Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега йиғлатадиган, ғамгин ҳикояларни кўп ўқийсиз, дейишади. Кулдирганлар эмас, йиғлатган ва кўнгилларга сокинлик бахш этганлар қалбларда сақланиб қолади.

👉 @umarhalil 👈
🕊1
#ЭКСКЛЮЗИВ_ПРЕМЬЕРА

Бугун соат 21:00 да ҳамкоримиз Sakiyna каналида Фахрия Яқуб қаламига мансуб «Қуръон бирлаштирган қалблар» деб номланган катта серияли аудиоқиссанинг илк намойиши бошланади. Қиссанинг биринчи сериясини ушбу ҳавола бўйича кириб тинглайсиз: https://youtu.be/RPN4mXJh7ac

ЭСЛАТМА

Шу муносабат билан гуруҳимизда ўтказилиши режалаштирилган китоб муҳокамасининг овозли чати эса эртага, яъни сешанба куни соат 21:00 га қолдирилади.

👉 @umarhalil 👈
Бегим...
@umarhalil
#Шеърият

«Жаннатга етакланг, бегим!

Аҳли оиласига ҳалолликда, адолатда, меҳр ва муҳаббатда, тоат-ибодатда биринчи намуна бўладиган инсон бу отадир. Ота қандай бўлса, фарзандлар шунга қараб ергашади. Эркаклар аввал ўзини тўғри йўлга йўлласагина, бошқаларни устидан риоя талаб қилишга ҳақли бўлади. Ўзи қўрс бўла туриб, аёлидан ширин сўз талаб қилиш эса зулмдир.

👉 @umarhalil 👈
Ажойиб услуб!!!
@umarhalil
Болаларимизга айтаётган эртаклардан сюжети ва ғоясини ўзгартириш орқали уларга намозни ҳам ўргатиб олсак бўларкан. Яхши ғоя бўлибди.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Она тилим!
@umarhalil
Ўз уйида эмас, бировнинг уйида яшаб юрадиган одамни ижарачи дейилади. Ўз тилида эмас, бошқаларнинг тилида гапириб юрадиган одамни нима десак бўларкин? «Дўконн»и «магазин», «нон»ни «лепёшка», «жўмрак»ни «кран», «зинан»и «лесница», «ҳар қалай»ни «зато», «деярли»ни «уже», «муносабат»ни «отнощения», «асбоб»ни «инструмент», «қулф»ни «замок», «музлатгич»ни «холодильник», «бориш-қайтиш»ни «туда-обратно», «созлама»ни «настройка», «қурилиш»ни «стройка», «аксинча»ни «наоборот», «бўлим»ни «отдель», «буюртмани» «заказ» деймиз. Ўз сўзларимиз бўла туриб, бошқасига муҳтождек яшаймиз. Манқуртликнинг биринчи аломати ўз тилидан бегоналашувидир. Тилимизнинг бугунги аҳволи аянчли бўлса ҳам аламли байрами муборак бўлсин!!!!

👉 @umarhalil 👈
👍6
❗️МУРОЖААТ❗️

Ижодий ишларимизда техник зўриқиш туфайли кўнглсиз ҳолат юз берди.

Шу сабабли айрим режалаштирилган ишлар орқага суриладиган бўлди:

1. «Асмаъул Ҳусна» ҳали тугалланмаган ва сал кам бир соатга яқин овозлаштирилган, ишлов берилган лойиҳа ўчиб кетди.

2. «Ҳуршидда Хуррамова қаламига мансуб «Меҳр» деб номланган ҳикоя ярмигача овозлаштирилиб, ишлов берилган. У ҳам ўчиб кетди.

3. Азонуз сайтида чиққан, Даврон Кабилов қаламига мансуб «Мезон» деб номланган мақола ҳам тўлиқ овозлаштирилган ва ишлов бериш бошлаб қўйилган эди. У ҳам ўчиб кетди.

4. Сакийна қиссасининг иккинчи қисми 50 дақиқа атрофида катта машаққат билан овозлаштирилган ва эндигина ишлов бериш бошланганди. У ҳам ўчиб кетди.

5. Шу вақтгача турли хил овозли лойиҳаларга ишлатиш учун ясаб уланган, майда детталаригача ишлов берилган ҳамма фонлар ўчиб кетди.

Шу сабабли ижодий ишлар ортга сурилади. Физиологик зўриқиш етмаганидек, техник зўриқиш баттар қийин аҳволга солди меҳнатларни. Иложи борича, Сакийна қиссасини душанбагача етказишга ҳаракат қиламиз. Маъзур тутинглар.

👉 @umarhalil 👈
👍3😢3😇1
Навбатдаги муҳокамага ташланадиган китоб жиноят ва жазо фалсафасига бағишланган ва унга романтик қарашлар билан курашган забардаст ёзувчи Виктор Гюгонинг «Клод Гё: ўлим жазосини бекор қилиш» асари бўлди.

Овозли чат бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади. Бу галги меҳмон биолог, адабиёт фидокори Жаҳонгир Раҳимов бўлади.

👉 @umarhalil 👈
Кўплаб ҳикояларни ўқидим, овозлаштирдим. Деярли ҳамма ҳикоялар кўпчиликнинг қалбларига кириб борди, уларни йиғлатди. Бу «Телба қория» қиссаси эса одамлар кўнглидан алоҳида жой олади деб ўйлайман. Қизиқаётган бўлсангиз, соат 20:30 да YouTube каналимизда охиригача тинглаб кўринг. Кейин айтарсиз...

https://youtu.be/RCmUDI6I7aw
Телба Қория
@umarhalil
Кўплаб ҳикояларни ўқидим, овозлаштирдим. Деярли ҳамма ҳикоялар кўпчиликнинг қалбларига кириб борди, уларни йиғлатди. Бу «Телба қория» қиссаси эса одамлар кўнглидан алоҳида жой олади деб ўйлайман. Қизиқаётган бўлсангиз охиригача тинглаб кўринг. Кейин айтарсиз...

👉 @umarhalil 👈
❤8👍8😭1
#CONGRATULATIONS

Omar Xalilga qarashli ikki rasmiy kanalimiz: telegramda @umarhalil | YouTubeda Omar Xalil obunachilari bilan birgalikda birinchi dovonni bosib o‘tdik. Shu vaqtgacha biz bilan birga bo‘lganingiz uchun tashakkur aytamiz! Sizlarga sifatli va foydali kontentlar qilishdan charchamaymiz. Omar Xalil ezgulik va taqvo yo‘lida birga bo‘lganlar bilan doim hamsafardir.

Hurmat bilan kanal administratsiyasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки йил болаларга китоб улашилди. Афсуски, кейинги икки йилда болажонларга китоб улашиш лойиҳамизни амалга оширолмадик. Ўшанда болалар жуда бахтиёр эдилар. Ўша ажиб хотиралар мухрланиб қолган экан. Ўша кунги таассуротларни сизлар билан баҳам кўргим келди. Ушбу лойиҳани навбатдаги бўлиб ўтадиган китоб муҳокамаси меҳмони Жаҳонгир Раҳимов бошлаганди. Бу лоийҳа яна давом этади, иншааллоҳ.

👉 @umarhalil 👈
👍1🥰1
Аёл вафоси
@umarhalil
Қабиҳ аёллар бойлик илинжида макр қиладилар. Разил эркаклар эса шаҳвати йўлида макр қиладилар.

Иффатли қизларни ўролмаган йигитлар, покиза аёлларни айнитолмаган номард эркаклар шаҳвати йўлида макр қиладилар. Бу билан гаплашиб қўйганман, юриб қўйганман, анчаси билан танишиб қўйган экан каби миш-мишларни сиздирадилар. Бу ишлари билан ўзлари Аллоҳнинг макрига йўлиқадилар, шарманда бўладилар. Жон ҳалқумга келмасидан бу иллатни йўқотиш ва тавба қилиш зарур эканини эслатиб қўйиш учун ўқилган шеър.

👉 @umarhalil 👈
👍2
Бугунги премъера қилинадиган ҳикоямиз одамларга бир асосий ибратни беради. Туғилганимизда ҳурсандчилик бўлади. Ўлганимизда ҳам бахтли кета олсак, мана шу ҳақиқий муваффақиятдир. Тошкент шаҳридаги бир оиланинг бошидан кечирганлари ва бу қаҳрамонимиз ҳам кўнглингиздан жой олишига ишонаман. Премъерани соат 20:00 да қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

https://youtu.be/nQ8eEI3TaMU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия президенти Владимр Путин МСКнинг эълони чиқмай туриб Мирзиёевни ғалабаси билан расман табриклаб юборди. Ўзбек зиёли ва уйғоқ қатлами орасида қизғин муносабатлар бошланди. Путин шунчаки, картани очиб, ростини билдириб қўя қолди холос. Ўзи ҳамма шундоғам биларди )

Қани, МСК муносабат берармикин ёки йўқми, шуниси қизиқроқ...

👉 @umarhalil 👈
Бугун соат 21:00 да ҳамкоримиз Sakiyna каналида Фахрия Яқуб қаламига мансуб «Қуръон бирлаштирган қалблар» деб номланган катта серияли аудиоқиссанинг 2-қисми намойиш қилинади. Қиссани қуйидаги ҳавола орқали тинглайсиз: https://youtu.be/wjWBPz6DKNQ

Бугун мухлисларимизга қўшалоқ байрам бўларканда ) Соат 20:00 да «О, Марям!» ҳикояси, кетидан саот 21:00 да «Сакийна» қиссасининг иккинчи қисми. Сизларга ёқимли ҳордиқ тилаймиз, қадрдонларим!

👉 @umarhalil 👈
❤1👍1
О, Марям!
@umarhalil
Дунёга келганингда сен йиғлайсан, сени кутиб олганлар эса қувончга тўладилар. Бу дунёдан кетаётганингда эса сен қувонгин, сени кузатганлар эса йиғлаб қолсинлар. Ҳаётингда Аллоҳ учун яшасанг, кетаётганингда ўлим сенга чинакам байрам бўлади. Вафотини қўрқинч эмас, Аллоҳ билан учрашув деб қабул қилган Марям сизнинг кўнглингиздан жой олишига ишонаман.

👉 @umarhalil 👈
👍7❤5😢1
​​Сабот

Улғайганинг сари умрингда турли хил синовлар келади. Шунда икки йўл қолади: ё сабр кемаси ила бу синовларни енгиб ғолиб ҳолда охиратга кетасан ёки синовга дош беролмай ҳаётингни барбод қиласан, яқинларингни куйдирасан, нимани хоҳласанг шуни қиласан, ўзингни бахтлидек кўрсата бошлайсан, умуман олганда қандай қилиб бўлмасин ҳаётдан ўч олишга интиласан. Дўстим, синглим, опам, акам, биродарим гарчи сен яхши инсон бўлсангда, жабр-ситам яқинларингдан: отанг, онанг, фарзандинг, жигарларинг томонидан бўлса ҳам ўзгарма, қасдма қасд кетма, улардан ўч олма. Улар ҳам сен каби хато қилувчи, уларни аламдан ёмон кўрма, уларга яхшилик тилайвер, сўксалар ширин сўз айтавер, қарғасалар саломатлик тилайвер, урсалар қучоқлаб иситавер, қўрқма ҳаммамизни устимизда бўлган Роббимиз ҳеч бир жонни ноҳақдан азобламайди. Кун келиб яхшилигинг ғолиб келади, вақти келиб зулм қилганлар уяла бошлайди, пайти келиб ўзлари жабр қилаётганларини англаб қолишади. Агар буларни аксини қилсанг, яқинларинга жабр қиласан, фахшга ботасан ва энг аянчлиси келажагингни ўзинг йўқ қиласан, охиратингни куйдирасан, мағлуб бўлганингни тан оласан. Ҳаётга боқ, сендан ҳам ёмон ва оғир аҳволда яшаётганларга назар сол, иродангни тобла, ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтама, яқинларингни севишда давом эт, бу дунё имтиҳон эканини билиб келгансан ва буни синовларни тўғри қабул қил, энг муҳими жабр кўрсанг ҳам, зулм кўрсанг ҳам, тухматга қолсанг ҳам, ноҳақдан айбдор бўлсанг ҳам заррача ўзгарма, ёмон одамга айланма, синовда турганингни, бу айни сенга аталган сени ўзгариш ёки ўзгармаслигингни синаш учун юборилган имтиҳон эканини унутма, кимдирнинг ноҳақ гапидан сен ҳам ноҳақ одамга айланма, сени ноҳақ айбласалар айблайверсинлар, илло ҳеч қачон ҳақ бўлиб айбламасинлар. Агар ўзгарсанг ҳақиқат сен томонда эмас, ноҳақлар томонга ўтади. Шунинг учун ўзгарма, яхши инсонсан, яхшилигингча қол, эзгу мақсадларингда қатъий тур, ваъданга вафода бўл, яқинларингги, муҳаббатингни асраб-авайлаб яшашда давом эт, ҳеч қачон енгилтак ҳаётни танлама, ҳаётингни, яқинларингни ва энг муҳими келажагингни қурбон қилма!

👉 @umarhalil 👈
Бироз юмор

Йўлчироқнинг сариқ ранги ҳайдовчилар онгида нимани англатишини билиб олинг )

👉 @umarhalil 👈
😁6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир ҳафта аввал вьетнамлик ёш конструкторларнинг мана бу видеоблоги трендга чиқди. Ушбу гидроэлкектрик мини иншоотчани кўриб кўзингиз қувонади. Илм-фандаги бирор жумбоқни ечиш, кашфиёт ва ихтиро қилиш лаззатини олим бўлсангизгина ҳис қила оласиз.

👉 @umarhalil 👈
Намоз ҳар бир мусулмон учун фарзи айн. Буни инкор қилган одам кофир бўлади, амал қилмаган одам эса оғир гуноҳкор саналади. Адолат ҳам ҳар бир мусулмон учун фарзи айн. («Албатта, Аллоҳ адолатга амр этади!» Нахл сураси 90-оят) Яъни, ҳар бир мусулмон амал қилиши шарт бўлган амал. Уни инкор қилиш (адолат йўқ, уни қилиш керакмас) деган одам Аллоҳнинг амрига хилоф қилган ҳисобланади. Ҳатто куфр билан малакаланиши ҳам мумкин. Чунки, бунда Аллоҳ йўқ нарсани амр қилган бўлиб қолади. Амал қилмаган эса фосиқ бўлиб бу дунёда бошқаларга зарар беради, охиратда бўлса хорлик кўради.

Халқимиз тушунчасида бенамоз деган сифат ҳақорат саналса, адолатсиз деган айблов писта пўчоқдек ҳазм қилинади. Намоз шахсий юксалиш калити бўлса, адолат жамият юксалишининг калити. Намоз ҳам, адолат ҳам мўминнинг эгизак вазифаларидир. Оилада, ишда, жамиятда адолатга амал қилинмаса тараққиёт ҳам бекордир. Ҳозирча, «Адолатни» адвокатлик фирмалари ва аёллар исмига жорий қила оляпмиз холос. Адолат ҳар бир шахсият доирасидан бошланиши зарурдир.

👉 @umarhalil 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омар Халил ижросидаги «Телбанинг намози» ҳикоясига биз билан ҳамкорлик бошлаган дўстларимиз ролик ишлашибди. Биринчи ишларини сизларга ҳам улашдим.

👉 @umarhalil 👈
😢3