O'limni eslang.!
45.5K subscribers
1.57K photos
1.52K videos
1 file
144 links
— Ўшанда бу ҳолим бўларкин қандоқ?
— Устимга уюм-уюм тушганда тупроқ!😢

Лаззатларни кетгазувчи ўлимни эсланг!

Bizda reklama: https://t.me/reklamaaaa_uchun
Adminga Murojaat: @Ulimni_eslang_admin
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Ислом неъматини бердинг ё Мавло,
Сен истаб иймонга бўлдим эга мен.
Бахт берсанг “нега мен?” демадим асло,
Дард берсанг қай юз-ла дей мен “нега мен?”

Алхамдулиллах яна бир янги тонга этдик.. Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрли ишларга васила бўлсин...

Аллоҳга яхши гумонда бўлиб, ихлос ила сўрасангиз, албатта, У Зот дуоингизни ижобат қилгай...

Қўлингизни юрагингизга қўйиб, бундай денг: «Эй, ушбу юракнинг яратувчиси!

Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам нафъ бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни!

Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим.

Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин»

©️Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ...

@ulimni_eslang 🫀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бошқаларни устидан кулувчилар ҳолига вой бўлсин!

🎙 Муҳаммад Бобур домла..
©️rayyonuz

@ulimni_eslang 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сени яхши кўришадиган ва эслашадиган кун!!

Қабр:

Ҳой Одам боласи
Бугун мен сени эсладим!
Сенчи? Мени эсладингми?!

🌀ulimni_eslang
20. Mahshar maydoni -2
@ulimni_eslang
Ниҳоя қиссалари | 20-дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОДИҚ ДЎСТ – ШAФОAТЧИДИР!

Ҳазрати Aли ибни Aбу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ўзларингизга биродар дўст топинглар. Чунки ҳақиқий биродар бўладиган дўст, дунё ва охиратда сенинг суянчиғингдир».

Бу воқеани Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу шундай тавсифлайдилар: «Дўзах аҳлидан бир киши ғойиб бўлиб қолади. Шунда қолган дўзахийлар фалончи кўринмай қолди, қаерда у деб сўрайдилар. Aйтиладики у жаннатга кетди шафоат қилинди. Шунда дўзахийлар унинг Пайғамбар қариндоши борми дейишди. Ёки отаси ё ака-укаси шафоат қилдими деб сўрашди. Шунда «Йўқ уни содиқ дўсти шафоат қилди» деган жавоб келди. Aна шунда дўзах аҳли ҳасрат қиладики: «Қани енди бизнинг ҳам бир содиқ ғамхўр шафоат қиладиган дўстимиз борми» деб.

Демак дўстликнинг чегараси, мувозанатини жуда маҳкам тутмоқ лозим. Шундай дўст топингки, у сизга бу дунёда содиқ ва ғамхўр бўлсин. Ва охиратда бир-бирингизни шафоат қиладиган дўстлардан бўлинг...

@ulimni_eslang 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

«Кечириш - олийжаноб ва жасур инсоннинг амалга оширган ҳаракати.

Ва шу билан бир қаторда у ўз ҳаётингизни мазмунан бойитишнинг энг яхши воситаларидан бири.

Менинг кузатишларимга кўра, нима сабаблидир сизни ранжитган одам ҳақида ўй-хаёлларга сарфлаган ҳар дақиқангиз - сизга кўмаклаша оладиган одамларни ўзингизга жалб этишдек муносиб машғулотингиздан ўғирланган дақиқадир.»

Робин Шарма «Ўлсанг, ким йиғлайди?»

Уйғониб олган барча-барчага: "Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!" деймиз...

Кунимиз яхши ўтсин, хотиржамликда ўтадиган 1440 дақиқа, офиятда кечадиган 86400 сония насибамиз бўлсин!

Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимоясида азиз ва саломат бўлайлик!

@ulimni_eslang 🫀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эй Жаброил... Аллоҳ Умматимни жаҳаннамга ташлаб юбормадими…?😓😓
Кечиринг бизни Ё Росулуллоҳ…(соллаллоҳу алайҳи васаллам)

@ulimni_eslang 🫀
21. Mahshar maydoni -3
@ulimni_eslang
Ниҳоя қиссалари | 21-дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Розиман денг...

Шукр этинг, танда куч бор, қувват бор...
Яна икки қўлу-оёқ ҳизматкор...

Лабингиздан мудом закот табассум...
Аҳир шундоқ бўлур-бандада удум...

Кафтингизда дуо, тилларда зикр,
Ақлингиз жойида, қиляпсиз фикр...

@ulimni_eslang 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

​​Билгилки, дуосиз қалблар музлайди.

Сени дуо қиладиган ва сен ҳам дуо қиладиганинг бўлсин!

Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.

Сени бунчалик оёқда тик тутган қайси бир кишига қилган дуойинг, билмайсан!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

Азиз дўстим, қалби ҳалим инсоним- илоҳим, бугунги кун сизни жаннат томон давом этиб бораётган йўлингизнинг бир одими бўлсин!

Ва бу йўлда машаққатларингиз ажрга, тунларингиз фажрга айлансин!

@ulimni_eslang 🫀
- Аллоҳ таоло бир мусибат бериши, касаллик бериши, ўзини еслатиш учун екан...

@ulimni_eslang 🫀
22. Mahshar maydoni -4
@ulimni_eslang
Ниҳоя қиссалари | 22-дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг!
Имтиҳонлар тугади. Номаи аъмолимиз ўнг қўлимиздан берилди...
Ва бир овоз эшитилди:

«Жаннатимга киргин!»
(Фажр сураси 30 ояти)

@ulimni_eslang 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

•Ёмғири тўкилган булут кабиман,
•На йиғлай билдим, на кула билдим.
•Шу кенг дунёда менинг билганим,
•На яшай билдим, на ўла билдим...

©Жалолиддин Румий

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошланган кунингиз хайрларга васила бир кун бўлсин..

Касал бўлиб бир икки кун бошинг ёстиққа етса,  умрингда ҳеч ўйламаган нарсаларингни ҳам ўйлай бошлайсан екан...

Ақлинг тўлишиб сал-пал у-бу нарсага фаҳминг ета бошлагач, кимга юкиниш кераклигини топдинг ва Худодан сўрай бошладинг:

Ҳеч қачон мани ётқизиб қўйма!  Ҳеч қачон бировга оғиримни туширма!  Ўзимниям,  бошқаларнинг ҳам тоқатидан ортиқ дард берма, менга! 

Бундай нарсаларни сўрашга қанчалик ҳаққинг бор,  билмайсан, аммо шу дуони ҳам тилаган зарар қилмаслигини биласан. Майли-да, буям сени Аллоҳга боғлаб турган сабаблардан бири...

Юрак-юракдан ҳис қиласан-ки У меҳрибон Зотнинг муҳаббати ҳақиқий муҳаббат, барча камчиликларинг ва саркашликларинг билан ҳам севади у!

Унинг тушунгани шундай тушуниш-ки, малол келармиканман, оғирим тушмасмикан деб заррача ўйламайсан. Борини борича айтасан, ҳеч нарсани яшириб қимтимайсан...

Унинг эътибори ҳамманикидан бошқача эътибор эканлигини ҳам биласан. Сенда мисоллар кўп: ана онаси, акаси, отаси, қолаверса амаки холаси "нима ҳизмат?" деб елка силкиб турганларда ташвиш устига ташвиш...

Сен эса бир ўзингсан: супра четида жим ётадиган бола, қўлингга олмасанг ҳам кўнадиган гўдак, ўзи эмаклаб, ўзи оёққа турадиган фарзанд ва яна жуда кўп нарса берди сенга у! Имконинг йўқ эди, йўқлигини англади, тушунди, эътибор берди.

Яна минглаб мисолларинг бор ва шулар сабаб сен Унга кўпроқ боғланасан!

Бир юмалаб турасан,  бир чўкиб,  оёққа қалқасан. Бора-бора бу оғришларинг  ҳавотир олишга арзимас ишлар, шунчаки ўткинчи эркаланиш эканлигига атрофингдагилар ишониб қолади...

Лекин ичингдагини қандай холатда еканингни фақатгина у билади ... ё Роббим ўзингдан ўзгага муҳтож қилма...

@ulimni_eslang 🫀
«Лаа илааҳа илла ант».
Сендан бошқа ибодатга сазовор бўлган илоҳ йўқ....
الله

@ulimni_eslang 🫀
Audio
Salavot..🫀

#darslikdan_parcha

🎙️Shayx Husayn Buxoriy

@ulimni_eslang
23. Odamlarning xolati -1
@ulimni_eslang
Ниҳоя қиссалари | 23-дарс

🎙️Абдуллоҳ домла

🔗Улашинг:
@ulimni_eslang
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир умр намоз ўқисанг, қариганингда Аллоҳ сени жаннат булоқларидан таҳорат оладиган қилиб қўяди...

@ulimni_eslang 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли жумалар яҳшилар бугун жума илоҳий муждалар куни Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...


Менга дуо қилинг ижобат қилурман деган Зотдан бу муборак кунда:

Аллоҳим биз бу дунёда ризқини териб юрган бечора қулларингмиз..! Агар бу йўлда кимнингдир қалбдаги оҳи кўз ёшларига сабабчи бўлган бўлсак биз қулларингни кечир...

Аллоҳим қалбимиз синди Аллоҳ синган қалбларда дедик...! Ўзинг бу қалбни ислоҳ қил, ва уни ўзингни муҳаббатинг ила покла... Ишқимиз фақат сенга бўлсин...

Аллоҳим қилган гуноҳларимизни авф эт тавбаларимизни қабул эт...
Бундан кейинги ҳаётимизни ўтган умримиздан ҳайрли қил... Оҳиримизни ҳусни ҳотимали гўзал қилгилки оҳирги сўзларимиз "Ла илаҳа иллаллаҳ" бўлсин.. Вафотимиздан сўнг ҳам ҳаққимизга тинмай дуо қиладиган инсонларни йўлиқтир, ёки биз шундай бир инсон бўлишимизни насиб эт...

Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин..
Амийн Ажмаъин 🤲
©️Бинту_ислам..

@ulimni_eslang 🫀
Öğle Namazsı Tesbihatı Ömer Arslan Irmak Tv Radyo Cihan …
@ulimni_eslang
Барча сўзларимдан воз кечдим...
"Роббим" демоқдан бошқасини хоҳламас қалбим...
Дунёни бошимга қулатинг, энди бепарвоман, жимман, таслимман...

"Фақат Мен томон қоч" деган Роббимга қочмоқ гўзал эмасми?!
(Зарият сураси)

@ulimni_eslang 🫀