Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
МИСС ПРОВАНС АНТИСЕМИТ ИЗОҲЛАР ҚУРБОНИ

Францияда Мисс Франция конкурси бўлиб ўтганлиги ҳақида маълумот берган эдим. Унда Мисс Прованс, Април Бенаюм 2-ўринни эгаллаган эди. Нуфузли тижорат олийгоҳининг 4-курс талабаси бўлган Април конкурсда ўзини таништириб, ўзининг аждодлари турли миллатларга даҳлдор эканлигини, онасининг келиб чиқиши серб ва хорват, отасининг келиб чиқиши еврей эканлигини айтган.

Шундан кейин ижтимоий тармоқларда унга нисбатан анисемит, яъни еврейларга қарши ҳақоратли изоҳлар ёзила бошлаган. Конкурсда 50% балларни мухлислар берганлиги ҳисобга олинса, унинг келиб чиқиши ҳақидаги фикрлари биринчи ўринни олишига халақит берган бўлиши мумкин деб таҳмин қилиш мумкин.

Ҳозир Франция прокуратураси бу изоҳлар бўйича жиноят иши очган. Бундай изоҳларни ёзганлар қидирилмоқда ва уларни топиб, жазолаш ҳаракатлари бошланган.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Muhabbatimsan [Rayhon.me]
Xo’ja
"Муҳаббатимсан", Хўжа гуруҳи

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ассаломуалайкум, Азиз Учзамончилар!

Бир дўстимиз ҳозирда сиёсатшунослик бўйича тадқиқот олиб бормоқда. У илмий-тадқиқот ишларининг мавзуси доирасида фикрларни ўрганиш мақсадида сўров ўтказяпти.

Илтимос, вақтнингиз бўлганда линк орқали сўровномага ўтиб қатнашинглар.

Барчага олдиндан катта раҳмат! 👇👇👇

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfdP7CliLrXF4WLcjUWdZbWCauuY1UxdcXtr1TN6kmmQjUoNQ/viewform?usp=sf_link
2021 йил муборак !

Каналнинг Азиз ўқувчилари!

Ҳар бирингиз дунёнинг ҳар бурчагидасизлар. Кимлардадир аллақачон 2021 йил кириб келди, кимлардадир энди кириб келади.

Барчаларингизни кириб келган ва кириб келаётган янги 2021 йил билан муборакбод этаман. Кириб келаётган йил эски йилдаги оғир дамларни унуттириб, фақат эзгуликларни олиб келсин. Барчаларингизнинг хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, юртимизга фаровонлик тилайман.

Сизга, бизга, юртимизга қасд қилганлар паст бўлсин. Халфимизни кимларгадир қул қилишни режалаётганларнинг мақсадлари барбод бўлсин.

Сўнгги пайтларда камнамо бўлиб кетганим сабабли хавотир олганлар, ҳол-аҳвол сўраганларга ташаккур. Барчаси яхши. Сўнгги пайтларда яхши ташвишлар билан бўлиб, ижтимоий ҳаётга улгурмаяпман. Йилни ҳам яхши хабарлар билан тугаллаш, ўғлимнинг суннат тўйларини қилиш насиб қилди.

Барчага яна бир бор янги йил муборак бўлсин !

2021 йилда кўришгунча!
ИЖОДКОР МУАЛЛИФНИНГ МУАММОСИ: УЧ ЗАМОН ЯНА ШУ ЕРДА!

Телеграм каналлари орасида журналист-блогерлар, хабар тарқатувчи блогерлар, "олиб-сотар" блогерлар... ва ижодкор муаллифлар бор. Уларнинг ҳар бирининг ўз ўринлари, ҳурматлари ва қадрлари бор бўлардан, ижодкор муаллифларнинг бир муаммоси бор. Улар одатда илҳом билан ижод қиладилар ва илҳом келмай қолса, ижод қила олмай қоладилар.

Камина шундайлардан бири. Илҳом келмаса ёзганларимдан кўнглим тўлмайди, кўнглим тўлмаса ёзмайман. Акс ҳолда, ўзимни ўқувчиларга "ёмон таом тортиқ қилган ошпаз"дай ҳис қиламан ва бу менга тўғри келмайди. Шу сабабли, оғир ва машаққатли меҳнатлар туфайли йиғилган обуначилар канални тарк этиб, аъзолар сони камайиб кетса ҳам ёзмай туришни маъқул кўраман. Менга кам сонли бўлса ҳам ёзганларимни қадрлайдиган ва кутадиган садоқатли ўқувчилар азизроқ.

Қиссадан ҳисса, бугундан канални илгаридай фаол тарзда бўлмаса ҳам мунтазам юритишга ҳаракат қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, сабрли ва садоқатли аъзоларга миннатдорчилик билдираман.

Постларни тарқатиш, лайк ва изоҳлар билан муносаталарингизни билдиришларингизни, канални қайта оммалаштиришга ҳисса қўшишларингизни сўраб қоламан.

Ҳурмат билан,

Уч Замон 😊🙏
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Испанияда Мерседес-Бенс компаниясида ишдан ҳайдалганидан норози бўлган йигит янги йил кечаси булдозер билан келиб, 50 дан ортиқ янги машиналарни синдириб ташлабди.

Компания етказилган зарарни бир неча миллионга баҳолабди. Йигит қўлга олинган ва суди бўлишини кутяпти экан.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Дунёдаги ҳайкаллар орасида инсонларга ҳақиқатдан фойдаси тегадиган ягона ҳайкал Мерелин Монронинг ҳайкали экан. 😜😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ё ҲАММА ТЎҒРИ, Ё ҲАММА ЎҒРИ БЎЛСИН!

Ўзбекистонда халқ мулкини хусусийлаштириш, тўғрироғи, уларни қонунан талаб, эгаллаб олиш, сотиб пул қилиш ишларини амалга оширганда "бозор иқтисодиёти", либерализмни баҳона қилишади.

Ғарбнинг, аниқроғи АҚШдаги капитализмнинг шайдолари баъзан бу гапларга ишониб, жараён шундай давом этса, бир кун келиб, барчасини бозор қонунлари тартибга солишига ишонадилар.

Аммо, лекин, бироқ... Ўзбекистондаги "капитализм" совет одамлари "Бир кун келади" деб кутган коммунизмга ўхшаган нарса. Орзуларда, идеалларда, эртакларда унинг келишига умид қилаверасиз, бир ҳовуч реалист эртакчилар эса сизга янги ва янги эртакларни айтиб, орзулар бериб, чўнтагингизни тўнайверадилар.

Болалигимда жамоавий ўйинларда ғирромларни ёмон кўрар эдим. Ҳозир ҳам ёмон кўраман.

Масалан 10 киши умумий қоидалар асосида ўйинга кирсангиз-да, ораларингиздан бир айёр, бир безори ютиш учун қоидаларни бузаверади ёки ўйин давомида ўйин давомида янги қоидалар ўйлаб топаверади. Шундай бўлади-ки, ҳар сафар ўйинда улар ютиб чиқаверади. Сиз имкон қадар ҳалол ва тўғри ўйнашга, қоидаларга амал қилишга ҳаракат қилааерасиз, лекин ўйин охирида барибир ғирромлик қилганлар, айёрлик қилганлар, қоидаларни бузган ва ўзгартириб олганлар ютаверади.

Ўзбекистонда юз бераётган воқеалар америкача капитализм эмас, болаликдаги ғирромлар ютадиган ўйинга кўпроқ ўхшайди. Ўйин қоидалари 10 кишига чиқарилган, лекин улар 7 кишига амал қилади. Қолган 3 нафар ўйинчи ўйин қоидаларини хоҳлаган пайтда, ўзлари ютиб чиқадиган қилиб, мослаб олаверадилар. 7 киши нолимоқчи бўлса, ўйиндан чиқариб юборилади, қолган 3 киши барча қоидадарни бузса ҳам бир узр билан қутулади.

Ўзбекистонда дрон ишлатиш таъқиқланган, лекин давлат дронлар шоулари ўйтказади, одамларни дронлар ёрдамида назорат қилиб жарималар ёзади. Оддий халққа четдан машина олиб келиш, умуман машина борасида бир нарса қилиш мумкин эмас, аммо давлатнинг эркатой монопол компанияларига барчаси мумкин. Темир йўл, авиа қатновлар, электр, газ, йўл, таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш, банк ва истаган бир соҳани олиб қаранг. Бузиб сотилмаган, пуллик қилиб олинмаган, янги солиқлар жорий этилмаган нима қолди?

Ваҳоланки, илгари ўйин қоидаларида текин нарсалар пуллик бўлди, пуллик нарсалар қимматлашди, мумкин нарсалар мумкин эмасга айланди. Барчагами? Йўқ. Фақат қора халққа.

Шундай бўлгач, агар ўйин қоидалари барибир ўзгараверадиган, уларни шароитга мослаб олавериш мумкин бўлса, бу барчага шундай бўлиши керак. Ё ҳамма тўғри бўлсин, ё ҳамма ўғри бўлсин. Бозор қоидалари ё жунгли қоидалари бўлмоқчими, марҳамат. Фақат ҳаммага шундай бўлсин. Бировларга бозор иқтисодиёти, бировларга коммунизм бўлмасин. 7 киши бор будидан айрилиб, жаҳл отига минганида қочиб қутулишдан умид қилиб ғирромлик қилавериш яхши бўлмайди. Бу давлатда 10 кишининг барчаси бахтли бўлади деб ўйинга кирилдими, ростдан шундай бўлсин.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ичкилик, ароқ, мастлик ва маст одам ҳақида ким нима деса десин.

Агар маст одамнинг меҳри жўш уриб кетса, унга тенг келадиган инсон топилмайди.

Мана, бир дўстимиз маст пайтида кўчада совуқда қолган мана бу беозор кучукчани топиб олиб, машинасида уйига олиб келибди. Ҳиқ... Ҳиқққ.. 😜😂😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
ТЕЗЛИК НИМА?

Физика китобларингизга ўзгартириш киритиб қўйинглар.

Физикада "тезлик" деб нима еганлиги, нима ичганлиги, ошқозондаги таомларнинг миқдори ва ҳолати, буйракнинг қандай яхши ишлаши ёки ишламаслиги ва бошқа табиий омиллардан келиб чиқиб жисм ҳожатхонагача бўлган масофага қанча вақтда етиб боришига айтилади.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Уларни шайтон йўлдан урган. Ўзлари айбдор эмас-ку, тўғрими?

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
БАРЧА ЙЎЛЛАР ТОШКЕНТГА ОЛИБ БОРАДИ

Кеча Қашқадарё вилоятида икки туман ҳокимининг чиқишларига кўзим тушди. Китоб тумани ҳокими электр таъминоти муаммосини кўтарган аҳолига ҳокимликда ҳам чироқ йўқлигини айтган. Яккабоғ тумани ҳокими эса бу муаммолар туман даражасида ҳал бўладиган муаммо эмас деган.

Табиийки, изоҳларда бу икки ҳокимни яхшигина "дўппослашди". Агар шу билан муаммолар жонига тегиб кетган инсонларнинг руҳлари сал халоват топган бўлса, бундан хурсандман. Аммо...

Аммо юқоридаги иккала ҳокимга адвокатлик қилмаган ҳолда уларнинг гаплари тўғри эканлигини таъкидламоқчиман.

Бир замонлар "Барча йўллар Римга олиб боради" деган гап бўлган. Ўзбекистонда барча йўллар Тошкентга олиб боради. Ўзбекистон маъмурий жиҳатдан марказлашган давлат ҳисобланади ва деярли барча муаммоларнинг ечими Тошкентга бориб тақалади. Сув, интернет тезлиги, газ ва электр таъминоти, йўллар, таълим ва соғлиқни сақлаш, солиқлар ва ҳоказоларнинг биронтаси туман ҳокимлиги даражасида ҳал бўладиган муаммолар эмас.
Буни тан олиб айтгани учун туман ҳокимларини хоҳлаганча сўкиш, қарғаш мумкин, аммо бу асосий айбдор қолиб спорт қопчасини дўппослаб жаҳлидан тушишдай гап бўлади.

Ўзбекистон электр тармоқлари тизими собиқ совет давридан қолган эски ускуналар билан ишламоқда. Яъни давлат халқни 2021 йилда ҳали ҳам 1970-80 йилларда ишлаб чиқарилган шалдироқ "Запорожец" машинасида ташиб юрибди. Давлатдан Мерседес, БМВ, ҳатто Спарк ва Матиз тезлиги ҳамда қулайликларини талаб қилишдан маъно йўқ.Туман ҳокими бу давлат қўйиб қўйган шофёр холос. Уни сўксангиз, урсангиз, ҳатто ўлдирсангиз ҳам Запорорец тезлашиб ва яхшиланиб қолмайди. Чунки машинани янгилашнинг ўрнига унинг пулини чўнтагига уриб, ҳар йили эски Запорожецни тузатиб ишлатаётганлар бошқалар. Туман ҳокимлари шуни айтганлар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Мендан "Антуан Гризманни олдидан кўрганмисиз?" деб сўрашади.

Ҳа, кўрганман. Яхши бола. Менда ҳатто унинг сурати ҳам бор 😜😂⚽

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
АЁЛ ҚИШЛОҒИГА 6 МИЛЛИОН ЕВРО МЕРОС ҚОЛДИРИБДИ

Германияда 81 ёшида вафот этган Ренате Ведел ҳисоб рақамларидаги пуллари, уй ва мулкларини қилоғига мерос қилиб қолдирибди. У қолдирган мероснинг қиймати 6,2 миллион евродан ортиқ экан.

Унинг турмуш ўртоғи 2014 йилда вафот этган бўлиб, ягона меросхўри бўлган синглиси ҳам ўзидан олдин вафот этган экан.

Бундан хабар топган қишлоқ маъмурияти ва қишлоқдошлари Ренатенинг сахийлигидан ҳайратда қолибдилар. Энди улар Веделлар оиласининг хотирасини абадийлаштириш учун пулларни қишлоқни ободонлаштириш, йўллар, мактаб, бассейнлар қуриш ва жамоат транспортларини яхшилашга сарфлашмоқчи эканлар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
КИТОБНИ ЎҚИГАНИНГИЗДА :

1. Уни ўқиш учун электрон почта, телефон номер, парол ёзишингиз шарт эмас

2. Ўқишдан олдин сон-саноқсиз варақли, майда ҳарфлар билан тушунарсиз тилда ёзилган қандайдир шартларни қабул қилишга мажбур эмассиз

3. Қандайдир алгоритмлар сизни нималарни ўқиётганлингизни кузатмайди, сиз ҳақингиздаги шахсий маълумотларни тўплаб олиб, уларни бошқаларга сотмайди

4. Ҳеч қандай нотаниш дастурлар сизнинг ўқиётгандаги реакцияларингиз, ҳиссиётларингизни қайд этиб, ҳисоблаб бормайди

5. Спам дастурлар орада чиқиб сизга ўқиётган китобингизга дахлдор рекламаларни юбориб мутоалангизни тўхтатиб, безовта қилмайди

6. Энг асосийси сиз эркин инсон бўласиз. Чунки китобни ўқиш бу сизнинг шахсий эркинлигингиз!

КИТОБ ЎҚИНГ, ДЎСТЛАР! Китоб ўқиш бепул ва беъминнат !

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистонда ҳамма нарсага пул тўлайдиган бўлдик" дейди.

Бўлмаган гап. Мана бу опага ўхшаб ТикТокда қатнашсангиз пул тўламайсиз.

Ҳар ҳолда ҳозирча шундай 😂😂😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Dilmurod Sultonov - Jonli ijrodagi Albom dasturi
Dilmurod Sultonov
Дилмурод Султонов ижросида жонли ижродаги албом.

Карантин пайтида ижро қилинган. Жонли ижро шайдолари учун

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon