Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.5K subscribers
55.3K photos
3.24K videos
18 files
4.49K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Давлат хизматчисининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганми?

Эксперт, ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доценти Курбанов Маъруфжон Мамадаминович ушбу саволга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳаётхон Маҳмудова навбатдаги қабулини ўтказди.

Унда турли мазмундаги мурожаатлар кўриб чиқилди. Айтиш жоизки, уларнинг асосий қисми оилавий масалалар. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.

Қабулда, шунингдек, Боғишамол МФЙдан М.Зиёвиддинова уй-жой, Ёртепадан М.Қодирова боғ қилиш учун ер сўраб, Тошкент МФЙдан Г. Камолдинова электр ва газдан бўлган қарздорлигини тўлаб бериш, Х.Олимжон МФЙдан М.Солибоева фарзандини даволатишда моддий ёрдам масаласида мурожаат этдилар.

Мурожаатларнинг аксарияти ўрганишни талаб қилгани учун муддат белгиланиб, масъулларга йўналтирилди. Айримларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёга юз тутаётган Ахсикент | Ўзбек давлатчилигинг уч минг йиллик тарихидан сўзловчи масканда илмий-археологик ва қурилиш-бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда.

Шу билан бирга, бу қадим маскан хорижий сайёҳлар ва олимлар, халқаро ташкилотлар ва чет эл делегациялари ташрифининг Фарғона водийсидаги асосий манзили бўлиб турибди