Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.74K subscribers
49.9K photos
2.94K videos
18 files
4.13K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
❇️ Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва тадбиркорликка эътибор қаратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-376-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тўрақўрғон туманидаги “Сарой”, “Оқтош” МФЙлари биноси қошида Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ташкил қилинди.

Уларнинг тақдимот маросимида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х. Махмудова, шу маҳаллаларда яшовчи аёллар ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Тадбир давомида ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик марказларини ташкил қилишда алоҳида эътибор қилинадиган вазифалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш бугунги кундаги долзарб масала

Мактабларда дарслар ва имтиҳонлар якунига етиб, битирувчилар олийгоҳларга ва касб-ҳунарга йўналтирилди. Бироқ, муассасаларда навбатдаги масала – янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари давом этяпти.

5-сонли мактабда туман ҳокимининг ўринбосари И.Парпиев раҳбарлигида, барча умумий ўрта таълим мактаблари директорлари иштирокида 2023-2024 ўқув йили битирувчиларининг ОТМга топшириш таҳлили, битирувчилар бандлигини таъминлаш, мактабларни таъмирлаш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, таътил вақтида ҳам ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш ва бошқа масалалар юзасидан навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сизнинг ҳар бир ижод намунангиз буюк санъат асари. Умаршайх Мирзо ва Бобурийлар сериясидаги асарларингиз Ахсикентда барпо этаётган катта музейимизнинг энг нодир экспонатлари бўлади», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон кинематографлари уюшмаси аъзоси,  дунёга машҳур рассом Бахтиёр Назаров билан учрашди

Академик Бахтиёр Назаров асарларини Ахсикент музейига топшириш ниятида эканлигини, шунингдек ўзи таваллуд топган Нанай қишлоғида катта кўргазма қилиши нияти борлигини айтиб, вилоят раҳбарини ушбу маросимга таклиф этди.

Ўзининг янги асарлари билан томошабинни ҳайратлантиришдан чарчамаган ижодкорнинг нуфузли кўргазмалари Венгрия, Чехия, Россия, Латвия, Испания, Ҳиндистон, Марокаш, АҚШ, Хитой сингари дунёнинг кўп мамлакатларида бўлиб ўтган.
Sel xavfi boʻlganda zarur harakatlar boʻyicha tavsiyalar:

sel oqimlaridan faqat qochib qutilish mumkin. Sel xavfi toʻgʻrisida habar eshitgandan soʻng darxol xavfsiz joyga koʻchish harakatlarini qilish kerak. Sel oqimining tez fursatda shakllanishi, uning tezligini hisobga olgan holda, xabar tarqatish va muhofaza tadbirlarini bajarish uchun vaqt juda chegaralanganligini (bir necha daqiqadan 10-20 daqiqagacha boʻlishi mumkin) doimo yodda tutish lozim;

sel oqimidan xalos boʻlishning iloji boʻlmasa, balandroq tepalik ustiga, daraxtga yoki biror baland moslamalar ustiga chiqish kerak. Odatda sel 3-5 soat davom etishi mumkin;

sel oqimi oʻtgandan soʻng devor va ustunlarning holatini, gaz, elektr va suv taʼminotining sozligini tekshirish zarur.

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | Twitter
30 июн - Ёшлар куни муносабати билан Тўрақўрғон туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган 5-умумий ўрта таълим мактабида Тошкент маҳалласининг фаол ёшлари ва ёшлар етакчилари ўртасида "ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Танловда мазкур маҳалла ёшларидан иборат "Дўстлик" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Ахсикент ҳақида тарихий фильм яратилади

👉 https://xs.uz/uzkr/115307

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йили ип-калава экспорт йиғими камайтирилгани натижасида 300 минг доллардан ортиқ маблағимиз тежалди

Отабек Эргашев, тадбиркор:

"Бу йилги очиқ мулоқотни ҳам катта умидлар билан кутмоқдамиз. Тўқимачилик соҳасига бериладиган қўшимча имкониятлар бизга экспортни янада кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш имконини беради".

Манба

Каналга уланиш: @aokanamangan