O'limni eslang.!
33.3K subscribers
1.49K photos
1.33K videos
140 links
— Ўшанда бу ҳолим бўларкин қандоқ?
— Устимга уюм-уюм тушганда тупроқ!😢

Лаззатларни кетгазувчи #ўлимни_эсланг!

Реклама ҳизмати: @bizdaa_reklamaa

Админ: @fulani097
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Тасаввур қилинг қиёмат кунида Роббимиз оломон ичидан сизни чақириб олди-да
“Ҳисобсиз жаннатимга кир”, дея буюрди.

Агар шу онни тез-тез ҳаёл қилиб турсангиз, аламлар, ситамлар, ғамлар хатто энг оғир синовлар ҳам арзимас кўрина бошлайди.

Чунки Роббнинг биргина сизни жаннатга олиб бориш ҳақидаги буйруғи дунёдаги барча жафоларингизга бадал бўлади.
Жаннатнинг бир қарич ери,барча жабрларингизни устини қоплашга етиб ортади.

Жаннатни эслангда енгил нафас олинг ва ним табассум қилинг.
Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, маҳзун бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам барибир, xаёт  давом этаверади. Тўхтаб қолмайди.
Аммо сабр қилсангиз ажри тўкис адо этилади.

Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!☺️

Мусибат вақтида  сиз:
فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا
"Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир" оятини ёдда тутинг..

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин..!!

@ulimni_eslang 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Али розиаллоҳу анҳу айтадилар:

— Банда сажда қилган ҳолида Аллоҳга айтиши мумкин бўлган суюкли сўзлардан бири:
ظَلَمْتُ نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي
Роббим ўзимга зулм қилдим, мени кечиргин, деб айтишлигидир..

@ulimni_eslang 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг қаршисида туришга тайёрлан...!😭

Ё Роббим ўзинг у кундаги ҳолимизни осон қилгин...😢

@ulimni_eslang 🫀
15. Ya‘juj Ma‘juj va Iso Alayhissalom
@DinimIslomuzBot
Ниҳоя қиссалари | 15-дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Дунёда не берсанг, кетмас қилиб бер,
Иймонимга завол етмас қилиб бер...
Ҳар не ато қилсанг, хайрли қилгил,
Ишим хато билсанг, хайрли қилгил...
Адашсам, янглишсам, этиб қўй ислоҳ,
Ахир, ҳар ҳолимдан Ўзингсан огоҳ...
😢

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрли ишларга васила бўлсин...🤲

Бомдод намозига будилник эмас кўнгил қўйилади...!☺️

Намоз —сўз билан ифодалай олмайдиган шаклда Аллоҳ таъоло билан сўзлашишдир...

—Аллоҳ таъоло билан сўзлашишлик энг юқори мартабадир.

« Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Мўминга икки ракат намоз ўқишдан кўра яхшироқ нарса берилмади"- дедилар.
(Абдуллоҳ ибн Муборак, Қазоий ривоятлари)

"Ибн Сиррин роҳимаҳуллоҳ айтадилар:« Жаннат ёки икки ракат намозни танлаш ихтиёри берилганда, икки ракат намозни ихтиёр қилардим. Чунки намозда Аллоҳнинг ризоси бор, жаннатга эса менинг розилигим».

Намозни тўла тўкис адо этинглар!👆

Аллоҳ таъоло айтади:
«Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур »(Тоҳа сураси 124-оят)..😢

Роббим бизни намозни ҳушу ва ҳузу ила адо этадиганлардан қилсин Амийн...🤲😢

@ulimni_eslang 🫀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаннат менга татимаяпти...

Ё Аллоҳ бугун мени титратган маруза...

Шайҳ Саййид Роҳматуллоҳ Термизий ...

@ulimni_eslang 🫀
#Зоҳирига_алданманг!

Оқ чиройни, қора ҳунукликни ифода этмайди. Кафан оқ (лекин) қўрқинчлидир. Каъба қорадир (лекин) гўзалдир.

@ulimni_eslang
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16. Dabba va oxirgi alomatlar
@DinimIslomuzBot
Ниҳоя қиссалари | 16-дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 50 ёшга тўлганларида Хадийжа онамиз бу дунёдан охиратга риҳлат қилдилар. Ўша йил тарихда «ҳузун йили» деб аталди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толибдан кейин Хадийжа онамиздан айрилдилар; қизларига хусусан Фотима онамизга тасалли беришга ўзларидан бошқа ҳеч ким йўқ. Фотима онамизга тасалли бериб шундай деган эканлар: Қизим, сен ҳам отанг каби етим қолдинг. Отангни ҳам онаси йўқ, сенинг ҳам онанг йўқ...😢

@ulimni_eslang 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Арзимайди гиналар қилмоқ,
Бунда армон ҳаддан зиёда.
Нақадар соф - биродар бўлмоқ,
Ғаниматмиз ғаним дунёда!

Яшайлик, дўст, бекам, чиройлик,
Шундоғам кўп бунда дард, кадар.
Дўстлик ила енгиб турайлик
Дунё бизни енггунга қадар...


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

Қачон бахтли яшашни бошлайсиз биласизми ?

Умидни бандасига эмас, Аллоҳга боғлаганингизда.
Бандалар ҳам сиз каби инсон эканлигини англаганингизда.
Аллоҳни сизга бермаганларида, ҳикмат борлигини тушунганингизда.
Бу дунёнинг, ҳақиқий мўмин учун зарра миқдорда қадри йўқ эканини тан олганингизда.
Бу дунёга меҳмон эканлигингиз, асл уйингизга имтиҳондан ўтиб бора олишингизни англаб етганингизда.
Энг ёмони нима эканлигини биласизми ?

Биз ҳозир бу қаторларни шунчаки ўқишимиз ва унутишимиз...

@ulimni_eslang 🫀
Инсоннинг қалбида бир бўшлиқ бўлади ...
-Шундай вақт келади, ўзинг учун одамлардан узулишдан-да бошқа рохат тополмай қоласан...😢

@ulimni_eslang 🫀
17. Sur chalinishi -1
@DinimIslomuzBot
Ниҳоя қиссалари | 17-дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлимингдан сўнг биринчи бўлиб сендан соқит бўладиган нарса - бу сенинг "ИСМИНГ"дир.
Чунки, вафот этганингдан сўнг "ЖАСАД ҚАЕРДА?" деб айтадилар.
Исмингни айтиб чақирмайдилар.

Сенга намоз ўқимоқчи бўлсалар "ЖАНОЗАГА ЧИҚИНГЛАР" деб айтадилар. Исмингни айтиб чақирмайдилар.

Сени дафн қилаётганларида ҳам "МАЙЙИТНИ ОЛИБ КЕЛИНГЛАР" деб айтадилар. Исмингни айтиб чақирмайдилар..

На қабиланг на мансабинг ва на насабинг сени алдаб қўймасин. Бу дунё ҳаёти буюк охират олдида арзимас матоҳдир.

... Аллоҳим!
Ғафлат пайтидаги тўсатдан келувчи ўлимдан бизни йироқ қил.

@ulimni_eslang 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Мискинларнинг ҳажидир бугун,
Йиғлаганнинг-кулган баҳори!
Бугун Одам яратилган кун!
Ва кунларнинг энг улуғвори!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли жумалар яҳшилар...
Бугун жума илоҳий муждалар куни Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...


Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини равон қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин…

Табрикка эмас,
хайрга, офиятга, дуога, ижобатга, саловотга, ажрга тўла жума сизники бўлсин..!
Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...!
#амийн


@ulimni_eslang 🫀
Yo Rosululloh SAV
@Ulimni_Eslang 🫀
02:41
Тушимда сизни кўрсам розиман гар қайтмаса танамга жоним Ё Расулуллох ﷺ...🫀

@ulimni_eslang 🫀
18. Sur chalinishi -2
@Ulimni_Eslang 🫀
Ниҳоя қиссалари | 18-дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
Самолётда бир ҳижобли аёл телефонида Қуръон эшитиб кетарди.
Унинг ортида икки нафар ҳижобсиз замонавий аёл ўтириб атайин муслиманинг ғашига тегиш учун гап бошлашди:
-Мени Дубайга менежерликка таклиф қилишди. Бормадим. У ерда ўраниб олган аёллар кўп экан. Ёқмади...
-Ҳаа... Мени эса юртимизни фалон жойига ишга таклиф қилишди. Бормадим!
-Нега?
-Ҳодимларни аксарияти ўраган экан. "Эскича" ҳам ўқиб ўтиришар экан. Менга ёқмайди ундайлар.

Шу пайт ҳалиги муслима аёл ортига ўгрилиб суҳбатга нуқта қўйиш мақсадида бир гап айтдики, бундан ҳижобсиз аёлларни қалби ларзага келди:
Сизлар яхшиси дўзаҳга боринглар у ерда ўранганлар йўқ деди.!

🌀Улашинг:
@ulimni_eslang