🔷 UB-TUIT-LIFE 🔷 🏛|
1.18K subscribers
2.13K photos
284 videos
130 files
544 links
TATU Urganch filliali rasmiy kanali. Universitetimiz yangiliklari va talabalarga oid qiziqarli foto va videolar bizning kanalda.. 🏛 Talab va Takliflar bo'lsa👇
(62) 224 61 37
Admin: @ildarov929
Matbuot kotibi: @gulnoza0606
Download Telegram
to view and join the conversation
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби тайинланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сардорбек Ураимжонович Усманов тайинланди.

Сардорбек Усманов 1985 йил Андижон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2006 й.), Тулуза сиёсий фанлар институти магистратураси (Франция, 2007 й.) ҳамда Бордо сиёсий фанлар институти докторантурасини (Франция, 2011 й.) тамомлаган.

Сиёсий фанлар доктори (DSc).

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчи-Спичрайтери бўлинмасининг етакчи консултанти лавозимида ишлаган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

📤@ubtuit_uz
Хорижий экспертдан тавсиялар
Бугун, 14 апрель куни соат 17:00да “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан “Дунёнинг энг нуфузли университетларига ўқишга қабул қилиниш сирлари” мавзусида онлайн вебинар ўтказилади.
Аввал хабар берганимиздек, Жамғарма томонидан 2021 йил 1 апрелдан 1 майга қадар 350 ўринга мўлжалланган стипендия танловларига номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган.
Шу билан бирга ёшларда, номзодларда ва бўлажак стипендиатларда хорижий давлатларнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш қандай амалга оширилади, қандай йўл тутиш лозим ва бошқа шу каби саволларга хорижий эксперт ватандошимиз Бегзод Хакимовдан маълумот олиш мақсадида Жамғарма томонидан вебинар ташкил этиш режалаштирилган.
Вебинарда қатнашувчилар Жамғарманинг расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Мазкур вебинарда ZOOM платформаси орқали ҳам қатнашиш мумкин.

📲Идентификатор: 818 5626 0395
📲Пароль: 479025

Батафсил: https://eyuf.uz/site/view?id=388

📤@ubtuit_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Urganch shahriga "GINNES REKORDLARI KITOBIGA" kiritiladigan, Jaloliddin Manguberdining 50 tonnalik BRONZADAN YASALGAN DUNYODAGI ENG KATTA OTI O'RNATILADI.
📤 @ubtuit_uz
🔷Жорий йилнинг 14 апрель санасида Мухаммад ал -Хоразмий номидаги ТАТУ Урганч филиали
🔹"Телекоммуникация технологиялари" факультети талабалари "Авесто" музейига ташриф буюрдилар.
📤@ubtuit_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️☝️☝️Хоразм вилояти ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ОИВ инфекцияси профилактикасини тарғиб қилувчи ижтимоий ВИДЕОРОЛИК

📤@ubtuit_uz
Ўзбекистон янгиланган The Henley Pasport Index — дунё паспортлари рейтингида 85-ўринни эгаллади.

Мамлакатимиз фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз ёки етиб боргач виза олиш орқали саёҳат қилиши мумкин.

2020 йил (4-чораги)да 106 мамлакат орасида 83-поғонани эгаллаганди.

Yuksalish_live
📣📣📣 #Танлов

💡Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга бағишланган энг яхши илмий-публицистик мақолалар танловини эълон қилди.

🌟 Тадқиқот мавзулари:

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш;
Камбағалликни қисқартириш;
Ижтимоий ҳимоя (аёллар, болалар, қариялар, ногиронлар ва ҳ.к.)
Меҳнат бозори, миграция ва ишсизлик;
Тадбиркорликни ривожлантириш;
Молия бозори ва банк тизими самарадорлиги;
Ташқи савдони ривожлантириш ва халқаро иқтисодий ташкилотларга интеграция;
Саноат тармоқларини ривожлантириш;
Қурилиш ва инфратузилмаларни ривожлантириш;
Ахборот-коммуникация соҳаси ва иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш;
Транспорт ва логистика;
Туризм ва HoReCa индустрияси;
Энергетика;
Қишлоқ хўжалиги.

🏆 Мукофотлар:

🥇 1 ўрин - 25 миллион сўм
🥈 2 ўрин - 15 миллион сўм
🥉 3 ўрин - 10 миллион сўм

Дедлайн: 2021 йил 1 сентябрь

Батафсил

‼️ Обуна бўлинг: @uz_grants
2021 йил 16 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Урганч филиали академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон халқ қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ўқувчи-ёшлар ўртасида “Заковат интеллектуал” ўйини бўлиб ўтди.
Академик лицей она тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчилари И.Саидова, Қ.Бекчанов ва Л.Машариповалар ташкилотчилигида аниқ фанлар иқтисод йўналишининг 207 ва хорижий фанлар йўналишининг 110 гуруҳ ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон халқ қаҳрамони Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди асосида тузилган саволлар билан бойитилган “Заковат интеллектуал” ўйини ўтказилди.
Интеллектуал ўйин якунида ғолиб гуруҳларга академик лицей раҳбариятининг совғалари тақдим қилинди.

📤@ubtuit_uz
👇👇👇UZMOBILE компаниясидан ажойиб ва ТЕЖАМКОР янгилик!!!

🟢Филиалимизнинг хурматли профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талабалари UZMOBILE компанияси томонидан ажойиб янгилик эълон қилинди!!!
Эндиликда компания томонидан ўзимиз хохлаган рақамни ҳарид қилиб хохлаган тарифда ўзаро бепул мулоқот қилиш имкониятига эга бўламиз...
🟢Шунингдек , айнан ТАЪЛИМ соҳаси вакиллари учун имтиёзли янги “TA`LIM ” тарифида юқорида кўрсатилган лимитлардан фойдаланишимиз мумкин.
🟢Битта паспорт нусҳаси билан янги 5 та рақамни ҳар биримиз олиб, чексиз ўзаро бепул мулоқот қилиш имкониятини қўлга киритамиз...
Энг зўр янгилик компаниянинг энг чиройли рақамларини 80% чегирма билан ҳарид этиш бўйича акция эълон қилинди!!! ШОШИЛИНГ!!!

Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамлар билан боғланинг... кутамиз:
(99) 599 99 11, (99) 133 11 12

📤@ubtuit_uz
ТАТУ Урганч филиалида Start Up лойиҳалари танловининг финал боскичи эълон қилинди!!!
🟢Агар сизнинг янги инновацион ғоянгиз бўлса, уни амалиётга жорий қилиш имконияти яратилди...
Ғоянгизни лойиҳа сифатида шакллантириб, филиалнинг илмий тадқиқотлар ёки иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимига 2021 йилнинг 28-апрелга қадар топширишингиз сўралади.

☝️☝️☝️Лойиҳа асосномасида уни амалга ошириш учун кетадиган сарф-харажатлар ва тижоратлаштириш натижасида олинадиган фойда аниқ ҳисоб-китоблар билан кўрсатилиши шарт.
Лойиҳа матни қоғоз ва электрон шаклда, ҳамда унинг презентацияси электрон шаклда топширилади. Лойиҳалар экспертлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва танловда ғолиб бўлган ҳамда тижоратлаштиришдан даромад олиш мумкин бўлган ғоялар филиал раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланади ва молиявий таъминланади.
Шошилинг - ғояларингизни амалга оширишга имконият яратилди!
Мурожаат учун тел: (99)9600141

📤@ubtuit_uz
🔷“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

🔹🔹Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва мутахассислар диққатига!

🔹🔹🔹“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.
Агар сиз юқори интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий ва креатив фикрлайдиган, мамлакат илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни рақамли асосда қайта шакллантириш асносида ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлсангиз – бу имконият айнан сиз учун!
Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

🟦Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади.
Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

🔷🔷🔷АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олиш имкониятини қўлдан бой берманг. 🔵Батафсил маълумот учун филиалнинг Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилишингиз сўралади: 📤@ubtuit_uz
Филиалда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Аждодлар меъроси-менинг талқинимда" шиори остида "Уруш хотираларида" номли расмлар танлови ўтказилди. Танловда филиалнинг 1-босқич талабалари Д.Фрунзаева "Она-Ватан ичра кичик Ватан" номли ижодий иши ҳамда Хасанов Асадбек ва Рустамова Азиза "Уруш хотираларида" номли ижодий иши билан ғолибликни қўлга киритдилар.
📤 @ubtuit_uz
Xorazm kitobxonlari diqqatiga❗️

▪️18-aprel (yakshanba) kuni soat 11:00da Urganch shahridagi Book.uz Xorazm filiali do'konida "Kitobxonlar uchrashuvi" o‘tkaziladi.

↙️ Uchrashuvga barcha yigit-qizlar, katta-yu kichiklar bemalol qatnashishlari mumkin. Yosh chegaralanmaydi va kitobxon bo'lish talab etilmaydi (O'zimiz o'rgatib olamiz🙃).

▪️Yaxshi kayfiyat, yangi kitoblar, yangi do‘stlar bilan tanishmoqchimisiz. Marhamat, uchrashuvga kelavering. Mutlaqo bepul.

▪️Uchrashuvimiz davomida sizlarni qiziqarli shartlar, quvnoq suhbatlar, kitobxon muhiti kutib turibdi.

▪️ "Uchrashuvga borsammikan, yo'qmi?", deb o'ylanib o'tirishga hojat yo'q, marhamat. Ko'pchilik tengdoshlaringiz, hamfikrlaringiz bilan topishasiz.

Uchrashuvda qatnashish istagida bo‘lganlar @bookuzbek_xorazm orqali ro'yhatdan o'ting.

P/S: Karantin qoidalariga rioya qilgan holda, barchaning niqobda bo'lishi talab etiladi

Manzil: Urganch shahri
Mo'ljal: Amir Temur istirohat bog'i. Eski Hamkorbank ro'parasi

Tel: +998970926563
📤 @ubtuit_uz