Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.5K subscribers
55.4K photos
3.24K videos
18 files
4.5K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Самидахон Каримова ташкиллаган совғалар билан “Шоҳидон бургути диёри” фермер хўжалиги далаларига бориб, теримчилар ҳузурида бўлдик. Гулистон, Шоҳидон, Кумидон маҳаллаларидан чиққан аҳоли вакиллари 350 дан зиёд. Уларга ҳар куни ошпаз Мирзаназар Раҳматов мазали овқатлар тайёрлаб бераётган бўлса, фермер Абдулвоҳид Азизов терилган пахталари учун вақтида ҳисоб-китоб қиляпти.
Туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Шоҳиста Қамбарова миллий бойлигимизни йиғиб олишда мададкор бўлаётган опа-сингилларимизга миннатдорчилик билдирди. Одина Абдураҳимова, Нигора Қўлдошева, Саида Раҳмонова, Ёқутхон Усмонова каби бир қатор илғорларга совғалар топширилди.
Муносабат

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ЙЎҚ, АММО ТАРТИБЛАР БУЗИЛГАН

ASL_JAMIYAT телеграмм каналида туманимиздаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ходимларини мажбурий равишда пахта теримига жалб этилгани тўғрисидаги мурожаат тарқатилгандан сўнг туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан текширув ўтказилди. Бу ҳақда марказ раҳбари вазифасини бажарувчи Б. Умаров имзоси билан маълумотнома юборилган.
Учқўрғон туманида пахта тераётган ходимлар ўз ихтиёрлари билан, қўшимча даромад топиш мақсадида теримга боришган. Ҳеч кимни мажбурланганлик, ишдан бўшатиш каби ноқонуний йўллар билан тазйиқ ўтказилганлик ҳолатлари аниқланмади. Аммо, ўрганишда ходимларни пахта теримига юборишда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган. Шу боис бошқарма раҳбари И. Мамадалиевга нисбатан МЖтКнинг 49-моддаси,1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда жарима жазоси қўлланилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Муносабат.

ҚИШ ЯҚИН, ХАВФСИЗЛИК ҲАММАСИДАН МУҲИМ

Кеча ижтимоий тармоқларда исм-шарифи ошкор қилинмаган фуқаро томонидан Тўрақўрғон туманида газ йўқ, лекин, газ идораси ходимлари шанба, якшанба кунлари ҳам уйма-уй юриб, текширув олиб бориши, бундан мақсад нималиги, дам олиш кунларида текширишга ҳақлари борми, деган мазмундаги мурожаат тарқатилди.

Ушбу мурожаатга жавобан, қуйидагиларни маълум қиламизки, қиш бўсағасида турибмиз. Кейинги кунларда ҳаво кескин совуб кетди. Табиийки, бундай пайтда одамлар дарров иситиш анжомларини ёқишни бошлаб юборадилар. Аммо, хавфсизлик қоидаларига амал қилмасликнинг аянчли оқибатларига дучор бўлмаслик учун ҳамма ҳам ҳушёр турмайди. Шу боис куз-қиш мавсуми олдидан “Тумангаз” идораси ходимлари уйма-уй юриб, текширув олиб боришга ҳақлари бор.

Қолаверса, бугунги кун ҳолатига туманда 9050 та хонадон табиий газ билан таъминланаётган бўлса, 14 миллиард 868 миллион сўм қарздорлиги мавжуд. Қани эди, қарздорлар ўз виждонлари билан бориб, тўловни амалга оширсалар, ўша “газ”чилар ҳам дам олиш кунларини мазза қилиб оиласи бағрида ўтказарди. Ёки улар иш йўқлигидан, бекорчи вақтлари кўплигидан уйма-уй юришибдими? Наҳотки, улар хонадонингизга кириб, хавфсизлигингизни текшириб кўрган бўлсалар, қарздор-ҳақдорлигингизга аниқлик киритсалар сизга шунчалик малол келдими?
Ижтимоий тармоқларга мурожаат қилган фуқароларни айбламаймиз, фақат уни ёзаётганда танганинг иккинчи томонини ҳам бир кўздан кечириб қўйсак ёмон бўлмасди. Ҳамма инсонийлик бурчини англаб етса, муаммолар ҳам урчиб кетмайди!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Ибрат мактаб-интернати битирувчиларининг
барчаси ОТМларга ўқишга қабул қилинди
Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатининг бу йилги 40 нафар битирувчиларининг барчаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар.
- Ўқувчиларимизнинг аксарияти (19 нафари) Ўзбекистон жаҳон тиллари университетига тест имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, юқори кўрсаткичга эришдилар, - дейди муассаса директори Гулчеҳра Қаюмова. - Шунингдек, мамлакатимиздаги университет, институтлар ҳамда халқаро ОТМларнинг республикамиздаги филиаллари талабасига айланган йигит-қизларимиз ҳам кўп.
Эътиборлиси, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган туманимиздаги мактаб-интернат битирувчиларининг хорижий тиллар йўналишидаги ОТМларда ўқиш даври давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Яъни, улар давлат гранти асосида ўқийдилар.
Муносабат

БОЗОРНИНГ САНИТАРИЯ ҲОЛАТИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ

“Макон хабарлари” телеграмм каналида Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоғида жойлашган, ҳафтада бир кун фаолият кўрсатадиган деҳқон бозорининг антисанитария ҳолати, карантин тартибларига амал қилинмаслиги ҳақидаги мурожаат жойига бориб ўрганилганда маълум бўлдики, мазкур бозор пандемия шароитида уч ой давомида очилмаган. Шу вақтда бозор худудидаги чиқиндихонага аҳоли томонидан турли чиқиндилар ташиб чиқилган. Мурожаатдаги суратлар худди ўша пайтда тасвирга олинган.

Бозор маъмури Ғофуржон Қаҳҳоровнинг билдиришича, якшанба кунги бозор савдо-сотиғидан сўнг тўпланган чиқинди кечгача йиғиштирилиб, “Тоза худуд” корхонаси томонидан олиб кетилади.

Бозорда санитария ҳолати доимий назоратда туради.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
УМУМХАЛҚ ИШИГА ОБОДОНЧИЛАРНИНГ ҲИССАСИ

Миллий бойлигимиз пахтани йиғиб-териб олиш ишларига бўлимимиз ходимлари ҳам ўзига хос ҳисса қўшишаяпти. Кўнгилли 80 нафар ҳамкасбимиз билан айни кунда Ўзбекистон пахтачилик илмий текшириш институти таянч пункти далаларида пахта теряпмиз.
Кунлик фаолиятида илғор қизларимиз Замира Орифжонова, Дилором Аҳмадалиева, Шаҳзода Қўлдошева, Қизлархон Зоиджонова, Ҳамрохон Неъматова, Замира Маҳмудова, Ҳанифахон Имомбердиева, Маликахон Раҳмонова, Дилором Боймирзаевалар бу ерда ҳам пешқадамлик қилиб, кунига 107-147 килограмгача пахта топширишяпти. Шуҳратжон Раҳимов эса 100 килодан териб, йигитларимизга ибрат кўрсатмоқда.
Туман прокурори Элёржон Талабоев ва раҳбаримиз Элёржон Турғунов теримчиларни оёқ кийимлар ва идиш тўпламлари билан рағбатлантириб кетишди. 5 кунлик якунида олдинги сафдагилар яна мукофотланиши кутиляпти.
ҒАФУРХОН ҚОСИМОВ,
43-отряд бошлиғи.
Forwarded from Namangantoday.uz
ҚАНДЛИ ДИАБEТИ БОР БEМОРЛАРДА НИМА УЧУН КОРОНАВИРУС ОҒИР КЕЧАДИ?

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/%D2%9Aandli-diabeti-bor-bemorlarda-nima-uchun-koronavirus-o%D2%93ir-kechadi
(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz
⚡️ Президент ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлади (тўлиқ рўйхат)

Батафсил

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон ҳозирги кунда очиқ, энди уни аввалгидай ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Энди чегараларни ёпмаймиз, энди интернет узлукиз ишлайди. ОАВ ходимларига яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Катта синовлардан ўтяпмиз, баъзилар ОАВ нинг саволларига, ОАВ муҳитини яратишга чидай олмаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин эшитишга мажбур бўлади ёки хайирлашамиз".

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Forwarded from Namangantoday.uz
«ART SOFT HOLDING» МЧЖ – ВОДИЙНИНГ ЭНГ ЙИРИК АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРИ

(↓БАТАФСИЛ ЎҚИШ↓)
http://namangantoday.uz/art-soft-holding-mchzh-vodiyning-eng-yirik-agrosanoat-klasteri

(NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ