Toshkent viloyati hokimligi
14.1K subscribers
36.9K photos
5.07K videos
48 files
20.6K links
Download Telegram
🔰Оҳангарон шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар билан жорий йилдаги илк учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 60 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада

#Ёшлар_билан_мулоқот
#Оҳангарон_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳарбийлар ёшларни ватанпарварликка чорлади

🔰Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Оҳангарон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

Унда ФВБ хизматчилари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбийлик, айниқса, қутқарувчилик касбига қизиқтириш мақсадида ёнғин ўчириш-қутқарув хизмати касбининг сир-асрорлари билан таништирди, унинг машаққати ва шарафли томонлари билан ўртоқлашди.

♻️Шунингдек, тадбир давомида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, қутқарувчиларнинг махсус асбоб-анжомларидан фойдаланиш, ҳарбий ва қутқарув техникалари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

#Оҳангарон_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Оҳангаронда Ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги томонидан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

🔹Тадбир давомида эл суйган санъаткорлардан Женисбек Пиязов, Равшан Комилов, Тошпўлат Маткаримовлар томонидан ижро этилган дилтортар тароналар иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият бахш этди.

#Оҳангарон_шаҳри
#шукуҳ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ таълими бўлими жамоаси ғолиб бўлди

🏐Бугун Оҳангарон шаҳридаги ташкилот, корхона ва муассасаларнинг эркак ходимлари ўртасида спортнинг волейбол туридан шаҳар биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

🏆Натижаларга кўра, 1 ва 2-ўрин Халқ таълими бўлими жамоаларига, 3-ўрин Электр таъминоти корхонаси жамоасига насиб этди.

🥇Мусобақа якунида ғолиблар медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

#Оҳангарон_шаҳри
#спорт

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Оҳангарон шаҳридаги ҳар бир маҳаллада жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, шаҳардаги маҳаллаларда "Street Workout" майдончалари ташкил этилиб, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

🎥 Ўтказилаётган спорт машғулотлари билан юқоридаги видеоролик орқали танишинг.

#спорт
#Оҳангарон_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Эл севган санъаткор Эркин Комилов билан учрашув

Кино ва театр санъатида яратган юзлаб бетакрор образлари билан халқимиз ардоғида бўлган устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов билан Оҳангарон шаҳрида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

📌Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик ҳиссини камол топтириш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида ташкил этилган тадбирда нуронийлар, шаҳар фаоллари ва ёш авлод вакиллари иштирок этди.

🔹Учрашув давомида эл севган санъаткор саҳна санъати сирлари, санъат дарғалари ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилиб, ибратли гаплари, шеър ва монологлари билан йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

🔸Самимий суҳбат тарзида ўтган тадбир қатнашганлар инсонийлик ва камтарликнинг гўзал намунасидан ҳам ҳаётий сабоқ олдилар.

#Оҳангарон_шаҳри

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Ногиронлик аравачалар топширилди

Оҳангарон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, айниқса, ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📌Туман ҳокимлиги томонидан Оҳангарон шаҳридаги 7-имконияти чекланган болалар ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабининг уй шароитида таълим олаётган ўқувчиларига ногиронлик аравачалари ҳадя этилиши кўзда тутилган эди.

📌Яқинда туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи, уй шароитида таълим олаётган 3-синф ўқувчиси Дилфуза Мирзааҳмедова ва “Тут” МФЙда яшовчи, 1-синф ўқувчиси Диёрбек Абдугабиев хонадонида бўлиб, ногиронлик аравачаларини топширди.

❗️Бугун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабнинг яна 3 нафар ўқувчисига ногиронлик аравачалари топширилади.

#эътибор
#Оҳангарон_шаҳри

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оҳангарон_шаҳри
#спорт

Бугун Оҳангарон шаҳрида спортнинг шахмат тури бўйича "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида мусобақа ўтказилди.

Батафсил➡️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/o_angaron_sha_rida_shakhmatchilar_bellashishdi/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри

Даврон Ҳидоятов: "Бундай технопарклар ҳали кўп очилади..."

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Оҳангарон шаҳрида бир қатор ижтимоий объектларнинг очилишида иштирок этди.

🎞Жараёндан видеолавҳа.

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ишсиз ёшлар тадбиркорликка ўқитилмоқда

❇️Оҳангарон шаҳрида "Ёшлар" дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилмоқда.

🔹Шаҳар солиқ инспекциясида шаҳар ҳокимлиги, ДХХ, ДСИ, банк вакиллари иштирокида 35 нафар ёшлар билан тадбиркорлик бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/ishsiz_yeshlar_tadbirkorlikka_itilmo_da/

#Оҳангарон_шаҳри

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Оилавий корхона маҳсулотларининг харидоргирлиги ошмоқда

📌Тадбиркор Мадамин Каримов мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, Оҳангарон шаҳар “Ёшлик” МФЙдаОҳангарон қандолат” оилавий корхонаси фаолиятини йўлга қўйди.

🔰Бугунги кунда 36 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган корхонада халқимиз дастурхони учун турли маҳсулотлар тайёрланмоқда. Ишчиларнинг ўртача ойлик маоши 1 млн 200 минг сўмни ташкил этади.

Батафсил
▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/oilaviy_korkhona_ma_sulotlarining_kharidorgirligi_oshmo_da/

#Оҳангарон_шаҳри

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Оҳангарон шаҳри ҳокими А.Эшонқулов ва Олмазор тумани ҳокими А.Муллажонов икки ҳудуд ўртасидаги беш йил муддатга мўлжалланган ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Батафсил▶️ ЎзА сайтида ўқинг

#Оҳангарон_шаҳри

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оҳангарон_шаҳри

"Темир дафтар"дан чиққан оила тадбиркорлик қилмоқчи

🔰Ҳалима Юнусова
бекалик қилаётган оила бир йил аввал ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар сафида турар эди.

🔹Саховатпеша инсонларнинг кўмаги ва албатта, оила аъзоларининг саъй-ҳаракатлари сабабли оила мазкур рўйхатдан чиқарилди.

📌Олти нафар ўғил ва бир қизни вояга етказаётган ота-она эндиликда 10 гектар ер олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри

Мурожаат билдирилган куни ечимига киришилди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри
#Расмий_муносабат

Ахборот-кутубхона маркази ҳокимлик эътиборидан четда эмас

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри

Фуқаролар мурожаатлари бир кунда ҳал этилди

Жорий йилнинг 7 апрель куни Олмалиқ шаҳрида вилоят ҳокими Д. Ҳидоятов иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Оҳангарон шаҳар 2-кичик туман 22-уйда истиқомат қилувчи Нуридинова Тамара, Диана ва Говрешенко Аделялар уй-жой масаласида мурожаат қилишган эди.

Ушбу фуқароларнинг мурожаатлари бир кун муддатда ижобий ҳал этилиб, уларга Оҳангарон шаҳар 4-кичик туман ҳудудудидаги кўп қаватли уйлардан квартираларнинг калитлари топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Оҳангарон_шаҳри
#муносабат

Ижтимоий тармоқда Оҳангарон шаҳридаги аҳоли муаммолари назоратсиз қолгани тўғрисида баъзи мақолалар эълон қилинмоқда.

Албатта, бугун ҳудудда камчилик ва муаммолар йўқ эмас. Лекин, юқорида маълум қилганимиздек шаҳардаги барча куч воситалари, раҳбарлар ва ишчи-хизматчилар сафарбар қилиниб, аҳолига муносиб шароит яратиш йўлида хизмат қилмоқда.

Шунингдек, "Обод маҳалла" дастури доирасида кенг миқиёсдаги бунёдкорлик ишлари амалгаоширилмоқда.

Хусусан, шаҳардаги "Нўғойқўрғон" МФЙда 4600 метрлик канализация тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда ва бу ҳақда маҳалла фуқароларига тушунтириш ишлари олиб борилган, қолаверса ҳокимлик каналида ҳам маълум қилинган.

Тез кунда ушбу оқова сув тармоғини тортиш ишлари якунланиб, дастур доирасида ушбу ҳудуддаги ички йўлларга асфальт ётқизилади, шунингдек, коммунал соҳадаги барча муаммолар бартараф этилади.

Шу ўринда фуқароларга муаммо ва камчиликлар юзасидан бевосита сектор раҳбарлари ёки ҳоким ўринбосарларига мурожаат этишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Оҳангарон_шаҳри

Қурилиш материаллари корхонасида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда

🎞видео

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok