Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.51K subscribers
55.2K photos
3.24K videos
18 files
4.49K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Salomatlik saboqlari
Шамоллаш белгилари мавжуд, аммо касалликнинг жиддий белгилари кузатилмаган ҳолларда қандай даволаниш керак?

🥛Биринчи навбатда кўп суюқлик ичиш, бу барча учун умумий тавсия ҳисобланади. Ҳар қандай вирус инфекциясида интоксикация кузатилади, кўп миқдорда суюқлик ичиш эса организмдан токсинларни чиқиб кетишига ёрдам беради.

🍌🍊Таркибида витаминлар мавжуд цитрус мевалар ва сабзавотлар, бундан ташқари витамин С қабул қилиш мумкин.

🥗Касаллик даврида иштаҳа пасайишига қарамасдан, организмни заифлаштирмаслик учун яхши овқатланиш зарур.

🍹Бунинг учун мева ва сабзавотлардан ичиш учун аралашмалар, масалан, смузилар тайёрлаш мумкин. Смузи бу ўзида витамин ва минераллар тутган мева ва сабзавотларни аралашмасидан тайёрланган қуюқ ичимлик. Натижада бу ҳаракатлар иммунитетни мустаҳкамлашга олиб келади.

Наргиза Нуруллаева
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.
ЙЎЛАКЧА ҚАЙТАДАН БЎЯЛДИ

“ASL_JAMIYAT” телеграмм каналида Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙХҲБга мурожаат чоп этилган бўлиб, унда Наманган-Чуст йўлидаги “Балиқхона” деб аталувчи худудда пиёдалар ўтиш йўлакчаси бўёқлари ўчиб кетганидан чизиқлар ҳам кўринмай қолгани, шу боис автомобиллар пиёдаларга йўл бермай, тўхтамай ўтиб кетаётганлигидан арз қилинганди.

Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори Дониёр Турсуновнинг ахборот беришича, мурожаат зудлик билан ўрганилиб, йўлакча қайтадан бўялди ва қатнов тартиби таъминланди. Шунингдек, туман йўлларидаги барча шундай йўлакчалар ҳам қайтадан бўялади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Шавкатжон Абдураззақов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Наманган шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани тўғрисида Президент фармони ўқиб эшиттирилди.

Давлат раҳбари фармони билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган Шавкатжон Абдураззақов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фаоллар йиғилишида шоир Зиёвиддин Мансуров, Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сардор Раҳмонов, тадбиркор Исломжон Қутпиддинов ва бошқалар сўзга чиқди.

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter | YouTube
Муносабат
БОЙ БУВАНИНГ БИСОТИ
ЯХШИ ЯШАШГА ЯРОҚЛИ

ASL_JAMIYAT телеграмм каналида туманимизнинг Темирқишлоқ маҳалласида яшовчи журналист Анваржон Убайдуллаев томонидан махсус тайёргарлик асосида тасвирга олинган мурожаат эълон қилингандан сўнг бугун, 25 сентябр куни туман ҳокимининг ўринбосарлари Шокиржон Отабоев, Салоҳиддин Қўзибоев ва 4-сектор котиби, маҳалла вакиллари билан айтилган манзил - Эргашали Раҳимовнинг хонадонларига бордик.

Хонадон тасвирдагидай ҳолатда, ўта қаровсиз, оилада аёл кишининг йўқлиги акс этиб турибди. Аммо, масаланинг бошқа томони - ҳовли 18 сотихли мевали боғдан иборат. Маҳалла вакилининг айтишича, Дукат маҳалласида яна 6 сотихли ҳовлилари бор. У ер ҳам боғ. Хонадон ичкарисида қоп-қоп бодом, ёнғоқ, токчада катта идишларда ўсимлик ёғлари чанг босиб ётибди. Маълум бўлишича, отахон 640 минг сўм, ўғли 340 минг сўм нафақа олишади, яна бир ўғил мавсумий ишда ишлайди. Агар шуларни ҳисоблаб, ҳовлидан топиладиган даромадни қўшилса, ҳеч кимнинг уларга кўмаги керак бўлмайди. Эргашали Раҳимовни маҳаллада “бой бува” дейишаркан. Чиндан ҳам бой бўлиб яшашга бисотлари яроқли экан. Маҳалла орқали бир неча марта озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, хабар олинган.

Хўш, бу масала шундай қолиб кетадими? Йўқ, Ишчи гуруҳ эртага соат 15.00 да маҳалла фаоллари билан кенгаш ўтказади. Шунда бой буванинг уйларини таъмирлаш, рўзғорларини бутлаш ҳақида маслаҳат қилинади.
Демак, якуний хулоса эртага!


Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.
Бугун Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Р. Қосимов ташаббуси билан 3-сектордаги Абдулҳоди Азизов раҳбарлигидаги “Шоҳидон бургути” фермер хўжалигида пахта тераётган ҳашарчилар йўқланди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарининг биринчи ўринбосари Ҳ. Маҳмудова, туман ИИБ катта инспектори, майор Н. Сулаймоновалар билан биргаликда илғорларга совғалар тарқатилиб, туманимизнинг катта хирмони юксалишига ҳисса қўшаётганликлари учун миннатдорчилик билдирилди. Фаридахон Исмоилова, Нигора Турдиева, Хосият Жўраева, Наргиза Икромова сингари кўпмингкилограммчи теримчилар ҳар куни бошқаларга ибрат бўлишмоқда.