IIBB YHXB | Rasmiy kanali
6.09K subscribers
17.4K photos
4.29K videos
10 files
7.72K links
Mover: https://mover.uz/channel/yhxb/
Instagramm:https://instagram.com/iibb_yhxb?igshid=OGQ2MjdiOTE=
Toshkent shahar IIBB
Yo'l harakati xavsizligi boshqarmasi

@ubdd_uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

⚡️Қоронғу вақтда 🙋🏻‍♂️ҳайдовчи йўлдан ўтаётган 🚶пиёдани кийган кийимига қараб турли масофада кўриши мумкин:

👉 қора рангли кийимда - 18 метр масофада;

👉 қизил рангли кийимда - 24 метр масофада;

👉 сариқ рангли кийимда - 37 метр масофада;

👉 оқ рангли кийимда - 55 метр масофада;

👉 агар пиёданинг кийимига нур қайтарувчи белгилар ёпиштирилган бўлса - 130 метр масофада;

👉 агар фуқаро нур қайтарувчи махсус камзулда бўлса - 150 метр масофада кўриши мумкин.

Дўстларингизга улашинг‼️

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инстаграм
#Биласизми

🚘 Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🚛 Юк автомобиль ҳайдовчиларига "кўринмас ҳудуд" ҳақида 📹

👉
@YHXX_UZ
#Биласизми

🚘 Товуш сигналини сабабсиз бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🏎 Тезлик ортгани сари - кўриниш чекланиб боради

👉
@YHXX_UZ
#Биласизми

⚠️ Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

☑️ Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 200 бараваригача (60 млн сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилгача озодликни чеклаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚡️Енгил автомобиль юк автомобилининг орқа томонига урилиши аксарият ҳолларда ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчи учун аянчли якун топади.

❗️Агарда юк автомобилининг орқа томонига суратда кўринганидек тўсиқ ўрнатилса, ортидан келиб урилган енгил автомобилнинг салонидаги ҳайдовчи ва йўловчига жиддий шикаст етмаслиги синовларда ўз тасдиғини топган.

📸Суратларга эътибор беринг👆

👉
@YHXX_UZ
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Мопедни бошқариш учун А тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

❗️Мопедни бошқаришга 16 ёшдан рухсат этилади.

➡️ Мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем тақишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

👮🏻‍♀️ЙПХ ходими ҳайдовчини маст ҳолда деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлган тақдирда,
уни транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш, ҳайдовчи мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширув ўтказилишидан бўйин товлаган тақдирда МЖтКнинг 136-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштиришга мажбур.

👉 @YHXX_UZ
#Биласизми

🚘 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасига асосан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Telegram 🌐 VK 🌐 OK 🌐 YouTube 🌐 Mover 🌐 Twitter
#Биласизми

🔷 Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 202прим 2-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади.

👉 Бу ҳаракатлар базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔷 Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш

👉 Суд томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.

🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Telegram 🌐 VK 🌐 OK 🌐 YouTube 🌐 Mover 🌐 Twitter
#Биласизми

❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Шунингдек, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик – БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

⚡️Қоронғу вақтда 🙋🏻‍♂️ҳайдовчи йўлдан ўтаётган 🚶пиёдани кийган кийимига қараб турли масофада кўриши мумкин:

👉 қора рангли кийимда - 18 метр масофада;

👉 қизил рангли кийимда - 24 метр масофада;

👉 сариқ рангли кийимда - 37 метр масофада;

👉 оқ рангли кийимда - 55 метр масофада;

👉 агар пиёданинг кийимига нур қайтарувчи белгилар ёпиштирилган бўлса - 130 метр масофада;

👉 агар фуқаро нур қайтарувчи махсус камзулда бўлса - 150 метр масофада кўриши мумкин.

👉 @YHXX_UZ
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади. Бу талабнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.

💰 Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда нималар тақиқланади?

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot