🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
10.4K subscribers
60.1K photos
6.52K videos
126 files
18.6K links
Download Telegram
🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
📢 "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланган.

2017/2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.га ошган.  Энг оммабоп платформалар орасида –

📩“Telegram”да 28 млн.,
🧡“Odnoklassniki”да 19,2 млн.,
🌐 “Facebook”да 2,3 млн.,
💙“ВКонтакте”да 1,5 млн.,
🌐“LinkedIn”да 850 минг,
🌐 “Twitter”да 250 минг нафар ўзбекистонлик фойдаланувчи мавжуд.

Бугунги кунда онлайн платформалар фойдаланувчилари қандай ҳуқуқларга эгалиги борасида қонунчиликда аниқ нормалар мавжуд эмас, ахборот тарқатишга оид талаблар эса миллий қонунчиликда тизимли ва етарли даражада тартибга солинмаган, тарқоқ ҳолда белгиланган.

Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ривожланган давлатлар ижобий амалиёти ўрганилди. Европа Иттифоқи “Рақамли хизматлар тўғрисида”ги қонуни орқали онлайн платформалар учун юқори стандартларни жорий этди. Германияда 2 млн.дан ортиқ фойдаланувчига эга платформаларга ноқонуний контентни 24 соат ичида ўчириш мажбурияти юкланган. Франция интернетда нафрат, терроризм ва болалар порнографиясига қарши қатъий чоралар кўришни, Туркия хорижий IT-компанияларга маҳаллий вакил тайинлашни талаб этган. Қозоғистон блогерлар ва платформалар фаолиятини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий асосни шакллантирди.

🖌 Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, турли давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа соҳаси экспертлари иштирокида “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

📑 Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда.

📌Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари ва принциплари:

📎 қонунийлик – онлайн муҳитдаги барча фаолият қонун доирасида амалга оширилади;
📎 фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги – фойдаланувчиларнинг маълумот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади;
📎 цензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик кафолатланади;
📎 шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши курашилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.

⚠️ Ушбу қонун лойиҳаси давлат рўйхатидан ўтказилган оммавий ахборот воситаларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларига нисбатан татбиқ этилмайди. Уларнинг фаолияти  “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.

🔽 Қонун лойиҳаси билан ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келаётган онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлигини суд қарори асосида пасайтириш назарда тутилмоқда. Бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилмоқда.

👉 Шунингдек, амалдаги қонунчиликдаги блогерларга мажбурият сифатида кўрсатилган бажариши қийин бўлган нормалар қайта кўриб чиқилган.

👉 Қонун лойиҳаси билан аноним профилларга, канал ва гуруҳларга қарши курашишнинг замонавий ечими таклиф этилмоқда.

👉 Қонун лойиҳасида онлайн-платформа ва веб-сайтлардаги кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

👉Муҳим жиҳатлардан бири –  фишинг ва спам ресурслар ҳам ноқонуний ахборот (контент) жумласига киритилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси орқали янги жавобгарлик чоралари, жарималар белгиланиши кўзда тутилмаган, юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирга уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар сифатида молиявий санкциялар ёки бошқа жазо турлари кўзда тутилмаган.

💬 Қонун лойиҳаси бугундан эътиборан жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ! Ушбу ҳавола орқали қонун лойиҳаси билан танишинг ва таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг:
〰️〰️〰️〰️〰️

Қонун лойиҳасига кўра қандай натижалар кутилмоқда?

Қонун лойиҳасининг асосий йўналишлари нималардан иборат?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖋 "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида қуйидаги асосий принциплар ўз ифодасини топган:

қонунийлик – онлайн муҳитдаги барча фаолият қонун доирасида амалга оширилади;

фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги – фойдаланувчиларнинг маълумот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади;

цензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик кафолатланади;

шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши курашилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.

🔍Қонун лойиҳасида блогерларга мажбурият сифатида кўрсатилган бажарилиши қийин бўлган нормалар қайта кўриб чиқилмоқда.

🔍Хавфсиз ва зарарсиз онлайн муҳитни таъминлаш мақсадида инфлюенсерларнинг жамоатчилик олдидаги мақоми аниқ белгиланмоқда.

🔍Янги жавобгарлик чоралари, жарималар белгиланиши кўзда тутилмаган, юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар сифатида молиявий санкциялар ёки бошқа жазо турлари кўзда тутилмаган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Quyidagi shaxslarga davlat xizmatlari markazlari va (yoki) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz (https://my.gov.uz/uz)) orqali davlat xizmatlarini ko‘rsatishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan davlat bojlari, yig‘imlar va boshqa har qanday to‘lovlar bo‘yicha 50 foiz miqdorida chegirma qo‘llaniladi:
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida ro‘yxatga olingan shaxslarga;
I va II guruh nogironligi bo‘lgan shaxslarga.
❗️Tadbirkorlik faoliyati maqsadlarida yoki yuridik shaxslar vakili sifatida murojaat qilingan holatlarda ushbu chegirma qo'llanilmaydi.
Asos: O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni (
https://lex.uz/uz/docs/-5530487)

To’rtko’l tumani Davlat xizmatlari markazi
"BARAKA-TEKSTIL GROUP" МЧЖ текстиль корхонасига ишга таклиф этамиз!

Тўрткўл туманидаги "BARAKA-TEKSTIL GROUP" МЧЖ текстиль корхонаси ҳудуддаги ишсиз аёл-қизларни ишга таклиф этади.

Корхона ҳисобидан транспорт, бир маҳал овқатланиш билан таъминланади.

Иш ҳақи: ишлаган ҳажмига қараб ўртача 2 000 000 сўмни ташкил этади.

🔹 Бўш иш ўрни: 30

✓ Иш вақти: 9:00 дан 17:00 гача

📌 Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Гулистон  МФЙ, Тўрткўл, Қирққиз кўчаси 3-уй


Қўшимча маълумот учун телефон:
+99888 787-46-76 (Рахимбоев Асадбек)
+99897 220-38-32 (Сабуров Дилшод)


🏢 Өзбекстан Саўда-санаат палатасының Қарақалпақстан Республикасы басқармасының мәлимлеме хызмети

Кanalǵa aǵza bolıw 👉  @QR_mahalle
Mahalla raislari saylovlari davom etmoqda

Bugun tumandagi “Ziyokor” mahalla fuqarolar yig‘ini raisi saylovi bo‘lib o‘tdi.
Yangi tahrirdagi Qonunga ko‘ra, mahalla raislari 5 yil muddatga saylanadi. Bu o‘zgarish mahalla boshqaruvida barqarorlikni ta’minlab, uzoq muddatli rejalarni amalga oshirishga imkon yaratadi.

“Ziyokor” mahalla fuqarolar yig‘ini mahallasidagi saylov ochiq va shaffof muhitda, mahalla faollari, nuroniylar, yoshlar va jamoatchilik vakillari ishtirokida o‘tkazildi.
Nomzodlar o‘z dasturlari bilan ishtirok etib, fuqarolarning fikr-mulohazalari tinglandi.
Saylov yakuniy natijalariga ko‘ra Razzakov Umid Egamberdiyevich mahalla raisligiga saylandi.

To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati   
🎖 WS |💻 IG | 📝 FB |🎞 YT
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#13_май_2025_жыл

Төрткүл районында Пуқаралар жыйыны баслығына сайлаў болып өтетуғын мәҳәллелер ҳаққында мағлыўмат


ТӨРТКҮЛ РАЙОНЫ

1. “Ёшлик” мәҳәллеси

🏘Орны: Районлық 45-санлы мектеп имараты

Ўақты: 14:00

2. “Гулистон” мәҳәллеси

🏘Орны: Районлық коп тармақлы техникум имараты

Ўақты: 16:00

Кanalǵa aǵza bolıw 👉 @QR_mahalle
Forwarded from «ҲЭТ» АЖ Қарақалпақстан аймақлық филиалы (Админстратор АО "ККПТЭС" 78-780-07-44)
Төрткүл районын "Беруний,Узбекистон,Пахтачи, Кўкча, Тозабогёп" МПЖ,АПЖ аймағында   2025-жылы 13 май күни саат 09:00 ден 18:00 ге шекем 909-1148-408-313-52-санлы трансформатор пунктинде  киши оӊлаӯ жумыслары өткерилиӯине байланыслы электр энергиясы менен тәмийинлеў ўақытша тоқтатылады.