🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
10.8K subscribers
60.2K photos
6.53K videos
126 files
18.7K links
Download Telegram
Ўтган йили 1,5 мингта мактабда Президент ва ихтисослашган мактабларнинг таълим дастури жорий қилинди.

Шундан 300 тасида замонавий лаборатория ва ўқув жиҳозлари йўқлиги қайд этилди.

Икки йил олдин тармоқлар талаби асосида 289 та мактабнинг 10-синф ўқувчиларига 60 турдаги касбларни ўргатиш бошланди. Шундан 114 та мактабга тадбиркорлар бириктирилиб, 4 минг ўқувчи 2 миллиондан 5 миллион сўмгача ойлик олаяпти.

Деҳқонобод, Ғузор, Косонсой, Мингбулоқ, Уйчи, Гулистон, Сардоба, Ховос, Бойсун, Денов, Шўрчи, Музработ, Бувайда, Данғара, Ҳазорасп, Хонқа туманлари ҳокимларига биттадан мактабни ушбу тизимга мослаштириш топшириғи берилган эди.

Лекин, улар касбга ўқитиш учун на зарур жиҳоз, на хом ашё олиб бергани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|X
Авлоний малака ошириш институтининг 13 та ҳудудий марказидаги ёндашувларни ҳам, дастурларни ҳам тубдан ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.

Масалан, Жиззах малака ошириш марказидаги 60 нафар профессор-ўқитувчининг барчаси АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Германияни етакчи олийгоҳлари дастурлари асосида қайта тайёрланади.

Шу билан бирга, мактабдаги 17 та фанни ҳар бири бўйича алоҳида таянч мактаблари бўлади.

Ҳар бир таянч мактабнинг 1 нафар ўқитувчиси Малака ошириш марказига келиб, ўз йўналишида халқаро дастурлар асосида чуқур тайёрланади, уларга тренер мақоми берилади. Яъни, уларнинг билим ва амалий кўникмаси марказ ўқитувчисидан кам бўлмайди.

Ушбу тренерлар ўзига бириктирилган ҳудуддаги 25 нафар етакчи ўқитувчини ўқитади, етакчи ўқитувчилар эса ўз мактабидаги қолган муаллимларни малакасини ошириб боради.

Туман ҳокимлари таянч мактабларда 1 та касбий маҳорат хонасини ташкил қилиш ва уни тўлиқ жиҳозлашга масъул бўлади.

Барча вилоят ҳокимлари Авлоний номидаги малака ошириш институти андозаси асосида ҳудудлардаги малака ошириш марказларини таъмирлаш ишларини йил охиригача якунлаши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бугунги кунда туманларда “Баркамол авлод” мактаблари, 14 та ҳудудда “Ёшлик” спорт жамияти ва Республика ўқувчи ёшлар маркази бор. Лекин 219 та “Баркамол авлод” мактаби 350 минг болани қамраб олган, холос.

Эндиликда “Баркамол авлод” мактаблари, “Ёшлик” спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлашиши белгиланди.

Бу марказлар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий, креатив йўналишлар асосида жиҳозланади. Уларда хорижий тилларни ўқитиш, сунъий интеллект, дастурлаш ва анимация каби янги тўгараклар очилади.

Ўқувчилар ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича ҳам янги тизим бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва пойтахтдаги “Баркамол авлод” марказларида камида 100 ўринли “Болалар сайёҳлик базаси” ташкил қилинади.

Мутасаддиларга қизиқарли туризм тўпламларини қилиб, ҳар йили 1 миллион ўқувчини Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Умуман, айтилган топшириқ ва тадбирлар ижросини назорат қилиш учун штаб тузилиши, бу масала шахсан Президент назоратида бўлиши таъкидланди.

Туман ҳокимларига ҳар ойда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлари, мактаб директорлари ва боғча мудиралари билан учрашиб, муаммоларни жойида ҳал қилиш вазифаси юкланди.

Мутасаддилар бундан буён туман бўлими раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган бирорта йиғилишга жалб қилиб бўлмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Йиғилиш давомида мактабгача ва мактаб таълими тизими мутасаддиларининг фикр ва таклифлари, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Нөкис қаласы ҳәм районлар кесиминде ҳәр бир аймақ бойынша қанша шаңарақлар дизимге алынған?

Бул ҳаққында төмендеги дизим арқалы танысыўыңызға болады.


1.Нөкис қаласы – 89 215
2.Төрткүл районы – 60 454
3.Әмиўдәрья районы – 56 055
4.Беруний районы – 50 541
5.Елликқала районы – 44 386
6.Хожели районы – 32 195
7.Қоңырат районы – 32 025
8. Шымбай районы – 28 968
9.Тақыятас районы – 17 475
10.Кегейли районы – 15 466
11. Нөкис районы – 13 782
12. Қараөзек районы – 10 855
13. Шоманай районы – 10 447
14. Қанлыкөл районы – 10 379
15. Тахтакөпир районы – 7 869
16. Мойнақ районы – 7 237
17. Бозатаў районы – 4 110

Кanalǵa aǵza bolıw 👉 @QR_mahalle