Юмор
Болалигингда онангдан калтак еяётганингда уйинга бирдан меҳмон келиб қолса,
сен ва онанг 😂
@umarhalil ✅
Болалигингда онангдан калтак еяётганингда уйинга бирдан меҳмон келиб қолса,
сен ва онанг 😂
@umarhalil ✅
😁11❤2
Audio
1️⃣ Аллоҳнинг шериги йўқлиги ҳақида мантиқий далил.
2️⃣ Фаробийнинг бу борадаги илмий қарашлари.
3️⃣ Кўпҳудоликларнинг мантиқий хатоликлари.
@umarhalil ✅
2️⃣ Фаробийнинг бу борадаги илмий қарашлари.
3️⃣ Кўпҳудоликларнинг мантиқий хатоликлари.
@umarhalil ✅
❤3👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви
Оила муносабатлари 3-қисм
Педиатр Муаззам Иброҳимова: «Муттасил равишда «хўп бўлади»ини қўллаб, уни тарбиянинг бир элементига айлантириб олишимиз жамиятимизнинг фожиасидир».
Психотерапевт Нодира Мусаева: «Агар рағбатлантириш ва жазолаш процесслари соғлом бўлса, соғлом шахс етишиб чиқади!»

❤3
Президентлик ваколати муддати тугашига қарамасдан лавозимда қолган давлат раҳбарлари ҳақида маълумот
1996 🇧🇾 Белороссия - А. Лукашенко
------------------------------------------------------------
🇵🇪 Перу - Алберто Фухимори
------------------------------------------------------------
1998 🇰🇬 Қирғизистон - Аскар Акаев
------------------------------------------------------------
1999 🇻🇪 Венесуела - Ҳуго Чавес
------------------------------------------------------------
2000 🇰🇿 Қозоғистон - Н. Назарбоев
------------------------------------------------------------
2003 🇹🇯 Тожикистон - И. Раҳмон
------------------------------------------------------------
2005 🇧🇫 Буркина-Фасо - Б. Компарое
------------------------------------------------------------
2007 🇺🇿 Ўзбекистон - И. Каримов
------------------------------------------------------------
2012 🇸🇳 Сенегал - Абдулай Вад
------------------------------------------------------------
2013 🇬🇭 Боливия - Эво Моралес
------------------------------------------------------------
2015 🇧🇮 Бурунди - Пьер Нкурунзиза
------------------------------------------------------------
2019 🇪🇬 Миср - Абдулфаттох Сисий
------------------------------------------------------------
2020 🇷🇺 Россия - Владимир Путин
------------------------------------------------------------
Manba: DW
Инфо:
«...Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас...»
© Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Бешинчи бўлим, XIX боб, 90-моддаси

❤3👍2
#Иқрор
🌸 🌸 Қиз боладан ҳеч қачон яхши ва ишончли дўст чиқмайди. Ундан фақат яхши хотин чиқиши мумкин.
• Яхши хотиндан эса энг яхши дўст чиқади. 🌸 🌸
@umarhalil ✅
🌸 🌸 Қиз боладан ҳеч қачон яхши ва ишончли дўст чиқмайди. Ундан фақат яхши хотин чиқиши мумкин.
• Яхши хотиндан эса энг яхши дўст чиқади. 🌸 🌸
@umarhalil ✅
❤7💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви
Оила ва жамият психологияси 4-қисм
«Одамлар гапиради» деб яшаш, одамлар кўрсин, билсин деб хатти-ҳаракат қилиш, турмушдаги ўлчовларнинг бузиқ талқин қилиниши, риё ва хўжакўрсинни сингиб кетгани ҳақида Педиатр Муаззам Иброҳимова ва Психотерапевт Нодира Мусаеванинг мулоҳазалари.

❤3👍1
Ўзинга қараб яшасанг бошқаларга ёқмайсан, бошқаларга қараб яшасанг ўзинга ёқмайсан. Сен яхшиси, Аллоҳга ёқиш учун яша, шунда икки томонга ҳам ёқиб қоласан )
@umarhalil ✅
@umarhalil ✅
❤10👍1
#Юмор
Ўта критик бўлиш ҳам бўлмас экан.
Масалан, «мен сенсиз яшолмайман» деган жумла буни эшитган одамга қанчалик қувонч олиб келмасин, мундоо олиб қаралганда, у ўша гапидаям ўзини яшаб қолиши ҳақида қайғураётган бўлади. Масаланда, энди 😂

😁11❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус қандай юқиши ва ундан химояланиш бўйича энг ишончли ролик. Яқинларингизга ҳам тарқатинг.
©Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
© Миллий масс-медиа
@umarhalil ✅
©Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
© Миллий масс-медиа
@umarhalil ✅
❤3👍1
Рўмол ўраган қизни кўчада бир йигит билан «отношения» қилаётганини кўрган рўмолсиз қиз, муҳими қалбда бўлиши керак деб, рўмол ўрамасликка қарор қилди. Бу вазиятда иккиси ҳам хато йўлдан кетади. Бирида суврат бор, сийрат йўқ, бирида сийрат бор, суврат йўқ. Ислом фақат қалбда ёки фақат шаклда эмас, у иккисини ҳам жамлаганда том маънода ислом бўлади. Биз зеҳниятимизга қараб икки қутбга бўлиниб қолганмиз. Бири Исломни фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, дўппи кийиб масжидга чиқиш, Қуръони Каримни маъносини тушинмаса ҳам ёдлаб олишни том маънодаги дин деб қабул қиламиз. Бу тарафимиз гарчи ота-онаси ҳақлари, фарзанд ҳақлари, хотини ҳуқуқлари, қўшничилик одобларига, самимийлик ва саҳоватлилик сифатларига амал қилмасада ўзларини шаклий амаллари билан Аллоҳнинг арқонини ушлаган ҳақ йўлдаги инсонлар деб ҳис қилишади. Шунинг учун ҳам ўзларини Жаннатга тушадигандек, ўзларидек амал қилмаётганларни дўзоҳга тушадигандек муносабатда бўлишади. Одатда ҳакамлик позициясида туриб муомала қилишади. Яъни, бу тўғри эмас, бу нотўғри каби ҳукмларни уқтириб туришади. Иккинчи тараф эса муҳими қалбда бўлиши керак, яъни инсон асосийси эзгу ишларга кўпроқ эътибор қаратиши лозим, тўғрисўз, виждонли, инсофли, адолатли, ширинсўз, самимий ва мурувватли бўлиши керак деган ғояда бўлишади. Намоз ўқиш, рўза тутиш, динга мувофиқ кийинишни иккинчи ва учинчи даражали ишлар деб қарашади. Бу тоифа ўзларини жамиятдаги радикал бўлмаган яхши инсонлар деб ҳис қилишади. Нариги тарафни эса адашган, бузғунчи ва вайронкор деб айблашади. Биринчи тараф ҳам ўз навбатида буларни намоз ўқимаслиги, рўза тутмаслиги, ҳижоб киймаслиги ва диний амалларга беэътибор эканлигидан нафратланишади. Икки томон ҳам том маънодаги исломий манҳажда турмай бир бирларига ёвқараш ҳолда яшашади. Биз то исломимизни ўзимизда такомилга етказмай туриб бошқалардан мукаммал амални талаб қилишимиз ёки ўзимизда борини унда йўқ бўлса, ўзимидан паст ва залолатда деб қарашимиз конфликтларни пайдо қилаверади. Ҳолбуки, ҳали кўпимиз исломимизни комил қилмаганмиз. Шундай экан ўзимизда бори билан ҳаволанмасдан, йўқларини тўлдириш билан кўпроқ машғул бўлишимиз, бошқаларни танқид ва тергов қилишдан тийилиб ўзимизни тафтиш қилишимиз икки қутб ўртасидаги ёвқараш ва ишончсизликларга бартараф қилишига ишонаман. Бундан ташқари бир учунчи тоифа борки, улар мустақилликдан сўнг шаклланган бир хил характеристикадаги ёшлардир. Улар энг ёмони. Уларда на сурат бор, на сийрат. Улар намоз ҳам ўқимайди, рўза ҳам тутмайди, ҳалоллик, адолат ҳам, ғурур, ор-номус ҳам, самимийлик умуман бўлмаган тоифа. Улар нафсини илоҳ қилган манқуртлар. Улар учун ўз нафсидан бошқа қадрият йўқ. Улар учун чўнтакка пулни босиб, қандини уриб яшаш ҳаётий миссия. Бировни ҳаққи, бировни кўнгли, Аллоҳнинг қонунлари улар учун аҳамиятсиз нарса. Улар қандай йўл билан бўлса ҳам пул топса бўлди, зино қилиш, қимор, ўйин-кулгу, кўча ҳаёти, уруш-жанжаллар уларни ҳаётда қилиши керак бўлган одатий ишлари. Уларда бировни ҳаққи деган тушунча йўқ, уларда устоз деган қадрият йўқ, уларда оила деган қадрият йўқ, уларда диний туйғу деган тушунча йўқ, уларда ватан, миллат деган қадрият йўқ. Улар манфаат бор жойда ҳамма қадриятларимизга тупуради. Улар манқурт. Улар исталган вазиятда бизни сотади, улар исталган вазиятда хотинига талоқ бериб уриб савалайди, улар исталган пайтда оиласига хиёнат қилади, улар исталган пайтда дўстларини ташлаб қочади, улар исталган вазиятда қўшнисини ҳаққини ейди, улар исталган ҳолатда ўғрилик қилади. Мабодо мамлакатда иқтисодий дефицит юзага келса, одамларни ейдиган ҳам шулар бўлади. Булар манқуртлардир.
@umarhalil ✅
@umarhalil ✅
👍8❤2
Audio
Аллоҳнинг зидди йўқлигига мантиқий далил. Аллоҳга қарши ҳеч қандай қарама қарши куч йўқ. Шайтон Аллоҳнинг зидди бўла оладими ёки йўқ?
@umarhalil ✅
@umarhalil ✅
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви
Оила ва жамият психологияси 5-қисм
Ариққа туширилган фермерлар «Хўп бўлади» тарбиясининг маҳсули бўлганми?
@umarhalil ✅
Оила ва жамият психологияси 5-қисм
Ариққа туширилган фермерлар «Хўп бўлади» тарбиясининг маҳсули бўлганми?
@umarhalil ✅
❤3
Хотинига эҳтиром ва муҳаббат билан муомала қилган эркакни ғарбда жентльмен дейишади, бизда эса "иссиқ-совуқ қилинган".
(C) Ҳаннан Муҳаммад
@umarhalil ✅
(C) Ҳаннан Муҳаммад
@umarhalil ✅
👍5❤2❤🔥1🗿1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви
Ўзбек жамияти психологияси 1-қисм
Азиз Болтаев ва Нодира Мусаева
Жамиятимиз психологияси ҳақида
Биз қандай жамиятмиз?...
Xалққа эркинлик бериш масаласи
@umarhalil ✅
Ўзбек жамияти психологияси 1-қисм
Азиз Болтаев ва Нодира Мусаева
Жамиятимиз психологияси ҳақида
Биз қандай жамиятмиз?...
Xалққа эркинлик бериш масаласи
@umarhalil ✅
❤2
Набаъ сураси.mp3
11.8 MB
Бир акамиз Қуръони Каримни қироат қилиб ёзиб кўришганди. Ўзим монтаж қилганман. Қироат жуда гўзал чиққан. Ҳудди Мишарийни овоз тембирига ўхшаб кетади. Ўзбек Лафасийси деб номласак ҳам бўлаверади ))) Бир мазза қилиб тингланглар 🎧
@umarhalil ✅
@umarhalil ✅
❤1
Тамара! Бу қизни ҳеч кими: на ота-онаси, ака-укаси, жигарлари, на қариндош уруғи бўлмаган ёш қиз. Лекин, жуда чиройли, ниҳоятда гўзал қиз. Касби оддийгина официанкалик. Турар жойи йўқ. Кафе хўжайини уни ўз ҳисобидан бир чол-кампирни уйига ижарага қўйган. Қаерга бормасин уни ҳеч қаерда тинч қўйишмайди, номусига тажовуз, сиғдирмаслик, гўзаллигидан фойдаланиш, нафсларини қондириш каби маразликлар билан ҳаловат берилмаган қиз. Кўчаларда, бекатларда оч-наҳор тунаб яшайдиган қиз. БИРОҚ, шундай ҳаёт кечиришига қарамасдан бирорта эркакка ўзини сотмади, номусидан, иффатидан воз кечмади, чиройини, ҳушбичим қадди-қоматини сотмади, яхши ҳаётга эришиш учун имкони бўла туриб баданини пулламади, бегона эркакларнинг иссиқ қўйнида, юмшоқ тўшакда фохишалик қилишдан кўра, қаттиқ скамекаларда, очиқ ва совуқ жойларда номуси ва иффати билан бирга тунашни афзал кўрди. У ниҳоятда гўзал, ўта чиройли, жудаям ҳушбичим қоматли қиз эди, лекин ҳеч кими йўқ камбағал бўлса ҳам қадри, қиммати, иффати ва номуси ўта баланд бўлган қиз эди. «Сизчи арзонлар, ота-онангиз, ака-укангиз, уйингиз-жойингиз бўла туриб йигитларни қўйнига кирадиган арзонлар, сиз кимсиз? Қўл чўзган ҳар йигитнинг қўлига сакраб учадиган, берган ҳадясига кўз тикиб туриб қабул қилиб кетаверадиган нархи пастлар, сиз кимсиз? Сиз Тамаранинг товонига ҳам тенг кела олмайдиган оёқ ости тупроқсиз!
Бу ҳамма қизларга қаратилмаган. Нархи пастлигини билдириб, аёллик қадр-қимматини тушириб қўяётган арзонларга қаратилган!» деб жавраган бўларди асаби чатоқ одам бўлганда. Асарга қизиқаётган бўлсангиз, бу Нодар Думбадзенинг «Абадият қонуни» асаридаги грузиялик Тамара ҳақидаги гаплар эди. Китобни қуйида электрон форматда ўқишингиз мумкин.

Nodar Dumbadze. Abadiyat qonuni (roman).pdf
7.7 MB
Китоб номи: Абадият қонуни
Муаллиф: Нодар Думбадзе
Нашриёт: Шарқ
Йил: 2011
Жанр: Роман
Саҳифа: 212
Ҳажм: 7,73 Mb
Файл: PDF
Манба: Lib.ziyouz.com
@umarhalil ✅
Муаллиф: Нодар Думбадзе
Нашриёт: Шарқ
Йил: 2011
Жанр: Роман
Саҳифа: 212
Ҳажм: 7,73 Mb
Файл: PDF
Манба: Lib.ziyouz.com
@umarhalil ✅
❤1