Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли хонанда Сами Юсуф Насимийнинг ушбу машҳур ғазалини куйга солган:

Манда сиғар икки жаҳон, ман бу жаҳона сиғмазам,

Гавҳари ломакон ўзим, кавну макона сиғмазам…

«Ёш куч» журналининг телеграм саҳифасидан.
❤1
Эр-хотин ўртасида муҳаббат бўлиши Аллоҳ таъоло томонидан мақсад қилинган. Бунга Рум сурасида шундай далил келади:

«Унинг аломатлардан (яна бири) - сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда муҳаббат ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир». (21-оят).

Ўз жуфтини севишга тарғиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан ҳам айтилган. Набий алайҳиссалом қизлари Фотима розияллоҳу анҳога қараб, «Эй, қизалоғим! Яхши кўрган нарсамни сен ҳам яхши кўрмайсанми?!», деганлар. У зоти шарифа яхши кўришини айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, бу аёлни яхши кўргин!» деб Ойша розияллоҳу анҳога ишора қилган эканлар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)

Демак, ўз аёлига меҳр-муҳаббатли бўлиш, унга бошқаларни ҳам ҳурматда бўлишига чақириш суннат ҳисобланади.

👉 @umarhalil 👈
👍4
Audio
Ўзингизга раво кўрмаган нарсани бошқаларга ҳам раво кўрманг.

🎙 Омар Халил
✍ Омар Халил

Бир йил олдин мана шу кечинмаларни ёзгандим. Рамазон ойида қалбни поклашга хизмат қилса дуо қилиб қўясиз.

👉 @umarhalil 👈
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаббат - кўнгил қўйган инсонингни ўзингдан афзал билишингни англатади. Агар шу туйғу иккаласида ҳам жам бўлса, ўша оила аниқ бахтли яшайди. Битта овқатни устида шунча меҳр-муҳаббат. Жаа романтика, фантастика бўлиб кетди дейишга шошилма! Шунчаки, ота-онагни шу муҳаббатни устида кўргин. Кейин, ҳис қиласан )))
🥰3🙈1
​​Мусулмон олимлар илм-фан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган. Масалан, Ибн Синонинг “Ал-Қонун” китоби нафақат Ислом олами, балки Европада ҳам тиббиётнинг асоси ҳисобланади. Китоб 600 йил давомида Европа билим юртларида ўқув қўлланма сифатида хизмат қилган.

Розий (864-925) биринчи бўлиб, чечак ва қизамиқ касалликларини алоҳида ажратиб шарҳ қилган.

Оқ Шамсиддин (1389-1459) микроблар борлигини аниқлаган.

Камбур Васим (1761 йилда вафот этган) сил касали микробини аниқлаган.

Иброҳим Жассар (1009 йилда вафот этган) минг йил аввал мохов касаллиги билан оғриш сабабларини кўрсатиб, даволаш йўлларини таклиф этган.

Ибн Хатиб (1313-1374) вабо касаллигининг юқумли эканини илмий қарашларини баён қилган.

Аммор 9 аср аввал кўз жарроҳлик амалиётни ўтказган.

Али ибн Аббос (994 йилда вафот этган) саратон касаллиги жарроҳлик амалиётини ўтказган. Унинг “Китоб ал-Малики” номли тиббиёт энциклопедияси ҳанузгача ўз долзарблигини йўқотмаган. Биринчи шифохона халифа Валид ибн Абдулмалик ҳукмдорлик даврида 707 йилда барпо этилган.

Мусулмон олимлари математика соҳасида ҳам юқори чўққиларга эришган. Ҳатто Европа олимларини ҳайратга солишган. Европалик олим Жек Рислер: “Бизнинг тикланишимиздаги устозларимиз мусулмон олимлари бўлган” деган.

Алгебра асосчиси Хоразмий (780-850) биринчи бўлиб “нол” сонидан фойдаланган. У алгебра хақидаги биринчи китоб “Ал-жабр ва ал-Муғобила”ни ёзган. Китоб номидаги “Ал-жабр” сўзи талаффузда бир қанча ўзгаришларга учраб “Алгебра” сифатида ишлатила бошлаган.

Беттани (858-929) тригонометрия асосини барпо этган.

Абул Вафо (940-998) тригонометрияга тангенс, котангенс ва косинус тушунчаларини киритган.

Насруддин Тусий (1201-1274) тригонометрия соҳасидаги биринчи жиддий изланишлар муаллифи бўлган.

Тригонометриядаги ўзгарувчи формулаларнинг кашф этилиши Ибн Юнусга (1003 йилда вафот этган) тегишлидир.

Нюьтонга тегишли деб ҳисоблаб келинган бином формуласини алгебрага) Умар Хаём (1123 йилда вафот этган) киритган.

Дифференциал ҳисоблашни Собит ибн Ғурра (901 йилда вафот этган) Нюьтондан анча олдин кашф этган.

Астрономия – мусулмон олимларини қизиқтирган фанлардан яна биридир.

Мусулмон мамлакатларнинг деярли барча йирик шаҳарларида расадхоналар мавжуд бўлган. Ушбу расадхоналарда мусулмон олимлари юз йиллар давомида илмий изланишлар олиб бориб мазкур фаннинг кўпгина сирларини очишган ва Жордано Бруни (1546-1601), Коперник (1473-1546), Галилей (1564-1642) каби олимларга илҳом бахш этишган.

Мусулмон олимлари юлдузларнинг жойлашуви ва улар ўртасида масофани аниқлаш асбоби – устурлобни такомиллаштиришган.

Заркалий (1029-1097) ўз даврининг энг аниқ ва қулай устурлобини кашф этган. Мусулмон олимлари европаликлардан анча аввал Ернинг шарсимон шакли, шунингдек, айланма ҳаракати бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишган. Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланишини эса Беруний исботланган. Беруний Ҳиндистондаги Кандан шаҳри яқинида олиб борган изланишлари натижасида Ер устининг майдонини ҳисоблаб чиққан. Мазкур ҳисоб усули Европада “Беруний қонуни” деб номланади.

9−10 аслардаёқ ака-ука Мусолар ер айланасининг узунлигини ўлчаб чиқишган.

Фарғонийнинг астрономия соҳасидаги илмий асарлари 700 йил давомида Европа мамлакатларида ўқув қўлланма сифатида фойдаланиб келинган. Қуёш доғларининг мавжудлигини ҳам Фарғоний кашф этган.

Улуғбек (1394-1499) ҳукмдор бўлишига қарамай, Самарқандда катта расадхона қурдириб, ўз даврининг буюк астрономи бўлган.

Жобир ибн Афлаф (XII аср) европаликлардан анча олдин юлдузларнинг ёрқинлиги ва жойлашган жойини ўчлаш мумкин бўлган азимут бурчагини топган.

Физика соҳасида Исмоил ал-Жазари (1206 йилда вафот этган) “Китоб ал-Хиёл” (“Хаёллар китоби”) асари билан кибернетикага асос солган.
👍3❤‍🔥1
Жамият зеҳни қандай бўлса актёрларини ҳам зеҳнияти шунга яраша бўларкан. Ўзбек киноижодкорлари қай турда филм олишмасин, қаҳрамон қайси касб эгаси, қайси ижтимоий қатлам вакили бўлмасин умумий фигура маишийликни билдириб тураверади. Нутқ ҳам, нигоҳлар ҳам, хатти-ҳаракатлар ҳам маиший. Мана шу штамплар борлиги учун актёр ролдаги ампулага тушмайди. Қаҳрамоннинг эврилиши, ички драматизми ва сўнги катарсис босқичи ҳам сунъий бўлиб туйилаверади. Чунки, актёрга сингиб кетган маиший характер қолипи сценарийдаги қаҳрамоннинг зерносига ўтирмайди. Шунинг учун ўзбек киноси сохта туйилиб, яхши таассурот қолдирмайди. Шукур Бурхонов, Олим Хўжаев, Лутфихоним ая, Раззоқ Ҳамроев, Наби Раҳимов ва шу каби катта авлодда интеллектуализм борлиги учун киноасарлар меъдага тегмайди. Ҳозирги актёрларни маишийликдан чиқарадиган ягона нарса - бу ижтимоий билимларни ўрганиш. Социология, сиёсат, фалсафа, дин, психологияни ўқиган актёрнинг нигоҳи, ҳаракатлари, нутқи бошқача чиқади, ишонаверинг.

👉 @umarhalil 👈
🔥2
Рўза тутиш СОVID-19 билан касалланиш хавфини оширадими?

Рамазон рўзасини тутиш одамнинг иммун тизимига таъсир қилади ва шу сабабдан коронавирус юқтириш эҳтимоллиги ортадими? Узун кун давомида рўза тутиш оқибатида одамнинг иммунитети заифлашади, бу эса вирус юққанда салбий ҳолатларга олиб келадими?.. Худди мана шундай саволларни менга жуда кўп маротаба беришяпти. Мен биолог сифатида рўза тутиш ва иммун тизимининг пасайиши орасидаги муносабатларга оид ўндан ортиқ илмий ишларни кўриб чиқдим. Шулар асосида Сизга қуйидагиларни айтишим мумкин. Хулоса қилиш ўзингиздан.

Одамнинг иммун тизими асосан қон плазмасидаги иммуноглобулинлар ва қоннинг шаклли элементларидан бўлган оқ қон таначалари (лейкоцитлар) га боғлиқ. Мана шуларга Рамазон рўзасининг таъсири қандай бўлиши тўғрисида жуда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда рўза тутиш пайтида иммуноглобулин А (IgА) нинг ичак шиллиқ қаватидаги экспрессияси (фаолияти), моноцитларнинг микробларни ўлдириш хусусияти, табиий қотил-ҳужайра (лимфоцитлар) ва макрофагларнинг фаоллиги ошганлиги аниқланган. Одамларга ўтказилган тажрибаларда, 35 нафар соғлом эркакда Рамазон рўзасининг иммун тизимига таъсири кузатилган. Бунда рўзадан аввалги ва рўзадан кейинги иммун тизим кўрсаткичлари солиштириб текширилган. Аниқланишича қон плазмаси таркибидаги IgG миқдори камайган, лекин нормадан тушиб кетмаган. Сўлак таркибидаги IgА нинг ҳам миқдори камайган, плазмадаги IgМ нинг миқдори эса умуман ўзгармаган. Лимфоцитлар сони эса аксинча кўпайган. Макрофагларнинг фаоллиги ошган. Нейтрофилларнинг сонида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Умумий ҳолдаги тана бўйлаб айланиб юрувчи иммун тизим комплексида ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Мутахассислар тажрибалар натижасида рамазон рўзаси одам иммун тизимига ҳеч қандай жиддий салбий таъсир кўрсатмайди деб хулоса қилишган.

Иммун тизимидан ташқари организмнинг бошқа хусусиятларига рўзанинг таъсири ҳақида ҳам ўнлаб тадқиқотлар қилинган. Булар ҳақида ҳам батафсил ёзгим келмоқда, лекин сизларнинг вақтингизни олиб постни чўзмайман. Якунловчи жумла сифатида тиббиёт йўналишидаги машҳур илмий журналлардан бири бўлган "Frontiers in Neuroscience" да 2019 йилда австриялик олимларнинг рўза тутишнинг саломатликка таъсири ҳақида ёзган мақолаларидаги ушбу гап билан якунлайман: "Бизнинг натижаларимиз узлуксиз рўза тутиш организмда вирусли касаллик юзага келган вақтда иммун тизими ва касалликка реакция бериш хусусиятини сусайтирмаслигини, аксинча оширишини кўрсатиб берди."

P.S. Илтимос, ушбу постни рўза тутса коронавирус юқади деб ўзига "форточка" очиб олаётганларга юборсангиз. Раҳмат!

👉 @hujayrauz 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда аждар кўрганмисизлар 😅
🔥2😢1
​​Давоми:

Оптика асосчиси Ибн Хайсам (965-1051) “Тасвирлар китоби” номли илмий изланишлари билан Роджер Бекон (1214-1294), Кеплер (1571-1630) ва Леонардо да Винчи (1452-1519) каби олимлар фаолиятига сабабчи бўлган. Мазкур китоб 600 йил давомида илм-фан оламида асосий пойдевор ҳисобланган. Кўзгуларда ёруғликнинг акс этиш механизми “Ал-Хазин масаласи” дея унинг номи билан номлаган. (Европада Ибн Хайсамни шундай аташган).

Ибн Ғерарий (1100 йилда вафот этган) биринчи бўлиб токарлик асбобини қурган.

Ибн Фарнанес 880 йилда биринчи бўлиб аэропланга ўхшаш аппарат қурган. У ўз қурилмаси учун қалин мато ва қушларнинг патларидан фойдаланган. У маълум бир вақт мобайнида ҳавода учиб яна бир маромда қўнишга эришган. Ғарбда эса аэропландаги биринчи парвоз 1903 йилга келиб амалга оширилган.

Кимё соҳасида сўз кетганда, аввало, Жобир ибн Хайём эсга олинади. Унинг кимё соҳасида эришган ютуқлари Пристли (1733-1804) ва Мавуазень (1743-1794) эришган ютуқлардан анча каттадир. Жордано Бруни уни бутун жаҳон даҳолари қаторига қўшган. Жобир бир неча асрлар аввал барпо этган махсус лабораторияда амалга оширилган илмий тажрибалар натижасида кўпгина кислоталарни аниқлашга муваффақ бўлинган. Нафақат шифокор, балки кимёгар ҳам бўлган Розий сульфат кислотаси ва тоза спиртни ажрата олган. Башир исмли мусулмон олими европалик олим Брантдан аввал фосфорни аниқлашга муваффақ бўлган.

Порох ва замбаракдан ҳам биринчи бўлиб мусулмон олимлари фойдаланган. Пневмати замбарак Султон Маҳмуд (1432-1481)нинг ихтироси ҳисобланади.

Географияниниг фан сифатида шаклланишида ҳам мусулмонларнинг ўрни катта. Ернинг турли бурчакларини ўрганган Эвлия Челобий (1611-1682) ва қитъаларни айланиб чиққан Ибн Батута (1304-1639)нинг сафар битиклари бебаҳо тарихий ва географик хазина ҳисобланади. Кўп асрлар илгари Беруний Американинг мавжудлигини айтиб ўтган.

мусулмон денгизчи Ибн Мажид Идрисий (1100-1166) 850 йил аввал ҳозирги замонавий хариталарга яқин бўлган дунё географик харитаси тузилган.

Ўрта асрларда йирик ўсимликшунос ва доришунос сифатида машҳур бўлган Ибн Байтар (1190-1248) ўз китобида 1400 га яқин доривор ўсимлик ва гиёҳларни батафсил шарҳ қилган. Мазкур қўлланма бу соҳада асосий илмий манба сифатида хизмат қилган.

Дамирий (1349-1405) ўзининг “Хаятул-хаяван” номли китобида ҳайвонот оламининг табиати ҳақидаги аниқ маълумотлари билан зоологияни фан сифатида бойита олган.

Қоғоз ишлаб чиқариш бўйича биринчи фабрика Боғдодда Хорун ар-Рашид вазирининг ўғли Ибн Фазл томонидан 794 йилда қурилган. Шунга ўхшаш фабрикалар 800 йилда Мисрда ва 950 йилда Андалусия (Испания жануби)да ҳам қурилган. Европада бу турдаги фабрикалар анча кечроқ фаолият юрита бошлаган. Масалан, Византияда 1100 йилда, Сицилияда 1102 йилда, Германияда 1228 йилда, Англияда эса 1309 йилда.
❤1👍1
​​❗Ҳушхабар❗

Эсингизда бўлса, ислом оламидаги замондош олимларнинг машҳур асарларини таржима қилиш учун араб тилидан кўнгилли таржимонлар керак деб мурожаат қилган эдим. Аллоҳнинг марҳамати ила араб тилидан таржимонлар жамоаси шакллантирилди. Аллоҳ улардан ўзи рози бўлиб мукофотласин. Диний тафаккуримизни ислоҳ қилиш, турмушимизни яхшилаш учун аввал зеҳниятимизни тараққий эттириб олишимиз зарурат эканлиги ҳаммамизга аён. Ўртамиздаги тафриқа, радикаллик, ҳасад, шаклнинг қалбдан устун бўлиб кетиши, дин ва дунёни икки қутбга бўлиб юборганимиз каби иллатларни бартараф этиш учун замонамизнинг илғор фикрли олимларига юзланишимиз керак. Уммат ва миллат тараққий этиши учун ҳамма олим бўлиши шарт эмас, аммо ҳаммамиз олимларни ўқишимиз шарт. Биз дин борасидаги билимларимизни асосан Ўрта асрда яшаб ўтган олимларимизнинг фаҳмиятлати билан ўрганиб келамиз. Бундан ташқари замонамиз алломаларининг ҳам асарларини ўқишимиз лозим деб ўйлайман. Шайх Муҳаммад Ғаззолий, Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий, Рофеъий, Шайх Тақий Усмоний каби замонамизнинг йирик олимларининг асарлари билан деярли таниш эмасмиз. Диёримизда кўпинча мозийда яшаб ўтган олимларимизнинг машҳур асарларини таржима қилиш билан чекланиб қоляпмиз. Шайҳ Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг асарлари қаторида бошқа замондош олимларнинг ҳам асарларини ўқишимиз керак. Илк таржималаримиз мисрлик юрак шифокори, мутафаккир, фавқулодда ноёб истеъдод эгаси, ўзининг теран фикрлари билан дунёга танилган олим Доктор Мустафо Маҳмуднинг асарларидан бошладик. Жамоамиз икки гуруҳга бўлиниб «Қуръон сирлари» ва «Ислом нима?» асарларини таржимасини бошладик.
«Қуръон сирлари»да муаллиф Қуръоннинг айрим оятларидаги мўъжизалар устида фикр юритади, тааммулга ундайди, шариатнинг ҳикмати, қиёматнинг бор бўлишининг мантиқий ҳикмати, қўл кесилиши каби масалалар устида фикрлайди. «Ислом нима?» асарида эса динга бўлган муносабатларда шаклнинг устун бўлиб кетиши, қалб амалларининг иккинчи даражага тушиб қолмаслиги, балки ундан ҳам муҳим экани хусусида ёзади. Миллати ривожи учун эвазсиз хизмат қилаётган таржимонларни дуо қилиб қўясизлар деган умиддаман. Яна кўнгилли таржимонлар бўлса сафимизга қабул қиламиз. Бундан ташқари, химматли дўстларимиз чиқишса, уларни моддий рағбатлантириш ишларини ҳам йўлга қўярдик. Аллоҳ ишимизни ҳайрли қилсин.

👉 @umarhalil 👈
❤1👏1
Audio
Доктор Мустафо Маҳмудни танимаганлар учун.

🎙 Омар Ҳалил

👉 @umarhalil 👈
❤1
Пешонада борини кўрамиз, тақдиринга нима битилган бўлса шуни яшаймиз деб, бандани ихтиёри ва сабабиятларни инкор қилиб яшайдиган инсон жабария тоифаси эътиқодидаги инсон ҳисобланади. Жабарийлар Аллоҳ нимани ёзган бўлса шундай яшашга мажбурмиз, тақдирда бандани ихтиёри йўқ. Яхши ишларни ҳам, ёмон ишларни ҳам Аллоҳ ўзи амалга оширади деб эътиқод қиладилар. Ёки бўлмаса яхши ишлар Аллоҳдан, ёмон ишлар бандадан дея эътиқод қилиб юрганлар қадарийлар тофиасига киради. Бундай тоифаларни Пайғамбаримиз алайҳиссалом лаънатлаганлар. Кимга шундай эътиқодий қараш сингиб қолган бўлса, дарҳол ўзини ўнглаб олсин. Аҳли сунна ва жамоанинг тақдир борасидаги ақидаси ҳақида Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Сунний ақидалар» ва «Ақидат-ут Таҳовия» асарларидан ортиқча савол қолдирмайдиган даражада батафсил ўрганиб оласиз.
❤3
JOYNAMOZNI BERING ONAJON - ILYOSBEK
<unknown>
🎙 Илёс Юнусий

👉 @umarhalil 👈
👍5
Ҳокимият вакиллари абсурд даражада фикрлаши яхшилик аломати эмас. Ўтган йили ЭКО партия АЕСни қўллаб қувватлаган бўлса, бу сафар Миллий тикланиш, эътибор беринг «МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ» партияси лидери Алишер ака Қодиров юртимизда босқинчиларга ёдгорлик ўрнатилишини тарихий ибрат ўлароқ оқлаб юбордилар. Оддий мантиқни ишлатиб кўринг, ҳовлингизга бир газанда келиб уйингизни талон-тарож қилди, онангизни зўрлади, отангизни ўллдирди. Вақт ўтиб уйингизни бир чеккасига ўша бузғунчига ёдгорлик ўрнатиб қўйдингиз. Болангиз келиб, «Дада, бу ҳашаматли мармар ҳайкал кимники?» деб сўраса, сиз: «Бу уйимизни талон-тарож қилган, бувингни зўрлаган, бобонгни ўлдирган одамники. Биз бу ҳайкалга қараб ибрат олишимиз керак. Бу одамга ўхшаб қолмаслик учун. Уни эҳтиёт қил, мармарга кўп пул сарфлаганман» деб жавоб беради.

👉 @umarhalil 👈
🤩3👍1
​​Янги жамоа!

Ҳурматли, обуначилар! Хабарингиз бор, араб тилидан таржимонлар жамоасини шакллантириб замонамизнинг катта олимларининг исломга бағишланган энг машҳур асарлари таржмисани ўз она тилимизга ўгиришни бошладик. Энди эса бу жамоа билан параллел равишда инглиз тилидан кўнгилли таржимонлар жамоасини шакллантирмоқчимиз. Мақсадимиз, илм-фан оламидаги исломга бағишлаб ёзилган ғарблик олимларнинг асарларини таржима қилиб ўрганиш. Булардан ягона мақсад эса, Ўрта асрларда «Шарқ ренессанси» деган иборани эшитган бўлсангиз керак. Яъни, Шарқда, хусусан мусулмон мамлакатларида илм-фан тараққий этган. Бу даврда, Фаробий, Ибн Сино, Киндий, Беруний, Тусий каби мусулмон олимлари фанда кўплаб тажриба ва кашфиётларни амалга оширган. Буларнинг ягона омили жаҳон ҳамжамияти билан алоқада бўлиш. Бошқа мамлакат олимлари, эътиқоди қандай бўлишидан қатъий назар асарларири таржима қилиб уларни ўрганиш, таҳлил ва тадқиқ қилиш билан шуғилланишган. Жуда катта баҳс-мунозаралар бўлган. Тараққиёт ана шундай илмий мужодалалар билан бўлади. Ундан кейинги даврларда эса муҳофазакорлик (консеоватив) позициясига ўтиб олинди, бошқа ажнабий олимларнинг асарларини таржима қилиш, ўқиб-ўрганиш таъқиқланди, эътиқоди ўзгача бўлган олимларнинг асарларини таржима қилиб тадқиқ қилиш қораланди. Буни ўқима ақиданг бузилиб қолади, бу кофир, дея такфирбозлик бўлиб кетди. Мусулмон жамияти ўзини ўзи дунёдан узиб қўйди, моддий оламни англаш ва уни ўрганиш тўхтади, асосан ахлоқ ва гуноҳ билан боғлиқ масалалар билан чекланиб ўралашиб қолинди. Жадидлар таъбири билан айтгандек, ўз қобиғимизга ўралиб ичимиздан чиридик. Биз икки катта жиҳатимизни бой бердик. Ғарб жамиятининг индустриал тараққиёти даврида дин ва дунё ажратиб ташланди. Жумладан, давлат бошқа, дин бошқа деб ажратилди. Ҳолбуки, дин бу шу дунёда қайси жабҳа бўлмасин одамларнинг дастури эди. Секуляризм деган қараш кўзойнаги остида, давлат бошқа нарса, дин бошқа нарса дея диндан давлатни ажратиб олинди. Замонавий ахборот асрида эса энди илм-фан бошқа, дин бошқа деб диндан моддийликни суғириб олинди. Дин икки катта устунини йўқотди. Уни биргина устуни қолди бу - ахлоқ. Ҳатто, ХХ аср психологиясидаги инқилоб шу бўлдики, ахлоқ диндан эмас деган назарий қараш майдонга ташланди. Дин сўнги устунидан ҳам айрилди. Бироқ, икки жаҳон уришлари ва Америка прагматизми ҳамда ёввойи капитализми одамларни ахлоқий инқирозини бошлаб берди. Ҳозир ҳам АҚШ цинизмдан азият чекмоқда. Шарқ олами эса, коммунизм остида таназзулга учраб, подага айланиб қолди. Инсоният ахлоқни диндан ҳоли ўлароқ кўра олмаслигини англади. Натижада дин бир устунини қайтариб олди. Энди эса моддий устуни бўлмиш эмпирик илм-фанни ўзига қайтариши керак. Ҳар бир жамият ўзининг миқёсида қиладиган иш бу. Биз ҳам кўнгилли инглиз тилини биладиган миллатдошларимизни ушбу мақсад остида бирлашишга чақирамиз. Ўзимиздан келажак авлод учун илм мерос қолдириш учун. Агар кўнгиллилар бўлса шахсийга мурожаат қилишлари мумкин.

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бирлашишга ҳайвонлардан мастер-класс
Ажрашган қиз ота уйига қайтиб борса, у ердаги келинга бу ёқмайди. Худди, ота уйи келинники-ю, қиз эгаллаб олаяётганек. Аслида эса, ота уйида қизнинг ҳам ҳаққи бор. Балки келинникидан ҳам кўпдир.

Агар ота тирик бўлса, уй отаники, ўлган бўлса қизнинг меросдан улуши бўлади. Келиннинг эса тўғридан-тўғри меросга ҳаққи йўқ. Афсус, кўпчилик буни билмайди-да!

Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (29-оят).
«Ким буни тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни оловга киритиб, куйдирурмиз. Бу эса Аллоҳга осондир» (30-оят).

Меросдаги қизнинг ҳаққидан қўрқинг!
Қизнинг ҳаққидан қўрқинг!
Оловга киришдан қўрқинг!

© Саид Комил
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Inson dunyoni o‘zgartirishi (buzishi) haqida qisqa metrajli multiplikatsiya.

By Steve Cutts
❤1
Omar Xalil pinned «​​Янги жамоа! Ҳурматли, обуначилар! Хабарингиз бор, араб тилидан таржимонлар жамоасини шакллантириб замонамизнинг катта олимларининг исломга бағишланган энг машҳур асарлари таржмисани ўз она тилимизга ўгиришни бошладик. Энди эса бу жамоа билан параллел равишда…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мантиқий давоми:

2020 йилда...

By Steve Cutts
❤1
Агар аёл киши ғазабга минса, чорак чиройини, ярим аёллигини ва бутун муҳаббатини йўқотади.

© Нажиб Маҳфуз
❤2