Пайшанба куни Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан Абдураҳмон қори оғамиз келдилар. Аллоҳ бу бандасига оғир дард беришига қарамасдан илмга бўлган иштиёқ, жамият дарди билан яшашлари таҳсинга сазовор. 7 та тилни билишлари, диний билимлари, дастурлаш бўйича ҳам илмлари борлиги мени қойил қолдирди. Давра суҳбатимизда Ҳусан ака Мамасаидов, Алишер Исаев, Умиджон Ишмуҳаммедов, Камолиддин Раббимов, Ғиёсиддин Юсуф, Абдусаттор Абдураҳимов ва шу ишга бош-қош бўлган қадрдонимиз Муҳаммадали Эшонқуловлар билан биргаликда унитилмас ибрат олдик. Ўзи аслида сиздек улуғларни биз зиёрат қилишимиз керак эди, деган Устоз Раҳматуллоҳ Термизийнинг гапларига биз ҳам қўшиламиз.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
👍7
Иймон ёки Фиръавн
@umarhalil
То синов келмагунча иймонинг даражасини билмайсан. Ё собит турасан ё тоғутга бўйсунасан. Бу синов инсон яралганидан ҳозирга қадар давом этмоқда.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизларга яхши янгилигим бор. Ўзбекистонда илк бора исломий тарбия ва тикланишга асосланган оила мактаби очилганини далолат қилиб қўймоқчиман. Ўқигандан кўра видеони бир марта кўриб чиқсангиз етарли бўлади.
Ботга ёзиш
Админга ёзиш
Ботга ёзиш
Админга ёзиш
👍3
Сизларга «Бир муҳаббат қиссаси» номли 3-қисмлик янги аудиоҳикоямизни намойиш этиш арафасидамиз. Ёш оилаларимизга ибрат бўла оладиган Мурод ва Самиянинг қаҳрамонликлари кўп қиз ва йигитларимизга ўрнак бўла олади деган умиддамиз. Ҳикоянинг 1-қисми бугун соат 20:00 да қуйидаги каналимизда илк бор намойиш қилинади:
https://youtu.be/mgyqJbYNgx4
👉 @umarhalil 👈
https://youtu.be/mgyqJbYNgx4
👉 @umarhalil 👈
Муқаддима
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин
Сизларга яна ажойиб ҳушхабарим бор. Бир биродаримиз Абу Лайс Самарқандийнинг машҳур «Танбеҳул ғофилин» асарларини овозлаштиришни молиялаштириб, ватандошларига садақаи жория бўлиб қолсин учун ҳомийликни зиммаларига олдилар. Эвазига китобдан ҳар тингланганда ушбу диндошимизни дуоларингизда эслаб қўйсангиз кифоя.

👍17❤4🥰1
- Мени нега яхши кўрасиз ўзи, Бегим?
- Жиннилигинг учун )))
- Агар жинни бўлмаганимдачи? ((
- Жинни қилиб олардим 😂
- Жинни қилолмасангизчи 😛
- Унда ўзимни алдайман
- Қандай қилиб?
- У ростан жинни деб 😝 ❤️
👉 @umarhalil 👈
- Жиннилигинг учун )))
- Агар жинни бўлмаганимдачи? ((
- Жинни қилиб олардим 😂
- Жинни қилолмасангизчи 😛
- Унда ўзимни алдайман
- Қандай қилиб?
- У ростан жинни деб 😝 ❤️
👉 @umarhalil 👈
❤8🥰1
Ихлос ҳақида
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин
1-Боб: Ихлос баёни
Ушбу бобда жамиятимиз мусулмонларининг, хусусан ўзимдаги катта хатоларни тушиниб етдим. Денгизчилар учун компас қанчалик муҳим бўлса, мўминнинг компаси ихлос экан.

👍14😢4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳ субҳана ва таъолога ҳамд бўлсин. Бугунги кунда ҳам омонликда уйғонишимизга имконият берди. Тошкентда Ўзининг барокоти - қор ёғяпти. Биринчи қор муборак, азизлар!
👉 @umarhalil 👈
Аллоҳ субҳана ва таъолога ҳамд бўлсин. Бугунги кунда ҳам омонликда уйғонишимизга имконият берди. Тошкентда Ўзининг барокоти - қор ёғяпти. Биринчи қор муборак, азизлар!
👉 @umarhalil 👈
«Эй, Қориям!» шеърига жавобан мушоира қилишибди. Бизга фарқи йўқ, ўқиш биздан 😅
Соат 20:00 да қуйидаги ҳаволада эшитишингиз мумкин:
https://youtu.be/wKw7GSe0bgw
Соат 20:00 да қуйидаги ҳаволада эшитишингиз мумкин:
https://youtu.be/wKw7GSe0bgw
🕊1
Эй, Қорим!
@umarhalil
❤14👍12🥰4👏1
«Бир муҳаббат қиссаси» номли аудио эшиттиришимизнинг 2-қисми бугун соат 20:30 да қуйидаги каналимизда эфирга узатилади:
https://youtu.be/tDNgaKhh9Yo
https://youtu.be/tDNgaKhh9Yo
👍4
Алижон қадрдон укам. Ёш бўлишига қарамасдан «ibook.uz», «kompas» academy лойиҳалари таъсисчиларидан бири. Кўнгли очиқ, самимий ва позитив йигит. Шундай инсонларга ошна тутининг. Самимийлик бор жойда ҳаловат ва ҳайрли улфатчилик бор.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
👍8
Ўлим қўрқинчи
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин
2-Боб: Ўлимнинг қўрқинчи ва шиддати
Ўлимдан кўра кучлироқ, теранроқ, фасоҳатлироқ, аниқроқ, таъсирлироқ насиҳат йўқдир.
Суҳандон: Омар Халил
👉 @umarhalil 👈
2-Боб: Ўлимнинг қўрқинчи ва шиддати
Ўлимдан кўра кучлироқ, теранроқ, фасоҳатлироқ, аниқроқ, таъсирлироқ насиҳат йўқдир.
Суҳандон: Омар Халил
👉 @umarhalil 👈
👍7😢1
Дунёда яхши бўлсангиз ҳам ғариб бўлаверасиз, ёмон бўлсангиз ҳам фароғатли бўлаверасиз. Дунё сизнинг яхшилигингиз ва ёмонлигингизга доимо мувофиқ натижа бера олмайди. Шунинг учун дунёни Аллоҳнинг наздида пашша қанотичалик қадри йўқ. Бу синов учун майдон холос. Лекин, оҳират ҳаммасини тўғри тақсим қилади: яхшилар роҳатда, ёмонлар уқубатда.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
👍4
“Менинг қандай ҳақларим бор?” сўзи билан “Менинг қандай мажбуриятларим бор?” сўзлари ўртасида катта фарқ бор. Биринчиси ўзининг эҳтиёжлари атрофида айланиб юрса, иккинчиси эса ўзининг ахлоқий фазилатлари атрофида айланади.
© Шайх Юсуф Қарзовий
👉 @umarhalil 👈
© Шайх Юсуф Қарзовий
👉 @umarhalil 👈
Аканг кучайди ужи! Камина биродарингиз янги ва улкан мақсадларни кўзлаган кенг қамровли «Тингла» лойиҳаси билан бирга энди.
Суҳандонликка қизиқувчилар ва профессионал суҳонданлик мактабида таҳсил олган ҳамда нотиқлик тажрибасига эга йигит-қизларни ҳамкорликка таклиф қиламиз. Лойиҳамизда турли хил жанрларда аудиокитоблар, болалар учун эртаклар, дубляж ва ҳар қандай овозли ишлар амалга оширилади.
Лойиҳага ўз овозингиз билан кириб келиш истагида бўлсангиз, ушбу @Omar_Xalil_bot га 2 хил жанрда: назм (шеърият) ва наср (монолог, ҳикоя, қисса, эртак)да биттадан ижодий ишингизни ёзиб юборинг.
❗️ЭСЛАТМА❗️
Ботга салом ёзиб алик кутиш, графика, масофа, қизларми ё йигитларми деган саволларни ёзиб ўтирманг. Шунчаки айтилган нарсани ташланг бўлди. Овоз 1 дақиқа атрофида фақат телеграм овозли хабари ёки диктофонда ёзилсин!
Саралаб олинган овоз соҳиблари студияга проба учун чақирилади. Ўз имкониятларингизни намоён қилинг. Аллоҳ омадингизни берсин. Иншааллоҳ, балки биргаликда овоз ёзиш насиб қилар.

👍5
Қабр азоби
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин
3-Боб: Қабр азоби ва унинг қаттиқлиги
Бир улуғ инсон кўп бора қабрларни зиёрат қилар ва бир куни қабрлар олдидан ўта туриб тўхтаб қолди ва соқоллари хўл бўлиб кетгунча йиғлади. Сабабини сўрашганда, Қиёмат даҳшати бўлганда олдимда бошқа одамлар ҳам бўлади, лекин қабр даҳшатларида ёлғиз бўлишимдан қўрқиб йиғлаяпман...

👍8😢2❤1
Каналимда ҳазрат Абу Лайс Самарқандийнинг «Танбеҳул ғофилин» асарларини овозлаштириб боряпман. Китобни вароқлаб ичида ўқиш бошқа, уни овозлаштириш бошқа масала. Асарнинг ниҳоятда оғирлиги, тилининг мураккаблиги борган сари мени қийин аҳволга соляпти. Ҳар ўқиганда таҳорат ва басмала билан бошлашга одатланганман. Бироқ, асар барибир оғир. Уни силсиласи бор, тақводор, фақиҳ ва энг асосийси валий зот ёзгани учун ҳам юки оғирлиги сезиляпти.
Илтимосим шуки, эшитаётганлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва Абу Лайс Самарқандий роҳимаҳуллоҳга Қуръон тиловатидан бахшида қилиб турсалар ва Аллоҳдан ишимизни енгиллатиши учун дуо қилиб турсанглар.
Ҳурмат билан Омар Халил

👍9
❗️МУРОЖААТ❗️
Омар Халил ижодлари ва шахсий блоги ҳисобланган телеграмдаги канал @umarhalil (Omar Xalil) ушбудир. Бу ўзимнинг, шахсан ўзимнинг бошқарувимдаги каналдир. Мени номимдан очиб олинган ва шунчаки мехнатларимни қўйиб, велосипедни қайта ихтиро қиладиган канал админларига қаттиқ огоҳлантириш бераман! Менинг ижодий ишларимни истаганингизча тарқатинг, истаган номингизда канал очиб маҳсулотларимдан фойдаланаверинг, лекин мени номимни қўйиб канал очманг. Мени номимдан иш қилманглар! Айни мана шу фаолиятинглар сабаб айрим одамлар ўша каналларни мен деб ўйлаб мурожаатлар қиляпти ва баъзи канал масъуллари мен учун жавоб бериб юборишяпти экан. Мени номимдан иш қилишни йиғиштиринглар! Ундан кўра ўз мехнатинглар билан бирор нима қилинглар, ўз ижодларинг бўлсин, ўз шахсий имзоларинг бўлсин, бировнинг номи билан яшаманглар, бировнинг номи билан кўтарилманглар. Энг ёмони мени мехнатимдан фойдаланиб, эвазига менга зарар олиб келманглар. Сизларга илтимос ва талабим шу. Мени номимдан очилган каналларни таниганлар бўлса, етказишингизни сўраб қоламан.