TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
3.29K subscribers
7.02K photos
803 videos
8 files
5.62K links
Toshkent viloyati yer tuzish, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri sohasidagi yangiliklar haqidagi rasmiy kanal.

kadastr@umail.uz

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #ер_солиғи

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ЕР ВА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2021 йилдаги ПҚ-5232-сонли қарорига кўра,

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
#заковат_турнири

"ЗАКОВАТ" ТУРНИРИ НАТИЖАЛАРИ

"Давлат солиқ қўмитаси Раиси кубоги" турнирининг Тошкент вилояти саралаш босқичида давлат солиқ бошқармаси, Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармалари, ДСҚ ҳузуридаги Тошкент вилояти “Солиқ сервис” ДУК ходимларидан иборат жами 34 та жамоа ўзаро беллашди.

🥉Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг «Ишонч» жамоаси 3- ўринни қўлга киритди.

🔸Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимларидан ташкил топган «Шарқ» жамоаси биринчи, «Хумо» жамоаси иккинчи ўринни эгаллашди.

🔸Шуниндек, “Энг ёш иштирокчи”, “Энг фаол аёл”, “Фахрий иштирокчи” каби наминациялар бўйича ҳам тақдирланганлар бўлди.

Ушбу бахслар бўйича финал босқичи 25 декабр куни ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #tashqi_OAV #UZB24

Yangiliklar 24 | "Korrupsiya-taraqqiyot dushmani" videoroliklar tanlovi yakuniy bosqichi

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#тезкор

⚡️ Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

🔹Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
#эълон #сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Бургалик МФЙ, Бургалик МФЙ биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #семинар

⚡️Ер ва кадастр назорати. Ҳодим малакаси муҳим омил

▪️Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида Ер ва кадастр назорати бўлими мутахассислари томонидан йўналиш ҳодимларига ўқув-семинари ташкил этилди.

▪️Семинар давомида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги хукумат қарорига асосан тегишли моддаларга изоҳ берилиб, уларни амалда қўллаш ҳолатлари юзасидан атрофлича тушунтирилди.

▪️Бундан ташқари, туман бўлимлари ҳодимларининг иш жараёнида юзага келаётган муаммоли вазиятлари юзасидан қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.

📌Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бошқарма томонидан шу кунга қадар 1,409 та ҳолатда 263,3 гектар ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

Янги ташкил этилган Кадастр агентлиги жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини ялпи хатловдан ўтказиб, электрон рўйхатдан ўтказишни бошлагани ва 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилгани таъкидланди.

Шундан, бугунги кунга қадар 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бундан ташқари, ҳисобга олинмаган 412 мингта кўчмас мулк кадастр базасига киритилди, 478 мингта объектда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, хатловда кўплаб муаммолар ҳам аниқланди.

Мисол учун, электрон ҳисобга олинаётган қишлоқ хўжалиги ерлари қоғоз шаклида юритиб келинган Ер фонди ҳисоботи амалиёт билан фарқ қилмоқда.

Жумладан, ҳақиқатда аҳоли яшаш пунктига айланиб кетган 830 минг гектар майдон бошқа ер тоифаларида ҳисобда турибди.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Йиғилишда йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжудлиги қайд этилди.

"Бу жуда катта ва муаммоли масала, жаноб ҳоким ва прокурорлар. Бунинг орқасида пора ва коррупция турибди.

Юқоридаги натижалар ер кадастри соҳасида бошлаган ишларимизнинг 50 фоизи, холос. Ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп.

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Биз келгуси йилда 80 минг гектар пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб беришни режа қилганмиз.

Агар ернинг ҳисоби, аниқ чегараси бўлмаса, бу ишларни амалга ошириб бўлмайди", деди Президентимиз.

Қаерда бўш ер борлиги тўғрисида ҳам аниқ маълумот йўқлиги, бу билан 30 йил ҳеч ким шуғулланмагани қайд этилди. Оқибатда кадастр ҳужжати бўлмагани боис 2 миллиондан зиёд оилалар уй-жойларини на кредит гарови сифатида қўя олади, на уни сота олади.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Шу боис, мутасаддиларга ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этишга топшириқ берилди:

- келгуси йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш ишларини якунига етказиш;

- ер балансидаги фарқ бўйича ер майдонларининг эгаси ва аниқ тоифасини белгилаб бериш;

- 38 мингта субъектга тегишли ер ажратиш ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 1 миллион гектар майдоннинг ижара шартномаларини расмийлаштириш;

- ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорларни хатловдан ўтказиб, уларнинг эгаси, манзили ва чегарасини аниқ белгилаб, кадастр идораларига бериш;

- деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратиш.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Президент ҳузуридаги йиғилиш давом этмоқда.

Тегишли раҳбарлар олдига келгуси йил 1 июнга қадар ҳақиқатда эгаллаб турган ерларни хатловдан ўтказиш ишларни якунлаш ва натижаси бўйича ҳисобот бериш вазифаси қўйилди.

"Ушбу тоифалардаги ерларнинг ҳисоби чиққанидан кейин ҳар бир вазирдан ўзига берилган ердан қандай фойдаланиши бўйича сўров бўлади. Уларга бюджетдан маблағ ажратиш ҳам шунга қараб бўлади. Шу боис, ушбу вазирлар ҳозирданоқ ҳисоб-китобини қилиб, ажратилган ерларда аниқ лойиҳаларни бошласин ёки ерни топширсин", деди Президент.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
⚡️Ер балансида аҳоли яшаш пункти ерлари 223 минг гектар бўлсада, амалда 1 миллион гектардан ошиб кетгани таъкидланди.

Масалан, Асака ва Шаҳрихон туманларида ўтказилган хатловда 74 мингта хонадоннинг (жами хонадонларнинг 65 фоизи) ер ажратиш қарорлари йўқлиги, 4,5 мингтаси (4 фоиз) муҳофаза зоналарда қурилгани маълум бўлди. Демак, ушбу туманлар ер балансида аҳоли пункти ерлари 2 минг гектар деб кўрсатилган бўлсада, ҳақиқатда 10 минг гектар ерлар уй-жой билан банд бўлиб турибди (бунга йўл, ариқ, хиёбон ва бошқа объектлар киритилмаган).

Шу муносабат билан келгуси йил якунига қадар 6 миллионта кўчмас мулк объектларини “хонадонбай” хатловдан ўтказиш топширилди. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги ҳолатни таҳлил қилиб, кадастр идораларига беради.

Хатлов натижаси билан бино-иншоотларнинг электрон харитаси яратилиб, аҳоли учун қулай ва очиқ-ошкора онлайн платформага жойлаштирилади.

"Ер балансини тўғри юритиш, ерни асраб-авайлаш ҳокимларнинг конституциявий мажбурияти ва асосий вазифасидир. Буни уддалай олмайдиган ҳоким менга керак эмас", деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
⚡️Юқоридаги топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида кадастр идораларининг моддий-техник базасини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

🔹Бугунги кунда кадастр идоралари томонидан фойдаланилаётган геодезия ўлчов ускуналарининг асосий қисми маънан эскирган (20 йилдан зиёд).

🔹Мавжуд 50 та геодезия станциялари иқтисодий фаол ҳудудларнинг атиги 50 фоизини қамраган (12 миллион гектар). Ваҳоланки, барча ҳудудларни тўлиқ қамраб олиш учун қўшимча 80 та станция зарур.

Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳисобот бермоқда.


Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ИЛК БОР 23 МЛН ГЕКТАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИ ЭЛЕКТРОН ХАРИТАГА КИРИТИЛДИ

Президент бугун кадастр масалаларига оид йиғилишда илк марта 23 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари хатловдан ўтказилиб, электрон харитага киритилганини маълум қилди.

📌Хатлов қилинганда қоғозда ажратилган ер билан амалда ажратилган ер майдонларида фарқ катталиги аниқланган.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ЕР КАДАСТРИДА КОРРУПЦИЯ ҲОЛАТЛАРИ БОР

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad
#эълон #сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Бургалик МФЙ, Бургалик МФЙ биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram