House.MD OST Theme song [(Massive Attack - Tear drop) Instrumental]
Massive Attack
Доим қандайдир илмий ишга киришсам ўша соҳага боғлиқ бўлган мусиқани эшитиб изланиб таҳлил қиламан. Чунки, ўша қўшиқ изланишимга стимул бериб туради. Юқоридаги блогни «Доктор Ҳаус» сериалининг интро соундтреки билан ёзиб чиқдим. Ёқса, сизга ҳам илиндим 🎧
❤1
ДАЖЖОЛ «ҚАЙНОНАЛАР»
Бир синглимизнинг фотиҳалари бузилгани ҳақида хабар келиб қолди. Ҳозир жуда тушкун кайфиятда эканлар. Фотиҳа бузилишининг сабаби, бўлажак қайнонанинг қимматбаҳо жиҳозларни талаб қилгани туфайли икки оила ўртасида низо келиб чиққан. Келин тарафни ота-онасига оғирлик қилган бу талаблар кейинчалик гап-сўзларни кўпайишига олиб келган ва ор-номуси келиб, фотиҳани бузишган. Мана шундай ҳолатлар юзага келаётгани учун ёздим бу гапларни.
https://telegra.ph/Dazhzhol-%D2%9Bajnonalar-04-19

Telegraph
Дажжол «қайноналар»
Дажжол қайноналар!Она деганда маъсум, бағрикенг ва фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёр турадиган мунис зотга айтилади. Улар меҳр, шафқат, муҳаббатни манбасидек гўё. Минг афсуски, она деган улуғ мақомга “қайнона” образида лаънат олиб келаётган молпараст,…
❤1🥰1
Ўзбекистон қандайдир альянсларга қўшилиши керак бўлса (зотан бундай қилмай бўлмайди), ўзига яқин ва хайрихоҳ тузилмани танлаши керак.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши биз учун энг муҳим тузилма. Тўғри унинг жаҳон саҳнидаги роли жуда оз ва тушунишимча, номи бору ўзи йўқдек ташкилот. Бунинг энг асосий сабаби шўро даврида ўйлаб топилган ва қирғинлар учун баҳона қилинган "пантуркизм" ёрлиғи бўлса керак. Туркий халқлар бирлашмаслиги ва кучаймаслиги учун мустамлакачилар томонидан ёпиштирилган бу ном энди қўрқинчли бўлмаслиги даркор.
Ҳисобимча, 200 миллионга яқин аҳолини қамраб оладиган ташкилотга аъзо давлатларда дин (қарийб) бир, тил бир, урф-одат жуда яқин, ҳатто мазҳаб ҳам (қарийб) бир. Тарихда бирлашмаган (фикрим хато бўлса узр сўрайман) давлатларнинг бирлашуви оригинал ҳолат. Бундай ҳолатни реал воқеликка айлантириш осон кечади. Энг асосийси сунъий эмас, табиий иттифоқ юзага келади. Ва муҳими, мазкур ташкилотни кучайтириш ва асосий роллардан бирини ўйнашга Ўзбекистоннинг салоҳияти етади. Бошқарилувчи бўлишдан кўра бошқарувчи мақомида бўлади.
© Мубашшир Аҳмад

Omar Xalil pinned «ДАЖЖОЛ «ҚАЙНОНАЛАР» Бир синглимизнинг фотиҳалари бузилгани ҳақида хабар келиб қолди. Ҳозир жуда тушкун кайфиятда эканлар. Фотиҳа бузилишининг сабаби, бўлажак қайнонанинг қимматбаҳо жиҳозларни талаб қилгани туфайли икки оила ўртасида низо келиб чиққан. Келин…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 дақиқа ичида ниманидир тушинасиз, англайсиз. Ватандошимиз Санжар Ҳўжадан чақириқ.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАУФ ПАРФИ: - БИЗ ТУРКЛАРМИЗ ЕРИМИЗ ТУРКИСТОН
❤1
Воин ветра саундтрек
Zeka Sever
«Шамол жангчиси» кинофилмининг соундтреки. Киноасарнинг бош ғояси «адолатсиз куч зулм, кучсиз адолат сароб» деган ўгитни беради. Кино кореялик кёкушенкай жанг санъати асосчиси Чой Бай Даонинг ҳаёти асосида олинган. Япония бозорида юрган қаҳрамонимиз Якудзоларга(рекет каби) рўбаро келиб қолади. Тўсатдан бўйнига тиралган қиличдан қўрқиб сийиб юборади. У якудзонинг оёқ кийимига оқиб тушади ва буни ўзига тили билан тозалаттиради. Шундан сўнг қаҳрамонимиз одамларни наздида энг жирканч одам бўлиб қолади. Мана шу воқеадан сўнг Чой Бай Дао жанг санъатларини ўзлаштириб мамлакатдаги барча жанг турлари вакилларини мағлуб қилиб чиқади. Карате ҳам, ниндзяларни ҳам ер тишлатади. У билан беллашгани ҳатто Брюс Ли ҳам чўчиганлиги айтилади. Уришгани одам қолмаганидан буқалар билан олишади. Буларнинг барчаси ҳаётда бўлган воқеалар. Кинони кўришни тавсия қиламан.
(Каналимиз обуначисидан)
(Каналимиз обуначисидан)
❤1
Орамизда кимнингдир оиласида ўғил фарзанд туғилмаса, бунда аёлни айбдор деб биладиганлар, ёвқараш қилиб юрадиганлар ҳалиям бор экан. Ўша Ўрта аср саъвиясида яшаб юрганлар учун тарқатилса мақсадли бўлади бу маълумот.
Туғиладиган фарзандни жинсини хромосома белгилайди. Аёлнинг тухум ҳужайрасида 23 та, эркак уруғ ҳужайрасида ҳам 23 тадан хромосама мавжуд. Ана ўша хромосомаларнинг 22 таси ота-онадаги ирсий ахборотни ташиса, қолган биттаси боланинг жинсини белгилайди. Аёл тухум ҳужайрасида 22+Х - хромосома бор. Эркак уруғ ҳужайрасида айримларида 22+Х, айримларида 22+Y тарзида бўлади. Агар эркакнинг 22+Х лик спермотозоиди аёлнинг тухум ҳужайрасига кирса бола қиз туғилади. Агар 22+Y кирса фарзанд ўғил бўлади. Яъни, фарзандни ўғил ёки қиз бўлиб туғилиши эркак уруғ ҳужайрасининг қайси бири билан бирикишида. Бироқ, бунда эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ихтиёри йўқ. Тухум ҳужайрага эркакнинг қайси уруғи тушиши Аллоҳнинг ўлчовида. Шунинг учун фарзандларни айблаш хатодан бошқа нарса эмас.
👉 @umarhalil 👈

👍3
What a Wonderful World
Louis Armstrong
Обуначиларимдан каналга қўйиш учун қўшиқлар тавсия қилиниб туради. Шулардан яна биттаси Америка жазз қироли Луиз Армстронгдан шедевр қўшиқ.
Армстронгни жазз оламидаги катта саҳналарга олиб келган шахс бу ватандошимиз бўлади. Топганга қойил, дейман 👏
Армстронгни жазз оламидаги катта саҳналарга олиб келган шахс бу ватандошимиз бўлади. Топганга қойил, дейман 👏
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юмор
Бу гибрид эчкиларни бир йил олдин кўриб думмалаб қолганман. Маҳаллани вор законлари. Кучинчский эчкилар 😆

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Модул 5» лойиҳасида тележурналист Азиза Қурбонова аёллар масаласида қуйидаги муаммолар ҳақида чиқиш қилибдилар.
1. Аёллларда фақат танлов бор холос
2. Аёл доим иккитадан биттасини танлашга мажбур
3. Аёлларга мотивация берилмайди
4. Аёлллар хато қилса кечирилмайди
5. Аёллар кўникишга ўргатилади
6. Аёлларнинг ёши кўп нарсага ҳалал беради
7. Аёллар кўпинча зулм билан яшайди
8. Аёлларга ақли калта деб қарашади
9. Аёллар фақат соғлом бўлса керак бўлишади
Аёллар дискриминацияси бўйича анча оғриқли нуқталар кўтарилган. Азиза опанинг аламзадалиги сабаб айрим жойларида бўрттириб юбориш ҳам бўлган, лекин мавзудаги умумий ҳолат шундай, яъни бизни жамиятда хотин-қизлар камситилиши нисбати кўп. Айтишимиз мумкин, ҳозирги аёл-қизлар эркаклардан ўтиб тушяпти деб, лекин буни мен ўзбошимчалик ёки ҳаддан ошиш деб эмас, шу вақтгача давом этиб келинаётган камситилишга қарши исён деб атаган бўлардим.
Чиқишни кўринг, фикрларингиз бўлса билдиринг, жамиятга аралашинг, томошабин бўлиб яшаб ўтиб кетманглар.

Omar Xalil
Louis Armstrong – What a Wonderful World
Аҳмад Эртакун асли келиб чиқиши бухоролик ўзбек. Америка жазз йўналишига тамал тошини қўйган шахслардан бири. Боболари томондан Нақшбандия тариқати вакиллари бўлгани айтилади. «Atlants Records» директори бўлган. Бир неча жазз қиролларини етиштириб чиқарган. Ана шулардан бири Луис Армстронгдир. Туркийларда жуда катта потенцал бор. Кўпчилигимиз шуни тан оламизки, жаҳонда энг кучли шахслар, даҳолар яҳудийлардан чиқади. Лекин, бундан аввал Ўрта асрларда дунёга буюкларни мусулмон туркийлари етиштириб чиқарарди. Ҳозир ҳам шундай буюкларимиз бор, фақат улар сочиб юборилган. Яҳудийлар бир давлат ўлароқ бирлаша олди ва ягона манфаат остида бирлашиб лидерларни чиқармоқда. Биз эса бир биримизни ажратиб юрибмиз. Яҳудийлар гарчи қуллик асоратларини кўрган, Аллоҳ берган кўплаб илоҳий неъматларни қадрига етмаган бўлса-да, лекин бирлигини сақлаб қолди. Шу омил туфайли ҳозир дунё илм-фанига, тиббиётига, иқтисодиётига эгалик қилишда устувор. Бизда илоҳий неъмат Ислом бор, лекин миллат сифатида бирлашув йўқ.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана шу видеони кўрганимда ичимдан нимадир қирилиб тушади.
«Ким эдигу, ким бўлдик?!» деган риторик ибора айтилганда, Совет даври ночор аҳволда бўлиб, мустақилликдан сўнг эса юксалдик, деган маънони берарди. Аслида, бу иборанинг моҳияти менинг назаримда, тескари. Аввал катта миллат эдик, ҳозир эса туркий миллатдан ажралиб кетган бир ўзбек уруғининг давлатимиз холос. «Ким эдигу, ким бўлиб қолдик?!»

Қадрли дўстларим, барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин. Бу ой манфаатли бўлсин, Аллоҳ гуноҳларимизни мағфират қилсин, қалбларимиз ва фаржларимизни тузатишимизда марҳаматини дариғ тутмаслигини сўраймиз.
Ўзим учун рамазон ойида бир неча вазифаларни режаладим:
1. Бу ой фақат фиқҳга оид китобларни ўқиб ўрганаман.
2. Чала қолган тажвидимни қайта ўрганишни бошлайман.
3. Тажвид асосида сураларни ёд оламан.
4. Бу ой камида битта китоб таржимасини чиқарамиз.
Аллоҳ ҳаммамизни муборак ойда ўзи рози бўладиган мақомларга чиқишимизни насиб этсин.
Ўзим учун рамазон ойида бир неча вазифаларни режаладим:
1. Бу ой фақат фиқҳга оид китобларни ўқиб ўрганаман.
2. Чала қолган тажвидимни қайта ўрганишни бошлайман.
3. Тажвид асосида сураларни ёд оламан.
4. Бу ой камида битта китоб таржимасини чиқарамиз.
Аллоҳ ҳаммамизни муборак ойда ўзи рози бўладиган мақомларга чиқишимизни насиб этсин.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу кўзи ожиз болакайнинг овози жуда ёқади. Қалби синиқлиги сезилиб туради. Таъсирли чиқаверади.
😢4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайвонларни кўрса калтаклашга, ўлдиришга шошиладиганлар бор. Бизда итни кўрса тош отиб қувадиган, мушукни калтак билан савалайдиган, тошбақа ёки типратиканни чиқса лопаткада олиб кўчага улоқтирадиган фашистлар бор. Ислом жониворларга зулм қилишдан қайтарган. Видеодаги одамлар унданда йиртқич ҳайвонлар билан «тил» топишни исботлаганлар ҳақида.
❤1