Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Аҳиллик сири
@umarhalil
То оила қурмагунингча эр-хотинни кўнгилни ҳушнуд қилиш ушлаб туради деб ўйлайсан. Оила қурганингда эса, оилани кечиримлилик ушлаб туришини англайсан.

👉 @umarhalil 👈
Ҳозиргина интернетда Тошкентда чанг тўзиётгани ҳақида ўқиб, ҳайрон бўлиб деразадан қарасам пойтахт қуюқ чанга кўмилибди.

Расмда кўраётганингиз туман ёки хира осмон эмас. Бу тинимсиз қурилиш майдонига айлантирилган объектлардан кўтарилган чанглар. Чанг иси уйимизгача кириб борди.

👉 @umarhalil 👈
Ушбу воқеа «Унитилган қўзғолон» номи билан тариҳ саҳифаларида қолган. Мусулмон оламининг ўзгариб кетишига сабаб бўлган 2001 йил 11 сентябр воқеаси доим хотирланади, бироқ бундан аввалроқ содир бўлган Яқин Шарқ минтақаси, балки мусулмонлараро радикал позицияда қолаётган «салафийлик» йўналишининг «Ал-Қоида», «ИШИД» каби агрессив ҳаракатларга замин яратиб кетган воқеани Саудия ҳукумати эслатмасликка уринишини эса ҳикояни тинглаб билиб оласиз.

Ҳикоя бугун соат 20:00 да қуйидаги манзилда эфирга узатилади:
https://youtu.be/n9hCiXVXHLI
👍1
Каъбадаги отишма
@umarhalil
Ушбу воқеа «Унитилган қўзғолон» номи билан тариҳ саҳифаларида қолган. Мусулмон оламининг ўзгариб кетишига сабаб бўлган 2001 йил 11 сентябр воқеаси доим хотирланади, бироқ бундан аввалроқ содир бўлган Яқин Шарқ минтақаси, балки мусулмонлараро радикал позицияда қолаётган «салафийлик» йўналишининг «Ал-Қоида», «ИШИД» каби агрессив ҳаракатларга замин яратиб кетган воқеани Саудия ҳукумати эслатмасликка уринишини эса ҳикояни тинглаб билиб оласиз.

👉 @umarhalil 👈
👍6
Сароб исмли қиз
@umarhalil
Азроил гўзалми, доктор?

Саратон (рак) касаллигига чалинган Сароб исмли қизнинг ғаройиб тақдири ҳақидаги ҳикояни эшитинг ва юксак ибратни ўрганинг.

👉 @umarhalil 👈
😢4👍2
Солиҳам...
@umarhalil
Бир укамиз ҳали бўйдоқ экан. Шуни ёзиб, менга ўқишимни қаттиқ илтимос қилдириб юборибди. Кичиккина бўлгани учун, майли деб, ўқиб бердим. Ҳаҳ, бўйдоқлар! Уйлангунингизча шунақа рўмантик бўлиб юрасизлар-да! 😅

👉 @umarhalil 👈
👍5😁3🥰2
Саратон касалига чалинган одам умрининг тугашини билган заҳотиёқ эзгулик қилишга тиришади. Ракни икки параллел йўл билан даволаш мумкин бу - ихлос ва тартибли муолажа. Қуйидаги қаҳрамонимиз ўзи билмаган ҳолда ғаройиб тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Эшиттиришимиз соат 21:00 да қуйидаги манзилда намойиш қилинади:

https://youtu.be/8Nqdgi02c-I
👍3
Жаннат - Етимхонада!
@umarhalil
Етимлар орқали шифо топган саратон касалли солиҳ инсон тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Бу ҳикоялар эзгулик қилиш учун мотивация вазифасини ўтайди, деб ўйлайман.

👉 @umarhalil 👈
👍6
«Аллоҳ қаерга ўтказган бўлса ўша ерда гуллайвергин» 🌸 🥰

Навбатдаги гўзал ҳикоямиз соат 20:00 да қуйидаги ҳаволада намойиш қилинади:

https://youtu.be/nqfe_fFxfH4
👍1
Овсинлар
@umarhalil
Халқимизда аҳил-иноқ овсинларни жуда-жуда кам эшитамиз. Овсинлик - душманликка айланиб қолган ҳозирги кунимизда мазкур аёллар чинакам намуна кўрсатган қаҳрамонлар бўлишади. Ушбу воқеани бошидан кечирган аёл ўз қўллари билан ёзиб берган. Ҳикояни шогирдимиз Элмира Мухторга илк бора ҳикоянависликда синаб кўриш учун ижро қилдирдик. Шогирдимга, кейинги ижодларида катта муваффақиятлар тилайман. Юзи ёруғ бўлишини сўрайман.

👉 @umarhalil 👈
👍2
Аллоҳга ошиқ қиз
@umarhalil
Аллоҳ қаерга ўтказган бўлса ўша ерда гуллайвергин 🌸 🌸

«Аллоҳга ошиқ қиз» номли ҳикоямизни энди телеграм каналда ҳам тинглашингиз мумкин

👉 @umarhalil 👈
👍2
Она, мен келдим...
@umarhalil
Одамларнинг кўпчилиги фақр ва мискинлик гирдобида қолиши, кетма-кет келаётган аввалгию ҳозирги ҳукуматларнинг асосий мақсадидир. Зеро халқни очликда ушлаш зулм ва зулумот сиёсатини тутганларнинг асосий таянчидир. Шарқда фақирликнинг кенг тарқаши шундан.

Дин кишилари ушбу ҳолатни қабул қилиши ва оқлаши учун одамларни бунга мажбурламоқдалар. Диннинг бу маънога боғлиқ таълимотларини нотўғри тафсир қилмоқдалар. Шу туфайли одамлар ҳуқуқ ва ҳаётларини унутмоқдалар. Дунё ва охиратларини танимаяптилар. Дунёдаги фақирликни охиратдаги бойликлари учун йўл деб ўйламоқдалар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан

👉 @umarhalil 👈
👍6❤1
Сизни кўрмасдан севдик
@umarhalil
#Шеърият

Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сизни кўрмасдан севдик

👉
@umarhalil 👈
❤‍🔥2👍1🥰1
Пайшанба куни Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан Абдураҳмон қори оғамиз келдилар. Аллоҳ бу бандасига оғир дард беришига қарамасдан илмга бўлган иштиёқ, жамият дарди билан яшашлари таҳсинга сазовор. 7 та тилни билишлари, диний билимлари, дастурлаш бўйича ҳам илмлари борлиги мени қойил қолдирди. Давра суҳбатимизда Ҳусан ака Мамасаидов, Алишер Исаев, Умиджон Ишмуҳаммедов, Камолиддин Раббимов, Ғиёсиддин Юсуф, Абдусаттор Абдураҳимов ва шу ишга бош-қош бўлган қадрдонимиз Муҳаммадали Эшонқуловлар билан биргаликда унитилмас ибрат олдик. Ўзи аслида сиздек улуғларни биз зиёрат қилишимиз керак эди, деган Устоз Раҳматуллоҳ Термизийнинг гапларига биз ҳам қўшиламиз.

👉 @umarhalil 👈
👍7
Иймон ёки Фиръавн
@umarhalil
То синов келмагунча иймонинг даражасини билмайсан. Ё собит турасан ё тоғутга бўйсунасан. Бу синов инсон яралганидан ҳозирга қадар давом этмоқда.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизларга яхши янгилигим бор. Ўзбекистонда илк бора исломий тарбия ва тикланишга асосланган оила мактаби очилганини далолат қилиб қўймоқчиман. Ўқигандан кўра видеони бир марта кўриб чиқсангиз етарли бўлади.

Ботга ёзиш
Админга ёзиш
👍3
Сизларга «Бир муҳаббат қиссаси» номли 3-қисмлик янги аудиоҳикоямизни намойиш этиш арафасидамиз. Ёш оилаларимизга ибрат бўла оладиган Мурод ва Самиянинг қаҳрамонликлари кўп қиз ва йигитларимизга ўрнак бўла олади деган умиддамиз. Ҳикоянинг 1-қисми бугун соат 20:00 да қуйидаги каналимизда илк бор намойиш қилинади:
https://youtu.be/mgyqJbYNgx4

👉 @umarhalil 👈
Бир муҳаббат қиссаси
@umarhalil
«Бир муҳаббат қиссаси»

1-қисм

Муаллиф: Хуршида Хуррамова

Суҳандон: Омар Халил

👉
@umarhalil 👈
👍2😢1
Муқаддима
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

Сизларга яна ажойиб ҳушхабарим бор. Бир биродаримиз Абу Лайс Самарқандийнинг машҳур «Танбеҳул ғофилин» асарларини овозлаштиришни молиялаштириб, ватандошларига садақаи жория бўлиб қолсин учун ҳомийликни зиммаларига олдилар. Эвазига китобдан ҳар тингланганда ушбу диндошимизни дуоларингизда эслаб қўйсангиз кифоя.

👉 @umarhalil 👈
👍17❤4🥰1