Uchtepa tuman hokimligi
23.5K subscribers
21.6K photos
10.2K videos
8 files
18.5K links
Facebook: fb.com/hokimiyat.uchtepa
Instagram: instagram.com/hokimiyat_uchtepa
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC_OG9JIBR1j38quchDU9DXg?view_as=subscriber

Туман ҳокимига мурожаат: @Uchtepa_murojaat_bot

© Uchtepa tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Мактабда дарслар камаяди

АМАЛДАГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК НОРМАЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

Унга кўра умумтаълим мактабларида ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:

1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.

2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);

5 — 11 синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.


👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туман кўп тармоқли поликлиника раҳбарияти иштирокида ҳозирда долзарб бўлган Quramax Medical МЧЖ нинг
"Dok 1 Max" ва "Ambronol" дори воситаларидан эҳтиёт бўлиш юзасидан навбатдаги тарғибот тадбирини ташкил этди.


👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа туманидаги 9-сонли туғриқ комплексида иссиқлик тизими қандай ишлаётганлиги ва электр қуввати билан таъминланганлик ҳолати ўрганилди.


👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Совуқ ҳавонинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида, Учтепа туманида ҳам барча чоралар кўрилмоқда.

Навбатдаги манзил шаҳар 3 - сонли болалар клиник шифохонаси.
Бугун пойтахтимизда кучли шамол кутилмоқда

🌳🚗Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган автомобилларга зарар етказиши мумкин.

‼️Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлардан узоқроқ,хавфсиз жойга қўйишингизни илтимос киламиз.

———————
Сегодня в Ташкенте ожидается ветер

🌳🚗Это, в свою очередь, может привести к падению деревьев или ветвей, что может стать причиной повреждений автомобилей, припаркованных под или рядом с ними.

‼️Убедительно просим парковать свои автомобили подальше от деревьев и в безопасном месте.

👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячилари байрами бугун

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 19 декабрь куни «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади. 🇺🇿Ҳужжатга мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни деб эълон қилинди.

🗡🛡Прокуратура, эҳтимол, одам ўз кулфати билан келиши мумкин бўлган ягона жой, хоҳ у молиявий фирибгарлик бўладими, хоҳ оддий маиший келишмовчиликлар.

👉 Улар ҳалол, адолатли ва принципиал назоратни амалга оширадилар, шунингдек, Ўзбекистонни қонунга зид ҳаракатлардан ҳимоя қиладилар.

👏 Фурсатдан фойдаланиб, Учтепа тумани ҳокимлиги барча прокуратура ходимларини байрам билан табриклайди ва уларга адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, қонунларга содиқ хизмат қилишларида муваффақиятлар тилайди.


👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳамдўст" маҳалласида ош тадбиридан маҳалла аҳли хурсанд


Президент ташаббуси маҳаллалар бўйлаб ҳали ҳануз кенг қулоч ёймоқда. Хусусан, "Ватан" мажмуасида ташкил этилган байрам ошига маҳалладаги нуроний онахону- отахонлар, ижтимоий ҳимояга мухтож оила вакиллари таклиф этилиб, бир пиёла чой устида дилдан суҳбат уюштирилди.


👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Совуқ ҳавонинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида, Учтепа туманидаги барча коммунал хизмат кўрсатиш корхоналар зарурий чораларни кўришмоқда.

Навбатдаги лавҳамизни албатта кўринг.


👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам шукуҳи

Шу кунларда бутун мамлакатимизда Давлат раҳбарининг Мурожаатномаси кенг ўрганилмокда ва ёшларимиз учун дастуриламал сифатида қўлланилмоқда.

Таниқли ижодкорлар, шоира Сайёра Тўйчиева ҳамда композитор Бахрулло Лутфуллаевларнинг ижодлари ҳам мана шу ҳакда.

👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Оталар чойхонаси лойиҳаси кенг қулоч ёймоқда

Кексалик инсон умрининг сокин давридир. Чунки одам кексайганида катта ҳаётий тажрибага, теран ақлга эга бўлади.

Шундай пайтда, уларнинг кўмаги ва маслаҳатига ёшлар доимо эҳтиёж сезадилар.

Агар ёшларимиз меҳнатсевар, ҳалол, диёнатли, эл иши учун фидойи бўлиб, тарбия топмоқни истасалар, кекса авлод вакилларининг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланишлари лозим.

Айнан шу мақсадда Учтепа туманида Оталар чойхонаси лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Кеча "Ширин"маҳалласи нуроний отахонлари бир пиёла чой устида суҳбат қуришиб,кейинги режаларни белгилаб олишди.



👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Бугун Тошкентда қор ёғади — «Ўзгидромет»

9 январь куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +2+7 даража илиқ, шимолда -5-10 даража совуқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, туман тушади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +4+6 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.



👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхоновадан тавсиялар:

— Қаттиқ совуқда кўпинча қон томирларининг кескин торайиши кузатилади, айниқса, гипертония, бош мия қон томирлари атеросклерози, инсульт ва инфарктдан кейинги ҳолат, стенокардия каби касалликлар билан оғриган беморларга бундай ноқулай об-ҳаво салбий таъсир кўрсатади. Уларни бош ва юрак соҳасидаги оғриқлар безовта қилади.

Шунингдек, бронх ва ўпка хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалинган беморларда касалликнинг фаол давридаги асоратлар зўраяди. Яъни уйдан кўчага чиққанда, бронхоспазм ёки стенокардиянинг хуруж қилиш хавфи ортади. Шу сабабли бундай инсонлар шифокор тавсияси билан ёнида доимий ичиб юрадиган дориларини олиб юриши шарт.

Қолаверса, аномал совуқ тери ва буйрак касаллиги бор беморларнинг умумий ҳолати ёмонлашувига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Чунки бундай шароитда тана аъзоларининг музлаб қолиш эҳтимоли юқори.

Шу боис совуқ қотишнинг олдини олиш учун кўчага чиққанда иссиқ ва қалин кийимлар кийиш лозим. Бунда, қўлқоп ва жун пайпоқлардан фойдаланиш жуда муҳим. Айниқса, бош ва йирик қон томирлари жойлашган бўйин қисмини иссиқ тутиш талаб этилади. Сабаби бўйиндаги томирлар инсон бош миясини қон билан таъминлайди.

Аномал совуқда алкоголь ва тамаки истеъмол қилишдан воз кечган маъқул. Боиси бу зарарли одатлар қон томирларини кескин торайтириб, қўл ва оёқнинг қисқа муддатда музлашига сабаб бўлиши мумкин.

Қаттиқ совуқ ҳаво инсон терисини ҳаддан ортиқ қуритиб юборади. Шу боис кўчага чиқишдан аввал таркибида сув бўлган дори воситаларини терига суртмаган маъқул. Аксинча, ёғли кремларни қўллаш тавсия этилади.

Совуқ кунлари эрталаб, албатта, нонушта қилиш керак. Оч қолиш тананинг тез музлаши ва иммунитет заифлашишига сабаб бўлади. Истеъмол қилинадиган таомлар калорияси иссиқ кунларга нисбатан 25-30 фоизга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бунда, иссиқ ва суюқ овқатлар жуда фойдали.

Аномал совуқ кунлари очиқ ҳавода камроқ бўлиш, болалар ва кексаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилади.


👉https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube