Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Audio
Аллоҳнинг мавжудлиги ҳақида мантиқий далил.

1-қисм

@umarhalil ✅
❤3
Коронавирус қачон йўқолади? 🦠

Шу хусусда таҳлиллар 👇👇

«Катта таҳлил марказларига кўра, коронавирусни тўлиқ енгиш ва уни таъсиридан қутилиш учун, 12-16 ой керак бўлиши мумкин экан. Бунинг учун, бутун дунёда ҳеч ерда бу вирус қолмаслиги керак. Агар, давлатларни аксарияти карантин қилиб, уни тарқалишини тўхтатса, лекин, битта давлатда уни тарқалиши давом этса, ва қолган давлатларга яна қайтадан юқтирса – уни енгган давлатлар ҳам яна қайтадан карантин эълон қилиш лозим бўлар экан.
.
Бошқача қилиб айтганда, барча давлатлар биргаликда, карантин эълон қилиб, ойлар давомида бу вирус тарқалиши тўхтади деган ишончли хулосага келинсагина, бу вирусни енган бўлар эканмиз. Ваксина топишга ҳам 12 ойгача вақт кетади деган фикрлар айтилди.
.
Энди, бу вирусни иқтисодий оқибатлари ҳақида, кўпгина иқтисодчи экспертлар ҳам, ўта эҳтиёткорлик билан гапиришмоқда. Чунки, келаётган инқирознинг кўламини тасаввур қилиш қийин бўлмоқда. Лекин, глобал иқтисодий инқироз учун замин шаклланиб бўлди. Ва, бу сафарги иқтисодий инқирозни таъсири чуқурроқ ва муддати узоқроқ бўлиши мумкин. Сабаби, олдинги иқтисодий инқирозларда, глобал миқёсдаги иқтисодий фаоллик тўхтамаган эди.
.
Бугун эса, бутун сайёрамизда кўпгина тармоқларда иқтисодий фаоллик бутунлай тўхтади. Бу, туризм, авация, транспорт, автомобилсозлик, кўпгина бошқа ишлаб чиқариш соҳалари ва ҳ.к... Бу инқироз локализм даврида шаклланган одатларимизни, фикрлаш ва ҳаракатланиш тизимини, глобал рақобат ва ҳамкорлик каби соҳаларни тўлиқ қайта кўриб чиқишни тақоза қилади. Ҳозирча эса, карантинга риоя қилиш, кейин эса, иқтисодий тикланишни ўйлашимиз керак бўлади. Қизиқ давр бошланаяпди, мураккаб давр...»

© Сиёсатшунос
Камолиддин Раббимов


@umarhalil ✅
❤3👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви
(2-қисм)

Коррупционерларни оиладан тарбиялаш

Одамларни бир-биридан бегоналашиб бораётгани

Психотерапевт Нодира Мусаева ҳамда педиатр Муаззам Иброҳимова

@umarhalil ✅
❤3
Дўконлар олдида муҳтожлар учун «Саҳоватли инсонлар» ва шунга ўхшаш акциялар қилиб махсус музлатгичга кўнгилли инсонлар турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини қўйиб кетишади. Уни муҳтож бўлган инсонлар ўзлари керакли нарсани олиб кетиши учун. Бугун ёнимдаги катта дўконни ёнида турган шундай музлатгични лўли болалар йиғиштириб кетишди ҳаммасини 🤦‍♂🤦🏻‍♂🤦🏼‍♂🤦🏽‍♂🤦🏾‍♂🤦🏿‍♂

Менимча, бундай музлатгичларни дўконни ичига қўйиш керакмикин 🤔
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафс - инсоннинг тугаб бўлмас эҳтиёжи. Нафсга қандайдир имтиёз берилса у ўзининг эҳтиёжидан ташқарига чиқа бошлайди ва бу эҳтиёждан ташқари ташланган қадам чегарадан чиқиш дейилади. Нафсни шунинг учун бошқа бир тушинчалар билан чегаралаб турилади. Виждон, инсоф, адолат каби тушунчалар билан. Бирор бир мансабга тайинланаётган шахс, аввало мана шу нафсини юқоридаги тушинчалар билан чегаралаб олиши керак. Йўқса ўтирган лавозими нафси учун туйнук вазифасини ўтайди ва амалдор ўша туйнук орқали кўп нарсалардан нафси учун фойдалана бошлайди. Оқибатда коррупция, лоббизм пайдо бўлади, тизим бузилади, муҳит айнийди. Агар раҳбарингни нафсида чегара бўлмаса, сен тайинлаётган, сен сайлаётган раҳбарингга ўтираётган лавозимига виждон, диёнат, одиллик критерияга айланмас экан у учун бу мартаба бир қора туйнук бўлиб қолаверади. Натижада унга сенинг ва бошқаларнинг муаммоларидан кўра ўзининг шахсий ҳаётини престиж қилиш муҳимроқ бўлади.

🎥 Қуйидаги қисқа метражли фильмни кўришни тавсия қиламан

@umarhalil ✅
❤3
Юмор

Болалигингда онангдан калтак еяётганингда уйинга бирдан меҳмон келиб қолса,
сен ва онанг 😂

@umarhalil ✅
😁11❤2
Audio
1️⃣ Аллоҳнинг шериги йўқлиги ҳақида мантиқий далил.
2️⃣ Фаробийнинг бу борадаги илмий қарашлари.
3️⃣ Кўпҳудоликларнинг мантиқий хатоликлари.

@umarhalil ✅
❤3👍3
Channel name was changed to «Омар Халил | Уйда қолинг!»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви

Оила муносабатлари 3-қисм

Педиатр Муаззам Иброҳимова: «Муттасил равишда «хўп бўлади»ини қўллаб, уни тарбиянинг бир элементига айлантириб олишимиз жамиятимизнинг фожиасидир».

Психотерапевт Нодира Мусаева: «Агар рағбатлантириш ва жазолаш процесслари соғлом бўлса, соғлом шахс етишиб чиқади!»

@umarhalil ✅
❤3
Президентлик ваколати муддати тугашига қарамасдан лавозимда қолган давлат раҳбарлари ҳақида маълумот

1996 🇧🇾 Белороссия - А. Лукашенко
------------------------------------------------------------
🇵🇪 Перу - Алберто Фухимори
------------------------------------------------------------
1998 🇰🇬 Қирғизистон - Аскар Акаев
------------------------------------------------------------
1999 🇻🇪 Венесуела - Ҳуго Чавес
------------------------------------------------------------
2000 🇰🇿 Қозоғистон - Н. Назарбоев
------------------------------------------------------------
2003 🇹🇯 Тожикистон - И. Раҳмон
------------------------------------------------------------
2005 🇧🇫 Буркина-Фасо - Б. Компарое
------------------------------------------------------------
2007 🇺🇿 Ўзбекистон - И. Каримов
------------------------------------------------------------
2012 🇸🇳 Сенегал - Абдулай Вад
------------------------------------------------------------
2013 🇬🇭 Боливия - Эво Моралес
------------------------------------------------------------
2015 🇧🇮 Бурунди - Пьер Нкурунзиза
------------------------------------------------------------
2019 🇪🇬 Миср - Абдулфаттох Сисий
------------------------------------------------------------
2020 🇷🇺 Россия - Владимир Путин
------------------------------------------------------------
Manba: DW

Инфо:
«...Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас...»

© Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Бешинчи бўлим, XIX боб, 90-моддаси

@umarhalil ✅
❤3👍2
#Иқрор

🌸 🌸 Қиз боладан ҳеч қачон яхши ва ишончли дўст чиқмайди. Ундан фақат яхши хотин чиқиши мумкин.
• Яхши хотиндан эса энг яхши дўст чиқади. 🌸 🌸

@umarhalil ✅
❤7💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви

Оила ва жамият психологияси 4-қисм

«Одамлар гапиради» деб яшаш, одамлар кўрсин, билсин деб хатти-ҳаракат қилиш, турмушдаги ўлчовларнинг бузиқ талқин қилиниши, риё ва хўжакўрсинни сингиб кетгани ҳақида Педиатр Муаззам Иброҳимова ва Психотерапевт Нодира Мусаеванинг мулоҳазалари.

@umarhalil ✅
❤3👍1
Ўзинга қараб яшасанг бошқаларга ёқмайсан, бошқаларга қараб яшасанг ўзинга ёқмайсан. Сен яхшиси, Аллоҳга ёқиш учун яша, шунда икки томонга ҳам ёқиб қоласан )

@umarhalil ✅
❤10👍1
#Юмор

Ўта критик бўлиш ҳам бўлмас экан.
Масалан, «мен сенсиз яшолмайман» деган жумла буни эшитган одамга қанчалик қувонч олиб келмасин, мундоо олиб қаралганда, у ўша гапидаям ўзини яшаб қолиши ҳақида қайғураётган бўлади. Масаланда, энди 😂

@umarhalil ✅
😁11❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус қандай юқиши ва ундан химояланиш бўйича энг ишончли ролик. Яқинларингизга ҳам тарқатинг.

©Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
© Миллий масс-медиа

@umarhalil ✅
❤3👍1
Рўмол ўраган қизни кўчада бир йигит билан «отношения» қилаётганини кўрган рўмолсиз қиз, муҳими қалбда бўлиши керак деб, рўмол ўрамасликка қарор қилди. Бу вазиятда иккиси ҳам хато йўлдан кетади. Бирида суврат бор, сийрат йўқ, бирида сийрат бор, суврат йўқ. Ислом фақат қалбда ёки фақат шаклда эмас, у иккисини ҳам жамлаганда том маънода ислом бўлади. Биз зеҳниятимизга қараб икки қутбга бўлиниб қолганмиз. Бири Исломни фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, дўппи кийиб масжидга чиқиш, Қуръони Каримни маъносини тушинмаса ҳам ёдлаб олишни том маънодаги дин деб қабул қиламиз. Бу тарафимиз гарчи ота-онаси ҳақлари, фарзанд ҳақлари, хотини ҳуқуқлари, қўшничилик одобларига, самимийлик ва саҳоватлилик сифатларига амал қилмасада ўзларини шаклий амаллари билан Аллоҳнинг арқонини ушлаган ҳақ йўлдаги инсонлар деб ҳис қилишади. Шунинг учун ҳам ўзларини Жаннатга тушадигандек, ўзларидек амал қилмаётганларни дўзоҳга тушадигандек муносабатда бўлишади. Одатда ҳакамлик позициясида туриб муомала қилишади. Яъни, бу тўғри эмас, бу нотўғри каби ҳукмларни уқтириб туришади. Иккинчи тараф эса муҳими қалбда бўлиши керак, яъни инсон асосийси эзгу ишларга кўпроқ эътибор қаратиши лозим, тўғрисўз, виждонли, инсофли, адолатли, ширинсўз, самимий ва мурувватли бўлиши керак деган ғояда бўлишади. Намоз ўқиш, рўза тутиш, динга мувофиқ кийинишни иккинчи ва учинчи даражали ишлар деб қарашади. Бу тоифа ўзларини жамиятдаги радикал бўлмаган яхши инсонлар деб ҳис қилишади. Нариги тарафни эса адашган, бузғунчи ва вайронкор деб айблашади. Биринчи тараф ҳам ўз навбатида буларни намоз ўқимаслиги, рўза тутмаслиги, ҳижоб киймаслиги ва диний амалларга беэътибор эканлигидан нафратланишади. Икки томон ҳам том маънодаги исломий манҳажда турмай бир бирларига ёвқараш ҳолда яшашади. Биз то исломимизни ўзимизда такомилга етказмай туриб бошқалардан мукаммал амални талаб қилишимиз ёки ўзимизда борини унда йўқ бўлса, ўзимидан паст ва залолатда деб қарашимиз конфликтларни пайдо қилаверади. Ҳолбуки, ҳали кўпимиз исломимизни комил қилмаганмиз. Шундай экан ўзимизда бори билан ҳаволанмасдан, йўқларини тўлдириш билан кўпроқ машғул бўлишимиз, бошқаларни танқид ва тергов қилишдан тийилиб ўзимизни тафтиш қилишимиз икки қутб ўртасидаги ёвқараш ва ишончсизликларга бартараф қилишига ишонаман. Бундан ташқари бир учунчи тоифа борки, улар мустақилликдан сўнг шаклланган бир хил характеристикадаги ёшлардир. Улар энг ёмони. Уларда на сурат бор, на сийрат. Улар намоз ҳам ўқимайди, рўза ҳам тутмайди, ҳалоллик, адолат ҳам, ғурур, ор-номус ҳам, самимийлик умуман бўлмаган тоифа. Улар нафсини илоҳ қилган манқуртлар. Улар учун ўз нафсидан бошқа қадрият йўқ. Улар учун чўнтакка пулни босиб, қандини уриб яшаш ҳаётий миссия. Бировни ҳаққи, бировни кўнгли, Аллоҳнинг қонунлари улар учун аҳамиятсиз нарса. Улар қандай йўл билан бўлса ҳам пул топса бўлди, зино қилиш, қимор, ўйин-кулгу, кўча ҳаёти, уруш-жанжаллар уларни ҳаётда қилиши керак бўлган одатий ишлари. Уларда бировни ҳаққи деган тушунча йўқ, уларда устоз деган қадрият йўқ, уларда оила деган қадрият йўқ, уларда диний туйғу деган тушунча йўқ, уларда ватан, миллат деган қадрият йўқ. Улар манфаат бор жойда ҳамма қадриятларимизга тупуради. Улар манқурт. Улар исталган вазиятда бизни сотади, улар исталган вазиятда хотинига талоқ бериб уриб савалайди, улар исталган пайтда оиласига хиёнат қилади, улар исталган пайтда дўстларини ташлаб қочади, улар исталган вазиятда қўшнисини ҳаққини ейди, улар исталган ҳолатда ўғрилик қилади. Мабодо мамлакатда иқтисодий дефицит юзага келса, одамларни ейдиган ҳам шулар бўлади. Булар манқуртлардир.

@umarhalil ✅
👍8❤2
Audio
Аллоҳнинг зидди йўқлигига мантиқий далил. Аллоҳга қарши ҳеч қандай қарама қарши куч йўқ. Шайтон Аллоҳнинг зидди бўла оладими ёки йўқ?

@umarhalil ✅
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви

Оила ва жамият психологияси 5-қисм

Ариққа туширилган фермерлар «Хўп бўлади» тарбиясининг маҳсули бўлганми?

@umarhalil ✅
❤3
Audio
«Онлайн» дегани сенга ёзишга жавобгар деганими?

@umarhalil ✅
👍5❤‍🔥4❤1
Хотинига эҳтиром ва муҳаббат билан муомала қилган эркакни ғарбда жентльмен дейишади, бизда эса "иссиқ-совуқ қилинган".

(C) Ҳаннан Муҳаммад

@umarhalil ✅
👍5❤2❤‍🔥1🗿1
Ko‘ngli yo‘qlarning turmushi ancha qimmatga tushadi. Badali oilaning ajralishi, ketgan harajatning xabata bo‘lishi, farzandlarning yetim qolishi va ikki ko‘ngilning o‘limi bilan to‘lanadi.

Oᴍᴀʀ Hᴀʟɪʟ
❤3