TSUE-TDIU
20.1K subscribers
16.1K photos
2.1K videos
154 files
7.76K links
Toshkent davlat iqtisodiyot universitetining rasmiy axborot kanali \ Официальный новостной канал ТГЭУ

Instagram: https://www.instagram.com/tsueuzofficial/

Facebook: https://www.facebook.com/tsueuzofficial/

Aloqa: +998 71 239 28 66
Download Telegram
#3
#4
#5
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг янги логотипига овоз беринг!
Anonymous Poll
22%
# 1
28%
# 2
7%
# 3
14%
# 4
30%
# 5
✍️ Токио-2020 олимпия уйинларида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади

1. Шарофиддин Лутфуллаев
— Халқаро туризм факультети 4-курс МР-63 гуруҳи талабаси, Дзюдо кураши бўйича 60 кг вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

2. Ҳикматуллоҳ Тўраев — Халқаро туризм факультети 4-курс МР-61 гуруҳи талабаси, Дзюдо кураши бўйича 73 кг вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

3. Нигора Турсунқулова — Иқтисодиёт факултети 4-курс ЭК-01 гуруҳи талабаси, Тэквондо бўйича 67 кг вазнда ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ушбу талабаларимизга Токио-2020 олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, жонажон Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларида улкан муваффақият тилаб қоламиз.

Telegram |Facebook |Instagram |YouTube | Tiktok
40-САВОЛ:
Мен Украинанинг Харков тиббиёт институтида 2-курсни битирдим. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирмоқчиман. Ўқишимни кўчиришда рўйхатдан ўтиш учун транскриптни ўзбекчага таржима қилишим шартми?

ЖАВОБ:
Хориждан ўқишни кўчиришда рўйхатдан ўтиш учун транскриптни ўзбек тилига таржима қилдириш мажбурияти белгиланмаган. Шунга кўра, рўйхатдан ўтишда хорижий олий таълим муассасаси томонидан берилган транскрипт нусхасини илова қилиш кифоя.

41-САВОЛ:
Академик лицейларга кириш имтиҳонлари ўтказиш муддатлари тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

ЖАВОБ:
Республика махсус комиссияси қарори билан очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилиши тўхталиши муносабати билан академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш вақтинчалик тўхтатилди. Академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш муддати эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб белгиланади. Ушбу тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайти edu.uz ҳамда @eduuz телеграм канали саҳифасида берилади.

42-САВОЛ:
Мен докторантурада таҳсил олмоқчиман. Докторантурада таҳсил олиш учун ҳужжатларни қачон ва қаерга топширишим керак?

ЖАВОБ:
Докторантурада ўқиш учун олий таълим муассасаси ёки илмий ташкилотда ташкил этилган олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари (докторантура)да олий маълумотингизга мос ва тегишли ихтисослик бўйича 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар онлайн тарзда phd.mininnovation.uz сайти орқали ариза ва ҳужжатларни топширишингиз мумкин.

43-САВОЛ:
Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклида таҳсил олаётган, стипендиясиз контракт тўловини амалга оширган талабалар ҳам стипендия олишлари мумкинми?

ЖАВОБ:
Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган стипендиясиз контракт тўловини амалга оширган, ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлган талабалар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан
20 фоиз миқдорида стипендия билан таъминлаб борилади.

44-САВОЛ:
Мен 2-гуруҳ кўзи ожизман ва шунга кўра имтиёз билан грант асосида Бухоро давлат университетига ўқишга кириб, 1-курсни тугатдим. Ҳозир оиламиз билан Тошкент шаҳрига кўчиб ўтдик. Ўқишимни ўз йўналишим бўйича Ўзбекистон Миллий университетига кўчирсам грантим сақланиб қоладими?

ЖАВОБ:
Кўзи ожиз ва ногиронлиги бўйича имтиёз асосида давлат грантига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ўқишини мос ва турдош таълим йўналишларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади. Шунга кўра, Сиз ўқишингизни кўчириш учун жорий йилнинг
5 августига қадар бўлган муддатда “transfer.edu.uz” электрон тизим орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим.

45-САВОЛ:
Мен ҳозирда Россиядаман. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирмоқчиман. Ўқишимни кўчириш учун Ўзбекистонга боришим шартми?

ЖАВОБ:
Хориждан ўқишни кўчиришда аризаларни рўйхатдан ўтказиш онлайн шаклда амалга оширилади. Бунда, фуқаро хорижий давлатлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин.
Хориждан ўқишни кўчириш учун ўтказиладиган махсус синовларга фуқаро шахсан иштирок этиши лозим. Шунга кўра, Сиз ўқишингизни кўчириш учун онлайн рўйхатдан ўтишингиз ҳамда махсус синовларда иштирок этиш учун жорий йилнинг 6 августдан 30 августгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишингиз тавсия этилади.

46-САВОЛ:
Академик лицей ўқувчиларини бир академик лицейдан бошқасига кўчириш қандай тартибда амалга оширилади?

ЖАВОБ:
Ўқишини бир академик лицейдан бошқасига кўчириш учун ўқувчи таълим олаётган академик лицейга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак. Жумладан: Ўқишини кўчириш тўғрисида ариза, рейтинг дафтарчаси нусхаси, ўқувчи ҳамда ота-онасининг доимий яшаш жойи кўрсатилган паспорти нусхаси.

47-САВОЛ:
Фарзандим умумтаълим мактабининг 10-синфини тугатди. Уни ўқишини академик лицейга кўчирсам бўладими?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
23 мартдаги 212-сон қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг 10-синф ўқувчиларини ўқишини академик лицейларга кўчириш белгиланмаган.

👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

Telegram |Facebook |Instagram |YouTube | Tiktok
48-САВОЛ:
Менинг маълумотим олий ва олий таълим муассасасини 5 йиллик диплом билан битирганман. Докторантурада ўқишни давом эттирсам бўладими?

ЖАВОБ:
Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёки клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича (1997 йилгача) олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш белгиланган. Докторантурада ўқишни давом эттиришингиз мумкин.

49-САВОЛ:
Касб-ҳунар мактабларига кириш имтиҳонлари бўладими?

ЖАВОБ:
Ушбу масала касб-ҳунар мактабларига ўқишга қабул қилиш бўйича тасдиқланган қабул параметрларига нисбатан келиб тушган аризалар сони, таълим муассасаси ўқитиш қуввати инобатга олган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.
Шунингдек, белгиланган қабул параметрларидан ортиқча ҳужжатлар қабул қилинмаган таълим муассасаларида (касблар кесимида таҳлил қилинган ҳолда) ҳужжат топширган абитуриентлари тўлиқ ўқишга қабул қилинади.

50-САВОЛ:
Давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларнинг қайси тоифаларига стипендия берилмайди?

ЖАВОБ:
Фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизи ва ундан ортиқ қисми «қониқарли» баҳо бўлган талабаларга навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно.

51-САВОЛ:
Мен тарих йўналишини тамомладим. Ҳозирда академик лицей директори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатмоқдаман. Саволим мен магистратура мутахассислигини мақсадли грант асосида ўқимоқчиман. Бу учун тавсиянома олиш тартиби қандай, мен ишлаб турган академик лицей ОТМ раҳбари берадими ёки мен ҳужжат топширмоқчи бўлган ОТМ?

ЖАВОБ:
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ айрим магистратура мутахассисликлари бўйича ҳудудлар кесимида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд, шунингдек, кадрлар буюртмачилари (олий таълим муассасаси) бўйича алоҳида ўтказилади.
Мақсадли қабул бўйича танловда етарли балл тўплай олмасдан талабалик сафига тавсия этилмаган абитуриентлар тўплаган балли билан умумий танловда иштирок этадилар.
Мақсадли қабул бўйича магистратурага қабул қилинган талабалар ўқишга киргандан сўнг “талаба – буюртмачи ОТМ – ва таълим олаётган ОТМ” орасида буюртмачи муассасасида ўқишни тамомлагандан сўнг камида 5 йил ишлаб бериш кўзда тутилган тегишли шартнома тузилади.
Магистратура бўйича мақсадли қабул учун рўйхатдан ўтиш ва танловда қатнашиш учун ҳеч қандай тавсиянома талаб этилмайди.

52-САВОЛ:
Техникум ва коллежларда сиртқи таълим шаклида ўқиш имконияти мавжудми?

ЖАВОБ:
Техникум ва коллежларида сиртқи таълим шаклида ўқиш имконияти мавжуд. Сиртқи таълим шакли бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим муассасалари рўйхати (касб ва мутахассисликлар бўйича) 2021/2022 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни бошлагунига қадар эълон қилинади.

53-САВОЛ:
Биз “5140900-Касб таълими” йўналишини битирганмиз, аммо биз тамомлаган йўналиш бўйича турдош йўналишлар рўйхати шаклланмаган, қайси йўналишга топшира оламиз?

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йили учун республика давлат ОТМ магистратурасига қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга кўра “Касб таълими (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)” йўналишлари бўйича битирган бакалаврлар таълим йўналишига мос ва турдош йўналиш мутахассисликлари бўйича танловда қатнаша олиши белгиланган (рўйхатнинг энг қуйи қисмига қаранг).
Масалан, “Касб таълими: иқтисодиёт” таълим йўналишини тамомлаган битирувчи “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналиши, “Касб таълими: Бино ва иншоотлар қурилиши” таълим йўналиши битирувчилари эса “Бино ва иншоотлар қурилиши (турлари бўйича)” таълим йўналишинг мос ва турдош йўналиш мутахассисликлари бўйича танловда иштирок эта олади.

Telegram |Facebook |Instagram |YouTube | Tiktok
54-САВОЛ:
Мен хорижий давлат фуқаросиман. Чет элда бакалавриатни тугатганман. Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига магистратурага ўқишга қабул тартиби тўғрисида тушунтириш беришингизни сўрайман.

ЖАВОБ:
Амалдаги қонунчиликка биноан, хорижий фуқаролар ўзлари танлаган Ўзбекистон ОТМга онлайн ҳужжат топширадилар ва ОТМ томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра ўқишга қабул қилинади. Шу муносабат билан Сиз ўзингизни қизиқтирган ОТМ веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз тавсия этилади.

55-САВОЛ:
Мен банкда 11 йилдан бери ишлайман. Маълумотим ўрта-махсус. 5 йил иш стажига эга бўлганларни суҳбат асосида имтиҳонларсиз қабул қилиш айтилган эди. Мен шу имтиёз орқали ўқишга кира оламанми?

ЖАВОБ:
Республика ОТМнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати ҳар йили Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади. 2021/2022 ўқув йили учун тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқлангандан сўнг, Сиз фаолият кўрсатаётган банкнинг республика бош офиси томонидан берилган тавсияномага асосан суҳбат асосида имтиҳонларсиз, табақалаштирилган контракт бўйича ўқишга киришингиз мумкин. Маълумот учун: 2020/2021 ўқув йили учун тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик ва идоралар рўйхатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари назарда тутилган эди.

56-САВОЛ:
Мен амалий машғулотларда талабалар фойдаланиши учун услубий кўрсатма тайёрлаган эдим. Мазкур кўрсатмани чоп этишга тавсия этиш учун қайси кенгашга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисда маълумот берсангиз?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 816-сонли қарорига мувофиқ услубий кўрсатма – таълим муассасасининг кенгаши қарори асосида нашр этишга тавсия этилади.

57-САВОЛ:
Магистратурага ҳужжат топширган эдим, аризамнинг қабул қилинганлигини қандай билсам бўлади?

ЖАВОБ:
Ариза қабул қилиш жараёни қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади. Барча жараёнларни magistr.edu.uz профилингиздаги «Ариза ҳолати» бўлими орқали кузатиб боришингиз мумкин. Агар онлайн онлайн ариза топширишда камчиликлар мавжуд бўлса қуйидаги ҳолларда рад қилинади:
Ариза рад қилинди – абитуриент ҳужжат топширган ОТМ томонидан ариза рад қилингандаги ҳолат. Бунда, рад қилиш сабаблари изоҳда қолдирилади. Ариза рад қилинганда абитуриент томонидан аризани таҳрирлаш имконияти пайдо бўлади.
Диплом рад қилинди - абитуриент томонидан киритилган диплом маълумотларини бакалавр дипломини берган ОТМ томонидан сабаблар кўрсатилган ҳолда рад қилинади. Ариза рад қилинганда абитуриент томонидан аризани таҳрирлаш имконияти пайдо бўлади.

👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

Telegram |Facebook |Instagram |YouTube | Tiktok
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорати ва Касаба уюшма қўмитаси университетда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, фидойи ва жонкуяр устоз, иқтисод фанлари номзоди, доцент

САРСАТСКАЯ ТАТЬЯНА ИВАНОВНАнинг

вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорати ва Касаба уюшма қўмитаси университетда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, тажрибали педагог ва самимий инсон

ХОЖИМАТОВ РЕЖАВАЛИ ХАМИДОВИЧнинг

вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
⚡️ Янги олийгоҳда имтиҳонларни Кембриж университети ўтказади

Ўқув режа ва дастурлар Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ишлаб чиқилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3y728eh

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Forwarded from Kongratbay Sharipov
Республика олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов вафот эди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Умурзоқов Ўктам Пардаевич орамизни тарк этди.

20 августда ўзининг 69 ёшини қарши оладиган олим 1974 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Устоз меҳнат фаолиятининг бутун даврини ушбу таълим даргоҳига бағишлади. Мазкур даргоҳда ўқитувчи, кичик илмий ходим, лаборатория мудири, факультет декани ва проректор лавозимларида фаолият олиб борди. 2017 йилдан институт ректори, 2019 йилдан Республика олий таълим кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўктам Умурзоқов меҳрибон устоз, фидойи олим, илм-фан ва таълимнинг ҳақиқий жонкуяри сифатида доимо қалбларимизда мангу яшайди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти ва кўп сонли жамоаси Ўктам Пардаевич Умурзоқовнинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқишни_кўчириш

⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !!!

Вазирлик
тизимидаги ОТМга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 66.1 балл этиб белгиланди

🔰 2021/2022 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича 2020/2021 ўқув йили учун тасдиқланган фанлар мажмуасига мувофиқ 2 та фандан ўтказиладиган махсус синовлар (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1балл) этиб белгиланди.

☝️Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

👉 ОЎМТВ тизимидаги ОТМ рўйхати
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
✍️ Тест синовлари 5 августдан бошланади

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

Бунда:
биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига 10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади;

иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириклари ва умумий 120 дақиқа белгиланади;

мажбурий учта фанга жами 63 балл, абитyриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанга жами 126 балл, умумий – 189 балл белгиланади.

Telegram |Facebook |Instagram |YouTube | Tiktok