Toshshahartransxizmat AJ Matbuot xizmati
5.05K subscribers
3.43K photos
1.11K videos
8 files
2.52K links
"Toshshahartransxizmat" Aksiyadorlik Jamiyatining telegramdagi rasmiy sahifasi:
E-mail: info@tashbus.uz
Call center: 1062
Instagram: https://instagram.com/toshbus?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Facebook:
https://www.facebook.com/profile.
Download Telegram
Азиз юртдошлар! "Тошшаҳартрансхизмат" Аж жамоаси барчангизни ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик муборак тўйи билан самимий қутлайди. Ҳамиша хонадонларимиз обод, оилаларимиз тинч ва фаровон бўлишини тилайди. Мустақиллигимиз абадий, халқимиз ҳаёти эса янада фаровон бўлаверсин.
Ҳурмат билан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ жамоаси.

Уважаемые соотечественники! Коллектив АО «Тошшахартрансхизмат» искренне поздравляет всех вас с 28-й годовщиной независимости нашей страны. Пусть наша независимость будет вечной и жизнь нашего народа будет процветающей.
С уважением, коллектив АО "Тошшахартрансхизмат".
​​Юртимиз мустақиллигининг 28 йиллик тўйи юртимизда кенг нишонланмоқда. Халқимизга қулайлик яратиш мақсадида байрам кунлари 4 кунлик дам олиш кунлари этиб белгиланди. Аммо “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобуслари эса ҳар доимгидек халқимиз хизматида.
Бироқ, халққа муносиб хизмат қилиш, йўловчиларни эсон-омон манзилига етказиш учун нафақат автобус балки бошқа транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳам масъул эканлигини кўпчилигимиз унутиб қўямиз.
Бугун 3 сентябрь куни содир бўлган 2 та йўл транспорт ҳодисаси бунга яққол мисол.
Мирзо Улуғбек тумани, Юзработ кўчасида, 5-автосарой тасарруфидаги 101- йўналишда ҳаракатланаётган “Мерседес-Бенц” русумли автобус ортидан "Матиз" енгил автомобили келиб урилган. Йўл транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган.
Иккинчи транспорт ҳодисаси ҳам айнан шу кўчада содир бўлган. 2- автосарой тасарруфидаги 198- йўналишда ҳаракатланаётган “Исузу” русумли автобус ортидан “Газель” микроавтобуси келиб урилган. Икки нафар йўловчи жабрланган.
Ҳурматли йўловчи ва ҳайдовчилар. Йўлларда эътиборли бўлинг. Жамоат транспорти ҳаракатига халақит берманг. Унда бир эмас юзлаб йўловчи борлигини унутманг. Уларнинг ҳаётини хавфга қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.
“Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш режалаштирилган эди. Шунга мувофиқ бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилди.
Бунга қадар эса “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан электробусни йўналишга чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2 та жойда электробусни қувватлаш шахобчалари ўрнатилди.
Яқин кунларда электробусни қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктириш режелаштирилмоқда.
Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади. Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади.
Ёз фасли ҳам ниҳояланиб, янги ўқув йили бошланди. Бу ўз-ўзидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ фаолиятида “янги йил”ни бошлаб берди. Яъни, йўловчилар оқими кўпайиб, жамоат транспортига бўлган талаб ортди.
Шуни инобатга олган ҳолда жамият жамоаси мавсум учун алоҳида тайёргарлик кўрди. Йўналишларга ҳаракат жадвали асосида етарлича автобус чиқариш учун бор имкониятларни ишга солди.
Бунинг натижаси ўлароқ ўқув йилининг дастлабки кунлариданоқ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автосаройлардан йўналишларга мингдан ортиқ автобус чиқарилди.
Автобуслар сонини янада ошириш, йўналишларда ҳаракат таркибини транспорт билан тўлиқ таъминлаш мақсадида барса автосарой ва таъмир корхоналарида сервис ишлари жадал давом этмоқда. Яқин кунларда йўналишга чиқаётган автобуслар сони яна кўпаяди. Буни йўловчиларимизнинг ўзлари ҳис этадилар.
Аввал хабар берилганидек, бир неча ойдан буён “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройларида “Таъмирлаш ойлиги” давом этиб келмоқда. Бу жараёнда эскирган ва таъмирталаб ҳолга келиб қолган автобусларнинг фасад ҳамда двигатель қисмлари тўла таъмирланмоқда. Салондаги пол ва ўриндиқлар янгиланмоқда.

Шу кунга қадар 500 дан ортиқ автобус шу тарзда таъмирдан чиқарилди.

Жамият таркибидаги барча автобуслар рисоладагидек ҳолга келгунига қадар “Таъмирлаш ойлиги” давом этади.

Бундан ташқари автобусларни кун давомида икки маротаба ювиш ишлари ҳам давом эттирилмоқда. Тузилган гуруҳлар тушликка тўхтаган автобусларни салон ва устки қисмини енгил тозалаб бермоқда. Бу ишлар ҳам ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёғингарчиликлар бошлангунга қадар давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида идоравий кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган. Шунга мувофиқ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида ахборот-кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича буйруқ қабул қилинди ва дастлабки идоравий кутубхона жамият биносида ташкил этилди. Бунинг учун кутубхонага ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, бадиий адабиётлар харид қилинди.
Кутубхона китоб фондини янада бойитиш мақсадида босқичма-босқич қўшимча адабиётлар келтирилиши режалаштирилган. Кейинги босқичда жамият таркибидаги автосарой ва таъмир корхоналарида ахборот-кутубхона ишини йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Хабарингиз бор “Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва ”Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробас келитирилган эди.
Ушбу транспорт воситасини йўналишга бириктириш олдидан мутахассислар томонидан электробуснинг техник имкониятлари, қувват сарфи ўрганилди. Бунинг учун у бир неча йўналишларда ҳаракатлантириб кўрилди. Шундан келиб чиқиб пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири — 41-“Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори” йўналиши электробусни синовдан ўтказиш учун ҳар тарафлама қулай, деб топилди.
Таъкидлаш жоизки, Чилонзор буюм бозори олдидаги тирбандликни инобатга олиб, электробус Чилонзон буюм бозоридан қайтишда қўшимча йўлдан эмас асосий йўлдан ҳаракатланади.
Электробус жорий йил 14 сентябрдан йўловчиларга хизмат қила бошлайди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоаси ҳамиша бир мақсад сари интилади. У ҳам бўлса йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишдир. Айниқса, дам олиш кунлари келгуси ҳафта учун тайёргарлик кўриш, автобусларни техник соз ҳолда йўналишга чиқариш, ёқилғи масалаларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида кечаю кундуз самарали меҳнат қилишларига тўғри келади. Бугунги дам олиш куни ҳам жамият жамоаси учун синовларга бой бўлди. Айниқса, турли омиллар сабаб аксарият йўналишларда транспорт воситаларининг ҳаракат жадвалидан камроқ ҳаракат қилгани ва бу турли ижтимоий тармоқ ва жамоатчилик ўртасида бироз норозиликларга ҳам сабаб бўлди. Йўналишлардаги бугунги узилишлар тўғрисида батафсил маълумот берилади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жамоа масъулиятни икки карра оширди. Жамият томонидан эртанги кун учун барча йўналиш автобусларини жадвал асосида чиқариш учун керакли ишлар амалга оширилди. 16 сентябрдан бошлаб автобус қатновлари яна белгиланган жадвал асосида ўз фаолиятини давом эттиради
Шу ўринда азиз йўловчиларимиз ва ижтимоий тармоқ вакилларидан сўраб қолардик. Жамоат транспорти, айниқса автобуслар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда турли асоссиз маълумотларга таянмасликларини, жамиятга мурожаат қилиб вазиятга ойдинлик киритсалар. Зеро, ҳар бир мулоҳаза жамоатчиликда салбий фикр уйғотиши мумкин.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва Яндекс компанияси ўртасида ҳамкорлик борасида, автобус йўналишлари мобил иловаси синовлари муваффақиятли якунига етди.
2019 йил 17 сентябрдан бошлаб, Yandex.Maps "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобусларининг ҳаракатини Яндекс Maps иловаси орқали кузатиш мумкин бўлади. Жамоат транспортидан фойдаланувчиларга сир эмаски, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобусларида GPS мобил иловаси аввалдан ишлаб келмоқда, унга яна бир қўшимча сифатида энди яндекс иловаси ҳам қўшилди. Энди шаҳримиз аҳолиси керакли транспорт қаерда ва қанча вақтда етиб келишини бир эмас бир неча иловалар орқали кузатиб бориши мумкин бўлади.

Яндекс иловаси ишлаш давомида янада такомиллашитирилиб борилади. Шунингдек, унинг ўзбек тилида ҳам ишлаши ундан фойдаланиш қулайлигини яна бир карра оширади.

Йўлингиз бехатар бўлсин Азиз йўловчилар!
Forwarded from "Toshkent" telekanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Birinchi elektrobus Toshkent yo‘llarida.
📌 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
Facebook ➡️ fb.com/Toshkenttv
Instagram ➡️ instagram.com/toshkenttelekanali
Telegram ➡️ t.me/toshkentkanali
Пойтахтимизда автобуслар хизмати қандай йўлга қўйилган?

https://bit.ly/2mofvXq

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Тошкентда электробус синов ҳаракати қандай ўтмоқда?

📸👉 https://kun.uz/51596879

📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
Айрим ижтимоий тармоқларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автосаройларнинг автобуслари пахта мавсумига жалб этилгани, бунинг натижасида йўналишларда автобуслар етишмай қолиши, тирбандликлар юзага келиши ва бошқа асосланмаган турли фикр-мулоҳазалар билан бойитилган хабарлар тарқади.

Шуни айтиш жоизки, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги автобус саройларига бириктирилган йўналишларнинг тасдиқланган хужжатларига кўра шанба ва якшанба кунлари ҳаракат жадваллари сони иш кунларига нисбатан кам этиб белгиланади.

Шу сабабли автобуслардан самарали фойдаланиш мақсадида келиб тушган буюртмага биноан, жорий йилнинг 28 август шанба куни шартнома асосида автобуслар хизмат кўрсатиш учун ажратилди. Автобуслар шу куннинг ўзида корхоналарга қайтган ҳамда якшанба ва душанба кунлари жадвал бўйича йўналишларга чиқарилди.

Шу ўринда яна бир бор таъкидлашни истардик. Тарқалаётган турли тасдиқланмаган хабар ва маълумотлар жамоатчиликда нотўғри фикр уйғотиш билан бирга жамият фаолиятига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ижтимоий тармоқ ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ фаолияти ҳақидаги маълумот ва хабарларни жамият манбаалари асосида эълон қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Келажакда шу ва бошқа маълумотларни аниқлаштириш учун оммавий ахборот вакилларидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг қуйидаги ахборот манбааларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Ишонч телефони: 1062

Шикоятлар бўйича - @aotshtx_bot

Расмий телеграм канал - https://t.me/tshtxuz

Facebook - https://www.facebook.com/tshtx