Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
❗️МУРОЖААТ❗️

Омар Халил ижодлари ва шахсий блоги ҳисобланган телеграмдаги канал @umarhalil (Omar Xalil) ушбудир. Бу ўзимнинг, шахсан ўзимнинг бошқарувимдаги каналдир. Мени номимдан очиб олинган ва шунчаки мехнатларимни қўйиб, велосипедни қайта ихтиро қиладиган канал админларига қаттиқ огоҳлантириш бераман! Менинг ижодий ишларимни истаганингизча тарқатинг, истаган номингизда канал очиб маҳсулотларимдан фойдаланаверинг, лекин мени номимни қўйиб канал очманг. Мени номимдан иш қилманглар! Айни мана шу фаолиятинглар сабаб айрим одамлар ўша каналларни мен деб ўйлаб мурожаатлар қиляпти ва баъзи канал масъуллари мен учун жавоб бериб юборишяпти экан. Мени номимдан иш қилишни йиғиштиринглар! Ундан кўра ўз мехнатинглар билан бирор нима қилинглар, ўз ижодларинг бўлсин, ўз шахсий имзоларинг бўлсин, бировнинг номи билан яшаманглар, бировнинг номи билан кўтарилманглар. Энг ёмони мени мехнатимдан фойдаланиб, эвазига менга зарар олиб келманглар. Сизларга илтимос ва талабим шу. Мени номимдан очилган каналларни таниганлар бўлса, етказишингизни сўраб қоламан.

Ҳурмат билан Омар Халил
👍8
Юксак меҳрнинг ёрқин намунаси:

Қиёмат қоим бўлиб одамлар қайта тирилишига сур чалинганда, ер юзида биринчи бўлиб Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни уйғотадилар. Шунда Набий алайҳиссаломнинг илк айтган гаплари: «Умматимнинг ҳоли нима бўлди».

Менимча, бошқа изоҳга ҳожат йўқ...

Соллаллоҳу аълайка я Росулуллоҳ!

👉 @umarhalil 👈
Қиёмат дахшатлари
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

4-Боб: Қиёматнинг қўрқинчи ва даҳшатлари

Қиёмат кунида ҳамма кийимсиз ҳолда тирилади, аммо даҳшатнинг қўрқинчидан биров-бировга қарашни ўйламайди

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍2😢2
Муниса, қизим...
@umarhalil
Абдулатиф Ҳолматов дўстимиз мени номимдан она қизимга атаб шеър ёзиб юборибдилар. Барака топсинлар.

Отанинг қизига бўлган муҳаббати ҳеч қандай шартларсиз муҳаббатнинг ёрқин намунасидир.

👉 @umarhalil 👈
👍5❤‍🔥1
Тирик инсон учун бадан оғриғидан кучлироқ тоқатни синайдиган нарса йўқ. Шу дунёдаги тоат ва ибодат машаққатларига чидамаган бадан, барибир бундан анча оғир ва абадий бўлган куйиш азобига тоқат қилиб туришига тўғри келади.

Нима демоқчиман, бугун яхши амалларга ҳаракат қилмай танамни аяб дангасалик қилар эканман, охиратда шу танамни баттар оғриши ва қийналишига барибир тоқат қилишга мажбур бўламан. Ҳозир эса енгилини танлашга фурсатим бор.

👉 @umarhalil 👈
👍5
Бир муҳаббат қиссаси
@umarhalil
«Бир муҳаббат қиссаси»

3-қисм (сўнги қисм)

Муаллиф: Хуршида Хуррамова

Суҳандон: Омар Халил

👉
@umarhalil 👈
❤3👍1
Дўзаҳ аҳли
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

5-Боб: Дўзаҳ ва дўзаҳ аҳлининг сифатлари

Тоатнинг машаққати кетади, роҳати қолади, гуноҳнинг роҳати кетади, азоби қолади.

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
😢5👍2
Жаннат аҳли
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

6-Боб: Жаннат ва жаннат аҳлининг сифатлари


Аввалги боблар юракларга қўрқув ва дахшат солиб Аллоҳга тақво ҳосил қилган бўлса, ушбу бобда ўртанган қалбларга малҳам бордир.

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍7🥰1😢1
#АХБОРОТ

«Тингла» лойиҳаси учун ўтказилаётган саралаш босқичимиз ўз ниҳоясига етди.

Ботга келган кўплаб овозлар орасидан 30 дан ортиқ иштирокчини саралаб олинди. Овозлари тасдиқдан ўтган иштирокчиларга алоқага чиқилди, ўтолмаганларга эса алоқага чиқилмади. Саралашдан ўтолмаган азизларимизга ўзлари устида янада кўпроқ ишлашни ва кейинги фурсатда омад тилаб қоламиз.

Каналимиз тавсифида мурожаатлар учун маҳсус бот бор. Омар Халилнинг шахсий чатига ва ботга мурожаат бўлганда, айрим мурожаатлар жавобсиз қолиб кетади. Сабаби, уларнинг ҳаммасига жавоб қайтаришга жисмоний жиҳатдан имкониятнинг ўзи етмаяпти. Шу учун сизлардан узр сўраб қоламиз. Ботимиз ва гуруҳимизда мурожаатларга имкон қадар админлар ва иложи бўлганда Омар Халил ҳам жавоб беришга ҳаракат қилиб боради. Омар Халил кўпроқ ижодий ва ташкилий ишлар билан банд бўлгани боис, мурожаатлар кўпроқ админлар томонидан кўриб чиқилади. Эътиборингиз учун катта раҳмат. Биз сиз учун Аллоҳ розилиги йўлида меҳнат қилишдан тўхтамаймиз, иншааллоҳ.

Ҳурмат ила Омар Халил канали жамоаси
👍2
Асмаъул ҳусна
@umarhalil
Аллоҳнинг исмларини бирга ўрганамиз! 🥰

Ота-оналар ва болажонлар учун Омар Халил ва @iymon_maktabi каналидан ажойиб туҳфа!

👉 @umarhalil 👈
👍5❤1
Болалар учун ҳам маҳсус аудиоматериаллар тайёрлашни ўйлаб юрардим. Ўз услубимда ва бор шароитлар билан ишлаган ҳолда болажонлар учун фойдали материаллар овозлаштиришни режалаб қўйганман. Болажонларни яхши кўраман. 8 ёшли Осиё исмли қизалоқ Омар Халил аудиоларини ҳар куни эшитиб ухлашни яхши кўрар экан. Устози онасига унда руҳий ўзгаришлар бўлаётганини айтибди. Онаси эса бунинг сабаби катталар учун мўлжалланган овозли материалларни кўп эшитишида деб, шундан сўнг Омар Халилни эшитишни ман қилиб қўйишган экан. Лекин, қизалоқ бошқа маърузаларни қўйиб беришса ҳам Омар Халилни эшитаммагунча ўзи ухлолмас, ҳотиржам бўлмас экан. Ҳар ухлашдан аввал Омар Халилни қўйиб беринг деб илтимос қилар экан. Ушбу кичкинтойларимга бағишлаб энди болалар учун ҳам эшиттиришлар қилишга ҳаракат қилиб бораман.

Актёрликда ва нотиқликда Станиславский, Мерхолд, Вахтангел мактабларидан, иккинчи томондан Шуҳрат Қаюмов мактабини кўрганим учун ҳам икки йўналишнинг ўзига хос қонун-қоидаларидан хабарим бор ва уларни қиёсан таҳлил қила оламан. Айримларда шундай стереотиплар шаклланганки, бола зеҳниятини мавжуд призмалар асосида баҳолаб фикрий қолип шакллантиришади ҳамда методни ҳам ўша стереотип устига қуришади. Масалан, болани қизиқтириш учун овозда маҳсус эффектлар (ёмғир, шамол, физик товушлар каби) бўлиши керак деб ҳисоблашади. Бу қўшимча қизиқтириш элементи эканини инкор этмаймиз, бироқ болани айнан шу деталлар эшитишга тортади деган фикр юқоридаги призма асосида шаклланган методга асосланади холос. Раҳматли устозим Шуҳрат Қаюмовнинг мактабларида қалб билан нутқ қилиш илмини ўрганганимдан кейин, биринчи мактабда шаклланган стереотипларим реал ҳаётда ягона муваффақият манбаси эмаслигини тушиндим. Нима учун Хайрулла Ҳамидовнинг спецеффектсиз эшиттиришлари, дикцион нуқсонлари бўла туриб ҳам миллионлаб одамларни кўнглидан жой олагнини, иккинчи томонда профессионал нотиқлик мактабини кўрган, спецеффектлар билан қилинган овозли ишлар шу оддий ишчалик оммалашмагани сабабини тушиниб етгандим. Шуҳрат Қаюмов яратиб кетган мактаб, Хайрулла Ҳамидов бошлаб кетган бу йўналиш том маънода ўз тасдиғини топиб келаётганини кўряпман. Суҳандонликда очилган бу йўналиш ҳали жуда улкан марраларни эгаллайди. Ҳозирги кунда бу йўналишда катта муваффақият қозонаётган маҳоратли суҳандонлардан бири Абдукарим Мирзаевдир. Бу ижодий йўналишимиз билан ҳали кўп болажонларнинг кўнглидан жой оламиз, иншааллоҳ. Ҳали болаларингиз қўлингиздаги телефонингизни суҳандонларни эшитиш учун тортиб оладиган вақтлар ҳам келсин, омин!

👉 @umarhalil 👈
👍3
Тез кунда... Бўлажак менторлар! Уёғини яқин орада билиб оласизлар 😎

Ғиёсиддин Юсуф, Қамариддин Бекмуҳаммад, Омар Халил ва Абу Солиҳ фокс

👉
@umarhalil 👈
👍1
Аллоҳнинг раҳмати
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

7-Боб: Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиш


«Ҳеч ким амали билан жаннатга кирмайди. Ҳатто мен ҳам. Фақат Аллоҳнинг раҳмати билан кирамиз»

© Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍5😇1
Ака-сингил
@umarhalil
#Дуэт

Ака ва сингил суҳбати

🎙Омар Халил & Элмира Мухтор

"Тоғ каби виқоримсиз,
бошингиз эгмайман акам"


👉 @umarhalil 👈
👍5❤1😱1
Аллоҳга ошиқ бандалар
@umarhalil
#Премьера

«Аллоҳга ошиқ бандалар»

2-қисм

Биринчи қисм:
«Аллоҳга ошиқ бандалар 1»

👉
@umarhalil 👈
👍1
Амри маъруф ва наҳий мункар
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

8-Боб: Яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтариш


«Агар умматим золимни кўриб, унинг зулми ҳақида гапиришдан қўрқсалар, улар фойда бермайдиган кишиларга айланади»

© Росулуллоҳ алайҳиссалом

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍6❤1
Тавба
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

9-Боб: Тавба


Сен ва Аллоҳ ўртасида гуноҳ бўлса, Аллоҳ кечиради. Агар банда билан банда ўртасида гуноҳ бўлса, то зарар кўрган банда рози бўлмагунча бирор тавба қабул бўлмайди.

Суҳандон: Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍5😢1