TTA Urganch Filiali | Rasmiy Kanal
4.2K subscribers
15.2K photos
1.49K videos
352 files
4.98K links
Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filiali Matbuot xizmatining rasmiy telegram sahifasiga xush kelibsiz!
Download Telegram
Forwarded from TTA Urganch filiali | Rasmiy Yoshlar (🇺🇿 Fazliddin Ro‘zimatov 🇺🇿) via @like
#Gerb_day
#Foto_tanlov
TTA Urganch filiali matbuot xodimi

🌐 @ttauf_yoshlar kanalida 🌐
Forwarded from TTA Urganch filiali | Rasmiy Yoshlar (🇺🇿 Fazliddin Ro‘zimatov 🇺🇿) via @like
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Gerb_day
#Video roliklar
Pediatriya fakulteti
422-B guruh talabalari

🌐 @ttauf_yoshlar kanalida 🌐
Forwarded from Хоразм Пресс
Урганч шаҳрида матбуот котиблари ва журналистлар билан учрашув ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев вилоятдаги маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Батафсил: xorazm.uz

Facebook | Telegram | Instagram | Twitter
📢 Diqqat Diqqat!

😱⚠️ TTA Urganch filiali Yoshlar ittifoqi boshlang‘ich tashkiloti taqdim etadi:

Aynan
👉 Siz uchun:

🅱 toifa 1 500 000
1 300 000

🅱C. toifa 2 500 000
1 900 000

To‘lovni o‘qish davomida BO‘LIB TO‘LASH imkoniyati ham bor.

🚗🚕🚘 Amaliyot darslari eng so‘nggi rusumdagi (Nexia 3, Cobalt, Spark) avtomobillarda Urganch shahri bo‘ylab amalga oshiriladi.

O‘quv mashg‘ulotlariga borib kelish uchun ortiqcha PUL SARFLAMAYSIZ!
Chunki avto maktab mashinalari sizning xizmatingizda.
O‘zlari olib ketib 🔄 olib kelib qo‘yishadi!

👩‍🎓 Qizlar uchun alohida guruh

Murojaat uchun:

📞 +998999678182

Telegram 📲 @Fazliddin_R

🌐 @ttauf_yoshlar kanali 🔍
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi qabul qilinganligining 29 yilligi muborak bo’lsin!

TTA Urganch filiali Matbuot xizmatining rasmiy sahifalari:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Сўраган_эдингиз

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

❗️Аризага имтиҳон топшириш харажати тўланганлигини тасдиқловчи тўлов квитанцияси (pdf форматда) ва махсус сертификат (pdf форматда) илова қилинади.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбекистондаги бир ОТМдан иккинчи ОТМга ўқишни кўчириш тартиби қандай бўлади?

Энди ўқишни кўчириш пуллик бўлдими?

Ўқишни кўчиришга рухсат этиладиган узрли сабабларга нималар киради?

Исталган йўналишга ўқишни кўчирса ҳам бўладими?

Шу ва шу каби саволларга овозли хабарда изоҳ берилган.


👉 @xushnudbek 👈
TOSHKENT TIBBIYOT AKADEMIYASI URGANCH FILIALI QABUL KOMISSIYASINING СALL-CENTЕR XIZMATI

2021-2022 - o’quv yili qabul jarayonlari bo’yicha abuturiyentlar, ularning ota-onalari va fuqarolarni qiziqtirgan savollarga hamda murojaatlarga tez va aniq javob berish maqsadida TTA Urganch filialida СALL CENTЕR xizmati tashkil etildi.

☎️ 62-226-02-14
☎️ 62-226-02-15
☎️ 62-226-02-17
☎️ 62-226-02-18

"Call-center"ning ish rejimi:

🗓 Dushanbadan shanbagacha – soat 9:00 dan 18:00 gacha;
🍽 Tushlik – soat 13:00 dan 14:00 gacha.

❗️Fuqarolarning qabul jarayonlari bilan bog’liq barcha murojaatlariga filialning malakali professor-o’qituvchilari hamda xodimlari amaldagi huquqiy me'yoriy hujjatlar asosida javob beradi.

❗️Shuningdek, qabul jarayoniga oid ma’lumot va natijalar TTA Urganch filialining (www.urgfiltma.uz) veb sayti hamda filialning rasmiy telegram kanali (@ttauf) orqali ham berib boriladi.

TTA Urganch filiali Matbuot xizmatining rasmiy sahifalari:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#direktor_ttauf

Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filiali direktorining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalariga a`zo bo'lishni tavsiya etamiz📲

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Zakovat: Xorazm
ASSALOMU - ALAYKUM XORAZMLIK BILIMDONLAR!!!

Xorazm viloyatidagi Zakovat klubi a'zolariga K. I. Allamjonov muallifligidagi "Allamjanov aybdor" kitobi sovg'a qilinmoqda. Ushbu sovg'ani Xorazmlik Zakovat klubiga a'zo bo'lgan va ID kodga ega bo'lgan bilimdonlar qo'lga kiritishi mumkin. Buni uchun
quyidagi havola orqali ro'yxatdan o'tishingiz talab qilinadi va birinchi navbatda sovg'alar ushbu bilimdonlarga yetkaziladi.

SO'ROVNOMADAN O'TISH MUDDATI 4 IYUL 23:59 GACHA! SHOSHILING!👇

https://forms.gle/DrKGN5LznZJUmcFTA

KITOBNI QACHON VA QAYERDAN QO'LGA KIRITISHNI KANALIMIZDA E'LON QILAMIZ!

KANALIMIZGA A'ZO BO'LISHINNI UNUTMANG!

Kanal:
https://t.me/zakovatnnt
Guruh:
https://t.me/zakovatxtv
Admin: @Matkarimov_Azamat
Эмланган талабаларга тўлов-контрактда чегирма берилади

👉 https://kun.uz/68379549

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Тезкор

Ўзбекистонда ихтиёрий вакцина олган талабаларга тўлов-контрактда 10% чегирма берилади.

18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура талабаларни коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди. (Бепул)

❗️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

👉🏼 @KunVideolariUz
ҚОН БОСИМИНИ ТЎҒРИ ЎЛЧАШНИНГ 9 ҚОИДАСИ

Қон босимини ўлчаш қийин эмас, айниқса, замонавий автоматлаштирилган тонометрлар ёрдамида бу ҳамма бажара оладиган оддий юмушга айланади. Лекин қон босимини ўлчаганда натижанинг аниқ чиқиши учун амал қилиш зарур бўлган қоидалар бор. Уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1️⃣Бирор иш қилганингиздан кейин дарҳол қон босимингизни ўлчаманг, аввал, 5 дақиқача тинч шароитда ўтиринг. Қон босимини ўлчашдан ярим соат олдин чекманг ва қаҳва ичманг.

2️⃣Стулга қаддингизни тик қилиб ўтиринг. Оёқларингизни чалиштирманг. Оёқлар полда шундай туриши керакки, тиззалар баланд кўтарилмаслиги лозим.

3️⃣Енгингизни шимаринг, яхшиси — енги узун кийимда бўлсангиз, уни ечиб қўйинг, шунда манжетни ўрашда муаммо юзага келмайди.

4️⃣Қўлингизни шундай жойлаштирингки, тонометр манжети тахминан юракнинг тўғрисида бўлсин. Баъзан бунинг учун қўл остига ёстиқча қўйган маъқул.

5️⃣Манжетни тўғри ўранг. Унинг пастки томони тирсакдан 2-2,5 см юқорида бўлиши керак.

6️⃣Манжетни шундай ўрангки, у билан қўлингиз орасига 1-2 бармоқ сиғадиган бўлсин. Тонометр пульсни қайд этиши учун резина найчалар тирсакнинг ички томонига қараши керак.

7️⃣Тонометрнинг барча найчалари текис бўлсин, чигаллашиб ёки тугун бўлиб қолмасин.

8️⃣Тонометр манжетни ҳавога тўлдириши учун дастурни ишга туширинг ёки уни мустақил ҳаракатга келтиринг (бу қандай моделни харид қилганингизга боғлиқ). Қурилма ҳавони қўйиб юборишини кутинг ёки клапанни очиб, ҳавони ўзингиз қўйиб юборинг.

9️⃣ Тонометр кўрсаткичларини ёзиб олиб, икки дақиқадан кейин бошқа қўлингизда ҳам қон босимингизни ўлчаб кўринг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Кунлар тобора исиб бормоқда. Жазирамада инсоннинг иштаҳаси пасайиб, лоҳас бўлиб бориши табиий ҳол. Аммо куни билан сарф қилинган энергиянинг ўрнини озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, меҳнат фаолияти сустлашиб бориши мумкин. Ўз ўрнида саломатликни асраш учун тўғри овқатланиш тартиби ҳақида ҳам унутмаслик керак. Хўш, бугунги иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида
ССВ Матбуот хизмати Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедра профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Албатта ёз кунлари иштаҳа пасайиши сабабли кўпроқ ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни хуш кўриб истеъмол қиламиз, — дейди Г.Шайхова. — Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтириб боради. Лекин уларнинг калорияси кам ва куни билан сарф қилинган қувватнинг ўрнини боса олмайди. Организмга эса доим оқсил моддалари зарур.

Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотлар кунлик таомномага киритилиши керак. Аммо, унутмаслик керакки, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин. Шунинг учун гўшт маҳсулотлари қайнатилган ҳолатда бўлиши ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз. Мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш керак.

Албатта, кабоб (шашлик)дан ҳеч ким воз кечмаса керак, аммо бу таомни сабзавотдан қилинган салатлар билан истеъмол қилиш ва уксус моддасини камроқ ишлатиш лозим.

— Бу мавсумда овқатланиш тартиби қандай бўлиши керак?

— Ёз фаслида овқатланиш тартибини бироз ўзгартириш лозим. Нонушта соат 7:00 да қилиниш, унда оқсил, ёғ ва углеводлар оддий кунлардагидан нисбатан кўпайтирилиши лозим Масалан: сут маҳсулотлари (творог, қаймоқ, сутли чой), мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар истеъмол қилиниши керак.

Тушликда енгил ҳазм бўладиган биринчи таом, яъни мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлардан иборат бўлса яхши бўларди.

Дастурхонимизда албатта сабзавот ва мевалар, улардан тайёрланган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўк пиёз, кўкатлар бўлиши керак. Ҳўл мевалардан тайёрланган шарбатлар таркибида эса шакар имкон қадар умуман бўлмаслиги лозим. Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Кечки овқатдаги таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак. Бунинг учун қатиқ, кефир, олма, турли сабзавотлар ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Севимли маҳсулотларимиз бўлмиш қовун ва тарвузни эса тушлик вақтида истеъмол қилинса яхши бўлади, улар углеводларга бой, қувват беради ва, айниқса, тарвуз чанқоқни босади.

— Ёзда асосан чанқоқ қийнайди, уни қондириш учун қандай тавсиялар берасиз?

— Жазирамада албатта чанқоқни босиш учун сув ичиш зарур. Уни ҳар соатда 200 млдан ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой ҳамда ўтли дамламалар ҳам жуда фойдали, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Соғлом инсонлар учун кунлик истеъмол қилинадиган сувнинг меъёри 3 литргача. Юрак қон-томир, буйрак хасталиги бор инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди, бундай беморлар шифокор назорати остида суюқ моддаларни ичишлари лозим.

Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда керакли микроэлемент ва витаминлар билан бойдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.

— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.

Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.

Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?

Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.

Олдини олиш учун…

Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Қандай кийиниш керак?

Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ота-оналар ва талаба-ёшларга мурожаати

▪️Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда таълим олаётган бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура талабалари коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий бепул эмланади.

⚡️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган, республикамизда фаолият юритаётган барча давлат ва нодавлат олийгоҳларда тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
⚡️ДТМ кириш имтиҳонларини ўтказиш режалари ҳақида маълумот берди

Биринчиси — Махсус комиссия пандемия сабаб тестларни ёпиқ биноларда ўтказишни тақиқласа, имтиҳонларни очиқ майдонларда ташкил этиш. Ҳозирда 65 та очиқ майдон ва стадионларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xfTxWa

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️Xorijiy OTMdan o‘qishni ko‘chirishning yangi tartibi belgilandi

Adliya vazirligi 2021-yil 15-iyuldan talabalar o‘qishini ko‘chirishning yangi tartibi haqida ma’lum qildi.

Batafsil 👉 https://bit.ly/3xgE08F

TTA Urganch filiali Matbuot xizmatining rasmiy sahifalari:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube