Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.7K subscribers
11.4K photos
1.45K videos
10 files
4.41K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
🛡Toshkent viloyatida “Kibermadaniyatni yuksaltirish oyligi” doirasida kompleks targʻibot-tashviqot tadbirlariga start berildi

👩‍⚕️Bunda tibbiyot xodimlari o‘rtasida "Firibgarliklardan ehtiyot bo‘ling!" shiori ostida tanlovlar o‘tkaziladi.

❗️Tanlov sharti: Kiberjinoyatlardan aholini ogohlantirishga qaratilgan videorolik ishlab chiqish orqali aholining barcha qatlamiga targ‘ibot materiallari yetib borishini ta'minlash.

↗️Taqdim etilgan mavzularga oid videoroliklar tayyorlab maxsus telegram-botga yuborish orqali tanlov ishtirokchisiga aylanishadi.

Yuborilgan materiallarni telegram-bot orqali jamoatchilikka yetkaziladi va baholanadi eng ko‘p ovoz to‘plagan ishtirokchilar g‘olib deb topiladi hamda qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlanadi.

Telegram | Facebook
Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги Ватанпарвар МФЙда чуқурлаштирилган тиббий кўрик бўлиб ўтди.

Зангиота туманидаги Ватанпарвар МФЙ биносида тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик давомида 351 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида 196 нафар фуқаролардан турли касалликлар аниқланди.

Касаллик аниқланган 162 нафар беморларга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 28 нафар беморларга туман, 6 нафар вилоят муассасига даволаш учун тавсия берилди.

Тиббий кўрикда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт марказ мобил клиникаси, вилоят тиббиёт марказлари бош мутахассислари ва вилоят мабил офтальмологияси, Зангиота туман тиббиёт бирламаси бош мутахассислари иштирокида лаборатория, ЭКГ, УТТ ва скрининг текширувлари ўтказилди.

Эҳтиёжманд аҳолига тегишли ташкилотлар орқали тиббий анжомлар ҳам тақдим этилди.

Telegram | Facebook
Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби қандай?

🖇 “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан бу ходимлар ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади («Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно).

📑 Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади.

🕰 Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган шифокор ва фармацевтлар кейинги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

🔷 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.

📌 Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

✔️ Бунда навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, ундан ўта олмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси туширилмайди.

🧑🏼‍💼Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

📝 Даволаш-профилактика ташкилоти раҳбари
навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин шифокор ва фармацевтларни ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Telegram | Facebook
❗️ЖССТ: Алкоголь ва гиёҳванд моддалар истеъмоли йилига 3,2 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, спиртли ичимликлар истеъмоли йилига 2,6 миллион кишининг умрига зомин бўлмоқда. Бу дунёдаги барча ўлим ҳолатларининг 4,7 фоизига тенг.

📈 Шунингдек, яна 600 минг одамнинг ҳаётдан эрта кўз юмиши психоактив моддалар қабул қилиш билан боғлиқ.

🔎 Таҳлилларда келтирилишича, ҳозир Ер юзи аҳолисининг қарийб 400 миллион нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилишдан азият чекмоқда. Улардан 209 миллион нафари спиртли ичимликларга қарам бўлиб қолган. Оқибат ва асоратлар эса аянчли.

🩺 Масалан, 2019 йилда алкоголь билан боғлиқ ўлимнинг тахминан 1,6 миллиони юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан, 474 мингтаси юрак-қон томир ва 401 мингтаси саратон хасталиклари туфайли содир бўлган.

🚑 Тахминан 724 минг киши жароҳатлар, хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари, ўз-ўзига зарар етказиш ва шахслараро зўравонлик натижасида вафот этган. Яна 284 минг киши юқумли касалликлар қурбонига айланган.

🍾 Спиртли ичимликлар билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг энг юқори улуши, яъни 13 фоизи 20-39 ёшдаги аҳоли қатламига тўғри келган.

🥂 Жаҳон бўйича 15-19 ёшли ўсмирларнинг 23,5 фоизи спиртли ичимликлар истеъмол қилувчилардир. Уларнинг катта қисми Европа минтақаси (45,9 фоиз) ҳамда Шимолий ва Жанубий Америка (43,9 фоиз)да яшайди.

‼️ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни 2022-2030 йилларга мўлжалланган алкоголга қарши глобал ҳаракат режасини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.

Telegram | Facebook