Forwarded from Namangan viloyati hokimligi
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бугун Тўрақўрғон туманида бўлди
Шавкатжон Абдураззоқов дастлаб Янгиобод маҳалласи ҳудудида “Турон агро люкс экспо” МЧЖ томонидан қурилиши бошланаётган сутни қайта ишлаш цехи ва музлаткич, омборхона, шунингдек, унинг ёнида савдо ва маиший хизмат шахобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар жой мажмуаси билан танишди.

Тўрақўрғон туманининг “Тошкент” маҳалласи ҳудудида “Асадбек, Абдусамат” хусусий корхонаси томонидан қурилаётган 3 та 5 қаватли, жами 117 хонадонли турар-жойнинг биринчи қаватидан савдо ва маиший хизмат шахобчалари ўрин олади.
–Ҳозирги кунда камида 5 қаватли уйлар қуриш, аҳолига барча шароитларни шу ернинг ўзида яратиб бериш дунё талабидаги усул бўлиб қолди, – деди вилоят ҳокими.
–Ҳозирги кунда камида 5 қаватли уйлар қуриш, аҳолига барча шароитларни шу ернинг ўзида яратиб бериш дунё талабидаги усул бўлиб қолди, – деди вилоят ҳокими.
Forwarded from Namangan viloyati hokimligi
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Тўрақўрғон туманининг “Забардаст Ғайрат” ММТП ҳудудидаги “Борилла Акбарович” фермер хўжалиги далаларида бўлди
46 гектар ерда “Бухоро” пахта навини эккан фермер 167 тонналик режани бугун-эрта бажариш арафасида.
Фермер даласида бугун 300 нафардан зиёд теримчилар пахта теришмоқда. Шу билан бирга, кузги ғалла экиш ишлари ҳам бошланган.
– Пандемия шароитида уйда ўтириб, зериккандик. Пахтани мазза қилиб теряпмиз, ҳамма шароит бор, меҳнатимизга яраша пулни вақтида беришяпти. Кунига 110-120 кило пахта теряпмиз, – дейди ёртепалик Ҳуснида Ибрагимова ва Марғуба Мажидова.
Вилоят ҳокими терим илғорларига совғалар топширди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men nechun sevaman O‘zbekistonni
Abdulla Oripov, O‘zbekiston xalq shoiri
🎥 Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan do‘stlik aloqalari qo'mitasi
"Taraqqiyot strategiyasi" Markazi
@millatlararoqumita
Bizning manzil:
👉 http://interkomitet.uz
Abdulla Oripov, O‘zbekiston xalq shoiri
🎥 Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan do‘stlik aloqalari qo'mitasi
"Taraqqiyot strategiyasi" Markazi
@millatlararoqumita
Bizning manzil:
👉 http://interkomitet.uz
Forwarded from Namangan viloyati hokimligi
Тўрақўрғонда давлат-шерикчилик асосида ўнлаб маҳаллаларда янги бинолар қурилмоқда
Қуйимозор – Тўрақўрғон туманининг Косонсой билан чегарадош энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Шундай бўлсада, бу ерда тадбиркорлар кўп. Маҳалла марказида “Азамат текс” хусусий корхонаси томонидан тўйхона, қаҳвахона, компьютер хизмати йўлга қўйилди.
– “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан 150 миллион сўм кредит ажратилгани ўйлаган режаларимни амалга ошишида катта ёрдам бўлди,–дейди корхона раҳбари, ёш тадбиркор Азамат Зокиржонов.
Хусусий тадбиркор Анваржон Мамажонов эса давлат-шерикчилик асосида маҳалла учун янги бино қуриб берди. Унинг саъй-ҳаракати туфайли гузарда дорихона, хусусий мактабгача таълим муассасаси ҳам замонавий тусга кирди.
Туман бўйича 29 та маҳалла худди шундай усулда янги биноларига эга бўлмоқда.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов шу ерда маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди.
–Ҳар бир тумандан 4 тадан энг чекка, оғир шароитдаги маҳаллаларда ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини янгилаш муаммоларини ҳал этишга маблағ ажратяпмиз. Биргина Тўрақўрғон туманига ундирилган солиқ тушумларидан 1 миллиард 900 миллион сўмни қолдирдик. Бунда асосий юмушлар ҳашар усулида олиб борилса кўпроқ натижага эришилади ва маблағ тежалади, – деди вилоят ҳокими.

Тўрақўрғон туманининг “Исҳоқхон тўра Ибрат” ММТП ҳудудидаги “Зумрад, Ибрат” фермер хўжалиги 156 тонна пахта йиғиштириб олиш ниятида зафар марраси томон илдамлаяпти
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бу ерда Ибрат маҳалласидан чиққан теримчи опа-сингиллар билан дилдан суҳбатлашди.
– Меҳнатингиз учун раҳмат, аммо сизлар фарзанд тарбияси учун асосий масъулсиз. Исҳоқхон Ибратнинг изини босадиган билимли, доно, ватанпарвар инсонлар Тўрақўрғонда ҳали кўп етишиб чиқиши керак, – деди Шавкатжон Абдураззақов уларга совғаларни улашаркан.
Шу ҳудуддаги “Шарқ замин ёғдуси” фермер хўжалигида ҳам тўхтаб ўтган вилоят раҳбари терим билан биргаликда ғалла экишни асло кечиктириб бўлмаслигини таъкидлади.