Ulug'lar nasihati
422 subscribers
2.94K photos
3.57K videos
2 files
6.97K links
Mazhabmiz: Ahli sunna va jamoa mazhabi.

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бирор бир яхшиликка далолат қилса, унга ҳам ўша яхшилик қилган кишининг савобидек ажр бўлади" деганлар.

📚 (Муслим ривояти)

رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير
Download Telegram
Қалб сиррига эришган зотларни биласанми, қанақа бўлишади?
Ғазабланмайдилар!
Хафа бўлмайдилар!
Қалбни вайрон қилмайдилар!
Қалблари вайрон ҳам бўлмайди!
Ҳар бир нарсада гўзалликни кўрадилар!
Ҳар бир нарсани инсон боласидан деб билмайдилар,
Роббиларидан деб биладилар!
Ҳар бир нарсани Ундан умид қилиб, кутадилар!
Сукут сақлайдилар!
Сукут сақлаб туриб (сукут орқали, қалбдан) гаплашадилар!

МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
#Кун_ҳикмати.

Эй нафсим!
Тавба ҳам бир лаззатдир.
Уни ҳам бир тот!

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma

Ixlos surasining tafsiri

«Hazrati Ali» jome' masjidi imom xatibi fazilatli ustoz Salohiddin domla Abdulg‘affor o‘g‘li

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин....


Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
СУҲБАТ АҲЛИНИНГ ОДОБИ ВА ШАРОИТИ БАЁНИДА

(Аввалги фасл)

ТАРИҚАТ МАШОЙИХЛАРИНИНГ (қоддасаллоҳу арвоҳаҳум) СУҲБАТЛАРИНИНГ ЗОҲИРИЙ ОДОБЛАРИ

АДАБ АВВАЛ, Муршид(Устоз)нинг суҳбат ва хизматида Мурид(Шогирд) тавозеъ билан қуйироқ жойда ўтиради. Агар устози юқорига ўтишни буюрсалар, ўша жойга ўтади, ҳаттоки катталардан ҳам юқорироқдаги жой бўлса ҳам. Ўтиришда беҳуда ҳаракатлар қилмай намозда ўтиргандек оромда ўтиради.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ИККИНЧИ АДАБ, Пир(Устоз)нинг мажлисларида буйруқ-қайтариқларига ҳушёр туриб, уларни жону дил билан қабул қилиб, амал қилади.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

УЧИНЧИ АДАБ, Муршиднинг сўзларига яхшилаб қулоқ солиб ўтиради ва унга амал қилиш учун сўзларни хотирасида яхши сақлайди.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ТЎРТИНЧИ АДАБ, Агар Муршиди ўзидан қолган таомни ёки ичимликни берсалар,унга ҳеч кимни шерик қилмай, ўзи танҳо тановул қилади.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

БЕШИНЧИ АДАБ, Муршид билан сўзлашмоқчи бўлса, Муршиднинг гапни эшитишга вақти борми-йўқми яхшилаб англаб, орага гап сиғмаслигига ақли етса, ўзини тияди. Агар вақт имкон топилса, қисқа ибора билан мақсадини англатади.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ОЛТИНЧИ АДАБ, Сўзлаган чоғда Муршидга оҳиста ва мулойим сўзланади.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ЕТТИНЧИ АДАБ, Муршиднинг хизмат ва суҳбатларида хомуш бўлинади, хусусан, агар Муршид бир жойга бормоқчи бўлсалар «Қаерга борасиз?» деб сўрамайди. Барча ишларда ҳам шу тариқа хомуш бўлади.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

САККИЗИНЧИ АДАБ, Барча ишларда, хоҳ диний бўлсин, хоҳ дунёвий бўлсин ихтиёрини Муршидга топширилади. Мурид ўз изн-ихтиёри билан билан ҳаттоки еб ичишда ҳам бир иш қилмайди.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ТЎҚҚИЗИНЧИ АДАБ, Агар зарур иш бўлса ҳам, Муршид билан маслаҳатсиз ҳеч иш қилинмайди.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ЎНИНЧИ АДАБ, Агар Муршид унга маслаҳат-кенгаш ташласалар, «Ўзингиз яхши биласиз», деб айтади. Ўз раъй ва тадбирларини тезгина изҳор қилмайди.
Агар Муршид кўп муболаға қилсалар, ундан кейингина ожиз ва шикасталик билан хотирига нима келса айтади.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ЎН БИРИНЧИ АДАБ, Муршиднинг хилватхоналарига беизн журъат қилиб кирилмайди. Балки талаб қилмасалар, ҳаргиз борилмайди. Агар заруратдан хилватхоналарига кирилгудек бўлса, Муршиднинг доимий ўтирадиган жойига ўтирмайди, шунингдек пир(устоз)нинг дўпписи, пойабзали ва бошқа кийимларини киймайди.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ЎН ИККИНЧИ АДАБ, Бир хонада Муршид билан ҳамроҳ бўлиб ухламайди, агар буюрилса, одобга хилоф эмас. Лекин оғир ухламай, ҳушёр бўлинади.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ЎН УЧИНЧИ АДАБ, Муршидга мутойиба ва мазаҳ қилинмайди, унинг ҳузурида ўзга кишиларга ҳам ҳазил қилинмай, балки ўзни суҳбатдан мутлақ сақланади.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ЎН ТЎРТИНЧИ АДАБ, Муршид ҳузурида фазл изҳор қилинмайди.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ЎН БЕШИНЧИ АДАБ, Муршиддан бирор илмда хулоса-ҳукмга тушунтириш ва изоҳ талаб қилинмайди.

•┈•⊱⊰❖✿❖⊱⊰•┈•

ЎН ОЛТИНЧИ АДАБ, Агар беодоблик содир бўлиб қолса ва мушоҳада билан Муршид унга ғазаб қилмаса, унинг макридан сақланиб юрилади. Англансин ва яхши билсинки, Муршид(Устоз) макр қилса, муриди(шогирди)дан ҳеч иш кутмас, макр аломати раддир. Агар мулоҳаза қилса, хушнуд бўлингай-ки, қабул аломатидир
.

❖•⊱┈•⊰⊱❖✿❖⊰⊱•┈⊰•❖
Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
ОДОБ- Улуғлик ва юксаклик қасрининг нарвони, бу нарвон орқали барча мақсад манзилига етиш мумкин. Шарм гулзоридан эса барча муддао гулини дасталаш мумкин. Латиф сирларнинг ҳақиқатини англовчилар ва ҳар қандай рамз маъносини тадқиқ қилувчилар айтадиларки, одамийлик рисоласининг дарсларини ўқишга азм қилиб, бахтиёрлик кўчасига қадам қўювчи ҳар бир инсонга, аввало, шарм одоб қоидасини ёд олмоқ шартдир.Токи бахт муаллимининг йўлланмаси билан ҳаёт қонунининг илмини идрок қилишда билимли ва уста бўла олсинки, ҳақиқатан ҳам, инсоният учун одоб ажойиб тож ва одамийлик безаги учун қимматбаҳо гавҳардир.

•┈•⊰❖✿❖⊱•┈•

Бир куни халифа Маъмун одоб билан сўзлаётган бир боладан:
«Кимнинг ўғлисан?» - деб сўради. Бола: «Одобнинг ўғлиман», - деб жавоб берди. Бу жавобни эшитган Маъмун: «Қандай чиройли отанг бор экан-а», - деб унга таҳсин ўқиди.

❖•⊱┈•⊰⊱❖✿❖⊰⊱•┈⊰•❖

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Валийлар сухбати.Valiylar suhbati.Aziz Maxmud Hudoiy hazratlari. 🕊🕊🕊🕊🕊

Ошиқ Қалблар Учун 💙🕊
💞💞💞💞💞💞💞💞💞

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқ фотиҳа олган шариат ходимлари ва эҳтиромдан масрур уламо

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми маросими (2024 йил 21 май)

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР ДАЛИЛ ИЛА 40 ОЛИМНИ ЕНГДИМ,
40 ДАЛИЛ ИЛА БИР ЖОҲИЛНИ ЕНГОЛМАДИМ!!!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий Қуддиса Сирруҳу

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
❗️Пайғамбарлар шажараси

Суратни пастидан, Одам алайҳиссаломдан бошланган.

Яқинларга улашиб қўйинг

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
«Қизиқ замон бўлди. Арзон (арзимас)нинг бозори чаққон. Хоин вафо ҳақида сўз қотади. Мунофиқ эса ростгўйлик тарафдори».

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ИНСОН ҚАЛБИДАГИ ИЙМОН БИЛАН АЗИЗ БЎЛАДИ

Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
  Ҳаж масалалари ҳақида:
 
👉 Балоғатга етмаган ёш болаларга ҳам ҳаж фарз эмас, агар ҳаж қилсалар, зиммаларидаги ҳаж адо бўлмайди.

👉 Ҳаж турлари учталиги: ифрод таматтуъ ва қирон эканига аҳли илмлар ижмо қилишган

👉 Эр ўз аёлини нафл ҳаждан ман қилиш ҳуқуқига эга

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
Оқиллар уч хил бўлади:
Дунё уни тарк қилмай туриб, дунёни тарк этган киши;
Яратувчисига йўлиқмай туриб Уни рози қилган киши;
Қабрга тушишидан олдин уни обод қилган киши.
Сиз ҳам оқиллардан бўлинг!

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
      Хайрли тонг!

🍃 🕊 🌷 🍃 🕊 🍃

Аллоҳим бугунги кунингизни  хайли ва барокатли қилсин! 🤲

☘️ 🌾 🌷 ☘️ 🌾 🌷
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!
#Ақида.

Эрур барҳақ каромат авлиёдин,
Иноятдур валийларға Худодин.

Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳи (462-537/1068-1142) “ал-Ақоид ан-насафия” китобида авлиёларнинг кароматлари хусусида Аҳли сунна вал жамоанинг ақийдасини айтиб ўтганлар:

Авлиёларнинг кароматлари ҳақиқатдир. Бас, валий учун одатни синдириш йўлига кўра узоқ масофани оз муддатда босиб ўтиши, ҳожат (тушиши) пайтида либос, ичимлик ва таомнинг пайдо бўлиши, сув устида юриш, ҳавода учиш, тилсиз ва жонсиз (нарсалар)нинг гапириши, балодан юзланган (нарса)ларни дафъ қилиш, душманлардан бўлмиш ғам-ташвишга кифоя қилиш ва булардан бошқа нарсалардан иборат кароматлар (мавжуд бўлиб, авлиёларда) зоҳир бўлур. Мана шу Пайғамбар учун мўъжиза бўлур, бу каромат (бўлиб) умматидан бирортасида зоҳир бўлур. Чунки, шу сабабли унинг валий экани равшан бўлади. Ҳаргиз валий бўлмайди, илло (фақат) ўз диёнатида ҳақ бўлгувчи бўлсагина валий бўлгай. Унинг диёнати ўз расулининг пайғамбарлигига иқрор бўлишидир.

 (“Ал-ақоид ан-насафия”)
.

Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
СЕҲР, КАРОМАТ  ВА  МЎЪЖИЗА  ЎРТАСИДАГИ  ФАРҚ


Мозарий айтадилар :
Сеҳр, каромат ва мўъжиза ўртасидаги фарқ шундаки,
сеҳр баъзи сўзлар ва ҳатти-ҳаракатлар ёрдамида амалга оширилиб, натижада сеҳргар хоҳлаган нарсасига эришади.
Каромат -  эса бунга муҳтож бўлмай, кўпинча, тўсатдан рўй беради.
Мўъжиза эса кароматдан  тахаддий (яъни мусобақага чақириш, барча сеҳр ва кароматларни ожиз  қолдирувчилиги ) билан  ажралиб туради.

(«Фатҳул борий» 10ж\223с)

Ҳофиз ибн Хажар айтадилар : Имомул ҳарамайн нақл  қилганларки, сеҳр фосиқ инсондангина содир  бўлса, каромат фосиқ одамда содир бўлмаслигига уламолар ижмоъ (иттифоқ) қилганлар.
Ҳофиз яна айтадилар :
Кимда ғайри табиий ходисотлар рўй бераётган бўлса, унга назар ташлаш лозим. Агар шариатни мақкам ушлаган бўлса, гуноҳи кабиралардан сақланувчи  бўлса,  ундаги ғайри-оддий ҳодисалар кароматдир. Акс ҳолда сеҳрдир, чунки бу ғайри- оддийлик  шайтонларнинг ёрдамидан  бўлаётган бўлади.

(«Фатҳул борий» 10ж, 223с)


Kanalga ulanish↙️
@Uluglar_nasihatii 🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM