TURKOY
221 subscribers
278 photos
111 videos
301 links
Боғланиш учун: @MaftunaTuron
Download Telegram
Channel name was changed to «TURKOY»
ҚИМАТОЙНИ ТУРКОЙГА ЎЗГАРТИРГАНИМ ҲАҚИДА

Биз ким – мулки Турон, амири Туркистон биз. Биз ким – миллатларнинг энг қадими ва улуғи Туркнинг бош бўғинимиз.

Амир Темур

Жуда узоқ ўйлашлардан кейин каналимнинг «Қимматой» номини «Turkoy» деб ўзгартирдим. Назаримда, ўзимнинг асл табитимга мос ном энди топилди. Энди бу номга муносиб бўлиш ва муносиб ижод қилиш керак! Ном ахтариб, каналимга анчадан буён эътибор қилмай қўйгандим, аммо энди бошқача шаҳт билан ишлаймиз.

Маълумот учун, Туркийлар — жаҳондаги энг қадимий ва йирик этнослардан. Ушбу атама бундан 3,5—4 минг йил муқаддам раемсимон иероглифлар билан ёзилган битикларда «тиек» ва «тиаук» шаклида учрайди. Турк сўзи бақувват, баркамол, одиллик каби маъноларни англатади, деган фикрлар мавжуд.

Баъзи асарларда Турк қабиласи кўктурк деб хам аталади. Тадқиқотларга кўра, кўктурк сўзи тангрига, яъни осмонга ишонган баландлик каби маъноларни англатади. Афсуски, баъзилар турк деганда Тукриядаги туркларни тушунади. Аммо турк, туркий номи аслида Туркистонликларга яъни бизга тегишли мерос.

https://t.me/Turkiyqizi
Демократия — бу тушлик меньюсида иккита бўри ва қўзичоқ овоз беришидир.

Эркинлик — яхши қуролланган қўзичоқ бундай овоз бериш натижаларига қарши туриши.

© Бенжамин Франклин‌‌
«Жадид» газитининг аҳволи...

Тушунмадим, бу газета жадидга тош отяптими?

https://t.me/Turkiyqizi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ энг буюк ижодкор. 😄

«Мана полия»

https://t.me/Turkiyqizi
⚡️Бадавлат араб давлатлари нега Ўзбекистонга қизиқиб қолди?

Аслида Араб кўрфази бирлашган Ғарб қўл остида ишламайдими?

Бойлиги ва юқори инвестицион салоҳияти билан ажралиб турадиган араб давлатлари нима учун Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга инвестиция киритмоқда?

Араб давлатларининг минтақамизга инвестиция  киритишида АҚШ ва  Европа Иттифоқининг таъсири борми?

Бу ишда улар кўрфаз давлатларидан фойдаланяптими?

🌐 Ishonch.uz ушбу саволларга жавоб излади.

You Tube'да: https://www.youtube.com/watch?v=861ah7VuTuc

▶️ Батафсил: http://ishonch.uz/news/1723

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОҚСАРОЙ АСЛИДА ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

Амир Темур Оқсаройнинг пештоқига “Бизнинг қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурган иморатларни кўринг” деб ёздиради. Яъни соҳибқирон ўз қудратини қилич билан эмас, бунёдкорлик билан намоён этади.

Тарихчи олим Бахтиёр Алимжанов айтганидай, Амир Темур нафақат саркарда, балки инноватор, ўз замонасининг энг сўнги янгиликларига ва дунёга очиқ император бўлган.

Орадан 700 йилга яқин вақт ўтиб, Амир Темурни дунёга тортиқ қилган шаҳар - Кеш (Ҳозирги номи Шаҳрисабз) яна дунёга бағрини очмоқда. Куни кеча Шаҳрисабз 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг туризм пойтахтига айланди. Тегишли сертификатни ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Носири Шаҳрисабз ҳокими Шерзод Бўриевга топширди.

Шу муносабат билан, бир неча йил аввал “Viasat History” томонидан Амир Темур бобомиз қурдирган Оқсарой аслида қандай бўлганлигини жонлантирган лавҳани шу ерга тиркамоқчиман. Кўринг ва ҳайратланинг. Олқишлар эса Соҳибқирон бобомизга!

https://t.me/Turkiyqizi
Номард

Санкт-Петербургдаги ёнғинда ўзбекистонлик кўча тозаловчиси Олимжон Иброҳимов трубада учинчи қаватга кўтарилиб, бир неча кишини қутқариб қолди. Район раҳбари ҳамюртимизнинг бу иши учун унга сурат, иш кийими ва фахрий ёрлиқ бериб тақдирлабди.

Ўзбек ҳамюртимизга олқишлар!

Аммо бир ўзбек сенинг ҳамюртларингни ўлимдан қутқариб қолсаю, буларни берган нарсаларини аҳволини қаранг?
Фаҳрий ёрлиқ беришни биздан ўрганган шекилли. Ўзбекистонда бўлаётган ишларнинг устидан кулишмикан бу ?

Фахрий ёрлиғинг ҳам, расминг ҳам, кийиминг ҳам бошингда қолсин, номард.

https://t.me/Turkiyqizi
(1924-2024) Ўзбекистон ташкил бўлгани ёки Туркистон парчаланишига 100 йил

Бу йил Ўзбекистон тузилганининг 100 йиллиги, Туркистон мухториятининг 107 йиллиги ва Бухоро жумхуриятининг 104 йиллиги.  Бу саналар ичидан қай бири биз учун кўпроқ муҳим?

1924 йилда Ўзбекистонга тамал тошини қўйган инсонлар - Файзулла Хўжаев, Атаулла Хўжаев каби шахсларнинг жияни Темур Хўжа ўғли билан айни мавзуда суҳбатлашдик. 1924 йилда Ўзбекистон сари қўйилган имзо жиноятмиди ё  ғалаба? Бу Туркистонни парчалашми ёхуд Ўзбекистонни ташкил қилиш? Ўтган йили Туркия 100 йиллиги қандай нишонланди?  Таниқли турколог олим Темур Хўжа ўғлидан кутилмаган жавоблар. Тез кунда Ishonch.uz’ нинг you tube ' даги платформасида суҳбатни томоша қилинг.

https://t.me/Turkiyqizi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Оқсарой атрофи чиқинди билан тўлдирилмоқда

Туристлар эса ҳолатдан ҳайратда...


Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Оқсарой мажмуаси ўз даврида мустаҳкам қалъа девори билан ўралган. Қалъалардан қолган харобалар бугунгача Шаҳрисабзга кўрк бағишлайди ва уларнинг аксар қисмлари орадан қарийб 700 йил вақт ўтса-да сақланиб келмоқда.

Бундай ноёб объектлар агар қайсидир мамлакатда бўлса, катта маданий мерос сифатида қайта тикланиши, муҳофаза қилиниши муқаррар. Бундай қадамжоларни сақлаш ва тиклаш орқали, туристлар оқимини кўпайтириш, тарихни эса шарафга буркаш мумкин.

Афсуски, асрлар силсиласидан, босқин ва табиий офатлардан омон чиққан ноёб қалъа деворлари бугун ҳар қачонгидан кўра ҳимояга муҳтож.

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР...

Яна хаёл узра ташбеҳлар хил-хил,
Бир пайғом васлига талпинар дадил.
Илҳом парисининг хушхабаридан
Сархуш сандуғочдай яйрамоқда дил –
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!


Асраб наърасини, янгроқ сасини
Қадим Хоразмнинг хазинасини,
Икки ярим, уч минг йиллар наридан
Опичлаб Авесто дафинасини,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!
Бир қанот – Алпомиш, бир қанот – Широқ,
Бир ён – Алп Эр Тунга, енгилмас тупроқ.
Ўт олиб мангулик самандаридан,
Тўмарислар қалбин ёритган чироқ –
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Даҳосининг сонсиз меваси билан,
Самарқанд, Бухоро, Хиваси билан,
Қанча тош битикнинг ўйиқ бағридан,
Шошга тенгдош бўлган шеваси билан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Азалдан заковат нурига ёлчиб,
Зулматларга ирфон ёғдусин сочиб,
Туриб, туну куннинг туташ еридан,
Не-не сайёралар, қитъалар очиб,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Чиқариб нурафшон йўлга карвонин,
Бошига кўтариб тенгсиз сарбонин,
Куч олиб истиқлол зафарларидан,
Яна юлдузларга тақаб нарвонин,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Йўл бўшат, дилларда музлаган армон!
Йўл бўшат, менсимай хор қилган нодон!
Яна минг йилликнинг тонготаридан,
Йўл бўшат, замона! Йўл бўшат, жаҳон! –
Ўзбек келаётир тарих қаъридан!

Акиф Бағир

https://t.me/Turkiyqizi
Dark places
DNDM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️  Ўзбекистон Республикасини тузиш ташаббуси кимники эди?

Жадидларми ё коммунистларники?!


🎙️  Файзулла Хўжаевнинг жияни билан суҳбат

Дунё харитасида Ўзбекистон номли давлат расман 1924 йил 27 октябрда пайдо бўлди. Шу куни Бухородаги Оқ уйда Файзулла Хўжаев Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилганини эълон қилди.
Ушбу воқеаларга бу йил 100 йил тўлмоқда.

You Tube’да: https://www.youtube.com/watch?v=IELOfZn6Mhs

▶️ Батафсил:
http://ishonch.uz/news/1814

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
21 аср: Ўзбекистонда уруғ-аймоқчилик нимани англатмоқда?

Уруғ аймоқчилик бўйича видео тайёрлашга киришдим. Ўзбекларнинг 96 уруғи бор. 21 асрда бу тушунча ўзбек жамияти учун нимани англатяпти?
Уруғ аймоқчилик замонавий дунёда бизга керакми, ёки архаик тушунчага айланиб бўлдими бу? Уруғчилик миллатнинг дарз кетишига сабаб бўладими?
Уруғчилик миллийликни шакллантиришда қанчалик рол ўйнайди? Уруғ аймоқчиликка дунёда қандай қарашяпти? Ўзбеклар уруғларнинг йиғиндисидан таркиб топган дейишади. Уруғчилик жамиятда тобора сўрилиб кетяптими? Унинг яхши тарафлари авж оляптими ёки салбий жиҳати? Халқ руҳиятида бу қанчалик рол ўйнайди? Шу ҳақда изаняпман. Бугун мутахассис билан гаплашаман.

Сиз қайси уруғдансиз? Агар сизда ҳам бу борада саволлар ва мулоҳазалар бўлса, изоҳга ёзиб қолдиринг, улар бўйича ҳам изланаман.

https://t.me/Turkiyqizi
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
9 майдан кейин Ўзбекистонда

➡️ @anora_sodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий овоз соҳибаси: «Метро овози» Наманганда

Тошкент метрополитенида
17 йилдан буён янграб турган соҳир овоз ҳақида биласиз.

Ушбу тарихий овоз соҳибаси Муслима Муродова билан бугун Наманганда бўлиб ўтаётган  гуллар фестивалида учрашдик. Муслима Муродова халқаро доирадаги меҳмонларни ҳам овози билан хушнуд қилди.

Ўзига хос архитектура гўзаллиги билан барпо қилинган Тошкент метрополитенига нафақат юртимизда, балки халқаро доирада қизиқиш мавжуд. 

Маълумот учун, мазкур метрополитеннинг овозига айланган Муслима Муродова кўп йиллардан буён Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси (МТРК)да сухандон бўлиб фаолият юритиб келади.

Канал:
https://t.me/Turkiyqizi
❗️Бугун дунёда геосиёсий вазият таранглашиб, Исроил-Фаластин можароси фонида Эрон Президентининг ҳалокатга учраб вафот этиши ҳодиса бўйича кўплаб саволларни келтириб чиқариши шубҳасиз. Биринчи навбатда, бу ноқулай об-ҳаво туфайли рўй бердими ёки...

@platformauzb
Туризм: Тошкентдан нарёғини кўрмаган юртдошларимиз камаймоқдами?

"Тошкандан нарёғин кўрмаган онам". Бир шоирнинг шундай сатрлар билан якунланадиган шеъри бор. Аммо Тошкентдан нарёғини ёки Тошкентни кўрмаганлар яқин йилларгача юртимизда биргина шоирнинг онаси эмас эди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1894

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.

Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.

Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.

Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.

Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.

Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.

Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

© Нажмиддин Эрматов

Каналга уланиш
https://t.me/Turkiyqizi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💸 «Банкларга етказинг, кредит фоизини сал туширишсин!» – Жамоатчилик

Ўзбекистонликлар кредит тизими ҳақида қандай фикрда?

Охирги йилларда ўзбек жамияти орасида кредит сўзи фаол қўлланилла бошлади.
Кредит бу –  пул маблағи, товар ва хизматларни келишилган устама тўлаб, қайтариб бериш шарти билан маълум муддатга олишни ифодалайди. Айни кунларда ўзбекистонликлар бу тизимга қандай муносабатда?

🌐 Ishonch.uz ушбу савол билан жамоатчилик фикрини ўрганди.

▶️ВИДЕО: https://youtu.be/JytTec8nJOU?si=mAG5gSvfvFzuNYYp

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM