Toshkent viloyati hokimligi
14.1K subscribers
36.9K photos
5.07K videos
48 files
20.6K links
Download Telegram
Уч нафар йигит-қизнинг муаммоси жойида ҳал этилди

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар хамроҳлигида 2-сектор ҳудудида жойлашган "Дўстлик" ва "Ҳайдаробод" маҳаллаларидаги 13 нафар ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганди.

📌Хусусан 3 нафар ишсиз ёшнинг мурожаатига шу ернинг ўзида ечим топилиб, бандлиги таъминланди. Шунингдек 1 нафар ёшнинг талаба кредити олиш бўйича мурожаати юзасидан Халқ банкининг Қибрай туман бўлими мутасаддиларига топшириқ берилди.

Учрашув давомида ёшларнинг тадбиркорлик, оилавий корхона ташкил этиш, уй-жой, чорвачилик ва тикув машинаси учун кредит ажратиш каби кўплаб муаммо ва мурожаатлари тегишли масъуллар томонидан назоратга олинди.

#Қибрай
#учрашув

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича вакили Янош Ваник билан учрашди.

Мавзу:
Тошкент вилояти ва Венгрия Республикаси ўртасида инвестициявий ҳамкорлик.
Ҳамкорлик юзасидан ҳоким таклиф қилган йўналишлар:

- Фармацевтика;
- Текстил;
- Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари;

Янош Ваник таклифлари:

- Чорвачилик;
- Паррандачилик;
- Чиқиндини қайта ишлаш;
- Балиқчилик;

Томонлар ўзаро имкониятлардан келиб чиққан ҳолда таклифларни кўриб чиқиб, тез кунда икки давлат ҳукуматлари доирасида аниқ қарор қабул қилишга келишиб олинди.

#Учрашув

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube