Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
👍7
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар:

«Муҳаббат қилганларга никоҳдан бошқа тўғри йўл топилмайди».

Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари.

👉 @umarhalil 👈
👍6🥰2
​​Раҳматли отамиз Норматов Бошбек иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси бўлганлар. Бола эдим. Отамиз одамни титратиб юборадиган бир воқеани онамизга гапириб берганлари ҳамон эсимда.
-Вязьма йўналишидаги бир чоғроқ шаҳарчани душмандан озод қилдик, – дея гап бошлади отамиз. – Қаҳратон қиш. Икки қаватли ёғоч уйлар, кўча тўла ўликлар... Бир уйнинг иккинчи қаватига чиқсам, латта-путталар уюми ёнида бир аёл ўлиб ётибди. Битта ҳам душман йўқ – қочиб кетишган шекилли. Энди ўгирилиб кетмоқчи эдим, ўлик ёнидаги латта уюми қимирлагандай бўлди. Очиб кўрсам, ё қудратингдан, тирик чақалоқ ўлик онасини эмиб ётибди!.. Деразага югуриб бориб, пастдаги ҳамширани чақирдим. Зудлик билан ҳамшираю врачлар етиб келишди. Ҳайратланарли жойи шундаки, мурда совуқда қотиб қолган бўлса ҳам чақалоқ эмаётган кўкрак юмшоқ ва иссиқ эди, иккинчиси қотиб ётибди! Ҳарбий врачлар ҳам ҳайратда: одам ўлгандан кейин узоғи билан йигирма дақиқадан сўнг организмдаги барча аъзолар ўз фаолиятини тўхтатиши керак-ку!.. Врачларнинг айтишича, бу аёлнинг жони узилганига ўн кун, бўлмаганда бир ҳафта бўлган экан!.. Ҳамширалар тезда гўдакнинг таглигини алмаштиришди, қайтадан йўргаклаб, шинелга ўрашди. Орадан кўп ҳам вақт ўтгани йўқ, бир пайт қарасак, ҳозиргина чақалоқ эмиб турган қайноқ ва юмшоқ кўкрак ҳам иккинчисига ўхшаб совуқда қотиб ётибди. Худди жигаргўшасининг ишончли қўлларга тушганидан хотиржам бўлгандай... Биров гапириб берганида икки дунёда ҳам ишонмасдим, ўз кўзим билан кўрдим ахир... – деб отамиз ҳикоясини тугатдилар.
Нима бу? Бу не синоат, не мўъжизаки, она ўлганидан кейин ҳам юрагининг бир парчасига уммон қадар меҳр, осмон қадар муҳаббат соғинса! Табиат қонунларига бўйсинмайдиган, тиббиёт қонунларини тан олмайдиган ОНА МЕҲРИ олдида бутун борлиқ таъзимда.

© Шароф Бошбеков
👍6❤1
010.Anatomik mo'jiza.mp3
13.4 MB
Аллоҳнинг мўжизасимиз. Тана аъзоларимизнинг мураккаб тузилмаси, ақл бовар қилмас лойиҳамиз.

👉 @umarhalil 👈
❤1
Anbiyolar__1179_issasi.pdf
8.4 MB
#ҲАДЯ

Шу вақтгача мен билан бирга бўлиб келаётган содиқ муштарийларимга ажойиб туҳфамни улашмоқчиман.

Анбиёлар қиссаси

Мазкур электрон китобни 2014-йилда тартиблаб таснифлашни бошлаганман. Бир йил мобайнида имкониятим борича изланиб 2015 йилда тугатанман. Бу каби пайғамбарлар қиссаси кўплаб китобларда ёзилган. Буларни орасида турли заиф ривоятлар ҳам бўларди. Мен анъанавий йўлдан бормай, диний матнларни соф Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардан олинганини текшириб, йўқларини Мусҳаф асосида тўлдирдим. Бундан ташқари кўплаб пайғамбарлар қиссасига илмий ёндашувларни ҳам қўшдим ва энг муҳим янгилик, қиссаларга илмий таҳлиллар ёзиб чиқилган. Ҳар бир пайғамбар тарихини ўқир экансиз, уни ҳам диний тафаккур, ҳам илм-фан ҳамда тарихий чигалликларга ҳам ечим топасиз. Китобни ўқиб бўлганингиздан сўнг, менга @M_Nematoff таассурот ва фикрларингизни ёзиб қолдиринг. ✍ Ёқимли мутолаа тилайман. 📖

👉 @umarhalil 👈
❤1
Audio
Mubashshir Ahmad
Биз ҳаммамиз хатолар заминида туғилганмиз. Ечим бақир-чақирда эмас, ғазабни сочишда ҳам эмас, балки янада зиёда муҳаббатда, яъни севгидадир.

👉 @umarhalil 👈
❤1
​​Инфекция юқишидан эҳтиёт чоралари кўрилишига тарғиб бўлаётган бир вазиятда баъзи одамларда «Ҳудо асрайман деса ўзи асрайверади» деган гапларга дуч келиб қоляпман. Бу янглиш тушунча. Шахсан ўзим билан шундай ҳолат юз берганди. Тошкент карантинга ёпиладиган куни уйга қайтаётган эдим. Бироз овқатланиб олиш учун автотураргоҳдаги буфетга кирдим. Тамадди қилиб бўлганимдан сўнг пулни қерга қўйишни сўрадим. Сотувчи аёл менга бераверинг деб қўлини узатди. Ҳозиргина шу қўлингиз билан таом тайёрладингиз энди эса пулни ушлаяпсиз, демак шундай олди-берди қилаётган экансиз, инфекция юқса нима бўлади? Бундан ташқари пулдан кир нарса бўлмаса дедим. Шунда сотувчи: «Э, Ҳудо асрайман деса ўзи асрайверади» деб қолди. Шунда усталик билан: «Анави ёнаётган газдаги оловга қўлингизни тутингчи, қўлингиз куядими?», дедим. Сотувчи: «Ҳа, куяди-да», деб жавоб берди. Мен: «Агар қўлингизни тутмасангиз ўша оловда куймайди, тўғрими?» деб қамалга олдим. «Ҳа» дегандек бошини қимирлатди ҳайрон қараб. Ҳудди шундай, агар балога ўзингни урсанг ажалинг етади, ўзингни асрасанг Аллоҳ берган умрни яшайсан. Ўзини асрамаган одам Роббимиз берган умрни ҳам увол қилади. Умр, соғлик Яратганнинг буюк неъмати эканини ҳалигача сингдира олганимиз йўқ бизлар. Ўзингизни эҳтиёт қилинг дейилаётганда «Ҳудо асрайди» деб ақллилик қилаётганларнинг мана шу эътиқоди битта гугурт оловининг олдида ўзгариб қолади.

Қазо ва қадар, ризқ, ажал борасида тушунчаларимиз бузуқ шаклланиб қолган. Соф илм йўқ халқимизнинг аксарият қисмида. Айнан шу бузуқ установкалар жамиятни кўп жабҳаларини регрессияга олиб келадиган омил эканини айтиш мумкин. Тақдирни англаш, тушиниш борасида яхши манбалар бўла туриб ўқимай ёмон аҳволга келиб қолинган. Шу ҳақда катта таҳлилий блог ёзмоқчи бўлиб турибман. Шояд, одамларга тарқалиб миялари очилса.

👉 @umarhalil 👈
❤1
Amazing 8D quran . Must use headphone
Purpose of Life
Қуръони Каримдан 8D замонавий форматида қироат. Қулоқчинда (наушник) эшитиб мазза қилиш тавсия этилади. 🎧

👉 @umarhalil 👈
❤2
Қуёшимизнинг ўрнида Қутб юлдузи турса ерда қандай кўринган бўларди 🙂
❤1
Бетимсол ҳиммат соҳиби!

«10та Ferrari, олмосдан ясалган 20та қўлсоат ёки 2та самолёт олиб нима қиламан? Бу нарсалардан менга ва одамларга нима наф?

Очлик нималигини биламан, чунки бошимдан ўтказганман. Далада ишлашимга тўғри келган. Ялангоёқ футбол ўйнардим. Ўқишга ва яна бошқа кўп нарсаларга имконим бўлмаган.

Ҳозир эса шу футболнинг ортидан топган пулим билан одамларга ёрдам бера оляпман. Мактаблар очдик, стадион қурдик. Ўта қашшоқликда ҳаёт кечираётган одамларга кийим-кечак, пойабзал беряпмиз... Сенегалнинг жуда камбағал туманларидан бирида яшаётганларнинг ҳар бирига ойига 70 евродан берамиз.

Шоҳона ҳаёт, данғиллама дала ҳовли, киборларча сайр-у саёҳатлар ва самолётларни кўз-кўз қилиш менга керак эмас. Мен бундан кўра ҳаёт менга берган нарсаларни халқим билан бўлишишни афзал кўраман».

Садио Мане,
«Ливерпуль» ҳужумчиси
👍8🔥5❤1🕊1
Omar Xalil
#АВЛИЁ "Авлиё" 1-қисм Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин. 🎙 Омар Ҳалил @umarhalil ✅
«Авлиё Қайнона» ҳикоясининг муаллифи Зулфия Маҳмуд исмли аёл эканини етказишди бугун.

Менда муаллифи ҳақида маълумот бўлмагани боис уни тўғридан тўғри воқеа қаҳрамонининг ўз кундалигида ёзилган деб уни суриштирган эканман.

Муаллифни каналига кириб ижодини кузатишингиз мумкин @zulfiyamaxmudova
❤1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Қачонки уммат фикр юритишдан тўхтаса...

Ичимдаги дард, одамларга айтиб келаётган гапларимни Azon.tv да ҳам мултипликация тарзида хитоб қилишибди. Хуллас, кўришингиз шарт! Бошқаларга ҳам кўрдиришингиз шарт!

👉 @umarhalil 👈
❤1
Al-Fatihah
Mishary Rashid al-Afasi
Фотиҳа сурасининг 8D форматдаги версияси.

🎙 Мишарий ибн Рошид

👉 @umarhalil 👈
❤1
​​«Ислом» ҳақида

Тафаккур қилишни яхши кўраман. Энг севимли машғулотим. Роббим ҳам ўзининг дастурида ақл юритишга, тафаккур қилишга жуда кўп даъват қилган. Булар беҳудага бўлмаса керак, тўғрими? Диннинг номи нега «Ислом» деб аталиши ҳақида тафаккур қиламиз. Бу ҳаётнинг ҳамма соҳаси, муносабатлари бир бирига боғлиқ яратилган. Туғилишингда туғадиганга қарамсан, катта бўлишингда боқувчинга, тирик яшашингда овқат ейишга, таом учун пул топишга, маблағ учун ишлашга, меҳнат қилиш учун иш берувчига ёки маҳсулотингни ҳаридорларига боғлиқсан.

Исломнинг луғавий маъноси таслим бўлиш, Яъни Аллоҳнинг иродасига, унинг дастурига, йўлланмасига риоя қилиш учун таслим бўлишни англатади. Европа Ренессанс даври фалсафасида эркинлик, адолат, инсон ҳуқуқлари, ҳурлик каби ғоялар ҳақида назарий бахслар бошланган. Бу мунозаралар ХХ асрда жуда авжига чиқиб кенг тарқалди. Бу таълимотларнинг якуний хулосаси дин бу - эркинликнинг душмани деган тушунчани берарди. Бундай фикрлар ўз-ўзидан келмаган, албатта. Ўрта аср Европа ва Америка қитъасининг ҳукмрон дини Ҳристианлик деградация(бузилиш)нинг чўқисига чиққан эди. Тарихнинг мудҳиш саҳифасига айланган инквизиция, черковнинг мутлақ ҳокимтятни қўлга олиши, давлатни феодал мулкчиликда бошқарилиши, индулгенсия каби гуноҳларни «каффорат» қилиб бериш хизматлари одамларни фаровон ва адолатли турмушга бўлган иштиёқларини армонга айлантириб келган. Ҳуқуқлар писта пўчоқ бўлган бундай муҳитларда инқироз бошланиши аниқ эди. Юқоридаги фалсафий таълимотларнинг, ҳокимият назарияларининг майдонга чиқиши мана шу ҳаёт тарзига исён ўлароқ чиққан десам адашмайман. Саноат инқилоби даври ва Информацион даврга келиб динлар эркинликнинг катта душмани дея қараладиган ғоялар вужудга келди. Феминизм, инсон ҳуқуқлари каби ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар инсонни диндан ҳоли концепсиясини яратиб олган.

Ислом динининг ҳам уларнинг қора рўйхатидан жой олишига сабаб, Ислом ҳокимият бошқарувида тўрт ҳалифадан кейинги уламолар кенгаши сайловининг туггатилиши ҳамда феодал ворисийликка, ҳокимиятни оилаларни ўзида мерос қилиниши, кейинчалик мусулмон дунёсида непотизмнинг авж олиши, яъни ҳокимият мансабларида қариндош-уруғчиликка эътибор берилиши мусулмон давлатларида адолат, инсоннинг ҳуқуқлари, таназзулини бошлаб берди. Динни англашда тафаккурдан кўра нақлнинг аҳамияти устун бўлиб кетиши оқибатида анча-мунча муросасиз тўқнашувлар рўй берди ва бермоқда. Мусулмонларнинг ўз айблари сабабли исломофобия деган ижтимоий-сиёсий ҳакарат юзага келди. Бу ҳаракатдан айрим сиёсатдонлар ричаг сифатида фойдаланяпти ҳам.

Мавзуни моҳиятини тушиниш учун бироз «ўтлаб» кеттик, энди ўзимизнинг гапга қайтамиз. Диндан ҳолиликни эркинлик, ҳурлик дея тарғиб қилиш, аслида бир одамни исломнинг қарамоғидан чиқариб бошқа «енага»нинг тасарруфига солиш холос. Динга эътиқод қилмаган одам ўзини эркин инсонман деб айта олмайди. У қайсидир давлатнинг фуқароси. Ўша давлатнинг ички қонунларига бўйсунишга, таслим бўлиб яшашга, ўша қоидаларга риоя қилишга мажбур. Айниқса, ҳозирги даврда ҳеч қайси жамиятдан айро ҳолда яшашнинг иложи йўқ. Икки давлат чегараси ўртасидаги бўш жой нейтралкада яшаши мумкин, лекин ҳеч ким хоҳламайди буни ))).

Цветофорнинг қизил чироғида тўхташга буюруқ олган одам, ҳарбий резервга давлат олдидаги бурчини бажаришга кетаётган фуқаро, фаолияти учун давлатга солиқ тўлаётган тадбиркор, пулсиз яшай оламан деган инсон биз эркин инсонмиз деб айтиши ҳақиқатга тўғри келмаслигини биласиз. Биз доим қайсидир дастурнинг риоясини қилиб яшашга мажбурмиз. Фақат, қайси дастурни танлаш ихтиёри ўзимизда. Ислом дастурини танлаган одам, Аллоҳнинг қонун-қоидалари бўйича яшаши керак. Шу билан бирга жамият дастурларига ҳам (давлат, ташкилот, муассаса в.ҳ) риоя қилиб яшашга мажбур. Якуний хулосам шуки, Ислом бу - Аллоҳнинг бошқарувига таслим бўлиш. Унга риоя қилиш. Мен мусулмонман деяётганингизда, Аллоҳга таслим бўлган инсон эканингизни унитманг.

Ушбу мулоҳазаларни ҳозиргина ҳовлимизда майдалаб ёғаётган ёмғир остида ёзиб ўтиргандим. Коронавирус туфайли табиат анча тозаланганини ҳис қилдим. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, вақтингизни унумли ўтказинг.

👉 @umarhalil 👈
❤1
Раҳойиқ ул-Маҳтум.pdf
3.7 MB
Каналимиз обуначиси бўлган бир синглимиз сийратга оид китоблардан ҳам жойлашимни сўрагандилар. Сийрат илми борасидаги энг илмий деб топилган манбалардан бири Сафиюрраҳмон Муборакфурийнинг «Ар-раҳойиқ ал-маҳтум» асаридир. Ушбу асардан юртимиздаги сийрат бўйича кучли мутахассис Абдул Азим Зиёвуддин ҳам ўзларининг «Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?» деб номланган китобларини ёзишда асосий манба сифатида фойдаланганлар.

Ёқимли мутолаа тилайман 📖

👉 @umarhalil 👈
❤1
Surah al-Kahf
Mishari al-Afasy
Каҳф сурасининг 8D версияси

Қулоқчин (наушник) учун 🎧

👉 @umarhalil 👈
👍2
Ҳар бир йигитнинг бирор қизга ҳирс билан муносабатда бўлиши бир бирининг синглиси ёки опасидан бошқа эмас.

Агар йигит киши ҳар бир бегона қизга синглиси ва опасидек қарашни бошласа, уларнинг ҳеч бири акасига ёки укасига «айнимаган» бўларди.

👉 @umarhalil 👈
💯2
Сизлар билан бир лойиҳани ташкиллаштирсак. Орамизда мен каби тафаккур қилишни ҳуш кўрадиганлар бўлса керак. Лойиҳамиз қуйидагича:

Муайян мавзуда исталган киши ўзи қизиқтирган мавзуни ўртага ташлайди, яъни менга юборади, мен эса каналда эълон қиламан. Мавзу юзасидан фикрдарни менга юборасиз ва мен ҳаммасини жамлаб ҳар бир фикр эгасининг номи остида умумийлаштириб каналга қўяман. Бундан оладиган фойдамиз шуки, билмаган нарсамизни ўрганамиз, ўзимиз қизиқиб жавоб тополмаётган мавзуларга ечим қидирамиз. Кимдир нимадир билиши аниқ. Бир биримизга билганларимизни улашамиз. Биринчи бўлиб ўзим мавзу ташламоқчиман.

Исломда нима учун одамларни вафот этганида кўмилади?

Нега бошқа динларда бўлгани каби ёқиб юборилмайди ёки тоғ-у тошларга олиб чиқиб йиртқичларга ем қилинмайди? Нега айнан Аллоҳ бандаларини ўлганда ерга кўмилишини амр қилган? Буни сабаби, ҳикмати нимада?

Фикрларингизни @M_Nematoff га ёзиб қолдиринг Ҳамманинг мулаҳазаларини жамлаб каналга қўйилади. Шу орқали тафаккуримизни чархлаймиз. Билимаганимизни билиб оламиз.

Қани бошладик...
❤2👍1
Let Her Go
Passenger
Passenger (Йўловчи) гуруҳидан - «мен уни қўйиб юбордим» қўшиғи. Гуруҳ солистининг тенор овози менга жуда ёқади. Ширин хотираларни эслатадиган зўр қўшиқ 🎧

👉 @umarhalil 👈
❤1
Omar Xalil pinned «Сизлар билан бир лойиҳани ташкиллаштирсак. Орамизда мен каби тафаккур қилишни ҳуш кўрадиганлар бўлса керак. Лойиҳамиз қуйидагича: Муайян мавзуда исталган киши ўзи қизиқтирган мавзуни ўртага ташлайди, яъни менга юборади, мен эса каналда эълон қиламан. Мавзу…»
Мудом шу пайтгача босиб ташланган китобларни ўқиган одамни гапини менсимай «манга китобий гап қилма» деб, илмни сартарош, киракашдан эшитиб ўрганадиган ва маҳалладаги гапдон Ғайбулланинг гапларига «ҳаа, йўғее» дейдиган одамни фаросати йўқ, ишонаверинг.
👍2❤1