Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.49K subscribers
55.4K photos
3.24K videos
18 files
4.5K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Ўзбекистон-Корея давлатларининг дўстлик алоқалари мамлакатлар Президентларининг саъй-ҳаракатлари билан йил сайин мустаҳкамланиб боряпти. Туризм, иқтисодиёт, маънавият, маданият, таълим масалаларида тажриба алмашишга катта аҳамият берилмоқда.

Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган кореялик турист-ишбилармонлар жаноб Ли Санг Бонг ҳамда Ли же Им хоним Тўрақўрғон туманидаги Истиқлол маҳалласида яшовчи Лолахон ая Миртожиева хонадонида бўлдилар.

-Биз мамлакатингизнинг 12 та вилоятига бордик. Наманганнинг файзи ўзгача. Ҳаммаёқ гулларга, яшилликка бурканган,-дейишди меҳмонлар. Уларнинг эътироф этишича, Кореяда ҳам оилавий қадриятлар эъзозланади. Қайнона-келин, қўшничилик, аёлларни асраб-авайлаш таълим-тарбия масалаларига ҳурмат билан қаралади. “Фақат кийим ва нонларимизда фарқ бор холос”, дейишади дастурхондаги чиройли патирларга қараб.

Маънавиятли оилада аҳоли вакиллари билан қизғин суҳбат уюштирилди. Тўрт фарзандни тарбиялаб, камолга етказган хонадон бекасига эсдалик совғалари тақдим қилинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Auksion orqali sotilayotgan chiroyli avtoraqamlarning boshlang'ich narxi arzonlashadi

1- va 2-toifadagi chiroyli avtoraqamlar olti oy mobaynida sotilmagan taqdirda ularning boshlang'ich narxi bir pog'onaga tushiriladi.

4-5-6-toifadagi avtoraqamlar bir oy ichida sotilmagan taqdirda boshlang'ich narxida oddiy raqamlar kabi auksionsiz sotiladi.

🎬 Batafsil 👉 videoda

➡️ Rus tilida

📱 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook
Нуронийлар ўрни ҳар жабҳада муҳим

Шу кунларда қишлоқ хўжалигида "Зарбдор 30 кунлик" давом этмоқда. Бу паллада пахтадан мўл ҳосил олиш учун энг зарур агротехник тадбирлар амалга оширилади.

Тажрибали нуронийлардан иборат гуруҳ ҳар куни эрта тонгдан далага чиқиб, фермер хўжаликларидаги жараёнлар, ютуқлар, камчиликларни аниқлаб,   тўғри иш ташкил этиш бўйича маслаҳатларини бериб келишмоқда.

Бугун "Шаҳанд"  сиҳатгоҳининг сўлим чойхонасида ана шу отахонларга бир пиёла чой устида  ҳурмат кўрсатилиб, нафақат деҳқончилик, балки туманнинг барча соҳаларида кўрсатаётган хизматлари учун туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров миннатдорчилик билдирди.

Кексалар юртга тинчлик, деҳқончиликларга барака тилаб дуода бўлдилар. Уларга совғалар тақдим этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент - юксак тамаддун бешиги | Қадим манзил улкан бунёдкорлик ва кенг кўламли қазишма майдонига айланган.

Қадимшунослар ерости саройлари, сирли йўлакларни очишмоқда.

Меъмор-қурувчилар эса Осиё гавҳарига айланажак улкан археологик туризм мажмуини барпо этишмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Infografika

Наманган вилоятининг саноат ишлаб чиқариши рақамларда:

🏭 Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Наманган вилоятида қиймати 12 трлн. 584,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

📊 2023 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 109,8 %ни ташкил этган.

🔷 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига жами 4 512 та саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
🔶 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 445 та янги саноат корхоналари ташкил этилган.

👨‍👩‍👦‍👦 Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4 млн. 85,1 минг сўмдан тўғри келган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг улуши 46,5 % ни ташкил этди.

♻️ Ҳудудларда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми млрд. сўмда

🔹 Наманган ш – 4 448,5
🔹 Тўрақўрғон – 2 679,5
🔹 Чуст – 998,1
🔹 Наманган т – 850,0
🔹 Косонсой – 825,4
🔹 Уйчи – 704,1
🔹 Мингбулоқ – 560,5
🔹 Учқўрғон – 405,6
🔹 Поп – 319,4
🔹 Чортоқ– 310,8
🔹 Норин – 290,5
🔹 Янгиқўрғон – 191,9

Вилоят статистика бошқармаси.
#ўрганиш

Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларидаги ишларни ўрганиб бормоқда.

Бугун Ибрат маҳалласида “еттилик” фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган, ижтимоий ҳимояга муҳтож Ўлмасхон Аламшаеванинг хонадонида ҳомийлик асосида қуриб берилаётган икки уйнинг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди.

Тадбиркорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳунармандчилик билан шуғулланаётган Шоҳжаҳон Набижонов тайёрлаётган маҳсулотларнинг сифати, харидорлиги ҳақида мулоқот қилинди.