Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Ko‘ngli yo‘qlarning turmushi ancha qimmatga tushadi. Badali oilaning ajralishi, ketgan harajatning xabata bo‘lishi, farzandlarning yetim qolishi va ikki ko‘ngilning o‘limi bilan to‘lanadi.

Oᴍᴀʀ Hᴀʟɪʟ
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви

Ўзбек жамияти психологияси 1-қисм

Азиз Болтаев ва Нодира Мусаева

Жамиятимиз психологияси
ҳақида

Биз қандай жамиятмиз?...

Xалққа эркинлик бериш масаласи

@umarhalil ✅
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус юқтириб олган бемордан видеомурожаат

@umarhalil ✅
❤3
Набаъ сураси.mp3
11.8 MB
Бир акамиз Қуръони Каримни қироат қилиб ёзиб кўришганди. Ўзим монтаж қилганман. Қироат жуда гўзал чиққан. Ҳудди Мишарийни овоз тембирига ўхшаб кетади. Ўзбек Лафасийси деб номласак ҳам бўлаверади ))) Бир мазза қилиб тингланглар 🎧

@umarhalil ✅
❤1
Тамара! Бу қизни ҳеч кими: на ота-онаси, ака-укаси, жигарлари, на қариндош уруғи бўлмаган ёш қиз. Лекин, жуда чиройли, ниҳоятда гўзал қиз. Касби оддийгина официанкалик. Турар жойи йўқ. Кафе хўжайини уни ўз ҳисобидан бир чол-кампирни уйига ижарага қўйган. Қаерга бормасин уни ҳеч қаерда тинч қўйишмайди, номусига тажовуз, сиғдирмаслик, гўзаллигидан фойдаланиш, нафсларини қондириш каби маразликлар билан ҳаловат берилмаган қиз. Кўчаларда, бекатларда оч-наҳор тунаб яшайдиган қиз. БИРОҚ, шундай ҳаёт кечиришига қарамасдан бирорта эркакка ўзини сотмади, номусидан, иффатидан воз кечмади, чиройини, ҳушбичим қадди-қоматини сотмади, яхши ҳаётга эришиш учун имкони бўла туриб баданини пулламади, бегона эркакларнинг иссиқ қўйнида, юмшоқ тўшакда фохишалик қилишдан кўра, қаттиқ скамекаларда, очиқ ва совуқ жойларда номуси ва иффати билан бирга тунашни афзал кўрди. У ниҳоятда гўзал, ўта чиройли, жудаям ҳушбичим қоматли қиз эди, лекин ҳеч кими йўқ камбағал бўлса ҳам қадри, қиммати, иффати ва номуси ўта баланд бўлган қиз эди. «Сизчи арзонлар, ота-онангиз, ака-укангиз, уйингиз-жойингиз бўла туриб йигитларни қўйнига кирадиган арзонлар, сиз кимсиз? Қўл чўзган ҳар йигитнинг қўлига сакраб учадиган, берган ҳадясига кўз тикиб туриб қабул қилиб кетаверадиган нархи пастлар, сиз кимсиз? Сиз Тамаранинг товонига ҳам тенг кела олмайдиган оёқ ости тупроқсиз!
Бу ҳамма қизларга қаратилмаган. Нархи пастлигини билдириб, аёллик қадр-қимматини тушириб қўяётган арзонларга қаратилган!» деб жавраган бўларди асаби чатоқ одам бўлганда. Асарга қизиқаётган бўлсангиз, бу Нодар Думбадзенинг «Абадият қонуни» асаридаги грузиялик Тамара ҳақидаги гаплар эди. Китобни қуйида электрон форматда ўқишингиз мумкин.

@umarhalil ✅
❤3👍2
Nodar Dumbadze. Abadiyat qonuni (roman).pdf
7.7 MB
Китоб номи: Абадият қонуни
Муаллиф: Нодар Думбадзе
Нашриёт: Шарқ
Йил: 2011
Жанр: Роман
Саҳифа: 212
Ҳажм: 7,73 Mb
Файл: PDF
Манба: Lib.ziyouz.com

@umarhalil ✅
❤1
Помпейда вулқон отилганида айрим одамлар "энг яхши кўрган ишимни охирги мартта қиволай", бошқалари эса, "ҳали бу кунлар ўтиб яна эски кунларимизга қайтамиз" деб ўйлашган. Бирортаси на тавба қилган, на ибрат олган. Одатда балолар одам шу даражага чиққани учун келади. Шунинг учун у балодир.

Биз эса, ҳали карантиндан ўтиб олай "орзу ҳавасимдаги тўйни қиламиз", "яна байрам қиламиз", "томга чиқиб вижжиллатамиз", "сурнай чаламиз" деб юрибмиз.

© Саид Комил Ҳолҳўжаев

@umarhalil ✅
05.Kosmologiya.mp3
11.8 MB
Космология 4-қисм

Олам ҳақидаги илмий-фалсафий қарашларнинг инқилоби. Дунё қадим деган гиппотезаларнинг яралиш назарияси билан алмашиниши ва илм фанда «Олий онг»ни тан олиш босқичлари.

@umarhalil ✅
❤1
​✍ «Сингапурда муслима олима беш дақиқада коронавирусни аниқлайдиган тест ишлаб чиқди.
Cepat деб номланган тест 5 дақиқада сизда коронавирус бор йўқлигини аниқлаб беради» деб хабар бермоқда @doridarmonlar канали. Бу бир томондан. Иккинчи томондан эса, муслима аёлларнинг илм-фанда потенциали бор эканига исбот. Аллоҳ аёлни мукаррам қилиб яратди, уни мадрасага айлантириш жамиятни, тўғрироғи, биз эркакларнинг қўлида.

@umarhalil ✅
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви

Ўзбек жамияти психологияси 2-қисм

Азиз Болтаев
ва Нодира Мусаева билан

Жамиятда тоқатсиз одамларни кўпайиши сабаблари

Одамларда худбинлик (эгоизм) кучайиши нимада
?

@umarhalil ✅
❤1
Ibodat
Mirzo Kenjabek
She’rni shoirning o‘zi o‘qigan

✍Mirzo Kenjabek
❤1
• Сенга қалбан яқин бўлган инсонингни қадрламасанг, сенга қалбан узоқ бўлган одам билан жазоланасан.

@umarhalil
❤2
#Масъулият

Ўзинга ўргатган ҳар бир одам учун ҳамиша жавобгарсан. Буни унутма!

«Кичкина шаҳзода» - катталарни бошидан ўтган, лекин катта бўлиб унитиб қўйган фикрларидан.

@umarhalil
👍5🔥1
KICHKINA SHAXZODA.pdf
2 MB
Ҳар бирингиз болалик пайтингиздаги онангизга ёки отангизга қизиқиб берган атроф ва ундаги нарсалар ҳақидаги саволларингизни бир эслаб кўринг-а! Олам ҳақидаги илк билимларимизнинг ажиб хотиралари. Ҳаммамиз катта бўлиб берадиган саволларимиз фақат рақамлардан, сон ва ҳисоблардан иборат эканини сезмаймиз. Ёшинг нечида, қанча пул топасан, неч кун дам оламиз каби саволларга ўзгаради. Болаликдаги жажжи ва беғубор тафаккуримизни эслатувчи ажиб асар. Катталарнинг рангсиз ҳаётини болаликдаги рангли бўёқлар билан бўяйдиган асар. Ўқимаганларга ўқишни, ўқиганларга эса қайта завқ олишларини тавсия қиламан 😊

@umarhalil
👍8
Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши туфайли жаҳон миқёсидаги кўплаб завод-фабрикалар иш-фаолиятини тўхтатган. Натижада атмосферага заҳарли моддаларнинг чиқиши фавқулодда камайгани сабаб Озон қатлами тикланиши тезлаётгани кузатиляпти. Жараённи Windy.com сайтидан кузатишингиз мумкин. Буюк Аллоҳ ўз заминини тиклаётгандек гўё.

@umarhalil
❤1
Ўзбек аёли нимаси билан бадавлат? Иффати, ҳаёси, ибоси билан. Ярим яланғоч юрганинг билан кимга ёқасан?

© Ёдгор Саъдиев

@umarhalil
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви

Мавзу: Миллатнинг асл қахрамонлари кимлар эди?

Сиёсатшунос Анвар Назир билан бирга

1-қисм

«Таҳлил» дастуридаги дебют чиқишларим. Жуда оригинал мавзу бўлганди.

@umarhalil
❤1
• Минг ёмон кўринганни бир яхшиси очилса, демак, у яхши кўрина бошлайди.
• Минг яхши кўринганни бир ёмони очилса, у ёмон бўлиб кўринаверади.

@umarhalil
🥰2
Бир эсласангиз Республикада пойтахтни Жиззаҳга кўчириш ҳақидаги таклиф анча-мунча фикрлар қўзғолонига сабаб бўлганди. Пойтахтни бошқа ерга кўчиришни афзаллик томонлари санаб ўтилган ва улар асосан газ, свет, сув ҳамда бошқа коммунал хизматлар. Ўшанда менда ундан ҳам яхши таклиф бор, деб ёзгандим. Ҳукуматга кўчманчи мақомини бериш керак. Ўзбекистондаги барча вилоят ва шаҳарларда кўчиб юраверади. Натижада ҳамма жойда бир ҳил конкуресния, соғлом рақобат, ўтроқ жойлардаги урбанизациялашув тенг бўларди. Масалан, ҳукумат офиси ўтов бўлади. Бир нечта вазирликлар катта-катта ғилдиракли ўтовларда кўчиб юришади. Бу, албатта ҳазил. Буларни ёзишимни сабаби ҳудди мана шу мавзу Нодар Думбадзенинг асарида келтирилган. Айнан ўзбеклар каби фикрлайдиган, мавзу қолиб тоғдан келиб, боғга кириб кетадиган одамлар, хақоратлар билан майнавозчилик қиладиган Гурия қишлоғи аҳолисида ўзимизни кўрамиз. Асар чисто юмор билан яхшилаб йўғрилган. Ўта жиддий чуқурлаштирилган фалсафалардан, абстракт оқимларга берилиб кетиб, чилла сақлаб файласуфликка даъвогарларга адабиётдаги бошқа бир прогрессив жанрга, бўрттирма, бачканалашиб қолган сатирадан ҳоли бўлган, комедия положенияга асосланган, турли ҳил характер, юмористик зернога асосланган ранг-баранг психологик портретларга бой бўлган асарни ўқиб мириқиб бир мазза қилиб олишларинг учун ўша саҳнани келтираман. Марҳамат, 😅

Асардан парча:

Колхоз идорасига ҳамма қишлок аҳли йиғилган. Қўнғироқнинг охирги чақируви янгради. Бувиси билан Зурико чопиб келиб жойлашди. Мажлис бошланди.

АЛФЕЗ: Гап бундай, ҳамқишлоғимиз Авксентийни раис қилиб сайлаганимизда, идора биносини бузиб ўз уйига яқинрок жойга кўчириб қуришни буюрган эди. Кейин, ўзларинг биласизлар, Кирилл раис қилиб сайланди-ю, идора яна янги жойга кўчиб ўтди. Ўтган йили идора Дмитрийнинг уйи олдида эди. Энди эса янги раисимиз Шалва идорани ўз уйига кўчиришни талаб қиляпти. Қани шу масалада нима дейсизлар? Аммо огоҳлантириб қўяй, ҳар бир сўзга чиқувчига узоғи билан 5 дақиқа вақт берилади. Бўлмаса баьзи бировларга сўз бердингми, тамом, тўхтатолмайсан…

ТРИФОН: Менда савол бор!

АЛФЕЗ: Хўш нима демоқчисан? Гапир, Трифон!

ТРИФОН: Ҳурматли Шалва нимани хоҳлайдилар, уйингизнинг олдига янги идора қурилсинми ёки эскисини бузиб, кўчириб борилсинми?

ШАЛВА: Трифон Сихарулидзе! Сен менинг жиғимга тегма, бўладиган гапни гапир, акс ҳолда мен сенга кўрсатиб қўяман! Идорани бузиб, менинг уйимни олдига бошқатдан тиклаш керак! Тушунарлими? Ахир бутун вақтим йўлга кетяптику! Эрталаб тонг коронғусида йулга чиқаман, кечга яқин идорага етиб бораман!

СИПИТО: Қадамингни каттароқ бос-да азизим, Шалва!

ШАЛВА: Ким айтди бу гапни?! Қани ўрнидан турсин! ў

АЛФЕЗ: Ўртоқлар бўладиган гапни гапиринглар! Яна кимда савол бор?

МАКАРИЙ ЦХОИДЗЕ: Менда! Мен ўтган йили колхозга Самтредиадан олиб келган зотдор бузоқ қани?

СИПИТО: Раисимизнинг хотинлари туққанда суюнчисига сўйилиб кетган бечора…

ШАЛВА: Ким у иғвогарлик қилаётган? Тур-чи турқингни бир кўриб қўяй!

ИЛЛАРИОН: Менда таклиф бор. Мумкинми?

АЛФЕЗ: Илларионга сўз берилсин!

ИЛЛАРИОН: Ўртоқлар, бузоқнинг қаёққа гумдон бўлгани-ю, давлат қурилиш материаллари нима учун раиснинг уйига ишлатиб юборилганини ва колхоз виноси қандай қилиб раисимизнинг ҳумига қуйилиб қолганини ҳам сўраб-суриштириб ўтиришнинг нима кераги бор? Бундан нима фойда? Бошқа қишлоқликлар эшитгудек бўлишса, бизни масхара қилиб кулишади. Ўз айбимизни ўзимиз четга ёйиб ўтирмайлик…

ШАЛВА: Илларион Шеварнадзе! Сен ҳам тузуккина иғвогар экансанку а? Шошма, қилган тухматларинг учун жавоб берасан ҳали! Ҳозирча ўтир жойингга!

ИЛИКО: Одамни гапиргани қўясизларми ё йўқми? Ҳак гапни айтяпти, ахир!

ИЛЛАРИОН: Шунинг учун айтмоқчиманки, раиснинг талабини тескарисини бажариш керак: унинг уйини бузиб, идорага яқинроққа кўчириш керак!

АЛФЕЗ: Нималар деяпсан Илларион, у янги уйининг томини энди ёпди-ю, дарров бузиладими?

ИЛЛАРИОН: Бўлмаса бундай қиламиз: раисни идорага кўчириб келамизда, унинг уйини идора қиламиз.

давоми 👇👇👇
👍3
давоми:

ШАЛВА: Нима бало, эсингни едингми?! Менинг янги уйимни ўрнига чириган чордеворни тиқиштирмоқчимисанлар?!

ИЛЛАРИОН: Яна битта таклиф бор: раиснинг уйини бузиб идоранинг ҳовлисига қуриш керак. Кейин эса идорани бузиб, унинг уйининг ўрнига кўчириш керак!

ЎҚИТУВЧИ: Жамланувчи рақамларнинг ўрни алмашгани билан натижа ўзгармайди!

ИЛЛАРИОН: Ундай бўлса гапим тамом! Бошқа таклифим йук!

МАРГАРИТА ЧАНТУРИЯ: Менда таклиф бор! Эртага қишлоғимизга Тбилисидан артистлар келишяпти, лекин клуб қуриш учун ажратилган материалларни раиснинг уйига ишлатиб юборилгани учун концертни унинг уйида ўтказамиз…

ШАЛВА: Мен сени звено бошлиғи қилиб тайинлаганимда каллам қаёкда экана?

ЎҚИТУВЧИ: Менда савол бор! Раис мактаб ремонтини қачон бошламоқчи? Синф хоналари тўкилиб кетай деб турибди.

ИЛИКО: Менда яхши бир таклиф бор оғайнилар! Биз яна асосий масаладан, яьни идорани қаерга қуришдан чалғиб кетяпмиз.

ЎҚИТУВЧИ: Нимани таклиф қилмоқчисан?

ИЛИКО: Балки, идорани бузиб ўтирмасмиз? Унинг ўрнига ҳаммамиз пул тўплаб раисга мотоцикль сотиб олиб берсак яхшимасми?

ЛАДИКО СУХАРУЛИДЗЕ: Мутлақо! Нима, бизни бир балога гирифтор қилмоқчимисан? Ҳудо кўрсатмасин, мотоцикль ағдарилиб-нетиб кетса-чи? Яхшиси ҳар куни эрталаб раисникига 2 та полвон йигитни юбориш керак уни идорага опичлаб олиб келишсин!

ТРИФОН: Бошимизга чикиб олгани етмай, уни опичлаб ҳам олайликми энди?

ИЛИКО: Бўпти бўлмаса яна битта таклиф бор, Шофёримиз қаерда?

ШОФЁР: Шу ердаман Илико!

ИЛИКО: Хўш ишлар қалай машинанинг аҳволи-чи?

ШОФЁР: Раҳмат ёмонмас. Ўзингнинг аҳволинг қалай, соғлигинг дурустми?...

ИЛИКО: Сенда ортиқча 4 та ғилдирак топиладими?

ШОФЁР: Ғилдиракни нима қиласан?

ИЛИКО: Идорага ғилдирак ўрнатиб уни у ёқдан-бу ёққа, бу ёқдан-у ёққа ғилдиратиб юрамиз! (залда қаттиқ кулги кўтарилди)

ШАЛВА: Илико Чигогидзе! Шу гапларинг эсингда турсин, кейин пушаймон бўлмасанг бетимга туфур!

ИЛИКО: Майли азизим Шалва. Мен сендан: Мени хат ташувчи қил деб сўрасам, сен мени қоровулликка тайинладинг. Бир кўзим йуқлигини, инвалидлигимни кўра била туриб шундай қилдинг! Мени яна нима қилиб олардинг!

ШАЛВА: Сен ҳали раис ҳам бўлай дерсан? Шундайми?

ИЛИКО: Бўлсам-бўлавераман-да! Нима, мен колхоз материалларидан уй қуриб ололмасмидим? Ё менинг иштахам сеникидан камми?

АЛФЕЗ: Тинчланинглар булди! Мажлисимизни якунлаш керак! Хўш қандай қарорга келдик?

ЗУРИКО: Менга рухсат беринглар! Менда таклиф бор!

ҚЎШНИЛАР: Жим ўтир мишқи!

АЛФЕЗ: Майли гапирсин! Мажлиснинг ҳар бир иштирокчиси ўз фикрини айтишга ҳақли-да!

ҚЎШНИЛАР: Гапир зумраша, гапира қол!

ЗУРИКО: Менда таклиф бор. Модомики, бутун қишлоқ йиғилган экан ва мажлисимиз охирига етиб қолган экан, Бирор-бир қарорга келмасдан тарқалиб кетиш тўғримас-да, ахир!

ҚЎШНИЛАР: Бошимизни қотирма! Айтсанг айт тезроқ!

ЗУРИКО: Модомики, иш бундай тус олиб, биз бирор умумий қарорга келолмаётган эканмиз…

ҚЎШНИЛАР: Қисқароқ қил ярамас! Жонимиздан тўйдириб юбординг-ку!

ЗУРИКО: Мен раис ишдан олинсин ва ўрнига уйи идорага яқинроқ бошқа киши сайлансин, деб таклиф қиламан!

(ҳамма бир овоздан маьқуллаб таклиф қабул қилинди.Тарқалишди.)
👍3
Nodar Dumbadze. Men buvim Iliko va Illarion (roman).pdf
5.7 MB
Юқоридаги асардан парчанинг тўлиқ варианти. Ўқимаганлар мутолаа қилишлари учун.

@umarhalil
❤1