Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
❗️МУРОЖААТ❗️

Ижодий ишларимизда техник зўриқиш туфайли кўнглсиз ҳолат юз берди.

Шу сабабли айрим режалаштирилган ишлар орқага суриладиган бўлди:

1. «Асмаъул Ҳусна» ҳали тугалланмаган ва сал кам бир соатга яқин овозлаштирилган, ишлов берилган лойиҳа ўчиб кетди.

2. «Ҳуршидда Хуррамова қаламига мансуб «Меҳр» деб номланган ҳикоя ярмигача овозлаштирилиб, ишлов берилган. У ҳам ўчиб кетди.

3. Азонуз сайтида чиққан, Даврон Кабилов қаламига мансуб «Мезон» деб номланган мақола ҳам тўлиқ овозлаштирилган ва ишлов бериш бошлаб қўйилган эди. У ҳам ўчиб кетди.

4. Сакийна қиссасининг иккинчи қисми 50 дақиқа атрофида катта машаққат билан овозлаштирилган ва эндигина ишлов бериш бошланганди. У ҳам ўчиб кетди.

5. Шу вақтгача турли хил овозли лойиҳаларга ишлатиш учун ясаб уланган, майда детталаригача ишлов берилган ҳамма фонлар ўчиб кетди.

Шу сабабли ижодий ишлар ортга сурилади. Физиологик зўриқиш етмаганидек, техник зўриқиш баттар қийин аҳволга солди меҳнатларни. Иложи борича, Сакийна қиссасини душанбагача етказишга ҳаракат қиламиз. Маъзур тутинглар.

👉 @umarhalil 👈
👍3😢3😇1
Навбатдаги муҳокамага ташланадиган китоб жиноят ва жазо фалсафасига бағишланган ва унга романтик қарашлар билан курашган забардаст ёзувчи Виктор Гюгонинг «Клод Гё: ўлим жазосини бекор қилиш» асари бўлди.

Овозли чат бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади. Бу галги меҳмон биолог, адабиёт фидокори Жаҳонгир Раҳимов бўлади.

👉 @umarhalil 👈
Кўплаб ҳикояларни ўқидим, овозлаштирдим. Деярли ҳамма ҳикоялар кўпчиликнинг қалбларига кириб борди, уларни йиғлатди. Бу «Телба қория» қиссаси эса одамлар кўнглидан алоҳида жой олади деб ўйлайман. Қизиқаётган бўлсангиз, соат 20:30 да YouTube каналимизда охиригача тинглаб кўринг. Кейин айтарсиз...

https://youtu.be/RCmUDI6I7aw
Телба Қория
@umarhalil
Кўплаб ҳикояларни ўқидим, овозлаштирдим. Деярли ҳамма ҳикоялар кўпчиликнинг қалбларига кириб борди, уларни йиғлатди. Бу «Телба қория» қиссаси эса одамлар кўнглидан алоҳида жой олади деб ўйлайман. Қизиқаётган бўлсангиз охиригача тинглаб кўринг. Кейин айтарсиз...

👉 @umarhalil 👈
❤8👍8😭1
#CONGRATULATIONS

Omar Xalilga qarashli ikki rasmiy kanalimiz: telegramda @umarhalil | YouTubeda Omar Xalil obunachilari bilan birgalikda birinchi dovonni bosib o‘tdik. Shu vaqtgacha biz bilan birga bo‘lganingiz uchun tashakkur aytamiz! Sizlarga sifatli va foydali kontentlar qilishdan charchamaymiz. Omar Xalil ezgulik va taqvo yo‘lida birga bo‘lganlar bilan doim hamsafardir.

Hurmat bilan kanal administratsiyasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки йил болаларга китоб улашилди. Афсуски, кейинги икки йилда болажонларга китоб улашиш лойиҳамизни амалга оширолмадик. Ўшанда болалар жуда бахтиёр эдилар. Ўша ажиб хотиралар мухрланиб қолган экан. Ўша кунги таассуротларни сизлар билан баҳам кўргим келди. Ушбу лойиҳани навбатдаги бўлиб ўтадиган китоб муҳокамаси меҳмони Жаҳонгир Раҳимов бошлаганди. Бу лоийҳа яна давом этади, иншааллоҳ.

👉 @umarhalil 👈
👍1🥰1
Аёл вафоси
@umarhalil
Қабиҳ аёллар бойлик илинжида макр қиладилар. Разил эркаклар эса шаҳвати йўлида макр қиладилар.

Иффатли қизларни ўролмаган йигитлар, покиза аёлларни айнитолмаган номард эркаклар шаҳвати йўлида макр қиладилар. Бу билан гаплашиб қўйганман, юриб қўйганман, анчаси билан танишиб қўйган экан каби миш-мишларни сиздирадилар. Бу ишлари билан ўзлари Аллоҳнинг макрига йўлиқадилар, шарманда бўладилар. Жон ҳалқумга келмасидан бу иллатни йўқотиш ва тавба қилиш зарур эканини эслатиб қўйиш учун ўқилган шеър.

👉 @umarhalil 👈
👍2
Бугунги премъера қилинадиган ҳикоямиз одамларга бир асосий ибратни беради. Туғилганимизда ҳурсандчилик бўлади. Ўлганимизда ҳам бахтли кета олсак, мана шу ҳақиқий муваффақиятдир. Тошкент шаҳридаги бир оиланинг бошидан кечирганлари ва бу қаҳрамонимиз ҳам кўнглингиздан жой олишига ишонаман. Премъерани соат 20:00 да қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

https://youtu.be/nQ8eEI3TaMU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия президенти Владимр Путин МСКнинг эълони чиқмай туриб Мирзиёевни ғалабаси билан расман табриклаб юборди. Ўзбек зиёли ва уйғоқ қатлами орасида қизғин муносабатлар бошланди. Путин шунчаки, картани очиб, ростини билдириб қўя қолди холос. Ўзи ҳамма шундоғам биларди )

Қани, МСК муносабат берармикин ёки йўқми, шуниси қизиқроқ...

👉 @umarhalil 👈
Бугун соат 21:00 да ҳамкоримиз Sakiyna каналида Фахрия Яқуб қаламига мансуб «Қуръон бирлаштирган қалблар» деб номланган катта серияли аудиоқиссанинг 2-қисми намойиш қилинади. Қиссани қуйидаги ҳавола орқали тинглайсиз: https://youtu.be/wjWBPz6DKNQ

Бугун мухлисларимизга қўшалоқ байрам бўларканда ) Соат 20:00 да «О, Марям!» ҳикояси, кетидан саот 21:00 да «Сакийна» қиссасининг иккинчи қисми. Сизларга ёқимли ҳордиқ тилаймиз, қадрдонларим!

👉 @umarhalil 👈
❤1👍1
О, Марям!
@umarhalil
Дунёга келганингда сен йиғлайсан, сени кутиб олганлар эса қувончга тўладилар. Бу дунёдан кетаётганингда эса сен қувонгин, сени кузатганлар эса йиғлаб қолсинлар. Ҳаётингда Аллоҳ учун яшасанг, кетаётганингда ўлим сенга чинакам байрам бўлади. Вафотини қўрқинч эмас, Аллоҳ билан учрашув деб қабул қилган Марям сизнинг кўнглингиздан жой олишига ишонаман.

👉 @umarhalil 👈
👍7❤5😢1
​​Сабот

Улғайганинг сари умрингда турли хил синовлар келади. Шунда икки йўл қолади: ё сабр кемаси ила бу синовларни енгиб ғолиб ҳолда охиратга кетасан ёки синовга дош беролмай ҳаётингни барбод қиласан, яқинларингни куйдирасан, нимани хоҳласанг шуни қиласан, ўзингни бахтлидек кўрсата бошлайсан, умуман олганда қандай қилиб бўлмасин ҳаётдан ўч олишга интиласан. Дўстим, синглим, опам, акам, биродарим гарчи сен яхши инсон бўлсангда, жабр-ситам яқинларингдан: отанг, онанг, фарзандинг, жигарларинг томонидан бўлса ҳам ўзгарма, қасдма қасд кетма, улардан ўч олма. Улар ҳам сен каби хато қилувчи, уларни аламдан ёмон кўрма, уларга яхшилик тилайвер, сўксалар ширин сўз айтавер, қарғасалар саломатлик тилайвер, урсалар қучоқлаб иситавер, қўрқма ҳаммамизни устимизда бўлган Роббимиз ҳеч бир жонни ноҳақдан азобламайди. Кун келиб яхшилигинг ғолиб келади, вақти келиб зулм қилганлар уяла бошлайди, пайти келиб ўзлари жабр қилаётганларини англаб қолишади. Агар буларни аксини қилсанг, яқинларинга жабр қиласан, фахшга ботасан ва энг аянчлиси келажагингни ўзинг йўқ қиласан, охиратингни куйдирасан, мағлуб бўлганингни тан оласан. Ҳаётга боқ, сендан ҳам ёмон ва оғир аҳволда яшаётганларга назар сол, иродангни тобла, ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтама, яқинларингни севишда давом эт, бу дунё имтиҳон эканини билиб келгансан ва буни синовларни тўғри қабул қил, энг муҳими жабр кўрсанг ҳам, зулм кўрсанг ҳам, тухматга қолсанг ҳам, ноҳақдан айбдор бўлсанг ҳам заррача ўзгарма, ёмон одамга айланма, синовда турганингни, бу айни сенга аталган сени ўзгариш ёки ўзгармаслигингни синаш учун юборилган имтиҳон эканини унутма, кимдирнинг ноҳақ гапидан сен ҳам ноҳақ одамга айланма, сени ноҳақ айбласалар айблайверсинлар, илло ҳеч қачон ҳақ бўлиб айбламасинлар. Агар ўзгарсанг ҳақиқат сен томонда эмас, ноҳақлар томонга ўтади. Шунинг учун ўзгарма, яхши инсонсан, яхшилигингча қол, эзгу мақсадларингда қатъий тур, ваъданга вафода бўл, яқинларингги, муҳаббатингни асраб-авайлаб яшашда давом эт, ҳеч қачон енгилтак ҳаётни танлама, ҳаётингни, яқинларингни ва энг муҳими келажагингни қурбон қилма!

👉 @umarhalil 👈
Бироз юмор

Йўлчироқнинг сариқ ранги ҳайдовчилар онгида нимани англатишини билиб олинг )

👉 @umarhalil 👈
😁6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир ҳафта аввал вьетнамлик ёш конструкторларнинг мана бу видеоблоги трендга чиқди. Ушбу гидроэлкектрик мини иншоотчани кўриб кўзингиз қувонади. Илм-фандаги бирор жумбоқни ечиш, кашфиёт ва ихтиро қилиш лаззатини олим бўлсангизгина ҳис қила оласиз.

👉 @umarhalil 👈
Намоз ҳар бир мусулмон учун фарзи айн. Буни инкор қилган одам кофир бўлади, амал қилмаган одам эса оғир гуноҳкор саналади. Адолат ҳам ҳар бир мусулмон учун фарзи айн. («Албатта, Аллоҳ адолатга амр этади!» Нахл сураси 90-оят) Яъни, ҳар бир мусулмон амал қилиши шарт бўлган амал. Уни инкор қилиш (адолат йўқ, уни қилиш керакмас) деган одам Аллоҳнинг амрига хилоф қилган ҳисобланади. Ҳатто куфр билан малакаланиши ҳам мумкин. Чунки, бунда Аллоҳ йўқ нарсани амр қилган бўлиб қолади. Амал қилмаган эса фосиқ бўлиб бу дунёда бошқаларга зарар беради, охиратда бўлса хорлик кўради.

Халқимиз тушунчасида бенамоз деган сифат ҳақорат саналса, адолатсиз деган айблов писта пўчоқдек ҳазм қилинади. Намоз шахсий юксалиш калити бўлса, адолат жамият юксалишининг калити. Намоз ҳам, адолат ҳам мўминнинг эгизак вазифаларидир. Оилада, ишда, жамиятда адолатга амал қилинмаса тараққиёт ҳам бекордир. Ҳозирча, «Адолатни» адвокатлик фирмалари ва аёллар исмига жорий қила оляпмиз холос. Адолат ҳар бир шахсият доирасидан бошланиши зарурдир.

👉 @umarhalil 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омар Халил ижросидаги «Телбанинг намози» ҳикоясига биз билан ҳамкорлик бошлаган дўстларимиз ролик ишлашибди. Биринчи ишларини сизларга ҳам улашдим.

👉 @umarhalil 👈
😢3
Бугунги кундаги жамоатчилик эътиборидаги шахслар кўпроқ нотиқлиги, чиройли гаплар ва ўхшатишлар қила олиши, кўп китоб ўқигани ва шу тўплаган билимларини омма олдида гапириши ортидан ўзига мухлис йиғади. Одамлар уни эшитиш учун узоқ масофаларни босиб келади, иши ва ўқишларини ҳам ташлаб келади. Энди бу мухлис бўлаётган халқ ундан доим қандайдир ўзлари ҳали эшитмаган ва билмаган «зўр» гаплар гапириши ва ёзишини кутадиган бўлиб қолишади. Бу танилаётган шахс учун хатарли синов келаётганидан дарак беради. Қалбга тааллуқли бўлган ярамас касаллик - ужб энди урғочи рак ҳужайраси каби шаклланишни бошлайди. Инсонда ҳамма қалб касалликларининг уруғи бор. Қайси уруғни ўсишига шароит пайдо бўлиб қолса ёки пайдо қилинса ўша касаллик ўсиб чиқишни бошлайди. Ужб уруғи ўсиб чиқа бошласа, ҳудди рак ҳужайраси соғлом ҳужайраларни бузгани каби ужб бошқа фазилатларни ҳам қира бошлайди. У ўзининг эгизак иллати риёга замин ҳозирлайди. Энди билимли одам қалбида чиройли ёзиб қойилмақом қилиб қўяй, одамларга қочирим гапларим ёқяпти, мавзуга алоқадор бўлмаса ҳам бошқа маълумотларни ҳам қўшиб юборай, ўта билимли деб ўйлашсин, фалон жойда одам йиғилади мен ҳам гапириб қолай, ўзимни кўрсатиб қолай, ақлли эканимни таниб кетишсин, зўр гапиради, жуда билимли деган ном учун ҳаракат қила бошлайди. Ниятдаги ихлоси, билим сафаридиги холислиги тамоман зид тарафга эврилиб кетади. Ҳеч кимга сенда ужб сезиляпти, сен риё қилаётганга ўхшаяпсан деб аниқ айтиб бўлмайди. Чунки, у ботиний иллат. Уни ташқаридаги одам аниқ баҳолай олмайди. Шунинг учун ҳам у хатарли касаллик. Буни фақат ўша одамнинг ўзи аниқлай олиши, миясида пайдо бўлаётган фикрлар, ихлосини тафтиш қилиши орқали аниқлай олиши мумкин. Бу касалликнинг хатарлилик даражасини ҳис қилишимиз учун бир даср бор. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу жаннат башорати берилган биринчи рақамли саҳоба, Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг бутун умматимнинг энг яхшиси дея эътирофга сазовор бўлган мўмин, Сиддиқ мақомидаги мусулмон, тўғри йўлдаги биринчи халифа ужб касаллигига гирифтор бўлиб қолишдан қўрқиб Аллоҳдан нажот сўраб юрганлар. Сабаби, шунча юксак мақомлар, гарчи қанчалик соф ва фазилатли даражалар бўлмасин булар, ҳатто жаннатга кириш башорати бўла туриб ҳам ўзида фаҳр туйғусини туйишни бошлаш, яъни ужб униб чиқа бошлаши ортидан ўзига бино қўйиш, даража белгилаш, ихлоснинг ўрнини риё эгаллаши каби яксон қилувчи илллат келишидан ва бунга жавобан Аллоҳ шу касалликка йўлни кенг очиб қўйиши макридан ҳадикда яшаган эдилар. Шунинг учун ҳам бу зотлар то вафотига қадар ҳам ҳидоятидан айнимади, бузилмади. Ваҳоланки, ўша даврда иймонга келган, Аллоҳни таниган, Росулуллоҳни кўрган ва эргашганлардан баъзилари муртад бўлиб кетди, бир бирига қурол кўтарди, хиёнат қилди - айниди.

Одамлар ихлос билан бошлаган ишининг қайсидир юксалиш босқичида қалб касалликлари: ужб ва риёга ўтиб кетиб Аллоҳга макр қиладилар. Содиқликка хиёнат қиладилар. Оқибатда Аллоҳ ҳам уларга макр қилади. Аллоҳ таъоло макр қилувчиларнинг энг шиддатлиси.

Қалбида шундай иллатни сезган одам жамоат олдида кам гапиришга, имкон борича ўзини кўрсатмасликка, марказга эмас бурчак жойларга интилишга, керак бўлса биладиган нарсасини ҳам билмайман деб ужбни синдиришга ҳаракат қилиши керак. Руҳан тарбия топган, бу иллатлардан сергак турган одамларга эса нисбатан мумкин бўлаверади. Лекин, доим тафтиш қилиб турилиши лозимдир.

👉 @umarhalil 👈
👍4
Кеча Андижонда ва Наманганнинг Тўрақўрғон туманида ibook китоб дўконининг очилишларида қатнашдим. Андижондаги очилишга 70 нафар атрофида одам келди. Йигитлар 60%, қизлар 40% ташкил қилишди, тахминимча. Уларни китоб билан боғлиқ ишларга бефарқ эмасликлари, юз кўзларидаги самимийлик, иштиёқ ҳамда шижоатни кўриб ичимдан ҳурсандчилик ўтди. Тўрақўрғонда эса кечки маҳал бўлишига қарамай нисбатан анча оз бўлса ҳам йигит-қизларни очилиш учун келганликлари, бизни атайин кутганлари таҳсинга сазовор. Бир ўқитувчи акамиз гуруҳдаги ўқувчилари билан биргаликда ҳикояларимизни тинглаб боришар экан. Учрашувга талабаларини ҳам олиб келишибди. Учрашувдан сўнг хатим жуда хунук бўлса ҳам, китобингиз бу ёзувимдан кейин расво бўлиб қолади десам ҳам, барибир дастхат қўйдиришди. Очиғи, ҳуснихатим хунук бўлгани учун бирор нима ёзиб бергани ўзимдан уяламан. Китобни бежашга виждоним қийналади. 😅

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, биз бутун халқни китоб ўқийдиган қилолмаймиз. Лекин, кеча тадбирга келганларнинг ҳаммаси китоб ўқийдиганлар эди. Айнан жамиятни тараққий эттира оладиган, муаммоларга ечим излаб топа оладиган, бошқаларни торта оладиган қатлам айнан - сизлардир. Бу олий ҳиммат иш сиз ва бизни чекимизга тушган. Суҳбатлашган йигит ва қизларда шуни сездимки, уларда билим бор, ғайрат бор, энг асосийси четга чиқиб кетиш фикри эмас, шу ерни яшнатиш ниятлари борлиги кўнглимни шод қилди. Олдимизга келганларнинг деярли ҳаммаларининг онги уйғоқ, тафаккурна чанқоқ, юртига, ватандошларига бефарқ эмаслиги кўриниб турарди. Аллоҳ ҳар бир келган миллатдошимизга куч ва нусрат берсин деб қоламан. Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.

👉 @umarhalil 👈
👍4
Қўлида яхши даромад келтирадиган ҳунари ёки билими бўлмаган одам оғир мехнат қилса ўзи айбдор. Лекин, қўлида гулдек ҳунари ёки юксак билими бўла туриб камдаромад ва оғир мехнат қилишга мажбур одамни кўрсангиз бунга жамиятнинг ўзи айбдор бўлади. Чунки, мамлакат бундай кадрларга етарли шароит ва яхши маош тўламагани оқибатидан юзага келади. Қийинчиликдан нолиганларнинг ҳаммасининг ҳам оғзига ношукур деб уришдан тийилиш лозим. Сабаби, айрим нолалар ўзимизнинг зулмимиз ва лоқайдлигимиздан келиб чиқади. Зотан зулмга шукр қилишга танбеҳ бериш адолатсизликка шароит яратиш. Бу эса Парвардигорнинг фарзи аъйнига нисбатан ақлсизларча қилинган қарши юришдир. Мўмин киши ҳар нарсада олтин ўрталикни топишга интилиши, ҳатто гапиришда ҳам нимани, қаерда, қайси ўринда, қай даражада гапиришнида фаросат билан бажариши лозим.

👉 @umarhalil 👈
👍2
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзинга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмаслигинг мумкиниди. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.

👉 @umarhalil 👈
Аҳиллик сири
@umarhalil
То оила қурмагунингча эр-хотинни кўнгилни ҳушнуд қилиш ушлаб туради деб ўйлайсан. Оила қурганингда эса, оилани кечиримлилик ушлаб туришини англайсан.

👉 @umarhalil 👈