Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.64K subscribers
51.3K photos
3.03K videos
18 files
4.24K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Юнон-Рум кураши бўйича спорт устаси, етти карра Ўзбекистон чемпиони, кўплаб Халқаро турнирлар ғолиби Дилшод Абдураҳимов Тўрақўрғон спорт мактабининг етакчи мураббийларидан бири эди. Афсуски, 2019 йилда оғир дард туфайли ҳаётдан эрта кетди. Унинг шогирдлари устозлари изидан бориб, айни пайтда юқори натижаларга эришмоқдалар. Кўплари Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига айландилар.

Тўрақўрғон спорт мактабида ана шу мураббий хотирасига республика очиқ турнири ташкилланди. Фарғона, Андижон ҳамда вилоятимизнинг юнон-рум кураши ихлосмандлари икки кун давомида ўзаро баҳслашдилар. 13 та вазн тоифаси бўйича 400 дан ортиқ полвонлар куч синашган тадбирда 2008-2010 йиллар ҳамда 2011-2013 йилларда туғилганлар татамига тушдилар.

Тадбирнинг якуний қисмида туман ҳокимининг ўринбосари Икромжон Парпиев иштирок этди ва дастлаб Дилшод Абдураҳимов ҳақида батафсил гапириб ўтди. Сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими бўлди.

Ҳар бир вазн тоифаси бўйича юқори ўринларни эгаллаганларга медаль, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 10 нафар спортчиларга миллий белбоғли кураш бўйича спорт устаси унвонининг гувоҳномаси топширилди. Юнон-рум кураши бўйича таниқли ҳамюртимиз Шермуҳаммад Шариповга эса халқаро тоифадаги спорт устаси унвони берилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида юмушсиз фаслнинг ўзи йўқ. Агар деҳқон мавсумга олдиндан пухта тайёргарлик кўрмаса, ҳамма ишга бир амаллаб улгураманда, деган фикрга борса у кўзланган маррага ҳам ниятига яраша етади.

Бугун далаларни чигит экишга тайёрлаш, ғалла ҳосили тўплашга тараддуд кўриш муҳимдан муҳим. Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров фермер хўжаликларида шу вазифалар бажарилишини ўрганиб бормоқда. Бугун “Шаҳанд тараққиёти” ва “Олтин водий” ММТПлар ҳудуди кўздан кечирилди, қўшимча тавсиялар берилди.
Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари М. Хасанов сектор ҳудудидаги 51-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги мавзусидаги ўқув семинарда иштирок этди.

Семинарда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида фаолият олиб бораётган “Ёш кимёгарлар”, “Ёш таржимонлар”, “Сеҳрли қўллар”, “Ширинликлар дунёси” ва бошқа тўгараклар фаолияти билан танишилди.

Якунда ҳамкорлик тўғрисида суҳбатлашилди, яхши натижага эришган ўқувчиларнинг ота-оналарига фахрий ёрлиқлар берилди.
#муносабат

Ижтимоий тармоқларнинг бирида Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси неврология бўлимида навбатчи ҳамшираларга ставкасига амал қилмасдан, ёшига қараб навбатчилик режаси тузилишидан норози бўлиб қилинган мурожаат масъул мутахассислар томонидан жамоа иштирокида ўрганилиб, эътирозлар асоссиз эканлиги аниқланди.

Чунки бирлашмада неврология бўлими мавжуд эмас. Ички касалликлар бўлими неврология пости ташкил этилган. Учта постга алоҳида ҳамширалар бириктирилган ва рўйхатни постларнинг масъул ҳамширалари тузади.

Мурожаатда 1 ставка ишловчи ҳамшираларга 16 соатлик, 0,75 ишловчи ҳамшираларга 12 соатлик навбатчилик қўйилади деган фикр ҳам нотўғри. Агар навбатчилик якшанба кунига тўғри келса 12 соатлик иш режимида ишлайди. Неврология постида 0,75 ставка навбатчиликда ишловчи айрим ҳамширалар 1,0 ставкадан хусусий тиббиётда ҳам ишлайди.

Неврология постида ишловчи ҳамширалар билан суҳбатлашилганда навбатчилик бўйича эътирозлари йўқлигини билдиришди.