Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турмуши бузилган қиз...

Кузатишларим бўйича, кўп ҳолларда оилани бузилишида аёллар сабабчи эканини гувоҳи бўлдим. Хусусан, қайнона ёки куёвнинг опа-сингиллари томонидан келинга асоссиз, ноҳақдан сурункасига душманлик қилиш, ҳасад, кетковлаш каби ишлари куёв ва келин ўртасидаги низога олиб келмоқда. Эркак аёлни тушиниб яшаётган бир пайтда, аёл ўзи каби аёлни тушинмаслиги, унга зуғум қилишини тушинолмадим.

👉 @umarhalil 👈
👍3😢3
Audio
Mubashshir Ahmad
✍ Синфдошларим
🎙 Омар Халил

Сизлар билан болалик, яъни мактаб даврига саёҳат қиламиз. Биринчи севги, биринчи дўстлик, биринчи муаллим, кўп нарсаларнинг биринчи дебочаси, синфдошларим!

👉 @umarhalil 👈
❤1
Бизга жазо тайин бўлса ҳам нима учун гуноҳ ва жиноят қилаверамиз? Одамлар нима учун бошқаларнинг ҳаққини ейишдан тўхтамаяпти, зино қилишдан тўхтамаяпти, ўғирлик қилишдан, зулм қилишдан, ноҳақликлардан тинмаяпти? Аллоҳ гуноҳлар учун жазо тайин қилганини ҳамма инсонлар билади-ку, нега ундай тийилишмайди? Давлатда қонунлар бузилишига жазо бўлса ҳам, нега одамлар қонунни бузаверади? Нега одамларда жазоланишга бўлган қўрқув йўқ? Шу каби саволлар кўпчиликни ўйга толдирган бўлса керак. Шу ҳақдаги мулоҳазаларимни ўртоқлашмоқчиман. Бунга асосий сабаб жазони муқаррар эмаслигидир. Масалан, пора авж олган давлатда турли жиноятлар амалга ошиши ортади. Чунки, тайин қилинган жазони пора билан йўққа чиқариш имконияти бор. Диний гуноҳларда эса тавбанинг борлиги, жумладан насроний динига эътиқод қиладиган одамларда ҳам гарчи ўз роббисини таниса ҳам, баданига хоч туширилган татиуровкалар чиздириб диндорлик деталларини ўзида жамласа ҳам жиноят қилаверишига сабаб уларда индулгенсия - гуноҳларга каффорат қилиш ричаги борлиги. Ислом динида ҳам гуноҳларни ювиб олиш учун тавба деган имконият бор. Мана шу уч омил: пора, индулгенсия ва тавба одамларни гуноҳлар такрор қилишга журъат топилишига таъсир этади. Юқоридаги уч омилнинг сўнгиси, яъни тавба инсониятга Яратган томонидан берилган улкан имконият. Инсон адашади, хато қилади, билмаган ҳолатда гуноҳ қилади. Мана шу камчиликни ҳисобга олган Парвардигор бандалари учун тавба деган имкониятни берган. Лекин, бунинг ўз шартларини ҳам жорий қилган. Тавбадан мурод, қилинган гуноҳдан чин қалбдан пушаймон бўлиб уни бошқа қайтармасликка Аллоҳнинг ҳузурида сўз бериш демакдир. Бироқ, инсонлар буни истеъмол қилишади. Гуноҳларни қайталанишига сабаб тавбани қайта-қайта қилиб Аллоҳ яна кечираверади деб ўйлаш. Шу ўйни борлиги одамларни гуноҳ қилишда бардавом қилади. Бу жазони ўзи учун муқаррар эмаслигини англатиб туради. Пайғамбарлар тарихига назар солсак, қавмларга келган оммавий жазоларни гувоҳи бўламиз. Нух алайҳиссалом ўз қавмига қарата Аллоҳга ширк келтирмаслик, бутларга сиғинмасликни тарғиб қилди. Одамлар гапига кирмади. Натижада уларни ёппасига сув босди. Бу жазонинг муқаррарлиги. Мусо алайҳиссалом Бани Исроилни қулликдан қутқариш баробарида илоҳликни даъво қилган тоғут Фиъавнни куфрга кетмаслигини, банда сифатида Аллоҳга қуллик қилишини, атрофидагиларни уни Ҳудо деб сиғинмасликка чақирди. Фиръавн кўнмади. Оқибатда Миср 7 балоси келди. Бу жазонинг муқаррарлиги. Лут алайҳиссалом ўз қави гомосексуализм билан шуғилланиш каби разолатга ботганда, уларни бу жирканч иллатдан қайтишга даъват қилди. Қавм кўнмади. Натижада омматан уларни ер ютди. Жазо муқаррар бўлди. Вақти келиб Аллоҳ ўзининг пайғомини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда тўхтатди. Энди янги пайғамбар келмайди. Энди огоҳлантирувчи, жазони муқаррар эканини айтиб турувчи расул йўқ. Авваллари одамларни насли, турмуши тўғри йўлда кетишини таъминлаш учун уларни ҳидоятга чақирувчи, ҳаётнинг тўғри йўлини ўзанга солиш учун масъул пайғамбарлар юборилар эди. Бу йўлдан озганларга эса жазо муқаррарлиги таъкадланарди. Сабаби, инсоният келажаги соғломликда бардавом бўлиши учун. Аллоҳ бу миссияни Муҳаммад алайҳиссаломда тўхтади ва сўнги сўз Қуръони Каримни нозил қилди ва унга Фурқон, яъни ҳақ ва ботилни ажратувчи дея ном берди. Энди пайғамбар келмайди, энди жазолар шунга мувофиқ ўша заҳоти муқаррар эмас, энди Нуҳ қавми каби бутларга сиғинганларга, буддистларга, ҳиндуийларга тўфон муқаррар эмас, Фиръавн каби тоғутларга, замонавий диктаторларга, Сталин, Гитлер ҳамда Шимолий Кореянинг диктатор раҳбарлари династиясига, аҳолисининг шахсга сиғинишларига қарши Мисрнинг 7 балоси келмайди. Дунё бўйлаб баччабозлик қилаётганларга, гомосексуласитларнинг ҳуқуқини химоя қиладиган ташкилотларга, икки эркак ва икки аёлнинг ўзаро никоҳини қонуний қилиб берганларни Лут қавми каби ер ютиши муқаррар эмас.
​​Давоми:

Пайғамбарлик тугаши билан, муқаррар жазо ҳам тўхтади. Ҳозирги табиий офатлар, вируслар тарқалиши, сув тошқини, тўфон, ёнғин инсонни табиатга аралашуви ва табиий жараёнлардан иборат. Буни Аллоҳ юборган бало деб талқин қилиш, унининг Одиллик сифатига путур етказиб қўйиши мумкин. Чунки, қадимда баччабозларни ер ютган бўлса ҳозиргилари дунё фароғатида жазосиз яшаб юрсаю, бир томондан мусулмон бўла туриб Аллоҳдан узоқлашгани учун хослаб офат юборилиши Аллоҳнинг адолати бўлмайди. Агар хоссатан офат юбориладиган бўлса, энг аввал, Аллоҳни икор қилганларга, Унга катта ширк келтирганларга, баччабозларга келган бўларди. Чунки, тарихий жараён шуни исбот этади. Ҳозирги техноген офатлар инсон омили туфайли бўлаётганини тушинишимиз, у айнан ўзимизнинг қинғирлигимиз сабабли юзага чиққан фожеа эканини тан олишимиз керак. Зеро, Қуръон ҳақ ва ботилни белгилаб бўлган. Фақат икки йўл қолди: Ҳақ йўли ва ботил йўл. Гуноҳлар йиғилиб энди энг сўнги жазо Қиёматни муқаррар қилиб кетаверади. Гуноҳ ва маъсият қанча кўпайгани сари Қиёмат муқаррар бўлиб бораверади. Қилинган гуноҳ ишга ҳозирнинг ўзида жазо муқаррар эмас, фақат Қиёмат соатида муқаррардир. Инсониятнинг гуноҳларда бардавом бўлишига сабаб ҳам шунда. Шунинг учун уни жазога тортилишидан қўрқув йўқ. Балки, оламда тақдир (ўлчов) қилинган нарсадардан ўзига муаммо орттиргандагина кўзи очилади. Масалан, Сардобадаги тўғонни мустаҳкам қуришда ишлатиладиган материаллар энг сифатли, босимга, шамолга ва бошқа зарбаларга чидамли бўлса, сув тошқинини олдини олиш қадарини таъминлайди. Аксинча бўлиб, қурилиш материалларига кетадиган маблағни ўзаро суистеъмол қилиб, қолган пулга арзон материал ишлатса, у тўғонга бардош беролмаслик қадарини тақозо қилади. Қадардан мурод ўлчовдир. Бу ўлчовларни Аллоҳ белгилаб қўйган. Қайси ўлчовга амал қилсанг, шу ўлчовнинг натижаси рўй беради. Буни яхшилаб англаб олиш лозим. Бўлмаса шамолни, булутни, қуёшни айблаб юраверишади.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ кўриб турибди» деган иймон кетгани учун ўрнига «Оммавий ахборот воситалари»ни жорий қилишга тўғри келган.

Барча ОАВ ҳодимларига куч-ғайрат, шижоат ва энг муҳими «Аллоҳ бизни кўриб турибди» деган иймонни тилайман.

Одамлар Аллоҳни кўриб турганини тан олса, ёмонликни ўзида назорат қилади. Акси бўлса, бошқалар назорат қилишига тўғри келади.

👉 @umarhalil 👈
❤1
ВАФО

Ҳодий Ҳамшарий 16 йил олдин Исроил мустамлакачилари томонидан қамоққа олинган фаластинлик. Унинг қаллиғи (улар фақат унаштирилган холос) шу давр мобайнида уни интизорлик билан кутди. Нафақат кутди, балки асирлар учун ажратилган нафақани йиғиб, ер сотиб олди ва унга ўзлари яшашлари учун уй қурди.

Бу сурат Ҳодий қамоқдан чиққан куни олинган.

👉 @umarhalil 👈
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кун,узчилар Сардобадаги фожеавий манзарадан видеолавҳа тайёрлабди.

Ўзбекистонда ҳам шундай ҳолатлар бўлиши ҳеч ҳаёлимизга ҳам келмаганди

👉 @umarhalil 👈
❤1
Audio
Жанжал нимадан чиқиши ҳақида қисқача...

👉 @umarhalil 👈
👍3❤1
Карантин сабабли ҳозир ҳаммамиз зерикиб, сиқилиб қолганмиз. Шуни ҳисобга олган ҳолда, каналда кўпроқ юморга бой, кўнгилочар видеолар улашишни ўйлаб чиқдим. Ҳозирча жиддий материаллардан танаффус қилиб турамиз. Кайфиятни кўтариб турмасак бўлмайди, сизлар каби ўзим ҳам жуда зерикдим 😒
👍1
Бир танишимиз хабар бериб қолдилар, Омар Халил ўқиган «Авлиё қайнона»ни Ажр ислом деган ютуб каналда монтажда қирқиб қўйишибди шоввозлар. Ўзим қўйган фон мусиқалари яхшиди-ку? Ҳа майли, ўхшаб қолмасин дейишган бўлса керак. Ҳеч бўлмаса муаллифларни зикр қилиб қўйишмабди, безовта қилмайлик деб )

Видео 547 мингдан ортиқ кўрилган 3 ҳафта ичида. Ана маркетинг! Мен юрибман институтни битириб, ТВда ишлаб кўкармай 😅

https://youtu.be/-G_YygOovfE
👍3❤1
⚡️Хушхабар⚡️

Эсингизда бўлса араб тилли таржимонлар билан параллел равишда инглиз тилидан ҳам таржимонлар жамоасини шакллантириб илмий асарларни таржима қилишни эълон қилгандим. Бир неча кун олдин инглиз тилидан ҳам иккита энг машхур асарларни таржимасини бошлаб қўйдик.

1. Араб тилли таржимонлар:

1) «Қуръон сирлари»,
2) «Ислом нима?»


© Доктор Мустафо Маҳмуд

2. Инглиз тилли таржимонлар

1) «Ҳудо ва янги физика»

© Паул Девис

2) «Сувнинг ҳақиқий кучи»

© Масару Эмото

Жами бўлиб 4 та янги асар ўзбек тилига ўгирилмоқда. Аллоҳ йўлида холис ва эвазсиз таржима қилаётган йигит-қизларимизни дуо қилиб туринглар. Улар сиз-у биз учун мехнат қилишмоқда. Аллоҳ қилаётган ҳайрли ишларини Ўзи мукофотласин.

👉 @umarhalil 👈
❤1❤‍🔥1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунақа дўл кўрганмисизлар?
❤1
Asab va ruhiyat kitobi.pdf
3.4 MB
Нейропсихология профессори Зарифбой Ибодуллаевнинг оммабоп асарини ўқиб чиқинг. Ўзингизга анча-мунча маълумот оласиз. Китобда қуйидаги мавзуларда қизиқарли маълумотлар бор:

1. Асаб тизими қандай ишлаши
2. Қон босими нега кўтарилиши
3. Инсулт
4. Тутқаноқ
5. Синдромлар
6. Бош айланиши турлари
6. Бош оғриғи турлари
7. Уйқуда сийиб қўйиш ҳақида
8. Қурбақа ютган аёл ҳақида
9. Фрейдизм таълимоти
ва бошқа кўплаб маълумотларни ажойиб тарзда ёритиб берган.

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида бир ажойиб факт

Япониялик биолог олим Ёсинори Осуми рўзага доир илмий тадқиқоти учун нобел мукофотига сазовор бўлган. Видеода рўзага доир кашфиётларни билиб олишингиз мумкин.

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантиндаги аламлар 😂
❤1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек дубляжи қироллари ва қироличалари, десак муболаға бўлмаса керак. Шахсан, Тўлқин Тожиев ва Ҳамза Умаровларнинг овозларини соғиниб яшасам керак энди.

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифторлик пайти сув ичаётганда мен 😂
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Пункт назначения» филмининг экшн кадрлари қандай олинганини кўринг

👉 @umarhalil 👈
😱2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб лайфҳаклар. Ипни игнадан шундай қилиб ўтқизишга эса респект 👏

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммага ҳайрли тонг. Бунақа манзара фақат фантастик филмларда эмас, шу дунёда реал бор 🤩

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грим санъатининг мастерлари ❤️

👉 @umarhalil 👈
❤1