Tunchiroq
10.2K subscribers
672 photos
49 videos
7 links
Ўзим ўқиган энг яхши сатрлар сизлар учун.
29.10.19📌

Муаллифи Тунчироқ деб ёзилган постларни манба билан олинсин!
Download Telegram
Чорасизлик Аллоҳдан келган энг гўзал ишоратдир. Дуо вақти келганини кўрсатади. Оқаётган бўлса кўзингдан ёшлар, ҳузунли эса гўзал юзинг, Роббинг сени соғинибди, овозингни эшитишни хоҳлаяпти деганидир.

Мавлоно
Ҳар қалб, ўз ичидаги гулни ҳидини беради.

Абдулқодир Жийлоний
Ҳафа бўлма!

Оёғингга ботаётган тиканлар қидираётган гулингни ҳабарчисидир.

Мавлоно
«Уламолар уч хилдир: илми ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам нафи тегадиган; илми ўзига нафи тегиб, ўзгаларга нафи тегмайдиган; илми ўзгаларга нафи тегиб, ўзини ҳалок қиладиган».

Абу Муслим Хавлоний
Сени ибодат қилишга лойиқ кўриши, Аллоҳнинг ҳадияси ўлароқ сенга етарли!

Ибн Атауллоҳ ал-Искандарий.
Фаришталар томоша қиладиган намоз ўқишни истасанг, бомдод намозини қазо қилмайсан!

Меҳмет Йıлдıз
Тадқиқотларга қараганда инсон ҳамёнини йўқотганини 4 соатда, телефонини йўқотганини эса 15 дақиқада билади.
Аммо иймонини йўқотганини фарқига бормасдан ўлиб кетади...

Меҳмет Йилдиз
Инсон билан китобнинг ташқи кўринишига алданма, ичига қара!

Эмине Шенликўғлу
Рўмолни ўрагандан сўнг таҳорат олишни унутганим эсимга тушганида:
Гуноҳни кичик кўриш куфрга энг тез кетадиган йўллардан биридир!
Иброҳим Адҳам ҳазратларидан сўрашди:
-Рамазонни қандай барпо қилайлик?
-«Очиқни ёп, ёпиқни оч.
Тилингни ёп, қўлингни оч.
Бахилликни ёп, сахийликни оч.
Дангасаликни ёп, ғайратни оч.
Ғийбатни ёп, ҳусн-и зан (яхши гумон)ни оч.
Бекорчи ишларни ёп, нафил (ибодат)ни оч...»

Хайр тўла Рамазон...
اهلا يا رمضان😍
Уй соҳиби ўтир демасидан олдин дастурхонга ўтирилмайди.
Бу сафар ҳаттоки уй соҳиби ҳам бошқасининг амрини кутяпти.
Демак, дастурхоннинг асл соҳиби бошқадир.

Биз рўза билан: «Бу ризқлар Сеники, Сен икром қилдинг, уй соҳиби Сенсан, дастурхоннинг соҳиби Сенсан, биз Сенинг амрингни кутяпмиз», деяпмиз.

Меҳмет Йилдиз
Ўтган фурсат кетди, қайтмайди асло,
Ҳозир яшаётган лаҳза сеники!
Орзу-умидларинг униши рўё,
Номаълум ҳаётинг - келажакники...
Рўза тутиб, намоз ўқимаяпсизми?
Тасаввур қилиб кўринг, Жаннат эшигининг тагидасиз, лекин калитини дунёда унутиб қўйгансиз!



Намоз Жаннатнинг калитидир.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам


Sözler köşkü
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг бирор танишлари қиз фарзанд кўрса: "Унга хабар беринглар, пайғамбарлар қизларнинг оталари бўладилар", дердилар.
Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза тутувчига ифтори пайтида ижобат бўладиган дуо бор», деганлар.
Амалларнинг энг қийини шу учтасидир:
- Имкони озлигида бера олиш.
- Ёлғиз қолганида ҳам тақволи бўлиш.
- Доимо тўғри гапириш.

Имом Шофеий
؟
Масжидларда оёқ кийимларнинг йўқолиб қолиши кичик мусибатдир.
Асл мусибат масжидларда оёқ кийимларнинг ҳеч бўлмаслигидир...

Меҳмет Йилдиз
Онанинг қорнида катта бўлишни бошлайсан аммо, онанинг кўзида ҳеч қачон катта бўлмайсан...

Оналаримизни бошимиздан кам қилма Аллоҳим!

Сўзлер Кўшку