O'limni eslang.!
35.8K subscribers
1.51K photos
1.37K videos
140 links
— Ўшанда бу ҳолим бўларкин қандоқ?
— Устимга уюм-уюм тушганда тупроқ!😢

Лаззатларни кетгазувчи #ўлимни_эсланг!

Реклама ҳизмати: @bizdaa_reklamaa

Админ: @fulani097
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Ғойибларнинг тилаги азал,
Биродари учун ижобат!
Қайда хайр, хидоят бўлса,
Талабида жам бўлсин уммат.

Кетсин, фисқ-у фужурлар, дардлар,
Сўнг ўрнига саломлар тўлсин!
Дўстлар, ёрлар ва қадрдонлар,
Айёмингиз муборак бўлсин!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу..!

Баҳорнинг илк куни ва илк жумаси муборак бўлсин

Қасрларни томоша қилиб юрган фақир йигит шеригига:

"-Ошна, бу бойликлар тақсим қилинаётганда биз қаерда эдик?" деди.

Ошнаси оғайнисининг қўлидан ушлаб, касалхонага олиб келди ва:

-Мана бу касалликлар улашилганда қаерда бўлсак, ўша ерда эдик, дея жавоб берибди.

Аллоҳим, яна бир тонг, яна бир неъмат ёким имкон, ёхуд синов сифатида берган кунингни яшай бошладик.

Ушбу кунни аввало биз учун хайрли, барокатли ва манфаатли қилгин!

Тасодифий офат, кулфат, бало-қазолардан, ёмонлардан, ёмонликлардан, золимлардан, зулмкорлардан, касалликлардан, шайтон васвасасидан, нафс балосидан, кибрланишдан, ёмон ҳулқдан, Сен рози бўлмайдиган ишларни қилишдан, дўзах азобидан бизни сақлагин!

Ё Аллоҳим!
Бизни иқобингга олиб, тўсатдан азобламагин. Яхши кўрганларимиз билан синамагин,
ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Барчаларимизга раҳм назари билан боққин, яхшиликларингдан, раҳматинг, барокатингдан бенасиб этмагин!

Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин.!!!

Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин...

Амийн!

@ulimni_eslang 🫀
Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак ..
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

@ulimni_eslang 🫀
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чиройли из қолдирмадингми, ёмон из ҳам қолдирма. Ёмонлик билан тилга олинганингдан кўра умуман эсга
олинмаганинг яхши. Азизлар кимнидир ноҳақ кўнглини оғритган бўлсак узр сўрайлик. Эртага кеч бўлиши мумкин. Бугун хафа қилган кишимизнинг қўллари вақти келиб кафтингиздан шундай сирғалиб чиқиб кетадики.. Тупроқ олганини қайтиб бермайди.. Бу ёлғончи дунёда фақатгина ўлим деган ҳақиқат бор...

@ulimni_eslang 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Тугамайди рўзғорнинг ками,
Ҳар ташвишга сиқилиб юрманг.
Ёғилса ҳам дунёнинг ғами,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Алҳамдулиллоҳ иймонинггиз бор,
Зикр қилинг, қўрғонинггиз бор.
Ўлимгача имконинггиз бор,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрли бўлсин бизга иймон неъматини берган Роббимизга хамдлар бўлсин...

Хато қилишингиз муқаррар бўлган лаҳзада сукутга суянганингиз маъқулроқдир, зеро синдирилган қалбни мингта пушмон даволашга ожиз!

Бир оғиз ширин сўз-керакли пайтда айтилса яхши. Кутилганда гапирилгани афзал! Зеро кейин мавриди келса-да, маъқули келмайди. Сўз ҳам кечикади, худди одамлар каби!

Қалбингиз озорланган жойлар, маконлар-уруш кечган жойлардек кўзингизга совуқ кўринади. Иззат кўрмаган остонангизни босиб бормайсиз...

Шунинг учун ҳамиша яхши хотираларда яшашга интилинг!

Бир донишмандга шундай савол беришибди:

Инсон-қаерда бўлгани афзал?!
Тоғнинг учидами ёки боғнинг ичида?

Донишманд жавоб берибди:
Инсон дуонинг ичида бўлгани яхши!

Бизни хам дуоларингизда эслаб қуйинг...!

@ulimni_eslang 🫀
Масжид ахлини йиғлатган Аллоҳнинг сўзлари, тингланг сизнингҳам кўзингизга ёш келади...😢😭

Нуриддин ҳожи домла..

@ulimni_eslang 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#манфаатли_эслатма

Савоби энг тез қайтадиган амал...

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🔗Улашинг: @ulimni_eslang
#SubhanAlloh:(

Аллоҳим ўзи рози бўладиган ҳаётни яшаб ўтишни барчамизга насиб этсин...😢🤲
Амийн...

@ulimni_eslang 🫀
Раббоний. Дарстан парча.



Яқинларизгаҳам улашинг👇🏻

https://t.me/ulimni_eslang
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

“Аллоҳ бирдир” десак тинмайин,
Жон берамиз қўрқув сезмайин.
Азроилга бўлмасин қийин,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Кўтарманг ҳеч ўтмишнинг юкин,
Қилманг ташвиш келажак учун,
Мамнун яшанг, фақат шу бугун,
Маҳзун бўлманг, умидсиз бўлманг!

Ўлимгача имконинггиз бор...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрли бўлсин..

Чарчаганингизни сездирманг...
Балки буни кутаётганлар бор...
Балки йўқ!

Иссиқ қонингиздек мудом ҳаракатда бўлинг...

Умр йўлларидан баъзан руҳингиз- танангизни кўтариб ўтади, баъзан танангиз руҳингизни...

Кимлар-нималардан чарчайди?!

Курашчилар-"яшаш учун кураш"дан чарчайди...

Ғолиблар марра томон интилишдан...

Юк кўтарганлар- юзага чиқиш учун олға босишдан чарчайди...

Лекин ёлғончилар сираям ёлғон тўқишдан чарчашмайди...

Дилозорлар дил қонатишдан...

Айёрлар тузоқ қуришдан, чалувчилар оёқ чалишдан, йўлингизни ўнгга-чапга буришдан чарчамайди...

Сиз эса, эй яхшилик улашишдан чарчаб, хориб бораётган одам! Чарчаганингизни сездирманг, балки буни кутаётганлар бор, балки йўқ...

Ўйлаб қарасак, ким бўлган чоғимизда ҳам бу ўткинчи дунёдан ўтамиз, биздан қоладиганлари яхши ном, яхши сўз, яхшилик. Сиз яхшилик улашишдан чарчаманг...

@ulimni_eslang 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM