

Дунё бўйлаб | LIVE 🔴 | Байрам шукуҳи

👉 https://youtu.be/AHn81wnH7C4
👍1
​​Шахсий кузатувларимдан ва тадқиқларимдан шуни хулоса қилдимки, қизларнинг икки томонлама сатр қилиш вазифаси бор. Бири танани, иккинчиси кўнгилни сатр қилиш. Танани сатр қилиб, аммо кўнглини сатр қилмаса, танадаги сатр бўла туриб ҳам фосиқ йигитларга оғиб ёки алданиб қолиш ҳавфи бор. Аввал қалб сатр қилинса тана ҳам ўз-ўзидан сатр бўлади. Тана сатри атрофдагиларни назаридан химоя қилса, кўнгил сатри йигитларнинг ҳушомади, ширин ва ёқимли сўзларидан химоя қилади. Кўнгил сатр қилинмас экан, сиз-у бизга ташқаридан сипо кўринаётган қиз ҳам ботинида қайсидир фожир йигитнинг ўпичларига маҳлиё бўлаётган бўлиши мумкин. Қалби сатрда бўлган қиз то жуфти ҳалолига эришмагунча ўзининг қийматини туширмайди, доим Аллоҳ сатрининг химоясида бўлади. Кўнглида сатр бўлмаган қизларни эса алдаш осон, йўлдан уриш қулай. Бундай қизларнинг кўпинча тақдири омадсиз кечади. Кўп ҳолларда ширин сўз ва эътиборга мойиллик уларни сатрдан чиқаради ва қийматларини туширади. Натижада шахсиятларини яхши кўрсатиш учун ақлли, босиқ ва сипо кўринишга ҳамда ёлғонга ҳам одатланишади. Бу эса иккиюзламачилик сифатини шакллантиради. Одамларга ёлғон гапириши мумкин, лекин Аллоҳ кўриб турганини унитишади. Шунинг учун ҳам улар омадсиз. Ечим эса диёнтга қайтиш: икки томонлама сатрга эришиш. Ана шунда Аллоҳ уларни йўлини очади, қийматини тиклайди.
Audio
Mubashshir Ahmad
«Агар уялмасанг хоҳлаганингни қил!»

👉 @umarhalil👈
Audio
Mubashshir Ahmad
Энг гўзал ва покиза муҳаббат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Оиша онамиз билан муҳаббатлари.

👉 @umarhalil 👈
❤‍🔥1
Audio
Mubashshir Ahmad
Исломнинг маддоҳликка муносабати

👉 @umarhalil 👈
Audio
@umarhalil
Антропологик тажриба

Африкалик болаларнинг лол қолдирган қоидаси

👉 @umarhalil 👈
Audio
@umarhalil
Айбларингни билмоқчи бўлсанг, хотининга унинг бирор айбини айтиб бер. Шунда...

👉 @umarhalil 👈
👍2