Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
6.45K subscribers
55.8K photos
3.26K videos
18 files
4.53K links
Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram

Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot
Download Telegram
Тўрақўрғон тумани ишчи гуруҳи томонидан “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 38-сонли умумтаълим мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида “Уч авлод учрашуви” ҳамда "Китобхон миллат" мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирда ёш авлодда маънавий иммунитет шакллантириш, сиёсий дунёқарашларини ривожлантириш мақсадида фикрлар алмашилди ҳамда огоҳлик мавзусидаги “Сохта даъволар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Йиғилишда маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси асосида иш ташкил этиш юзасидан керакли топшириқлар берилди.
Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан

Рўзаи Рамазон кунлари давом этаётган шу кезларда ҳаётларни қадрлаш, ўтганлар руҳини шод қилиш ҳам улкан савобдир.

Тўрақўрғон тумани Куймазор маҳалласининг Гулруҳ кўчаси аҳолиси ҳудуддаги қабристон йўлини тартибга келтириш бўйича ҳоким ёрдамчиси Улуғбек Умаровга мурожаат қилгандилар.

Улуғбек бу масала бўйича 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Мақсаджон Хасанов билан фикрлашиб, масалани ижобий томонга ҳал этишди, яъни, тадбиркорлар ҳомийлиги асосида қабристон йўлининг 1,5 километри тўлиқ шағаллаштирилди, аҳоли бундан жуда мамнун ва миннатдор бўлиб, ўзлари ҳашарда фаоллик кўрсатишди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифининг биринчи манзили янги ташкил этилган Кўкдала тумани бўлди.
Ташриф арафасида ушбу туманда тикувчилик корхонаси ишга туширилди. Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди, хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
Туман маркази - Еттитом шаҳри инфратузилмасини яхшилаш лойиҳаси тақдимот қилинди. Аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Первым пунктом в программе поездки Президента Шавката Мирзиёева в Кашкадарьинскую область стал новообразованный Кукдалинский район.
В преддверии визита в районе открылось швейное предприятие. Глава государства ознакомился с рабочим процессом на предприятии, побеседовал с женщинами.
Состоялась презентация проекта по улучшению инфраструктуры районного центра - города Еттитома. Прошла встреча с жителями района.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #Kukdala

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿 Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар яқинидаги рухсат этилмаган бинолар бузилади

Махсус мониторинг гуруҳи кўп қаватли уйларнинг ҳолатини ўрганиб, сўнгги беш йил ичида аҳоли томонидан уй-жой фонди ерлари ва унга туташ ҳудудларда 61 мингта ноқонуний бино барпо этилгани аниқланди. Улар яқин орада уларни бузишни режалаштирмоқда.
“Дилшод” куйлаганда...

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги маданият бўлими қошида фаолият юритадиган “Дилшод” ансамбли узоқ йиллик тарихга эга. Ўз пайтида хориж мамлакатларида ҳам гастрол сафарларида бўлган жамоа санъаткорлари давлатимизнинг тақдирловларига ҳамда “Халқ ансамбли” мақомига эришган.

Муносиб ворислар сифатида ҳозир ҳам ансамбл қайноқ ижод билан банд. Туман маданият марказида "Дилшод куйлаганда" деб номланган ҳисобот концертига келганлар шунга иқрор бўлдилар.

Концерт давомида туман маданият маркази "Дилшод" ашула ва рақс халқ ансамбли, маданият марказининг тўгарак аъзолари ва тўгарак раҳбарлари ўзларининг бадиий мусиқий чиқишларини намойиш этдилар. Томошабинлар мароқли ҳордиқ ва чиройли кайфият учун санъат аҳлига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.