IIBB YHXB | Rasmiy kanali
5.94K subscribers
16.4K photos
4.18K videos
9 files
7.61K links
Mover: https://mover.uz/channel/yhxb/
Instagramm:https://instagram.com/iibb_yhxb?igshid=OGQ2MjdiOTE=
Toshkent shahar IIBB
Yo'l harakati xavsizligi boshqarmasi

@ubdd_uz
Download Telegram
🚔🚨 Тошкент шаҳрида вилоятлараро йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилмоқда.

🚨Вилоятлараро қатновчи йўловчи ташувчи ҳайдовчиларга:

Байрам арафасида одам ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга, нархларни сунъий оширмаслик;

Белгиланган қоидаларга риоя қилиш;

Мастлик ва чарчоқ ҳолатида автомобиль бошқармаслик;

Йўловчилар учун ўрнатилган қоидалар ҳақида уларни огоҳлантириш;

Узоқ масофага қатновчилар ўз вақтида дам олгандан сўнг ҳаракатланишлари бўйича кўрсатма ва тушунтиришлар берилди.


👉 Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
#ЙТҲ

🌐 Шайхонтохур  туманида содир бўлган ЙТҲ  ҳақида маълумот 

⚡️ 2022 йил 26 декабрь куни соат 02:20 ларда Шайхонтохур тумани Себзор кўчасида ҳайдовчилар;
1) 1963 йилда туғилган  Н.А. бошқарувидаги “Ford” русумли тез ёрдам транспорт воситаси;
2) 1994 йилда туғилган Л.Ш. бошқарувидаги "Tracker" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

🔹Йўл транспорт ҳодисаcи натижасида тан жарохат олганлар йўқ.

❗️Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини  сўраймиз.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  Ахборот хизмати
“Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига, йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали тарзда ўргатиш каби тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиб борилмоқда. Хусусан пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “Табассум” номидаги 289-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати ходимлари томонидан йўл ҳаракати қоидалари тўғрисидаги амалий-кўргазмали тарғибот машғулотлари олиб борилди.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
🚔 ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотган ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ёнида тақиқланган модда борлиги аниқланди!

🔹2022 йил 24 декабрь куни соат 22:50 ларда, Бектемир туманида хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари сержант Ш.Тўрабоев, сержант Ф.Джўраевлар томонидан “Spark” русумли автомобил тўхтатилиб ҳужжатлари текширилганда, ҳайдовчи ва йўловчилар ўз хатти-ҳаракатлари билан ИИО ходимларида шубҳа уйғотган, холислар иштирокида текширилганда 1991 йилда туғилган Ш.Б.нинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда, йўловчиси 1997 йилда туғилган Ш.Н.нинг ёнидан 1 дона “ТРОПИКАМИД” номли психотроп дори воситалари, йўловчиси 1995 йилда туғилган М.А.нинг ёнидан 1 дона “ТРОПИКАМИД” номли психотроп дори воситалари топилган.

📄Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ҳамда аниқланган дори воситалари Бектемир тумани ИИО ФМБ га топширилган.


👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
❗️Йўловчи ташиш автотураргоҳларида аҳолига қулайлик яратиш ва турли номақбул ҳолатларнинг юзага келишининг олдини олиш бўйича ҳайдовчилар билан хар куни нарх навони оширмаслик ва йўлларда ҳаракатланганда ўрнатилган қоидаларга амал қилишлари тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
🚔🚨 Тошкент шаҳрида вилоятлараро йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи енгил автомашина ва автобус ҳайдовчилари билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан хар куни ҳайдовчиларга байрам арафасида нархларни сунъий оширмаслик ҳамда ўз вақтида дам олгандан сўнг ҳаракатланишлари бўйича кўрсатма ва тушунтиришлар берилмоқда.

👉 Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Миробод тумани Фарғона йўли ҳамда Талимаржон кўчалари кесишмасидаги светафор қурилмасида юзага келган носозлик бартараф қилинган ва ҳозирда тўлиқ соз ҳолатда ишламоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилик билдирамиз.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги ҳолат аниқланди.

❗️2022 йилнинг 25 декабрь куни соат 22:30 ларда, Янгиҳаёт туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Ж.Амиров томонидан Янгиҳаёт тумани Чоштепа кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текшириб кўрилганда, йўловчи 1992 йилда туғилган Х.Э. ўз ҳатти-ҳаракатлари билан ИИО ходимларида шубҳа уйғотган, холислар иштирокида Х.Э.нинг ёнидан целофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир хидли, сақичсимон модда ва жами 5 дона "Regopen" номли таблетка топилган

📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.Э. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати