Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.45K subscribers
55.8K photos
3.26K videos
18 files
4.53K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
#бозор_ва_нарх-наво

Тўрақўрғон марказий “Деҳқон бозори" тумандаги энг асосий савдо майдонларидан бири бўлиб, ҳафтанинг ҳар куни харидорлар билан гавжум. Барча байрамлар муносабати билан ташкилланадиган савдо ярмаркалари ҳам шу ердан бошланади.

Рамазон ойида харидорларга қулайлик яратиш, маҳсулотлар тури ва сифатини ошириш, аҳоли учун ҳамёнбоп нарх-наво сақланишини таъминлаш назоратда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бошлиғи Акрамжон Халилов мазкур бозорда бўлиб, муборак ой шукуҳини акс эттириш учун қилинадиган ишлар бўйича қўшимча тавсиялар берди. Хусусан, ўзимизнинг боғ ва далаларда етиштирилган маҳсулотларни кўпроқ олиб келинса сотувчи ва харидорларга янада қулай бўлиши таъкидланди.
Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари У.Муродуллаев Янгиобод МФЙда сайёр қабул ўтказди. Унда Абдулбоқиева Муслима, Бориев Шукруллох, Хасанова Мавлуда, Қодирова Инобатларнинг ичимлик суви таъминоти, тиббий ёрдам, контракт тўлови, курс ҳаражаатларини қоплаб бериш бўйича мурожаатлари қабул қилинди ва тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Кужрон МФЙда эса уюшмаган ёшлар билан учрашиб, уларнинг қизиқишлари, муаммо ва мурожаатлари ўрганилди.

Сектор раҳбари Ахси МФЙ профилактика инспекторларининг хизмат хонасини кўздан кечирди. Ҳудудда хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишларни кучайтириш кераклиги тушунтирилди, юритувидаги ҳужжатлар кўрилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mahalla_еttiligi

To’raqo’rg`on tumanidagi “Bеkobod” MFY mahalla inspеktori faoliyati

🎥Namangan tv, “Soliq xabarlari”
Туман прокурори Б.Халилов томонидан сектор ҳудудидаги аҳолини ижтимоий ривожлантириш, ҳар бир маҳаллада тайинланган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари билан ҳамкорликда хонадонбай иш ташкил этиш, маҳалланинг “драйвери”ни аниқлаш ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг! Пулларингиз хавф остида

Замонавий фирибгарликлар ҳақида фойдали видео.

Ҳамма нарсага бирданига ишонаверманглар. Ҳозирги технологиялар билан реал ва фейк орасидаги фарқлар деярли йўқолди.
"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Туман маданият бўлими ҳамда 9, 10-сонли болалар мусиқа мактаби ходимлари иштирокида ҳудудларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳит яратиш, инсонлар ўртасида диний ва дунёвий илмларнинг ўзаро боғлиқлиги, фуқаролар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, жиноятчилик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, ИИБ ТҚКБ, ЎМИ туман бош имом хатиби ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан юқоридаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, эртанги келажагимиз учун барча бирдек ҳаракат қилиши ҳақида батафсил тушунча берилди.
➡️ Namangan viloyatining yalpi hududiy mahsuloti (YAHM) tarkibi qanday?

2023- yil yakunlariga ko‘ra, Namangan viloyatining YAHM tarkibida qishloq, oʻrmon va baliqchilik xo'jaligining ulushi 41,0%, sanoat 15,2%, qurilish - 6,9% va xizmatlar sohasi - 36,9% ni tashkil etdi.
📄 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига асосан, пенсиялардан чегирмалар суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида қилиниши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкин.

Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

📄 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ қарздорликнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга нисбатан ушлаб қолиниши кўрсатиб ўтилган.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

🌐 Telegram | Youtube | Facebook

🏢 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyatining Chirchiq shahrida yozgi biatlon bo‘yicha O‘zbekiston kubogi musobaqasi o‘tkazildi. Unda vakillarimiz yuqori natija ko'rsatishdi.