IIBB YHXB | Rasmiy kanali
6K subscribers
17.1K photos
4.27K videos
10 files
7.69K links
Mover: https://mover.uz/channel/yhxb/
Instagramm:https://instagram.com/iibb_yhxb?igshid=OGQ2MjdiOTE=
Toshkent shahar IIBB
Yo'l harakati xavsizligi boshqarmasi

@ubdd_uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дрифт

Тошкентда "шумахерлар" учун "Дрифт" майдони ташкил этилмоқда

❗️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘Тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасига қонуний чора кўрилди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан "Spark" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасига ўзбошимчалик билан “ностандарт глушитель” ўрнатилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўз.Р. МЖтК.нинг 125-модда 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
❗️Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
🚔 “Оғир жиноят содир этиб қидирувда бўлган шахс ЙПХ инспектори томонидан ушланди

🔹2022 йилнинг 16 июнь куни соат 15:40 ларда, Олмазор туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори сафдор А.Абдиназаров томонидан “BMW” русумли автомашина тўхтатилиб, ҳайдовчининг хужжатлари планшет мосламасидаги “махсус дастур” орқали текширилганда, 1985 йилда туғилган У.Р. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-модда 2-қисми ва 137-модда 2-қисми билан айбланиб, қидирувда эканлиги маълум бўлган.

📄Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.Р. Олмазор тумани ИИО ФМБ га топширилган.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
👉Тошкент шаҳрида “Хавфсизлик камари-умр гарови” шиори остида челлендж ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” нинг тунги хизмати давомида йўл ҳаракати иштирокчилари, бевосита ҳайдовчи ва йўловчилар билан “Хавфсизлик камари-умр гарови” шиори остида челлендж ўтказилиб, уларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланишлари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишлари бўйича тарғибот-ташқивот ишлари олиб борилди.

👉 Батафсил

👉@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👮🏻‍♀️Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Йўл патрул хизмати ходимлари бошланғич касбий тайёргарликдан ўтмоқда.

👉@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📗 Қоидаларга
кўра, светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.
👉ЙПХ инспектори томонидан қидирувдаги шахс ушланди

❗️Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 17:50 ларда Бектемир туманига хизматга жалб этилган ЙПХ инспектори, сафдор О.Маматқулов томонидан, Бектемир тумани “ТХАЙ” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, “Нексия” русумли автомобиль тўхтатилиб, планшет орқали текширилган. Текширув натижасига кўра, ушбу автомобиль ҳайдовчиси: 1982 йилда туғилган Андижон вилояти, Пахтаобод туманида рўйхатда турувчи Ғ.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан айбланиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан қидирувда эканлиги аниқланган.

📄Шундан сўнг фуқаро Ғ.Б. га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨👮‍♂ ЙПХ ходимларининг иш жараёнлари тасвирга олаётган бир пайтда мактаб ўқувчиси ходимга бехосдан сув улашди. Қойил👏🏽

@POLICE_UZ 👈🏽
Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

2022 йилнинг 19-июнь куни пойтахтимизда “Ёшлар ойлиги” муносабати билан Олий ҳарбий ўқув юртлари курсантлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида “Ватан қалқони” номли югуриш бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчалари жорий йилнинг
18-июнь куни соат 17.00 дан 19-июнь куни соат 09.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади:

— Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан, Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чоррахасигача;

19-июнь куни соат 05.30 дан 09.00 гача бўлган вақт оралиғида қуйида келтирилган кўчаларда автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади:
— Бешёғоч ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан, Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
— Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳаси ва Афросиёб ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасигача;
— Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
— Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Матбуотчилар кўчалари чорраҳасигача;
— Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.
👉 Уважаемые жители и гости столицы!

19 июня 2022 года в городе Ташкенте в рамках "Месяца молодёжи" состоится военно-патриотический забег “Ватан қалқони номли” с участие курсантов и профессорско-преподавательского состава высших военных учебных заведений. В связи с данным мероприятием с 17:00 часов 18 июня до 09:00 часов 19 июня текущего года движение транспорта будет временно ограничено на следующих участках дорог:
— От пересечения улиц Ислама Каримова и Алмазар по улице Бешагач до пересечения Алмазар и Бешагач.

19 июня с 05:30 до 09:00 часов движение транспорта будет временно ограничено на следующих участках дорог:
— От пересечения улиц Бешагач и Фурката по улице Бешагач до пересечения улиц Алмазар и Бешагач;
— От пересечения улиц Алмазар и Бешагач по улице Афросиаб до пересечения улиц Афросиаб и Шарафа Рашидова, а также пересечния улиц Афросиаб и Шахрисабз;
— От пересечения улиц Ислама Каримова и Алмазар, по улице .ислама Каримова до пересечения улиц Ислама Каримова и Шарафа Рашидова;
— От пересечения улиц Шарафа Рашидова и Ислама Каримова по улице Шарафа Рашидова до пересечения улиц Шарафа Рашидова и Матбуотчилар
— От пересечения улиц Ислама Каримова и Шарафа Рашидова, по улице Ислама Каримова до пересечения с улицей Тараса Шевченко частично.

Приносим извинения за неудобства и просим пользоваться объездными путями.
⚡️⚡️⚡️Учтепа туманидаги “Назарбек” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан таъқиқланган модда аниқланди.

🔹2022 йилнинг 18 июнь куни соат 16:10 ларда Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Д.Жўраев томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, "Opel " русумли автотранспорт тўхтатилиб, текширилганда, ушбу автотранспорт йўловчиси: 1995 йилда туғилган фуқаро М.Р. нинг ёнидан 1 дона сигарет қутисига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли модда топилиб, холислар иштирокида олинган.

📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Р. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.
👉 Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари!

Эртага 19 июнь куни шаҳримизнинг “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги U-23 Осиё кубогининг финал босқичи бўлиб ўтади.
Стадионга келувчи мухлисларнинг кўплигини инобатга олиб ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида мусобақани томоша қилиш учун томошабинлар стадионга соат 14.00 дан киритилишини маълум қиламиз. Davomi

🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Telegram 🌐 VK 🌐 OK 🌐 YouTube 🌐 Mover
👉 Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

19
июнь куни 🇺🇿Ўзбекистон ва Саудия Арабистони🇸🇦 ўртасида U-23 Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларда соат 12.00 дан соат 24.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:
— Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Telegram 🌐 VK 🌐 OK 🌐 YouTube 🌐 Mover
⚡️⚡️⚡️ЙПХ ходимининг ҳушёрлиги сабаб таъқиқланган моддалар сақлаган фуқаро ушланди

❗️2022 йилнинг 18 июнь куни соат 00:15 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари катта сержант А.Толлиев ва сафдор Р.Артиков ҳамда кинология хизмати ходими сафдор И.Узоқхўжаевлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб кириб келаётган, “Нексия” русумли автомобиль тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси: 1988 йилда туғилган, Наманган вилояти, Наманган шаҳрида яшовчи Д.А. нинг ёнидан, 1 дона оқ рангли целлофан парчасига ва 1 дона қора целлофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилиб, холислар иштирокида олинган.
📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.А. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉@YHXX_UZ
“ Қидирувда бўлган шахс ЙПХ инспектори томонидан ушланди

🔹2022 йилнинг 18 июнь куни соат 23:00 ларда, Яккасарой туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ катта инспектори майор М.Б.Мусабоев ва капитан Д.У.Қуроловлар томонидан “HYUNDAI” русумли автомашина тўхтатилиб, ҳайдовчининг хужжатлари планшет мосламасидаги “махсус дастур” орқали текширилганда, 1982 йилда туғилган О.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 4-қисми билан айбланиб, қидирувда эканлиги маълум бўлган.

📄Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Ш. Яккасарой тумани ИИО ФМБ га топширилган.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида ЙПХ инспекторлари томонидан таъқиқланган модда аниқланди.

🔹Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 00:20 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари сержант Ф.Сайдахматов ва сержант Н.Тожибоевлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб кириб келаётган, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси: 1981 йилда туғилган, Бухоро вилояти Бухоро шахрида яшовчи Б.С. нинг ёнидан жигар рангли, ўткир хидли, сақичсимон модда топилган.
📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
ЙПХ ходимининг ҳушёрлиги сабаб таъқиқланган моддалар сақлаган фуқаро ушланди

❗️2022 йилнинг 18 июнь куни соат 18:30 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “Янгиҳаёт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари катта кичик сержант М.Тожибоев ва сафдор Ш.Аширбоевлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб кириб келаётган, 1984 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги “Tracker” русумли автомобиль тўхтатилиб текшириб кўрилганда, автомашина орқа ўриндиғидаги барсетка ичидан 5 минг сўмлик пул купьюрасига ўралган ва қора рангли салофанга солинган, жигар рангли, ўткир хидли, сақичсимон моддалар топилган
📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Р. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан "Умр тезликдан муҳимдир- Хавфсизлик камари ҳаёт гарови" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур профилактик тадбир пойтахтимизда давом этаётган "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" доирасида ташкил этилди. Унда йўл ҳаракати қатнашчилари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.


👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инстаграм
2022 йил 20 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 126 мактабда ташкил етилган “Қалдирғоч” номли ёзги оромгоҳда “Йўл интизоми болаликдан бошланади” ва " Диккат болалар" шиори остида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ , Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Ватанпарвар ташкилоти билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ЙПХ инспекторлари, болажонларга йўл ҳаракати қоидаларидан билим сабоқлар беришди, Тошкент шаҳар ҳудудида ҳозирги кунда 58 та мактабларда ёзги оромгоҳлар ташкил қилинган ва ушбу ёзги оромгоҳларга ЙПХ инспекторлари бириктирилиб, ҳар ҳафта йўлларда болалар билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида тарғибот ташвиқот ишларини амалга оширадилар.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инстаграм
"Минерал сувлар" блок-постида тақиқланган модда аниқланди👤

2022 йилнинг 20 июнь куни соат 03:00 ларда, Шайхонтохур туманида жойлашган "Минерал сувлар" блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими сержант У.Махкамов томонидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб келаётган “COBALT” русумли автомашина тўҳтатилиб текширилганда, автоулов йўловчиси 1980 йилда туғилган М.Ш.нинг ёнидан қоғоз парчасига ўралган, оқ рангли, ўткир хидли, кукунсимон модда топилган.

📄Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Ш. Шайхонтохур тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм

👉Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инстаграм