Мўжиза бўлиши учун тухумда Аллоҳ лафзи бўлиши шарт эмас, мўжиза бўлиши учун осмонда фаришта кўриниши шарт эмас, мўжиза бўлиши учун шер гапириши шарт эмас, мўжиза бўлиши учун Қуёш сўзлаши шарт эмас. Фақат ақл бўлсагина бас. Шунчаки ақл бўлсагина кўз остингиздаги ҳақиқий мўжизани кўра оласиз. Аллоҳни ақл билан танилади, унинг ишларини ақл кўзи билан кўрилади. Ақл бўлиши учун эса ўқиш керак, илм олиш керак. Стивен Ҳокинг каби олимларнинг қараши билан айтганда, Олий Онг соҳиби сингулар нуқтани режали-схематик тарзда тартибли механизмларни ишга тушириб юборган-у, у ўша вазифасида ҳамон давом этмоқда. Тухумни устидаги ёзувдан кўра миттигина данакдан униб чиқадиган улкан дарахт биомеханизми ҳақиқий мўжизадир. Шерни гапиришидан кўра унинг бир кичик уруғ ҳужайрадан улғайиши мураккаброқ ва мўжизалироқдир.
Каналга уланиш учун 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w

👍10❤4👏4🥰1
Минде ўйлаб қарасе, Ўзбекистон матбуоти ва телевиденияси Сурияликлар учун ички тинчлигини кўролмайдиган, ғийбат тарқатадиган типа «Озодлик радиоси» бўладими шунда? 😃
Каналга уланиш учун 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
Каналга уланиш учун 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
Telegram
Omar Xalil
Shiorimiz:
• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish
Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot

😁4❤2👍1
#ТАҲЛИЛ
Бизда икки турдаги эҳтиёж бор. Моддий ва руҳий эҳтиёж. Моддий эҳтиёжимизни таъминлаш қийин шароитдамиз. Бунга иккита сабаб бор:
1) Дунё ривожланиш сари одимлаб кетаверар экан, эҳтиёжимиз қиймати ҳам шунга пропорционал кўтарилиб бораверади.
2) Мамлакатда элита ичида ўғрилик (коррупция) одатий ҳолга айланиши. Кўпинча, иккинчи омил биринчи омилга катта таъсир ўтқизиб туради. Келинг, биринчи вазиятни таҳлил қилиб чиқамиз. Масалан, мен велосипедда ҳам юришим мумкин. Бу узоғимни яқин ва энергиямни тежашга бўлган эҳтиёжимни таъминлайди. Энди мен нексия олишни истаяпман. Мамлакатдаги иқтисодий шароит кўпроқ энергия сарфлашимни тақозо қилади. Сарфладим, машина олдим. Энди, малибу мингим келяпти. Буни олишим учун тоқатимдан ортиқроқ меҳнат қилишни талаб қилади. Бу истак негадир эҳтиёжга айланади. Бу қандай қилиб эҳтиёжга айланади? Жамиятдаги бошқаларнинг ҳисобига ўсадиган қатламларнинг яшаш шароити паст шароитдаги одамларни улардан орқада қолиб кетмасликка ҳаракат қилиши эҳтиёжини пайдо қилади. Шунинг учун истак шартли равишда эҳтиёжга айланади. Натижада, инсонда ҳаёти давомида руҳий зўриқиш, травмалар орттириб борилади. Моддий эҳтиёжларнинг балансини ушлаш эса руҳий тарбия билангина амалга оширилади. Руҳий тарбия олиш учун унинг манбаси бўлган дин ҳам давлат томонидан ғоявий рандалаб қолипга солиб қўйилган. Бу одамларни манбага бўлган ишончини сусайтириб бормоқда. Манба нима? Манба бу масжидларда маъвиза қиладиган имомлар, қўмитанинг мақсадли назоратга олиб чиқарилаётган адабиётлари. Нима учун одамлар ушбу манбага ишончсиз бўлиб бормоқда? Сабаби эса, мазкур манбанинг ричагини бошқарувчи шахсларнинг ўзлари ижобий томонга ўзгармаётганлиги, амал қилмаётганликлари. Одамлар руҳий озуқа олиши учун манба қандай бўлса шундайлигича тақдим қилиниши керак. Агар манба қандайдир мақсадга йўналтирилиб, ундан баъзиларини тақдим қилиб баъзиларини тўсилиши ўша манбанинг тўлиқ ва мукаммал англанилишига ҳалал беради. Агар мен 100 бетлик китоб ўқиётган бўлсам эллик бетини ўқиб қолган эллик бетини ўқимасам асарни англай олмайман. Ёки бўлмаса, асарни менга тақдим қилаётган одам менга фақат мақсадли тарзда айрим вароқларини йиртиб фақат ўшани ўқиттирса, аниқки манбанинг англанилиши ва тушинилишига путур етади ва мен асардан узоқлашаман. Шунинг учун, аввал соф тўлиқ манба, кейин руҳий тарбия, кейин моддий эҳтиёжлар ана ундан кейин тадрижий ривожланиш, ўсишга қобилияти бор халққа айланамиз. Бизда сабр йўқ, сабр бўлиши учун сабрнинг ортидаги ўзгаришга ишонч бўлиши керак. Ишонч бўлиши учун амалдаги шаффоф адолат зарур. Шунинг учун ҳам одамлар тадрижий йўл билан ўсишга бетоқат ва лоторея ва шунга ўхшаш тез бойиб кетадиган нарсаларга ўч. Буларнинг барчаси субъектив таҳлилим.

👍9❤2
Audio
Mubashshir Ahmad
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг 📙"Олим, одам ва олам" асарларининг аудиокитоби сотувга чиққан. Ушбу гўзал ишда камина дўстингизнинг ҳам ҳиссаси бор. 🥰 Турли хил қўшиқларнинг ўрнини боса оладиган озуқа, руҳий тарбия бера олади деб, бемалол айта оламан. Асосан машинада ёки машина бўлмаса қулоқчин (наушникда) мазза қилиб эшитиб юрадиган илм бўлган. Аудиокитобга ишқи тушганлар бўлса, бемалол мана шу манзилга боғланишлари мумкин @uzlat_91 📀
Каналга уланиш учун 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
Каналга уланиш учун 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
👍11❤3🕊1
Хўўш, бугун ҳам бир нечта китоблар йиғиб келдик. Ишларни сарҳисоб қилишда давом этамиз 😇
👏5❤1🕊1
Улғайганинг сари умрингда турли хил синовлар келади. Шунда икки йўл қолади: ё сабр кемаси ила бу синовларни енгиб ғолиб ҳолда охиратга кетасан ёки синовга дош беролмай ҳаётингни барбод қиласан, яқинларингни куйдирасан, нимани хоҳласанг шуни қиласан, ўзингни бахтлидек кўрсата бошлайсан, умуман олганда қандай қилиб бўлмасин ҳаётдан ўч олишга интиласан. Дўстим, синглим, опам, акам, биродарим гарчи сен яхши инсон бўлсангда, жабр-ситам яқинларингдан: отанг, онанг, фарзандинг, жигарларинг томонидан бўлса ҳам ўзгарма, қасдма қасд кетма, улардан ўч олма. Улар ҳам сен каби хато қилувчи, уларни аламдан ёмон кўрма, уларга яхшилик тилайвер, сўксалар ширин сўз айтавер, қарғасалар саломатлик тилайвер, урсалар қучоқлаб иситавер, қўрқма ҳаммамизни устимизда бўлган Роббимиз ҳеч бир жонни ноҳақдан азобламайди. Кун келиб яхшилигинг ғолиб келади, вақти келиб зулм қилганлар уяла бошлайди, пайти келиб ўзлари жабр қилаётганларини англаб қолишади. Агар буларни аксини қилсанг, яқинларинга жабр қиласан, фахшга ботасан ва энг аянчлиси келажагингни ўзинг йўқ қиласан, охиратингни куйдирасан, мағлуб бўлганингни тан оласан. Ҳаётга боқ, сендан ҳам ёмон ва оғир аҳволда яшаётганларга назар сол, иродангни тобла, ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтама, яқинларингни севишда давом эт, бу дунё имтиҳон эканини билиб келгансан ва буни синовларни тўғри қабул қил, энг муҳими жабр кўрсанг ҳам, зулм кўрсанг ҳам, тухматга қолсанг ҳам, ноҳақдан айбдор бўлсанг ҳам заррача ўзгарма, ёмон одамга айланма, синовда турганингни, бу айни сенга аталган сени ўзгариш ёки ўзгармаслигингни синаш учун юборилган имтиҳон эканини унутма, кимдирнинг ноҳақ гапидан сен ҳам ноҳақ одамга айланма, сени ноҳақ айбласалар айблайверсинлар, илло ҳеч қачон ҳақ бўлиб айбламасинлар. Агар ўзгарсанг ҳақиқат сен томонда эмас, ноҳақлар томонга ўтади. Шунинг учун ўзгарма, яхши инсонсан, яхшилигингча қол, эзгу мақсадларингда қатъий тур, ваъданга вафода бўл, яқинларингги, муҳаббатингни асраб-авайлаб яшашда давом эт, ҳеч қачон енгилтак ҳаётни танлама, ҳаётингни, яқинларингни ва энг муҳими келажагингни қурбон қилма!
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
Telegram
Omar Xalil
Shiorimiz:
• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish
Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish
Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
👍14❤2
• Қайси оилада тинчлик, фаровонлик кўрсам, уларнинг ўзаро муносабатида бир бирларини севиб ўзларини танқид қилганликларидан экан.
• Қайси оилада нотинчлик, норозилик кайфиятини кўрсам, кўпроқ ўзларини севиб бир бирларини танқид қилаверганликларидан эканини билдим.
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
• Қайси оилада нотинчлик, норозилик кайфиятини кўрсам, кўпроқ ўзларини севиб бир бирларини танқид қилаверганликларидан эканини билдим.
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
❤8👍6🥰1
#ТАҲЛИЛ
Кун.уз оилаларнинг бузилишига асосий сабаб нима деб сўровнома ўтқизганда жуда кўпчилик иқтисодий муаммолар деб ёзғиришган. Бу тўғри жавоб. Оилада моддий эҳтиёжларни қондира олмаслик, мехнатга маошнинг камлиги одамни янада кўпроқ энергия сарфлашига мажбур қиляпти. Одам эса тоқатидан ортиқ даражада меҳнатга уриши руҳий безовталикни келтириб чиқаради. Ҳар куни оилани еб-ичиши, болаларнинг кийиниши, қиз бўлса сепига маблағ, ўғил бўлса уйига маблағ. Буларни қоплаш учун янада кўпроқ меҳнат қилиш, кўпроқ ўйланишга мажбур қилади. Натижада руҳан сиқилиш, безовталик одамниг ичида тўлиб боради. Шунинг учун сал нарсага агрессия, сал бошқа фикрга тоқатсизлик, ўзга машинанинг сал қоида бузиб қўйганига асабийлашиб машинада сўкиниб жанжаллашиш, пиёда ўтаётганда машинадаги шафёрнинг ичида уни сўкиб бесабрлик билан кутиши - ҳамма ҳаммаси руҳий безовталикдан. Инсон моддий эҳтиёжи паст шароитда ҳам ҳотиржам яшай олади. Қачонки, руҳий тарбия бўлса. Бизда эса бу йўқ. Сабаби эса, 70-80 йиллик мафкурага ишониб яшаган халқ, 91 йилга келиб ишониб келган мафкурадан айрилди. Ундан кейин маънавият билан 25 йил тўлдиришга уринилди, у ҳам тўхтади. Одамлар руҳий манбасиз қолди. Руҳий манба бўлувчи дин эса одамлардан сунъий узоқлаштирилиб келинди. Энди эса, одамларда руҳий тарбия йўқ. Шунинг учун иқтисодий муаммоларга бардош бера олмаяпти. Ўғрилик ҳам пулнинг етишмаслигидан, фохишалик ҳам пулнинг етишмаслигидан, миграция ҳам пулнинг етишмаслигидан, коррупция ҳам пулнинг етишмаслигидан. Халқ руҳий манбасиз яшади. Энди эса иқтисодий тақчиллик шароитида бунга дош беролмаяпти. Шунинг учун одамларда носоғлом эгоизм, яъни бошқанинг зарарига фойда олиш ҳаракатлари кўпаймоқда. Буларнинг барчаси субъектив таҳлилим.
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
Кун.уз оилаларнинг бузилишига асосий сабаб нима деб сўровнома ўтқизганда жуда кўпчилик иқтисодий муаммолар деб ёзғиришган. Бу тўғри жавоб. Оилада моддий эҳтиёжларни қондира олмаслик, мехнатга маошнинг камлиги одамни янада кўпроқ энергия сарфлашига мажбур қиляпти. Одам эса тоқатидан ортиқ даражада меҳнатга уриши руҳий безовталикни келтириб чиқаради. Ҳар куни оилани еб-ичиши, болаларнинг кийиниши, қиз бўлса сепига маблағ, ўғил бўлса уйига маблағ. Буларни қоплаш учун янада кўпроқ меҳнат қилиш, кўпроқ ўйланишга мажбур қилади. Натижада руҳан сиқилиш, безовталик одамниг ичида тўлиб боради. Шунинг учун сал нарсага агрессия, сал бошқа фикрга тоқатсизлик, ўзга машинанинг сал қоида бузиб қўйганига асабийлашиб машинада сўкиниб жанжаллашиш, пиёда ўтаётганда машинадаги шафёрнинг ичида уни сўкиб бесабрлик билан кутиши - ҳамма ҳаммаси руҳий безовталикдан. Инсон моддий эҳтиёжи паст шароитда ҳам ҳотиржам яшай олади. Қачонки, руҳий тарбия бўлса. Бизда эса бу йўқ. Сабаби эса, 70-80 йиллик мафкурага ишониб яшаган халқ, 91 йилга келиб ишониб келган мафкурадан айрилди. Ундан кейин маънавият билан 25 йил тўлдиришга уринилди, у ҳам тўхтади. Одамлар руҳий манбасиз қолди. Руҳий манба бўлувчи дин эса одамлардан сунъий узоқлаштирилиб келинди. Энди эса, одамларда руҳий тарбия йўқ. Шунинг учун иқтисодий муаммоларга бардош бера олмаяпти. Ўғрилик ҳам пулнинг етишмаслигидан, фохишалик ҳам пулнинг етишмаслигидан, миграция ҳам пулнинг етишмаслигидан, коррупция ҳам пулнинг етишмаслигидан. Халқ руҳий манбасиз яшади. Энди эса иқтисодий тақчиллик шароитида бунга дош беролмаяпти. Шунинг учун одамларда носоғлом эгоизм, яъни бошқанинг зарарига фойда олиш ҳаракатлари кўпаймоқда. Буларнинг барчаси субъектив таҳлилим.
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
Telegram
Omar Xalil
Shiorimiz:
• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish
Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish
Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
👍9❤4
Ва ниҳоят бугун сўнги нашриётлардан ҳам китоблар сотиб олдик. Жами 500 атрофида китоб сотиб олинди. Юқорида фотолавҳалар билан бўлишиб қўйдим. Эртага йўлга чиқамиз. Иншааллоҳ бу лойиҳа бутун республикани қамраб олади ҳали. Бизни кузатишда давом этинг, ҳали йўлларда ҳам қизиқарли кадрлар билан ўртоқлашиб кетамиз )
@umarhalil ✅
@umarhalil ✅
👍8❤1
Forwarded from Fikrbank
Kommunistik ruhda tarbiya ko’rib, bir ikkita narsalarni o’rganib olgan otaxon va mustaqillikdan keyin tug’ilgan bolakay o’rtasidagi suxbat...
Otaxon nasihat qilyapti:
– O’g’lim, doim “qulfu Alloh” ni o’qib yur...
– Ota, balki “Qul hu...
– Jim aql o’rgatma, “Qulfu Alloh” deganda Xudo qalbingni qulfu dilini ochvoradi...
– Otaxon bu “Ixlos” surasi, “Qul huvallohu ahad, ya’ni “Alloh yagonadir deb ayt” degan oyat bilan boshlanadi, qulf-kalitga aloqasi yo’q...
– O’zi bir qarich bo’lib yana aql o’rgatadi — dedida, yo’lni bir chekkasiga nosini “Tfff-tff-tf” qilib tuflab otaxon yo’lida davom etdi.
Juma muborak!
#choyxonadagichollar
©️ @fikrbank

😢20👍7❤1💯1🙈1
Университет ёки мактабга қиз бола бошида кепка ё шляпа кийиб борса, дарвоза олдида уни ҳеч ким ички тартиб-қоидага риоя қил деб йўлини тўсиб, бошидагини ечтирмайди. Лекин, бирор қиз бошига рўмол ўраб келса дарҳол дарвоза олдида ички тартиб-қоида бўйича мумкин эмас дея ўқишга киргизишмайди. Айтмоқчиманки, рўмолга бўлаётган таъқиқлар ички низомлар, тартиботлар билан боғлиқ эмас. Бу айнан исломофобиянинг кўрсатгич белгиси. Исломни яхшилик, бағрикенглик, фаровонлик дини эканини амалда исботлай олиш керак. Бунинг учун ҳар бир ўзбек мусулмон амали билан ўзга фикр ва қарашларга тоқатлик, бир бирининг шахсий ҳаётига кескин фикр билан аралашмаслик, бошқанинг юриш туришига радикаллик билан эмас, ҳалимлик билан ёндашиши зарур. Ана шунда одамлар мўтадиллашади, жамиятда мусулмонлардан чўчилмайди, уларга ишонч қайтади, фобиялар аста-секин тарқалади. Буларнинг барчаси - ИМҲО, албатта.
@umarhalil ✅
@umarhalil ✅
👍16❤4💯1
#ТАФАККУР
Мен нафас олаётган ҳавода икки атомдан таркиб топган кислород молекуласи бор. Бу кислород мени яшашим учун бўлиши шарт бўлган элемент. Қолган аксарияти эса азот атомларидан таркиб топган молекулалар. Азот мени нафас олишим учун керак эмас, лекин азот ҳозирги миқдоридан кам бўлса ёки умумае бўлмаса ҳавода кислород ёниш хусусиятига эга бўлиб ҳаёт учун ҳавфли бўлади. Кислород ёнмаслиги учун ҳавода азот аралаши муҳим. Ҳудди шу кислород атомлари сони 3 та бўлса у молекула ўз ҳусусиятини ўзгартиради. Одатда 2 та кислороддан ташкил топган молекулага яна битта кислород атомини бириктириш деярли имконсиз иш. Бунинг учун жуда улкан босим ёки ҳарорат шарт бўлади. Қуёшдан келадиган ҳарорат Ер юзасининг атмосфера таркибидаги кислородга учинчи атомни табиий бириктириб қўяди. Ва у Қуёшдан келадиган мен учун зарарли бўлган ултрабинафша нурлардан химоялайди. Буни озон қатлами дейилади. Бир атомнинг қўшилиши ёки бошқа атомнинг биргаликда бўлиши мени тириклигимни кафолатлайди.
Буларни ёзишдан мақсад оламни тасодифан пайдо бўлишига сабаб топа олмаслигим, Аллоҳнинг қудратига қойил қолмай иложим йўқ. Аллоҳим, биргина зарра билан тириклик, биргина зарра билан ҳаётни барпо қила оладиган нақадар буюк зотсан!

🥰7❤🔥4👍1🔥1
Бу сурат Фарғона вилояти Бешариқ туманига қарашли тиббиёт коллежидан олиб юборилган. Мен дресс-код бўлишини ёқлайман, лекин рухсат ва таъқиқнинг асоси ҳамжамият тартиб қоидаларига, инсон ҳуқулари ва виждон эркинлиги масалаларига боғланиши керак. Рўмол ўраш тартибсизлик дея баҳоланаётгани юқоридаги постимда айтиб ўтганимдек исломофобиядан бошқа нарса эмас.
@umarhalil
@umarhalil
😢19👍3❤2🕊1
#МУЛОҲАЗА
* Никоҳ нима мақсадда боғланса, оила ўша мақсад устида туради.
Агар сен фарзандли бўлиш, насл қолдириш учун никоҳ боғланади деб билсанг, қурган оиланг ҳам айнан шуни устида туради. Модомики, фарзанд бўлмас экан сен учун оила риштасини бошқа ҳеч нарса ушлаб тура олмайди.
Агар сен турмуш қурмоқчи бўлган қизнинг гўзаллиги учун унга уйланмоқчи бўлсанг, билгинки, вақт ўтиб гўзаллик камайиб ёки бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон ёҳуд гўзаллигидан айрилса сен учун оилангни боғлаб турадиган ришта қолмайди. Чунки мақсадинг гўзаллик эди, гўзаллик бўлмаса ўша мақсадга қурилган оила ҳам турмайди.
Агар сен қизнинг мол-давлати, отасининг мансабидан келадиган манфаатларни ўйлаб никоҳ боғласанг, қуриладиган оила ҳам мана шу манфаатлар устида туради. Агар моддий бойликлар бўлмаса, оилани ҳам ушлаб турадиган ҳеч нарса қолмайди. Шунинг учун мебель ёқмаса, идиш-тавоқ арзон бўлса, гилам сифатсиз бўлса, оила парчаланади. Чунки оила мана шу идиш-тавоқни устида туради.
Агар никоҳ ўзаро муҳаббат мақсадида боғланса, оила ҳам айнан мана шу севги-муҳаббатнинг устида туради. Модомики, бой бўласанми ёки камбағал, соғ бўласанми ёки нуқсонли, заиф бўласанми ёки кучли, гўзал бўласанми ёки хунук оилани бузилишига олиб келолмайди. Чунки оила муҳаббатни устида, токи муҳаббат бор экан бошқа йўқчиликлар оила риштасини уза олмайди.
Биз тобора муҳаббат деган инсоний туйғуни унитиб боряпмиз, нафақат унитиб, балки унга қарши кураш ҳам бошлаганмиз.
Агар икки инсон бир-бирига кўнгил қўйиб яхши кўрган бўлса ва ўша муҳаббатини бошқаларга билдирса, уни устидан кулишади ва аксарият ўринларда уларни ажратишга ҳаракат қилинади.
Агар икки киши бир-бирини ёмон кўриб нафратини бошқаларга айтиб берса, атрофдагилар қизиқиш билан эшитиб ўтиради ва одатда ҳеч ким уларни яраштиришга тоқат қилмайди.
Шунчаки, терс дунёқарашли кулгига қолган одамлармиз. Қилган ишимиз, яшаш тарзимиз мантиқсиз...

👍8❤3😢2