O'limni eslang.!
45.5K subscribers
1.57K photos
1.52K videos
1 file
144 links
— Ўшанда бу ҳолим бўларкин қандоқ?
— Устимга уюм-уюм тушганда тупроқ!😢

Лаззатларни кетгазувчи ўлимни эсланг!

Bizda reklama: https://t.me/reklamaaaa_uchun
Adminga Murojaat: @Ulimni_eslang_admin
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Бомдод намози насиб ишидир. Аллох истаган бандасини намоз билан ризқлантиради, истамаган бандасини уйқу ғафлатига бўғади...
Намоз жаннатнинг калити.
🤲 Намозни ўз вақтида муҳофаза қилувчиларга жаннат бўлсин..!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бомдод намози ила бошланган кунингиз Аллоҳнинг ризолигида нихоясига йетсин..!

Балки бемордирсиз. Балки кўзларингиздан уйқуни олган бир дардингиз бордир.

Балки бир хавотирингиз ҳаяжонингиз, қарзларингизнинг қайғусидадирсиз.

Балки бир мушкулот сизни бу тонгда ҳам ўйланиб чой ичишга мажбур қилаётгандир.

Ғамни ўзингизга ғолиб сайлаб олманг. Ҳар бир муаммога Вакийл бўлган, дарддан аввал дармонни яратган Роббингиз, қайлардадир мўмин биродарини ўйлаб дуо қиладиган бир мўмин биродарингиз бор.

Ҳар қандай ташвиш бир кун арийди. Тундан кейин отган тонг сизга ёрқин бир мисолдир. Қалбингизда ҳам тонглар отишига ишонинг.

Агар бугунги кунни Аллоҳ таолонинг ҳузурдаги бандалари қаторида кутиб олган бўлсангиз, шукрингиз тилда бўлсин.

Тилаймизки, ҳамиша дилингиз равшан, кўнглингизда хотиржамлик яшасин...!!!

@ulimni_eslang 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.
Қолгани бекор...

✈️
@ulimni_eslang 🫀
Yigʻlamang onajon
@ulimni_eslang
Дунёга келдиму дард кўрдим холос
Нолимай яшадим, ёлғон, эмас рост
Сизга мерос бўлди шу гапим холос
Йиғламанг онажон олдинроқ ўлсам.

@ulimni_eslang 🫀
25. Sahifalarni olish
@ulimni_eslang
Ниҳоя қиссалари | 25 - дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
Аъробийга айтишди:
- Ҳеч ўзингга ўзинг жаннатга киришинг ҳақида сўзлаганмисан?
У жавоб қилди:
- Валлоҳи, бу ҳақда мен ҳеч шубҳаланмаганман. Мен яқинда унинг боғларида кезаман, ҳавзларидан ичаман, дарахтларида сояланаман, меваларидан ейман, кўзаларидан симираман ва сарой-қасрларида ҳурларидан роҳатланаман.
- Бу ишонч қилиб қўйган яхшилигинг ёки солиҳ амалинг сабаблими?
- Аллоҳ таолога иймонимдан ва Аллоҳ таборака ва таолодан бўлак барча маъбудларга инкоримдан кўра шарафлироқ яхшилик ва улуғроқ иш борми?
- Гуноҳларингдан қўрқмайсанми?
- Аллоҳ таоло гуноҳлар учун мағфиратни, хатолар учун раҳматни ва жиноятлар учун афвни халқ қилди. У зот Ўз муҳибларини жаҳаннам ўтида азоблашдан юқоридир.

Басра масжидларида одамлар: "Аъробий Парвардигорига гўзал гумонда бўлди", дейишарди. Қачонки унинг сўзларини эслашса, улардаги умидсизлик булутлари тарқар ва қалбларида ражо салтанати ғолиб бўларди.!

Аллоҳим бизларга ҳам ўз жаннатига ҳисоб китобсиз киришимизни насиб этсин
Амийн..
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Кўнгил ва масжидга эшик тақиллатмай кирилади...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли кун...!

Аллоҳим, яна бир тонг, яна бир неъмат ёким имкон, ёхуд синов сифатида берган кунингни яшай бошладик.

Ушбу кунни аввало биз учун хайрли, барокатли ва манфаатли қилгин!

Тасодифий офат, кулфат, бало-қазолардан, ёмонлардан, ёмонликлардан, золимлардан, зулмкорлардан, касалликлардан, шайтон васвасасидан, нафс балосидан, кибрланишдан, ёмон ҳулқдан, Сен рози бўлмайдиган ишларни қилишдан, дўзах азобидан бизни сақлагин!

Барчаларимизга раҳм назари билан боққин, яхшиликларингдан, раҳматинг, барокатингдан бенасиб этмагин!
Амийн!

@Ulimni_eslang 🫀
Tazarru
@ulimni_eslang 🫀
"Тазарру"
(Фалаж ҳолатда ётган одам номидан)
🎧 Қамариддин Бекмуҳаммад
🖋 Анвар Буранов...

@ulimni_eslang 🫀
Eshitamiz !

@ulimni_eslang 🫀
O'limni eslang.!
Voice message
Эй боди сабоҳ!
Соғинчли ва оташин саломларимизни, Саййидимиз Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказ...
Эй боди сабоҳ!
Дегин ки, сизни бир бора кўришга, бир бора эшитишга ҳеч бўлмаса тушларида бир бора кўришга муҳтож бўлган ғариб умматларингиз, сизни интизорлик билан кутмоқдалар...
Эй Аллоҳнинг Расули!
Эй Аллоҳнинг Набийи!
Эй Аллоҳнинг Ҳабиби!
Умматингиз ичида сизни кўрмасдан туриб сизга ошиқ бўлган, қалблари сизнинг муҳаббатингиз билан тўлган, жигарлари пора-пора бўлган не не ғариб кўнгиллар бор...
Сизни барча нарсалардан ҳам қаттиқроқ соғинган, ғариб умматингиз бор...
Қалбларида сизни ёқган оташингиз,
Сўзларида хасратингиз,
Кўзларида ишқингиз бор...
Сизга ва шафоатингизга ниҳоятда муҳтождирлар...

اللهم صل على سيدنا محمد وعلى آله وصحبه وسلم.


@ulimni_eslang🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен уни билмайман қандай бўлади ҳеч ким билмайди лекин умид қиламан...
Мен бу дунёдан табассум билан кетишни истайман....

Эй Роббий! Нафсимга енгилишдан, Сенинг ҳузурингда уят ва шармандали ҳолга тушишдан Ўзингга сиғинамиз. Сен Мумийтсан! Жонимизни олган онингда нафсимизни Сендан рози, Сен ҳам улардан рози ҳолда тут.

@ulimni_eslang 🫀
Умримизнинг яна бир қуёши ботди, кетмоқдамиз ўлим томон...

Дунёга шундай рўза тутки, Оҳирги ифторинг ўлим бўлсин..

©️Салама ибн Дийнор Роҳимаҳуллоҳ..

@ulimni_eslang 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Ҳар бир гапнинг маъноси бор
Уқсанг агар
Майда тош ҳам тоғ бўлади
Йиғсанг агар
Яхшилигинг жавобини
ОЛЛОҲДАН кут
Яхшиликни яхши йўлда ,
Қилсанг агар .

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрли бўлсин...

Қайғурма!

Касал тузалади, мусибат кетади, гунох кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади, келажак келади, осий- тавба қилади, фақир эса вақти келганда бой бўлади...

Қайғурма!

Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?

Демак, оғир кунларнинг ортидан фаровонлик, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир.

Қайғурма!

Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради, тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади, иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради, бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир, дард аламларини соғлик лаззати кеткизур, бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор.

Оиз Қарний

@ulimni_eslang 🫀
26. Tarozi oldida
@ulimni_eslang
Ниҳоя қиссалари | 26 - дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онангиз ҳаққини адо қилдингизми?

🎙 Муҳаммад Бобур домла
©️rayyonuz

@ulimni_eslang 🫀
O'limni eslang.!
Ота-онангиз ҳаққини адо қилдингизми? 🎙 Муҳаммад Бобур домла ©️rayyonuz @ulimni_eslang 🫀
Биз дунё учун режалар тузаётганимизда, Кимдир жаннатда саройлар қурмоқда...
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Мусо алайҳиссалом чўғ олиб келиб, исиниш умидида кечаси узоқдан кўринган оловга қараб кетаётганларида оламлар Робби овозини эшитиш, У билан гаплашиш учун юриб бораётганини билмаган эдилар...

Роббингга ишон!

Иброҳим алайҳиссалом ёлғиз фарзанди Исмоилни ерга ётқизиб, унинг бўғзига пичоқ тортишга тайёрланаётган, Исмоил алайҳиссалом эса "Сизга буюрилган ишни қилинг", деб турган вақтда иккалалари ҳам айни шу ерда Исмоилнинг ўрнига қурбонлик қилиш учун жаннатда бир қўчқор тайёрлаб қўйилганидан хабарлари йўқ эди...

Роббингга ишон!
Нуҳ алайҳиссалом

‎أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ‌

"Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер" ("Қамар", 10) деб дуо қилаётганида Аллоҳ таоло айнан шу дуо туфайли тўфон билан одамзодни ҳалок қилиши, ўзи ва ўзига иймон келтирганларгина бундан нажот топишини хаёлига келтирмаган эди...

Роббингга ишон!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...
Хеч қачон махзунлик сени йенгишига йул қуйма.

Роббинга ишон...

@ulimni_eslang 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта бу кун келади...

Аллоҳ таоло бизни ҳаридорларимизни жаннат фаришталаридан бўлишини насиб қилсин..🤲

@ulimni_eslang 🫀
27. Sirot ko‘prigi
@ulimni_eslang
Ниҳоя қиссалари | 27 - дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЛИМ. Кейин нима бўлади? Бу видеодан қалбингиз ларзага келади!
Холид Ёсин..

Эй Ўзи яратган ҳар бир нарсани энг гўзал суратда қилган Аллоҳим! Сендан бошлаган ҳар бир ишимизни гўзал суратда қилишингни сўраймиз. Ҳар бир ишимизда энг хайрлиларини бизга насиб эт. Биламизки, Сен қулларингга чексиз марҳаматли Зотсан.

@ulimni_eslang 🫀