IIBB YHXB | Rasmiy kanali
5.97K subscribers
17K photos
4.26K videos
10 files
7.68K links
Mover: https://mover.uz/channel/yhxb/
Instagramm:https://instagram.com/iibb_yhxb?igshid=OGQ2MjdiOTE=
Toshkent shahar IIBB
Yo'l harakati xavsizligi boshqarmasi

@ubdd_uz
Download Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари йўл ёқасида жойлашган мактабларда ва транспорт воситалари оқими сер қатнов бўлган кўчаларда пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эрта тонгдан хизматни ташкиллаштиришди.

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари йўлларда ҳаракатланганингизда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг ёш болаларга эътиборли бўлинг.


👉 Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
🚔 Қидирувда бўлган яна тўрт нафар фуқаро пойтахт ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланди

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ

🌐 Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли ҳамда Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чоррахасида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот


⚡️ 2022 йил 22 ноябрь куни соат 17:30 ларда Тошкент шаҳар
Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли ҳамда Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чоррахасида ҳайдовчилар;
1) 2003 йилда туғилган Ш.Л. бошқарувидаги давлат рақами 01 E 777 QB бўлган “Hyundai Elentra” русумли транспорт воситаси;
2) 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги 10 Q 081 LA бўлган "Cobalt" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

🔹Ҳодиса натижасида Cobalt русумли транспорт воситасининг йўловчиси тан жарохат олганлиги сабабли тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

❗️Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз
.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Яккасарой туманида пиёда иштирокида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йилнинг 19 ноябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Асадбек А. «Nexia-3», русумли, давлат рақам белгиси 01 678 NFA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 34 ёшли Раиля К. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Информационное сообщение о ДТП с участием пешехода

👉🏻 https://iibb.uz/ru/news/jakkasaroj-tumanida-pieda

🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Telegram 🌐 VK 🌐 OK 🌐 YouTube 🌐 Mover
#ЙТҲ

🌐 Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

⚡️ 2022 йил 23 ноябрь куни соат 15:10 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар;
1) 1978 йилда туғилган Н.Д. бошқарувидаги давлат рақами 10 L 232 GA бўлган “Vaz-2106” русумли транспорт воситаси;
2) 1990 йилда туғилган K.A. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 75 J 095 PA бўлган “Lacetti” русумли транспорт воситаси;
3) 1993 йилда туғилган A.A. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 R 046 KB бўлган “Cobalt” русумли транспорт воситасилари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

🔹Ҳодиса натижасида тан жарохат олганлар йуқ.

❗️Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Йўл ҳаракат интизоми болаликдан бошланади

2022 йил 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати шахсий таркиби томонидан Сирғали туманида жойлашган 121-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида муассаса тарбияланувчилари ўртасида “Йўл ҳаракат интизоми болаликдан бошланади”, “Йўл қоидаси – умр фойдаси” шиори остида ўтказилган тартибда иштирок этиб, болаларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича тушунчалар беришди.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган қоидабузар ҳайдовчига қонуний чора кўрилди📄

2022 йил 23 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда "Equinox" ҳайдовчиси томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан давлат рақами 01 H 009 AB бўлган "Equinox" русумли автомашина ҳайдовчиси М.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 128 моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб профилактик суҳбат ўтказилди.

Ҳурматли юртдошлар йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг !!!

Ўзингиз ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қуйманг.

👉
Бизни кузатиб боринг👈
Президент Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея, Қирғизистон, Жазоир, Қозоғистон, АҚШнинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты у вновь назначенных в нашу страну послов Южной Кореи, Кыргызстана, Алжира, Казахстана и США.

#Mirziyoyev #qabul #elchilar #JanubiyKoreya #Qirgiziston #Jazoir #Qozogiston #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter