Homidjon Ishmatbekov
2.32K subscribers
13 photos
306 videos
2 files
1.58K links
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Download Telegram
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким жаннатга киритилишини уч марта сўраса, жаннат: Эй Аллоҳим, бу бандангни жаннатга киритгин, дейди. Ким дўзахдан уч марта паноҳ сўраса, дўзах: Эй Аллоҳим, бу бандангни дўзахдан асра, дейди. (Ибн Можа ривояти).

https://t.me/tuhur
Шаҳватини тияолмай ожизлик қилган осий бандани таҳқирламагин. Сен эҳтимол ўз тоат ибодатингга мағрур бўлиб ухларсан. У эса, Аллоҳнинг олдида осий бўлганидан надомат чекиб, кўзида ёши билан тонг оттирар. Натижада, Аллоҳ таоло унинг надоматини қабул қилиб, сенинг тоатингни рад этар.

https://t.me/tuhur
Шайх Тантовий раҳимаҳуллоҳнинг айтган гапларидан энг сараси:

Ҳаммамиз ҳам бизларни танимайдиган кишилар назарида оддий одамлармиз. Ҳаммамиз ҳам бизларга ҳасад қиладиган кишилар назарида мағрур одамлармиз. Ҳаммамиз ҳам бизларни тушунадиган кишилар назарида эътиборли одамлармиз. Ҳаммамиз ҳам бизларни яхши кўрадиган кишилар назарида олийжаноб кишилармиз. Ҳаммамиз ҳам бизларни ёмон кўрадиган кишилар назарида ёмон одамлармиз. Ҳар бир кишининг ўз нуқтаи назари бор. Бас шундай экан, ўзгаларнинг назарида яхши кўринаман деб, ўзингизни қийнаманг. Аллоҳ сиздан рози бўлса, шунинг ўзи кифоя. Одамларни рози қилиш етиб бўлмас ғоя, Аллоҳни рози қилиш эса, тарк этилмайдиган ғоя. Шундай экан, сиз етиб бўлмас ғояни қўйинг, тарк этилмайдиган ғояга интилинг.

https://t.me/tuhur
Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Бир қавм Аллоҳ таолога қўрққанидан ибодат қиладилар. Бу тарздаги ибодат қулларнинг ибодатидир. Бошқа қавм Аллоҳга савоб умидида ибодат қиладилар. Бу тарздаги ибодат тижоратчиларнинг ибодатидир. Яна бир қавм Аллоҳ таолога шукрона ўлароқ ибодат қиладилар. Бу ҳурларнинг ибодатидир.

Ҳулиятул авлиё ва табақотул асфиё

https://t.me/tuhur
Али каррамаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилинади, пайғамбар алайҳиссалом менга: Эй Али, сизга беш мингта қўй берайми ёки динингиз ва дунёингизни салоҳиятли қиладиган бешта калимани ўргатайми?-дедилар. Мен: Ё расулуллоҳ, беш мингта қўй кўп нарса, лекин менга калималарни ўргатинг, дедим. Шунда расулуллоҳ дедилар: "Аллоҳим, мени гуноҳларимни мағфират қилгин, хулқимни кенг феълли қилгин, касбимни ҳалолидан қилгин, Ўзинг берган ризққа қаноатли қилгин, мендан кетказган нарсангга қалбимни моил йилмагин" (Имом Бухорий тарихида келтирган).

https://t.me/tuhur
Нега маҳзун бўлай?
Аҳир ризқим битилган, умрим ўлчанган, ажалим белгиланган бўлса.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир раббим менга онанинг ўз боласига бўлган меҳридан ҳам кучлироқ меҳрибон бўлса.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир истиғфор айтсам раббим мени ризқлантириб, барча ғам ташвишларимни кетказса.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир раббим бирор нарсани истаса бўл дейди ва у бўлади.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир Раббимга бўлган ишончим ва суянчимнинг чек чегараси бўлмаса.

Нега маҳзун бўлай?
Аҳир яхши гумон қилишим ва табассум билан юришим маҳзунликдан минг чандон яхши.

Бас, шундай экан, қачон синсангиз Аллоҳга йиқилиб сажда қилинг ва: Эй Жаббор зот, жабримга малҳам бер, денг. Агар зулмга учрасангиз хузурига бўйсуниб сажда қилинг ва: Эй Одил зот ўзинг нусрат бер, денг.

https://t.me/tuhur
Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Дунё соатларидан бирор соат йўқки, албатта, қиёмат куни бандага дунёда ўтказган ҳар бир куни ва ҳар бир соати кўрсатилади. Кўрсатилган соатларнинг бирортасида Аллоҳни лоақал бир марта эслаб қўймаган бўлса, ўша вақтда нафаси бўғилиб, оғир аҳволга тушиб қолади ва хасрат надомат чекади. Энди қандай бўладики, кетма-кет ҳар соат ва ҳатто кунлар ва тунлар давомида бирор марта ҳам зикр қилмаган бўлса.

Алмунтақо аннафийс.

https://t.me/tuhur
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Ғийбат қанчалар солиҳ кишиларнинг амалларини фосид қилди, қанчалар амалларнинг савобини йўққа чиқарди ва Оламлар раббисининг қанчалар газабини келтирди.

Тазкира

https://t.me/tuhur
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ

Жума айёмингиз муборак бўлсин

Имом Бағовий ривоят қилганлар, Пайғамбар алайҳиссалом тирноқ ва мўйлабларини ҳар жума куни қисқартирар эдилар".

Ас-софарийний "ғозаул албоб" китобида буюк одоблар ҳақида зикр қилар экан, Ибн Баттадан қуйидаги ҳадисни келтиради: "Ким тирноқларини жума куни олса унга шифо кириб дард чиқиб кетади".

Абу Ҳомид Ғаззолий "иҳёу улумиддийн" китобида Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларини келтиради: Ким тирноқларини жума куни олса Аллоҳ таоло ундан дардни кетказиб шифони киритади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/tuhur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маърифий суҳбатлар: Ҳаж – буюк ибодат
Ўтган асрнинг олтмишинчи саналарида Ҳинд диёрида жуда қимматчилик бўлиб кетди. Одамлар ўша вақтнинг уламоларидан бирининг олдига бориб қимматчиликдан, бозорда нарҳларнинг ҳаддан ташқари кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилишди ва бундан қутилиш чораси ҳақида сўрашди.
Шунда олим уларга шундай жавоб берди: одамлар билан нарсалар Аллоҳнинг наздида гўёки тарозининг икки палласи мисолидирлар. Қачон инсоннинг қадр қиммати Аллоҳнинг наздида имон ва ихлос ила кўтарилса, нарсаларнинг қиймати тушади. Агар одамларнинг қиймати гуноҳ ва маъсиятлари туфайли Аллоҳнинг наздида қадрсизланса, бошқа нарсаларнинг қиймати кўтарилади, нарҳлари ошиб бораверади. Бас шундай экан, сизлар солиҳ амалларингизни кўпайтиринг, ихлосингизни оширинг, токи Аллоҳнинг наздида қийматингиз ошсин. Шунда бошқа нарсаларнинг нарҳи тушади, бозор арзонлайди. Ҳеч қачон одамларни камбағалликдан қўрқитманг, бу шайтоннинг ишидир. Ўзингиз сезмаган ҳолингизда шайтоннинг шеригига айланиб қолманг. Аллоҳга қасамки, агар қайсидир денгизнинг қаъридаги бирор силлиқ тошнинг ичида бирор банданинг ризқи яширинган бўлса, албатта у ризқ у ердан чиқарилиб эгасига етказилади. Шуни билингки, қимматчилик Аллоҳнинг сизга ёзган ризқини тўса олмайди. Жонингизни берган Зот нонингизни ҳам етказади. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آَمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ
“Агарда (мазкур) юртларнинг аҳолиси имон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва Ердан баракотлар (эшиклари)ни очиб юборган бўлур эдик” (Аъроф сураси, 96-оят).
Имон ва тақво ила жамиятда саодат ҳукм суради, фаровонлик бўлади, тўкин сочинлик юзага келади. Қимматчиликни, нарҳ навони ошганлигини ўйлаб ўзингизни қийнаманг, Аллоҳ ризқингизни кафолатлаб қўйган. Балки, ризқ эшикларини очадиган амаллар билан машғул бўлинг, у ҳам бўлса тавба ва истиғфордир.

Зокир Найк.

https://t.me/tuhur
Бир киши Жунайд Боғдодийдан сўради: Кўзимни номаҳрамларга қаратишдан тийишим учун нима қилсам бўлади? У зот жавоб бердилар: Сенинг назаринг қараган нарсангга тушмай туриб сенга қараб турган Зотнинг назари сенга тушиб турганлигини бил.

Жомеъул улум валҳикам – Ибн Ражаб

https://t.me/tuhur
Макка ҳарамининг мунисалари

Макка аҳлининг қадимий одатларидан бири шуки, Арафа куни Макка аёллари ва баъзи эркаклар Ҳарам масжидида ифторлик қилиш учун шом намозига чиқадилар. Намоздан сўнг Каъбани тавоф қиладилар, хуфтон намозини ҳам шу ерда адо этадилар. Бунинг ягона сабаби шуки, Арафа куни ҳожилар Арафот, Муздалифа водийларида ҳаж аммалари билан машғул бўлганлари сабабли Каъбанинг атрофи бўшаб қолади. Аллоҳнинг байти тавоф қилувчилардан холи бўлиб қолмасин учун Макка аёллари шундай қиладилар. Ўша кунда Ҳарамдаги аёлларнинг сони эркакларникидан бир неча баробар кўп бўлади. Чунки, аксарият эркаклар ҳожиларга хизмат қилиш учун Арафот ва Минога чиқиб кетган бўладилар. Шунинг учун ушбу кунда Масжидул ҳаромга чиққан аёлларни "Ҳарамнинг мунисалари" деб аташади.

(Муниса юпатувчи деган маънони англатади, яъни улар атрофи зиёратчилардан бўшаб қолган Каъбага юпанч бўладилар).

Муҳаммад Ротиб Набулсий

https://t.me/tuhur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маърифий суҳбатлар: Исломда нафс тарбияси
Яҳё бин Муъоз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Тананинг касаллиги оғриқ билан, қалбнинг касаллиги гуноҳлар биландир. Тана касаллигида таомнинг лаззатини туймаганидек, қалб ҳам гуноҳлар туфайли ибодатнинг лаззатини туймайди.

"Сабилуттуқо битақриби заммилҳава" китобидан.

https://t.me/tuhur
Имом Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Ҳалол ёйиш, ҳалолдан ичиш, кийиш ва озиқланиш дуонинг ижобатини вожиб қилувчи сабабдир.

"Дуоингиз ижобат бўлишини истасангиз" китобидан

https://t.me/tuhur
Фузола ибн Убайд разияллоҳу анҳу айтадилар:
Албатта, Аллоҳ таоло мендан хантал мисқолича амалимни қабул қилганлигини билишим мен учун дунё ва ундаги барча нарсалардан ҳам маҳбуброқдир. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръонида: "Аллоҳ таоло фақат тақводорлардангина қабул қилади", деган.

Ҳулиятул авлиё

https://t.me/tuhur
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннатидир" (Имом Термизий ривояти).

Зикр қилишларича, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ қози калон мансабида ўтирган вақтларида кунларнинг бирида башанг кийиниб, чиройли ясатилган уловга миниб, ортларидан бир қанча шогирдларни эргаштириб бозор оралаб кетаётсалар, рўпараларидан ёғ босиб кетган кийимда, бадбўй ҳидланиб кетган бир яҳудий ёғфуруш чиқдида шайхнинг йўлини тўсди ва уловининг арқонидан тутиб: Эй шайх, сизларнинг пайғамбарингиз айтмаганмиди: бу дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннати, деб? Қани сенга зиндон бўлганию, қани менга жаннат бўлгани?-деди.  Шунда Шайх яҳудийга жавобан: Аллоҳ таолонинг менга охиратда тайёрлаб қўйган неъматларига нисбатан олганда, гўёки мен ҳозир зиндондаман. Аммо, сенга охиратда тайёрлаб қўйган азобу уқубатларига нисбатан олганда, гўёки сен ҳозир жаннатдасан, деди. Олимнинг ушбу жавобини эшитган яҳудий тавба қилиб имон келтирди.

Файзул қодир.

https://t.me/tuhur
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Эй аъробий, сен қачон Субҳаналлоҳ десанг, Аллоҳ таоло: рост айтдинг, дейди. Агар сен Алҳамдулиллаҳ десан, Аллоҳ таоло: рост айтдинг, дейди. Яна Аллоҳу акбар десанг, Аллоҳ таоло: рост айтдинг, дейди. Қачон: Аллоҳим мени мағфират қил, десанг, Аллоҳ таоло: айтганингдек қилдим, дейди. Агар Аллоҳим менга раҳм қил десанг, Аллоҳ таоло: айтганингдек қилдим, дейди. Қачон: Аллоҳим менга ризқ бер десанг, Аллоҳ таоло: сўраганингни бердим, дейди.

https://t.me/tuhur
Гоҳида маҳрумлик неъмат, ризқ эса, уқубат бўлиши ҳам мумкин. Ҳадиси шарифда айтиладики, "Албатта, Аллоҳ таоло ўз бандасини у яхши кўрган дунё неъматидан ҳимоя қилади. Шундайки, сизлар ҳам гоҳида беморларингизни зарарланиб қолишидан қўрқиб таом ва шарбатдан ҳимоя қилганингиздек".

Абдулазиз Турайфий

https://t.me/tuhur
Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Агар биродарингизни йўлда учратиб қолсангиз, ундан қаердан келяпсан?-деб сўраманг. Чунки, эҳтимол у келаётган жойини билишингизни истамас. Агар келаётган ери ҳақида сизга айтса, ҳижолат бўлиб қолиши мумкин. Бордию, бошқа ердан келаётганини айтиб алдаса, у ҳолда гуноҳкор бўлишига сабабчи бўлиб қоласиз. Шунингдек, биродарингизни бирор ерга кетаётганини кўрсангиз, қаерга кетяпсан?-деб ҳам сўраманг. Сўрамадингиз, сўрамадингиз, энди уни қаерга кетаётганини билиш мақсадида унга ҳамроҳ ҳам бўлманг.

“Шуъабул имон” - Байҳақий

https://t.me/tuhur